хозирги замон экологик инқирози

DOC 96,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1363952318_42766.doc 3 3 3 хозирги замон экологик инқирози www.arxiv.uz режа: 1. илмий -техника инқилоби ва экологик инқироз 2.регионал экологик муаммолар- орол ва орол бўйи муаммолари. 3.орол денгизи қуришининг иқлимга, ўсимлик, ҳайвонот дунёсига ва инсон организмига таъсири хх-асрнинг 50 – йилларидан бошлаб, «ишлаб чиқариш техника революцияси» деб ном олган «сакраб» ўсиши муносабати инсон-табиат ўртасидаги ўзаро таъсири мисли кўрилмаган ва кўп жиҳатдан янги шаклларга эга бўлди. фан-техника инқилоби туфайли саноат ва транспортнинг гуркираб ўсиши, урбанизациянинг (шахарга оқим) кучайиши, қишлоқ ҳўжалигини химиялаштириш, буларнинг хаммаси табиий ресурслардан фойдаланиш ниҳоятда жадаллаштириб юборди. табиийки бу омилларнинг атроф муҳитга, атмосфера ҳавоси ва сув хавзалари сифатига бўлган салбий таъсири ҳам кўпамоқда. xxi аср одами қудратли техника туфайли географик қобиқдаги модда ва энергия алмашинув жараёнига бевосита таъсир кўрсатиб, кўп жойлар табиатдаги мувозанатни бузишгача етиб боради. инсон фаолиятининг бу таъсири тез ортиб бормокда. бинобарин фан-техника тараққиёти натижасида антропоген омил планетар масштабдаги табиий – географик ва геологик омилга тенглашиб колди. хозирги …
2
г миқёсидаги кескин ижтимоий муаммоларидан биридир. уни ҳал этиш барча халқларнинг манфаатларига мос бўлиб, цивилизациянинг ҳозирги куни ва келажаги кўп жиҳатдан ана шу муаммонинг ҳал қилинишига боғлиқдир», деб таъкидлаган эди. экология муаммоси ер юзининг ҳамма бурчакларида ҳам долзарб. фақат унинг кескинлик даражаси дунёнинг турли мамлакатларида ва минтақаларида турличадир. афсуски, бу жараёнлар ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. бу ерда, мутахассисларнинг баҳолашича, жуда мураккаб, хавфли вазият вужудга келмоқда. бундай вазият нимадан иборат? биринчидан, ернинг чекланганлиги ва унинг сифат таркиби пастлиги билан боғлиқ хавф тўхтовсиз ортиб бормоқда. айни вақтда ер улкан бойлик бўлибгина қолмай, мамлакатнинг келажагини белгилаб берадиган омил ҳамдир. бу ҳол ўзбекистонда айниқса яққол намоён бўлмоқда, чунки ернинг иқтисодий ва демографик вазифаси йилдан йилга кучайиб бормоқда. ўзбекистоннинг 447,4 минг квадрат километрдан ортиқ бўлган умумий майдонининг атиги 10 фоизигина экин майдонларинг ташкил этади. республиканинг анча қисмини чўл ва ярим чўл ерлар ташкил қилади. марказий осиё мамлакатлари орасида ўзбекистонда аҳолининг зичлиги айниқса юқори бўлиб, 1 …
3
ада кескинлашиши мумкин. шунингдек ерларнинг табиий равишда чўлга айланиши бу муаммони янада кучайтирмоқда. бундан ташқари тупроқ нураши, шурланиши, ер усти ва ер ости сувларининг сатҳи пасайиши ва бошқа ҳодисалар рўй бермоқда. республикамизда 2 миллион гектардан ортиқ ер майдони ёки барча суғориладиган ерларнинг қарийб ярими бузилиш хавфи остида қолган. ерларнинг ниҳоят даражада шўрланганлиги республика учун улкан экологик муаммодир. тупроқнинг ҳар хил саноат чиқиндилари ва маиший чиқиндилар билан шиддатли тарзда ифлосланиши реал таҳдид туғдирмоқда. турли кимёвий воситалар, зарарли моддалар ва минерал ўғитларни, саноат ва қурилиш материалларини сақлаш, ташиш ва улардан фойдаланиш қоидаларининг қўпол равишда бузилиши ернинг ифлосланишига олиб келмоқда. ундан самарали фойдаланиш имкониятларини чекламоқда. республикада заҳарли чиқиндилардан фойдаланиш саноати эса ҳозирча яратилган эмас. шунингдек, маиший чиқиндиларни саноат усилида қайта ишлаш масаласи ҳал қилинмаган. радиактив ифлосланиш ҳам катта хавф туғдирмоқда. навоий вилоятидаги радиактив қолдиқлар сақланадиган жой ҳам экологик жиҳатдан ҳавфли ҳисобланади. бу ердаги радиактив қумни шамол учириш ҳавфи бор. шу сабабли республикада табиатни …
