табиий ресурслар ва улардан файдаланиш

DOC 103.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1476957840_65718.doc табиий ресурслар ва улардан файдаланиш режа: 1. табиий, моддий меҳнат ресурслари. ресурслар тавсифномаси. 2. ўзбекистоннинг тикланадиган ва тикланмайдиган ресурслари ва улардан фойдаланиш: инсон потенциали. агроиқлим ресурслари. сув ресурслари. ер ресурслари. биологик ресурслар. минерал хомашё ресурслари. гидроэнергетик ресурслар. таянч иборалар: табиий ресурс, тикланмайдиган ресурс, тикланадиган ресурс, табиий бойлик, инсон потенциали, ер усти сувлари, ер ости сувлари, агроиқлим ресурслар, сув ресурслар, ер ресурслар, биологик ресурслар, минерал хомашё ресурслар, гидроэнергетик ресурслар. 1. табиий, моддий меҳнат ресурслари. ресурслар тавсифномаси. инсоннинг моддий манфаатини қондириш учун фойдаланадиган табиат объектлари табиий ёки табиат ресурслари деб аталади. табиий ресурслардан ташқари яна моддий ресурслар (саноат объектлари, қурилиш, транспорт) меҳнат ресурслари (ҳозирги ва келажакда жамоат фойдали меҳнатда қатнашаётган аҳоли) ҳам бўлади. табиат ресурсларига атмосфера, сув, ўсимлик, ҳайвон, тупроқ, ер ости бойликлар, энергетик ва бошқа ресурслар киради. табиат ресурслари тикланиш ва тикланмаслик хусусиятларига кура икки гуруҳга бўлинади: 1. тикланадиган; 2. тикланмайдиган. булар орасида тугамайдиган ресурслар инсон учун кўп ҳавф туғдирмайди. …
2
ойдаланса бўлади. жумладан, баъзи бир ҳайвон ва ўсимликлар турлари ёки экосистемадан нотўғри фойдаланиш натижасида уларни бутунлай юқотиш мумкин. бунга орол денгизи унинг атрофидаги экосистема ва ундаги баъзи бир ҳайвон ва ўсимлик турларининг юқолиб кетганлигини мисол қилиб олиш мумкин. 2. чекланмаган даражада фойдаланиш имконияти бўлган ресурсларга тугамайдиган ресурслар дейилади. чунончи қуёш энергиялари, шамол, океан ва денгиз сувларининг кўтарилиши ана шундай ресурслардир. бироқ бу мисолимизда ҳам тугамайдиган тушунча нисбий маънода ишлатилади. юқорида келтирилган ҳар бир тугамайдиган ресурсларнинг фойдаланиш лемети бўлиб, ундан ортиқча фойдаланса ташқи муҳит учун ҳавф туғдириши мумкин. масалан, аниқ бир чегарадан ортиқроқ қуёш энергиясидан фойдаланиш ер атрофидаги муҳит ҳароратини оширади ва термодинамик крезисга олиб келиши мумкин. ресурслар орасида сув алоҳида ўрин эгаллайди у ҳам вақтинча бўлса ҳам тугайдиган ресурслар ҳисобланади,чунки миқдор жиҳатдан чексиз тугамаса ҳам ифлосланиш натижасида унинг сифати бузилади. ер юзида сувнинг заҳираси ўзгармайди, бироқ сув муҳит бўлимлари (океан, қуруқлик, атмосфера) орасида қайта тақсимланиб ёки ҳар хил шаклларда (суюқлик, …
3
илғи ҳозирги вақтда бир йилда ёқиб тугатилмоқда. ҳисобларга кўра ҳозирги кундаги қазилма ёқилғилардан фойдаланиш темпи сақланиб қолинса, нефт заҳиралири яна 30 – 40 йил, газ 40-45 йил, кўмир 70 – 80 йилга етади холос. н. ф. реймерс (1990) маълумотларига қараганда капиталистик ва ривожланаётган мамлакатлардаги (россияда) калий тузлари тошкўмир ва фосфатлар 2100 йилга, марганий рудалари 2090 йилга, бакситлар, никел 2040 йилга, мис, молибден, табиий газ 2020 – 2030 йилларга, кобольт, қурғошин, рух, азбест, олмос, сурьма, вольфрам заҳиралари эса 2010 – 2015 йилларга бориб тугайди. бу табиий ресурсларнинг ўрнини б.скиннер фикрича қуёш энергияси эгаллайди. унинг айтишича яна бир ёки икки асрлардан сўнг ердаги асосий энергия манбаъи қуёш энергияси бўлиб қолади. 2. ўзбекистоннинг тикланадиган ва тикланмайдиган ресурслари ва улардан фойдаланиш 2.1. инсон потенциали ҳозирги кунда ўзбекистонда 25 миллионга яқин аҳоли ҳаёт кечиради. аҳоли сони жиҳатдан ўзбекистон мустақил ҳамдўслик давлатлари орасида россия, украиндан кейин учинчи ўринда туради. ўзбекистон аҳолисининг 38,4 % и шаҳарларда, 61,6 …
