экосистема тўғрисида таълимот

DOC 220.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1476958003_65722.doc экосистема тўғрисида таълимот режа: 1. экосистема тўғрисида тушунча. экосистеманинг маҳсулдорлиги. а.тэнслининг «экосистема» ва в.н.сукачевнинг «биогеоценоз» тушунчалари тўғрисида. 2. экосистеманинг иерархик қаторлари. 3. экосистеманинг асосий компонентлари. тирик организмлар экосистеманинг асосий қисми: автотрофлар, гетеротрофлар, продуцентлар, консументлар, редуцентлар. физик муҳит. биомлар. 4. озиқ занжири ва экологик пирамида тўғрисида тушунча. 5. табиий ва сунъий экосистемалар. 6. марказий осиё минтақасининг экосистемалари. 7. инсон экологияси. 8. антропоген экосистемалар, уларнинг инсон саломатлигига таъсири. танч иборалари: экосистема, биогеоценоз, бирламчи маҳсулот, соф бирламчи маҳсулот, иккиламчи маҳсулот, экскрементлар, метоболизм, иерархия, биом, продуцент, консумент, редуцент, озиқа занжири, экологик пирамида, табиий экосистема, сунъий экосистема. 1. экосистема тўғрисида тушунча. экосистеманинг маҳсулдорлиги. а.тэнслининг «экосистема» ва в.н.сукачевнинг «биогеоценоз» тушунчалари тўғрисида битта умумий ареалда яшайдиган ҳар хил турларнинг популяциялари экологик жамоани ташкил этади. тирик организмлар бошқа организмлар ва ўлик табиатнинг таъсирида бўлиши билан бирга ўз навбатида ўзлари ҳам уларга таъсир кўрсатади. бир бири билан ва атроф муҳит билан ўзаро муносабатда бўлган организмларнинг популяциялари экологик системалар …
2
(расм vii.1.). ҳар бир биоценозда ернинг геологик тузилиши, тупроқ, иқлим шароитлари, сув режими, ўша жойда ўсиб унадиган ўсимлик ва ҳайвонлар бир-бирига монанд ва ўзаро боғланган бўлади. «экосистема» атамаси биринчи марта 1935 йилда инглиз экологи а.тэнсли томонидан киритилган. кейинчалик 1940 йилда академик в.н.сукачев экосистема тушунчасини биогеоценоз деб аташни таклиф этди. биогеоценоз таркибига одамдан ташқари ҳамма нарса киради. биогеоценоз тараққий этиб ва ўзгариб туради. бу ўзгаришлар кишилар, муҳит ва ҳаттоки узоқ космоснинг ҳам таъсири остида рўй беради. беогеоценозни ўрганиш қишлоқ хўжалиги ва айниқса, ўрмон хўжалигини ривожлантиришда катта аҳамиятга эга. экосистеманинг маҳсулдорлиги у ёки бу экосистема орқали ўтадиган энергия оқимига боғлиқдир. қуёш энергияси экосистемадаги дастлабки маҳсулотларни ҳосил қилувчи биотик компонентлар томонидан ўзлаштирилади. дастлабки ҳосил қилувчилар томонидан органик модда сифатида тўплайдиган энергия тезлиги бирламчи маҳсулот деб аталади. бу энг муҳим параметр бўлиб экосистемадаги биомасса миқдори шунга боғлиқ бўлади. маълумки, ўсимликларга тушадиган қуёш энергияси ҳар хил миқдорда бўлади. у кўпинча географик кенгликка, ўсимликлар қопламининг тараққиёт …
3
олдиқларни экскрементлар (чиқиндилар) сифатида ташқарига чиқариб ташлайди. бу чиқиндилар таркибида ҳам маълум миқдорда энергия сақланади. ҳайвонлар ҳам, ўсимликлар ҳам нафас олган вақтларида энергиянинг маълум бир қисмини йўқотадилар. нафас олиш жараёнидан, овқат ҳазм қилишдан ҳамда чиқиндилардан қолган энергия ўсимлик ва ҳайвонларнинг ўсиши, кўпайиши ва ҳаёт фаолиятини таъминлашга сарф бўлади. гетеротроф организмлар томонидан тайёрланган (тўпланган) органик моддалар миқдори иккиламчи маҳсулот деб аталади. овқат занжирининг ҳар бир бўлими (звеноси)да бир қисм энергия йўқолади. демак овқат занжирининг узунлиги кўпинча шу энергиянинг йўқолиши билан чегараланиб туради. ўсимликлар томонидан қабул қилинадиган ёруғлик энергияси миқдорининг дастлабки соф маҳсулотга бўлган нисбати анча каттадир. энергиянинг кейинги бир-бирига берилиши (ўтиши) бирламчи ўтишга нисбатан анча натижалидир. масалан, ўсимликлардан ўтхўр ҳайвонларга ўтадиган энергиянинг ўртача эффективлиги 10% ни ташкил қилган ҳолда, ҳайвонлардан ҳайвонларга ўтадиган энергиянинг эффективлиги 20% бўлади. умуман, ўтхўр ҳайвонларда йиртқичларга қараганда ҳазм қилиш эффективлиги паст бўлади. бунинг сабаби шуки, ўсимликларда кўпроқ ёғочлик ва целюллоза бўлиб, ҳайвонлар организмида яхши ҳазм бўлмайди, энергия …
