табиат ва инсон ўртасидаги муносабатлари

DOC 84,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1452084683_63076.doc табиат ва инсон ўртасидаги муносабатлари режа: 1. табиат, инсон, жамият, давлат ва ҳамжамият муносабатлари. 2. табиат ва жамият қонунларини уйғунлаштириш зарурати. 3. табиат, инсон, жамият, давлат ва ҳамжамият муносабатлари. асрлар давомида буюк алломалар табиат, инсон ва жамият нима, улар ўртасида қандай алоқадорлик бор ёки у қандай бўлиши керак, деган саволга жавоб қидириб келганлар. инсон тирик организм сифатида бошқа табиий объектлардан тубдан фарқ қилиши ҳамда унинг буюк куч-қудрати, одамзотни алоҳида бир мавжудот сифатида қарашга мажбур этди. айниқса бундай дунёқараш хх-ххi асрлар, яъни илмий–техника ютуқлари даврига келиб жуда авжига чиқди. «табиат устидан ғалаба»га эришган инсон барча илму фан тармоқларида алоҳида бир куч-қудрат сифатида қараладиган бўлди. лекин у аслида алоҳида бир «индивид» ёки ҳеч кимга бўйсунмайдиган «ҳоким» эмас, балки табиатнинг бир бўлаги, «табиат ошхонасининг бир анжомидир». инсонни ҳеч қачон табиатдан ва уни ўраб турувчи атроф-муҳитдан ажратиб бўлмаслигига шу кунда барча прогрессив аҳолининг ишончи ҳосил бўлди. фалсафада табиат-объектив борлиқ, яъни бизни ўраб турувчи …
2
и, лекин мураккаб ҳаётий фаолият юритувчи индивиддир. у онгининг юқорилиги, нутқининг ривожланганлиги, ижодий фаоллиги, такомиллашган меҳнат қуролларини яратиши, аҳлоқий, маънавий ҳамда руҳий ўз-ўзини англай олиши билан бошқа тирик организмлардан тубдан ажралиб туради. инсонни бошқа инсонлар билан маълум бир ҳудудда тарихан қарор топган гуруҳи ёки уюшмаси– жамиятдир. ҳудди ана шу инсонлар жамоаси табиат билан жуда таъсирчан муносабатда бўлади. инсоннинг якка ўзи унча катта куч эмас, аммо уларнинг онгли равишда бирон бир мақсадни кўзлаб, такомиллаштирилган меҳнат қуролларидан фойдаланган тарзда уюшган ҳолдаги жамоасининг, яъни жамиятнинг табиатга бўлган муносабати кўп нарсани белгилаб беради. агарда жамият ўз кундалик эҳтиёжларини қондиришни фақатгина табиатдан излашни мақсад қилиб олса, атроф табиатда жуда сезиларли даражада салбий ўзгаришлар содир бўлиши ҳеч гап эмас. аксинча, ушбу жамият кучи табиатни асрашга, ундан оқилона фойдаланиш ва бузилган табиат мажмуаларини қайта тиклашга қаратилган бўлса, у ҳолда атроф табиий муҳитда ижобий ўзгаришлар юзага келиши ҳам мумкин. инсонларнинг, тўғрироғи фуқароларнинг, муайян маъмурий ҳудудда уюшган қисми, яъни …
3
боғланган. яна бир атамага қўлланманинг бошиданоқ аниқлик киритиб олишимизга тўғри келади. инсонларни ўраб турувчи табиатни турли адабиётларда, оммавий ахборот воситаларида турлича – «атроф-муҳит», «атроф табиий муҳит», «инсонларни ўраб турувчи муҳит», «инсонларни яшаш муҳити», деб атайдилар. хўш қайси бир ибора илмий-амалий нуқтаи назардан тўғри? албатта, юқорида номлари келтирилган ибораларни турлича ишлатилиши табиий ҳол. чунки ҳар бир муаллиф ўзининг ихтисослиги, асарнинг кимларга бағишланганлиги ва ҳаттоки, унинг касбий маҳорати ҳамда илмий даражасига қараб ҳам мазкур ибораларни турлича ифода этиши мумкин. нима бўлганда ҳам биз ушбу ибораларга илмий изоҳ беришга ҳаракат қиламиз. биринчидан – агарда ёритилаётган масала инсонларни табиатга нисбатан йўналтирилган муносабат шаклларига қаратилган бўлса – атроф табиий муҳит сўзлар бирикмасини ишлатиш мақсадга мувофиқ. чунки инсонларни нафақат табиий, балки ижтимоий, сиёсий, маънавий- маърифий, ҳуқуқий ва шунга ўхшаш муҳитлар ҳам ўраб туради. ушбу муҳитлардан табиийсини ажратиб олиш мақсадида биз уни «атроф табиий муҳит» сўзи орқали ифода этишни тўғри, деб биламиз. лекин атроф табиий муҳитни кескин …