4
аҳкам боғлашни ўз ичига олади. эндиликда коллектор–зовур сувларни ташлаб юборишни тартибга солиш, оқава сувларни дарё ва сув омборларига оқизишни батомом тўхтатиш зарур. сув заҳираларининг сифати энг муҳим муоммалардан биридир. дарё сувларининг ифлосланиши экология–гигиена ва санитария эпидемология вазиятларини ёмонлаштирмоқда. шунингдек, дарё сувлари таркибида хар хил тузларнинг мавжудлиги тупроқнинг шўрланишини кучайтирмоқда. бу эса қўшимча мелиорация ишларини амалга оширишда, зовур тизимларини барпо этиш ва тупроқ шўрини ювишда яққол сезилмоқда. ўзбекистон шароитида аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш алоҳида аҳамият касб этмоқда. аҳолини водопровод суви билан таъминлаш кўрсатгичи яхши томонга ортиб бормоқда. учинчидан, орол денгизининг қуриб бориш хавфи ғоят кескин муаммо, айтиш мумкинки, миллий кулфат бўлиб қолди. бу муаммо ҳақида қуйида алоҳида тўхталиб ўтамиз. тўртинчидан, атмосферанинг ифлосланиши республикамизда экологик хавфсизликка солинаётган таҳдиддир. маълумотларга қараганда ҳар йили республиканинг атмосфера ҳавосига 4 миллион тоннага яқин зарарли моддалар қўшилмоқда. шуларнинг аксарияти углерод оксидига тўғри келади, шунингдек углеводород, олтингугурт қўш оксиди, азот оксиди ва бошқа ўзига хос ўткир …
5
. атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан оқилона фойдаланишнинг турли жиҳатларини тартибга солувчи кўплаб хилма-хил халқаро шартномалар ва битимлар тузилди. ҳозирги кунда орол танглиги инсоният тарихидаги энг йирик экологик, гуманитар фожиалардан бири бўлиб, у ўта долзарб муаммога айланди. бу фикрнинг далили сифатида қўйидаги маълумотларни келтириш ўринли. орол денгизида сўнги 40 йилда содир бўлган ўзгаришлар № кўрсатгичлар ўлчов йиллар бирлиги 1961 1993 1999 2002 1 сув сатҳи м.абс. сатхи 53 37,0 35,4 33,3 2 кўзгу майдони км 6,600 3310 2860 2200 3 сув ҳажми км 1064 277 187 160 4 ўртача шўрлиги г\л 10-11 30-32 60 68 5 денгизгача етиб бораётган сув оқими км 56 26 11,9 5,6 жадвалдан кўриниб турибдики, сув сатхи ўтган қисқа муддат ичида 20 метрга пасайган бўлса, кўзгу майдони 3 марта ҳажми 6,3 марта, денгизга етиб бораётган сув оқими 10 мартагача камайиб кетган. сув сатхининг камайиши туфайли ҳосил бўлган қуруқ майдон 3,3 млн гектарни ташкил этди ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"хозирги замон экологик инқирози" haqida

1363952318_42766.doc 3 3 3 хозирги замон экологик инқирози www.arxiv.uz режа: 1. илмий -техника инқилоби ва экологик инқироз 2.регионал экологик муаммолар- орол ва орол бўйи муаммолари. 3.орол денгизи қуришининг иқлимга, ўсимлик, ҳайвонот дунёсига ва инсон организмига таъсири хх-асрнинг 50 – йилларидан бошлаб, «ишлаб чиқариш техника революцияси» деб ном олган «сакраб» ўсиши муносабати инсон-табиат ўртасидаги ўзаро таъсири мисли кўрилмаган ва кўп жиҳатдан янги шаклларга эга бўлди. фан-техника инқилоби туфайли саноат ва транспортнинг гуркираб ўсиши, урбанизациянинг (шахарга оқим) кучайиши, қишлоқ ҳўжалигини химиялаштириш, буларнинг хаммаси табиий ресурслардан фойдаланиш ниҳоятда жадаллаштириб юборди. табиийки бу омилларнинг атроф муҳитга, атмосфера ҳавоси ва сув хавзалари сифатига бўлган сал...

DOC format, 96,0 KB. "хозирги замон экологик инқирози"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.