бадиий асар тили

DOC 84,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662752823.doc бадиий асар тили бадиий асар тили режа: 1. бадиий тил тушунчаси. 2. бадиий тил бадиий информация етказиш воситаси. 3. бадиий тилнинг специфик хусусиятлари. 4. бадиий нутқ шакллари. 5. бадиий тилнинг адабий тил ҳамда миллий тил тушунчалари билан муносабати. йирик рус филолог олими г.винокур бадиий асар тили нима деган саволга жўнгина қилиб: "бадиий тил деганда бадиий асарлар ёзишда ишлатиладиган тил тушунилади деб ёзган эди". табиий бир савол туғилади: бадиий асарлар ёзишда ишлатиладиган тил "умумхалқ тили", "миллий тил", "адабий тил" атамалари билан юритилувчи, биз кундалик алоқа-аралашувда фойдаланадиган тилдан бошқами, бошқа бўлса нимаси билан фарқланади? бу саволга жавоб бериш учун ҳар икки тил бажараётган функциялардаги фарқ ва муштаракликка диққат қилиш зарур. кундалик мулоқотда ишлатилувчи тил ҳам, бадиий тил ҳам информация етказиш ва информация олишга хизмат қилади. бироқ бу ўринда ўша етказилаётган информациянинг табиатига диққат қилиш зарур. мулоқот тили етказган информация оддий информация бўлса, бадиий тил бадиий информацияни етказади, шунга кўра, мулоқот тили …
2
илмаслиги ёхуд жуда кам бўлиши мумкин, бироқ бу билан шу асар тили бадиийликдан маҳрум бўлиб қолмайди. масалан, а.ориповнинг "хотирот" шеъридан олинган бир парчага эътибор қилайлик: уйдан кетганимга ўн йил бўлибди, ўн йил қишлоғимдан юрибман узоқ. мен юрган йўлларда ўтлар унибди, кўмилиб бўлибди мен кезган сўқмоқ. мазкур парчанинг бадиий асардан олингани, унинг бадиий тилда иншо этилгани шубҳасиз. бироқ, эътибор берилса, унда ишлатилган тил унсурлари ҳам биз кундалик мулоқотда ишлатадиган унсурлардан фарқли эмаслиги, унда бадиий воситалар ишлатилмагани кўрилади. тажриба учун шу парчада берилган информацияни кундалик мулоқотда ишлатилувчи тилга ўгириб кўрайлик ва тасаввур қилингки, бу гапларни кундалик мулоқот пайтида сизга кимдир гапирмоқда: "- уйдан кетганимга ўн йил бўлибди. ўн йил қишлоғимдан узоқ юрибман. мен юрган йўлларда ўтлар униб, мен кезган сўқмоқ кўмилиб бўлибди" кўриб турганингиздек, биз бу ерда шеърдаги сўзларни айнан келтирдик, бу ерда биронта сўз ўзгартирилгани йўқ. шартга кўра, агар ўзгартирилган парчадаги гапларни сизга кимдир кундалик мулоқотда айтяпти, деб фараз қилсак, бу …
3
ўтказади. яъни, у янги бир оламда — тил унсурлари воситасида яратилган бадиий реалликда яшайди. бадиий реаллик эса воқеликнинг оддийгина акси эмас, балки унинг ижодкор қалбию онгида қайта яратилган акси — бадиий образдир. бу образда эса ижод онларида шоир қалбида кечган ҳис-туйғулару ўй-фикрлар бадиий тил воситасида муҳрланди, ўқувчини ўша ҳолатга олиб кирувчи ташқи бир манзара тасвирланди. бошқача айтсак, ижодкор тасаввурида яралган образ бадиий сўз воситасида моддийлашади, шу боис ҳам бадиий тил образ яратиш воситаси саналади. агар илмий, расмий ва ҳ.к. услубларда етказилган информация тушунчалар орқали берилса, бадиий асарда етказилаётган информация образли, ҳиссиётга йўғрилган информациядир. демак, бадиий тилнинг белгиловчи хос(специфик) хусусиятлари образлилик (тасвирийлик) ва эмоционаллик экан. юқорида кўрганимиздек, бадиий тил умумхалқ тилига асосланади, уни буткул янги ҳодиса деб қарамаслик керак. биз кундалик мулоқотда ишлатиб юрганимиз одатий сўзлардан бадиий сўз ўсиб чиқади. сўзнинг бевосита, одатий маъноси бадиий асар матнида янгидан-янги қирраларини намоён қилади, унинг маъно сиғими бениҳоя кенгаядики, буни бадиий асарда тасвирланган хусусий …