4
ро муносабатларни экология орқали «тил топишга» ундади. оқибатда «экология” деган фан юзага келди ва у халқаро миқёсга олиб чиқилди. чунки инсон билан табиат ўртасидаги «келишмовчилик» нафақат атроф табиий муҳитга, балки маълум даражада давлатларнинг ички ва ташқи сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва ҳаттоки, ахлоқий муносабатларига салбий таъсир эта бошлади. шунинг учун ҳам халқаро экология ҳуқуқида халқаро ҳамжамият томонидан «атроф табиий муҳит» ибораси ўрнига «атроф муҳит» деган ибора билан алмаштирилди. иккинчидан – ижтимоий-гуманитар фанларда ўрганиш ёки тадқиқот объекти бўлиб инсон, фуқаро ёки шахс ҳамда уларнинг жамоаси ҳисобланилади. шунинг учун ҳам улар инсон ва табиат ўртасидаги муносабатни «инсонларни ўраб турувчи муҳит», «кишилик жамияти яшовчи муҳит» деб атайдилар. буни «мутлоқ тўғри» ёки «мутлоқ нотўғри» дейиш қийин. лекин инсон яшаётган ва унинг таъсири доирасидаги табиий муҳит табиатшунослик нуқтаи назаридан қолган турдаги организмлар, жумладан ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, микро ва наноорганизмларнинг ҳам яшаш муҳитидир. фақатгина улар табиат билан ҳамоҳангликда, яъни маълум бир мувозанатни сақлаган ёки «келишган» ҳолда …
5
ловни аждодларимиз худо деб билганлари ҳақидаги маълумотлар баён этилган. ер ва олов худоси–«митра»га инсонлар сиғинишган. уларни илоҳий куч деб билишган ва уларга етказилган зарар учун, ҳаттоки, ўлим жазосини қўллашган. сувни ифлос қилиш олий тангрига қилинган хуруж деб қаралган. табиатга нисбатан бундай дунёқарашлар зардуштийлар динининг асосини ташкил қилган ва унда зикр этилган қадимий ахлоқ-одоб қоидалари шу даврдаги 16 та давлат ҳудудида амал қилган. аксинча, собиқ иттифоқ даврида марказий осиё ҳудудини хом-ашё ва айниқса пахта етиштириш базаси қилиб олиниши «орол муаммоси»ни юзага келтирди. инсонлар эса ушбу экологик инқирозли ҳудудлардан қоча бошладилар. чунки атроф табиий муҳитни инқирозли даражада бузилиши аҳоли ўртасидаги барча муносабатларга ўзининг салбий таъсирини ўтказмоқда. кишиларнинг беҳовотир ва соғлом яшашлари қийинлашмоқда. минтақанинг экологик хавфсизлиги ва барқарор ривожланишига жиддий путур етказилмоқда. хуллас, табиат, инсон, жамият, давлат ва ҳамжамият муносабатлари ўзаро узвий алоқадорлиги атроф-муҳит ҳолатида акс этади. ҳозирги замонда ушбу ҳолат кўпроқ табиатга эмас, балки инсон, жамият, давлат ва ҳамжамият фаолиятига, тўғрироғи уларнинг …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "табиат ва инсон ўртасидаги муносабатлари"

1452084683_63076.doc табиат ва инсон ўртасидаги муносабатлари режа: 1. табиат, инсон, жамият, давлат ва ҳамжамият муносабатлари. 2. табиат ва жамият қонунларини уйғунлаштириш зарурати. 3. табиат, инсон, жамият, давлат ва ҳамжамият муносабатлари. асрлар давомида буюк алломалар табиат, инсон ва жамият нима, улар ўртасида қандай алоқадорлик бор ёки у қандай бўлиши керак, деган саволга жавоб қидириб келганлар. инсон тирик организм сифатида бошқа табиий объектлардан тубдан фарқ қилиши ҳамда унинг буюк куч-қудрати, одамзотни алоҳида бир мавжудот сифатида қарашга мажбур этди. айниқса бундай дунёқараш хх-ххi асрлар, яъни илмий–техника ютуқлари даврига келиб жуда авжига чиқди. «табиат устидан ғалаба»га эришган инсон барча илму фан тармоқларида алоҳида бир куч-қудрат сифатида қараладиган бўлди. леки...

Формат DOC, 84,0 КБ. Чтобы скачать "табиат ва инсон ўртасидаги муносабатлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: табиат ва инсон ўртасидаги муно… DOC Бесплатная загрузка Telegram