4
умотли киши тўғри келади. моддий бойликлар ишлаб чиқариш соҳасида ишлайдиган ишчиларнинг ҳар тўрттасидан биттаси олий ёки ўрта маълумотли кишилар ҳисобланади. республикамизнинг умумий даромад тизимида аҳолининг пул даромади 87 % ташкил этади. фермер ва тадбиркорларнинг даромади ишчи ва колхозчиларникига қараганда 2 баробар ортиқдир. масалан тадбиркорлар оиласининг жон бошига тўғри келадиган даромад колхозчиникига нисбатан 2,8, ишчи оиласига нисбатан эса 1,7 баробар кўпдир. 2.2. агроиқлим ресурслари ўзбекистоннинг каттагина қисми арид минтақасига кириб, бунда чўл ва ярим чўл (адир)лар республика худудининг 60 % ни эгаллайди. 600 метр баландликдан юқори қисми мўътадил иқлим зонаси дейилади. ўзбекистон худудида мўътадил ҳамда тропик иқлимдаги ўсимликларни ўстириб парваришлаш мумкин. етарли иссиқлик ресурслари ғўза ва шунга ўхшаш бошқа техник ўсимликларни ўстириш имконини беради. жанубий районларда совуқ ноябрнинг иккинчи декадасида, кўпчилик районларда октябрнинг биринчи декадасида бошланади. ана шунгача ғўза керакли миқдорда ҳосил тўплаш имкониятига эга. эффектив ҳарорат тўплаш имкониятига кўра республика худуди уч гуруҳга бўлинади: 1. шимолий туманлар, қайсиким бу ерларда …
5
полиз экинларининг 10 – 40 % гача, ғўзанинг эса 10 – 20 % гача ҳосили камайиб кетади. саноат чиқиндилари, пестицидлар, гербицидларнинг тупроқда тўпланиши ҳам экинлар ҳосилдорлигига салбий таъсир кўрсатади. чунончи, олтингугуртнинг ҳаводаги меъёридан 2 баробар ортиқча тўпланиши помидор ҳосилини 20 % гача, фторидларнинг юқори концентрацияси ғўзанинг 10 – 20 % ҳосилини камайтириб юборади. 2.3. сув ресурслари ўзбекистоннинг сув ресурсларига ер усти ва ер ости сувлари киради. ер усти сувларига амударё, сирдарё, зарафшон, қашқадарё сувлари кириб, уларнинг тоғ қисми кўп тармоқли бўлиб 1 км2 га 6,5 л/сек сув оқими тўғри келади. республиканинг 70 % худудини эгаллаган текислик қисмида сув оқими жуда кам бўлиб, уларнинг кўпчилиги орол денгизигача бориб етолмайди. амударёда ўртача йиллик сув миқдори 78 км3 бўлиб, энг кўп вақти июл – август ойларига ва энг кам миқдори декабр – март ойларига тўғри келади. ҳар 4 –5 йилда бир марта сув танқислиги, ҳар 6 – 10 йилда бир марта сув мўл-кўлчилиги …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "табиий ресурслар ва улардан файдаланиш"

1476957840_65718.doc табиий ресурслар ва улардан файдаланиш режа: 1. табиий, моддий меҳнат ресурслари. ресурслар тавсифномаси. 2. ўзбекистоннинг тикланадиган ва тикланмайдиган ресурслари ва улардан фойдаланиш: инсон потенциали. агроиқлим ресурслари. сув ресурслари. ер ресурслари. биологик ресурслар. минерал хомашё ресурслари. гидроэнергетик ресурслар. таянч иборалар: табиий ресурс, тикланмайдиган ресурс, тикланадиган ресурс, табиий бойлик, инсон потенциали, ер усти сувлари, ер ости сувлари, агроиқлим ресурслар, сув ресурслар, ер ресурслар, биологик ресурслар, минерал хомашё ресурслар, гидроэнергетик ресурслар. 1. табиий, моддий меҳнат ресурслари. ресурслар тавсифномаси. инсоннинг моддий манфаатини қондириш учун фойдаланадиган табиат объектлари табиий ёки табиат ресурслари деб аталади. таби...

DOC format, 103.5 KB. To download "табиий ресурслар ва улардан файдаланиш", click the Telegram button on the left.