4
ан, ўзини лирик қаҳрамон ўрнига қўя олган шеърхон учун ҳам) оддийгина сўқмоқ эмас. шеърдаги "кўмилиб бўлибди мен кезган сўқмоқ" сатри лирик қаҳрамон хаёлида ўша сўқмоқ билан боғлиқ хотираларни жонлантиради, беғубор ва беташвиш болалик ёхуд ёшлик соғинчини, умрнинг ўткинчилигини ўйлашдан келган маҳзунликни ифодалайди. бадиий тилнинг тасвирийлиги насрий(эпик) асарларда янада ёрқинроқ намоён бўлади. лирик асарларда тасвирланган ташқи манзара лирик қаҳрамон ички оламига олиб кирувчи воситагина (яъни, унда воқеликнинг шу мақсадга етиш учун зарур фрагментларигина қаламга олинади) бўлса, эпик асарларда тасвирланган бадиий воқелик ўзича мустақил, объективлашган манзарадир. шу боис ҳам эпик асарларда тасвирланган ижодкор кўзи билан кўрилган воқелик ўқувчи хаёлида ҳам жонланади. ўқувчи асар воқеалари юз бераётган жой, қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракатларини гўё кўриб туради. лирик асар тилининг эмоционаллиги кўпроқ лирик қаҳрамоннинг конкрет пайтдаги (лирик асарда бадиий вақтнинг жуда қисқалиги, "ҳозир" билан белгиланишини эътиборга олиш зарур) кайфияти, ҳолати, кечинмалари билан боғлиқ бўлса, эпик асарда эмоционалликнинг намоён бўлиши ўзгачароқ тарзда кечади. бундаги эмоционаллик биринчи галда тасвирланаётган …
5
борсиз оқ юзи бир оз қизиллиқға айланган-да, кимдандир уялған каби..." (кумуш) "ўн етти яшар чамалиқ, кулчалик юзлик, оппоққина, ўртача ҳуснлик зайнаб қайин онасининг тилак ва шаънига лойиқ тавозиъ-одоблар билан битта-битта босиб дастурхон ёнига келди..." (зайнаб) роман воқелигига илк бор кириб келган қаҳрамонларини а.қодирий ўқувчисига айни шу йўсин тақдим қилади. табиийки, уларнинг ҳар бирига нисбатан ёзувчининг ўз ҳиссий муносабати бор ва тасвирда бўртиб турган бу муносабат ўқувчи шуурига сингади, унинг қаҳрамонларга муносабатини белгилайди. отабек ҳақида гапирганда сезилиб турувчи ички бир ҳурмат, кумуш тасвиридаги шайдолик, ҳомид тасвиридаги жирканишга яқин бир ҳис, зайнаб тасвиридаги озроқ киноя — буларнинг бари тасвир предмети ўзгаргани баробари ҳиссий муносабатнинг ҳам мутаносиб ўзгаришидан далолат беради. эътибор беринг-а, шу парчаларнинг ўзиёқ зайнабни кумуш билан қиёс қилган китобхонга кейингиси фойдасига ҳукм чиқариш имконини бермайдими?! бу тасвирни ўқиб "зайнаб — ўртамиёна бир қиз, келинбоп қиз", деган фикр уйғонар-у, бироқ "фироқида икки йиллаб сарсон-саргардон юришга, уни дея ўлимга тик боришга, ниҳоят, кўйидаги …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "бадиий асар тили"

1662752823.doc бадиий асар тили бадиий асар тили режа: 1. бадиий тил тушунчаси. 2. бадиий тил бадиий информация етказиш воситаси. 3. бадиий тилнинг специфик хусусиятлари. 4. бадиий нутқ шакллари. 5. бадиий тилнинг адабий тил ҳамда миллий тил тушунчалари билан муносабати. йирик рус филолог олими г.винокур бадиий асар тили нима деган саволга жўнгина қилиб: "бадиий тил деганда бадиий асарлар ёзишда ишлатиладиган тил тушунилади деб ёзган эди". табиий бир савол туғилади: бадиий асарлар ёзишда ишлатиладиган тил "умумхалқ тили", "миллий тил", "адабий тил" атамалари билан юритилувчи, биз кундалик алоқа-аралашувда фойдаланадиган тилдан бошқами, бошқа бўлса нимаси билан фарқланади? бу саволга жавоб бериш учун ҳар икки тил бажараётган функциялардаги фарқ ва муштаракликка диққат қилиш зарур. кундалик ...

Формат DOC, 84,5 КБ. Чтобы скачать "бадиий асар тили", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: бадиий асар тили DOC Бесплатная загрузка Telegram