4
г ярмидан кўпи яйлов озиқа занжирига қўшилиши мумкин. детрит занжирлари яйлов занжирларига қараганда камроқ ўрганилган. бироқ энергия оқими нуқтаи назаридан қаралганда уларнинг аҳамияти яйлов занжирига нисбатан кўп бўлса кўп, оз эмас. агар экосистема стабил (ўзгармайдиган) бўлса, унда умумий биомассанинг ҳажми кўпаймайди. яъни йилнинг бошида қанча бўлса, охирида ҳам шунчалигича колади. бу ҳолатда бирламчи маҳсулотда бўлган ҳамма энергия ҳар хил трофик даражадаги организмлардан ўтади ва натижада унинг тоза маҳсулдорлиги нолга тенг бўлади. кўпинча экосистемалар ўзгариб туради. масалан, ёш ўрмонларда ўсимликлар вегетация даврининг охирига бориб тўпланган энергиянинг бир қисми ўсимликлар биомассасининг ортишига олиб келади. ўсимликларда оммавий вегетация бошланган даврлар (баҳор, ёз)да дастлабки маҳсулот кўп бўлади, иккиламчи маҳсулотнинг ортиши эса кейинроқ кузатилади. экосистемага тушувчи энергия оқимларидан фойдаланиб, инсон учун керак бўлган энергия ва овқат манбаини кўпайтиришда фойдаланиш мумкин. илмий анализлар ёрдамида ўсимликларни ўстириш агротехник қоидаларни такомиллаштириб уларни маҳсулдорлигини ошириш мумкин. ҳар бир трофик даражада энергия йўқолар экан, демак ҳамма нарсани истеъмол қилувчи (одамларда …
5
ция, организм, орган, ҳужайра ва генлар ташкил этиб, булар ҳаётнинг асосий шаклларини белгилайди. бу биологик шакллар иерархик тартибда ёки қаторда жойлашиб кичик ва катта системаларни ҳосил қилади. иерархия - уэбатер луғати бўйича бирин - кетин қатор бўлиб жойлашиш маъносини билдиради. ана шундай ҳар бир поғона ёки даража ташқи муҳит таъсири натижасида ўзига хос функционал системани ҳосил қилади. экология фани асосан ана шундай системалардан: жамоа ва экосистемаларни ўргатади. 3. экосистеманинг асосий компонентлари. тирик организмлар экосистеманинг асосий қисми: автотрофлар, гетеротрофлар, продуцентлар, консументлар, редуцентлар. физик муҳит. биомлар. популяция атамаси бу маълум бир тур индивидларининг гуруҳини билдирса, жамоа атамаси деб эса (биотик жамоа) маълум бир ҳудудни эгаллаган популяциялар йиғиндисига айтилади. тирик жамоа ва нотирик табиат бир - бири билан узвий боғланган бўлиб, улар биргаликда экологик система (экосистема)ни ҳосил қиладилар. биоценоз эса экосистема (биогеоценоз) нинг тирик қисми бўлиб ҳисобланади. биом - бу катта регионал субконтинентал биосистема бўлиб, у қандайдир битта ўсимликлар типи билан ёки ландшафтнинг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "экосистема тўғрисида таълимот"

1476958003_65722.doc экосистема тўғрисида таълимот режа: 1. экосистема тўғрисида тушунча. экосистеманинг маҳсулдорлиги. а.тэнслининг «экосистема» ва в.н.сукачевнинг «биогеоценоз» тушунчалари тўғрисида. 2. экосистеманинг иерархик қаторлари. 3. экосистеманинг асосий компонентлари. тирик организмлар экосистеманинг асосий қисми: автотрофлар, гетеротрофлар, продуцентлар, консументлар, редуцентлар. физик муҳит. биомлар. 4. озиқ занжири ва экологик пирамида тўғрисида тушунча. 5. табиий ва сунъий экосистемалар. 6. марказий осиё минтақасининг экосистемалари. 7. инсон экологияси. 8. антропоген экосистемалар, уларнинг инсон саломатлигига таъсири. танч иборалари: экосистема, биогеоценоз, бирламчи маҳсулот, соф бирламчи маҳсулот, иккиламчи маҳсулот, экскрементлар, метоболизм, иерархия, биом, продуцент,...

DOC format, 220.0 KB. To download "экосистема тўғрисида таълимот", click the Telegram button on the left.