давлат бюджети

PPTX 22 pages 285.4 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 22
кафедра: жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш фан: жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш кафедра: жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш фан: жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш мавзу: соғлиқни сақлашни маблағ билан таъминлаш. ўзбекистон республикаси бюджет тизими деганда турли даражадаги бюджетлар ва бюджет маблағлари олувчилар йиғиндисини, бюджетларни ташкил этишни ва тузиш принципларини, бюджет жараёнида улар ўртасида, шунингдек бюджетлар ҳамда бюджет маблағлари олувчилар ўртасида вужудга келадиган ўзаро муносабатларни ўзида ифодалаш тушунилади. бюджет жараёни деганда давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва ижро этиш, унинг ижросини назорат қилиш, ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш ва тасдиқлаш, шунингдек давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг қонун ҳужжатлари билан тартибга солинган жараёни тушунилади. давлат бюджети деганда давлат пул маблағларининг (шу жумладан давлат мақсадли фондлари маблағларининг) марказлаштирилган фонди бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йил мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфининг йўналишлари ва миқдори назарда …
2 / 22
); қорақалпоғистон республикасининг бюджети ва маҳаллий бюджетлар. қорқалпоғистон республикасининг бюджети деганда давлат бюджетининг қорақалпоғистон республикаси пул маблағлари фондини ташкил этувчи бир қисми бўлиб, бюджетда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади. маҳаллий бюджет деганда давлат бюджетининг тегишли вилоят, туман, шаҳар пул маблағлари фондини ташкил этувчи бир қисми бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади) ўз ичига олади. маҳаллий бюджет деганда давлат бюджетининг тегишли вилоят, туман, шаҳар пул маблағлари фондини ташкил этувчи бир қисми бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади) ўз ичига олади. бюджет тизимига раҳбарлик қилиш. ўзбекистон республикаси бюджет тизимига раҳбарлик ўзбекистон республикаси олий мажлиси, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ва ўзбекистон республикаси молия …
3 / 22
ўзига хос жиҳатлари ва ривожланиш даражасига боғлиқ. 2. ижтимоий суғуртага бадаллар тиббий хизматларга кўзда тутилган харажатлар учун тўловларни билдиради. бу мақсадли солиқлар иш берувчилар томонидан иш ҳақи фондидан ижтимоий ажратмалар шаклида ва ёки ишчилар томонидан индивидуал иш ҳақидан ижтимоий бадал шаклида тўланади. улар давлат бюджетидан алоҳида ҳолда ижтимоий тиббий суғурта фондларида тўпланади ва шунинг учун улар бюджетдан ташқари фондлар дейилади. 3. хусусий тиббий суғуртага бадаллар ижтимоий тиббий суғурта каби мақсадли бадаллар ёки назарда тутилган тиббий харажатлар учун суғуртачига тўловлар ҳисобланади. лекин ижтимоий суғурталашдан фарқли равишда, хусусий суғурта ихтиёрий ҳисобланади. ҳар бир одам у тиббий ёрдамни қачондир оладими йўқми бундан қатъий назар бадални тўлайди. 4. истеъмолчиларнинг тиббий хизматни сотиб олишга бевосита тўловлари ёки бевосита харажатлари. бу бевосита тўловлар тиббий хизматни олиш вақтидаги беморнинг чўнтагидан амалга оширилувчи тўлов ҳисобланади. масалан, бемор шифокор ёзиб берган дориларни олишда унинг тўлиқ қийматини тўлаши (бевосита харид), тўлиқ қийматнинг фақат 10%ини (ҳамкорликдаги суғурта) ёки дорига юз сўм …
4 / 22
аш; туғруқ хизматини кўрсатиш (пуллик муассасаларидан ташқари); имтиёзга эга бўлган шахсларни (ногиронлар, уруш қатнашчилари, етимлар) даво топадилар. уларга асосан ихтисослашган шаҳар, вилоят ва республика тиббиёт муассасалари киради. аралаш молиялаштириш қуйидаги ҳолларда қўлланилади. бепул тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланмаган (тиббиёт ва илмий текшириш институтлари клиникаларида, кўп тармоқли даволаш профилактика муассасаларида, шахар туман шифохоналарида) беморларни текшириш ва даволаш учун (имтиёзли шахслардан ташқари). имтиёзга эга бўлган шахсларни (ногиронлар, уруш қатнашчилари етимлар) даволаш учун. айрим кўп тармоқли болалар шифохоналари учун. соғлиқни сақлашнинг санитария ва фармакология сохасида амалий илмий тадқиқот ўтказиш учун. давлат грантида белгиланган миқдордан ташқари тиббиёт ходимларини тайёрлаш учун. хусусий молиялаштириш нодавлат тиббиёт муассасалари шу жумладан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи врачлар томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар хусусий молиялаштирилади. унинг асосий қисмини бевосита олинган тиббий хизмат учун жисмоний шахсларнинг тўловлари ташкил этади. хусуий молиялаштиришни эркин тиббий сугурта тизими орқали ҳам шакиллантириш мумкин. бюджетни тузиш босқичлари қуйидагилардан иборат: ўтган молиявий йил бўйича ҳисобот маълумотларининг таҳлили жорий йилда …
5 / 22
т инвести учун дастурда кўрсатилган, адреслар рўйхатига мувофиқ) тўртинчи гуруҳ: бошқа сарф харажатлар тўртинчи гурухга кирувчи харажатлар қуйидаги тартибда кетма -кет сарфланади. озиқ - овқат; дори-дармон; коммунал хизматлар; бошқа харажатлар. соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш учун маблағлар бир неча молия механизмлари орқали тўпланар экан, мутахассислар бу маблағларни корхона ва муассасалар, шунингдек тиббиёт ходимлари ўртасида тақсимлаш муаммосига дуч келадилар. масалан, мустақил амалиёт ўтаётган шифокор фаолиятига ҳақ тўлаш. хизматга ҳақ тўлаш – бу ходим ёки муассаса аниқ бирон-бир тиббий хизматни кўрсатгандаги харажатларни қоплашдир (масалан, шифокорга мурожаат этиш, ташхис текширишлари, жарроҳлик муолажаси). хизматга ҳақ тўлаш тамойили муассасага ресурслар беришда, ҳам ходимга ҳақ тўлашда қўлланилиши мумкин. ташхис асосида тўлов ёки ташхис гуруҳлари бўйича тўлов (клиник-ташхис ёки клиник-статистик гуруҳлар) – бу шундай механизмки, бунда тиббиёт муассасаси муайян касалга чалинган беморни даволаганлиги учун олдиндан белгиланган, қайд этилган тўлов суммасини олади (масалан, юрак ҳасталиги, шамоллаш, суякнинг очиқ синиши). ҳар бир ташхис гуруҳи учун тўлов олдиндан белгиланади. жон бошига …

Want to read more?

Download all 22 pages for free via Telegram.

Download full file

About "давлат бюджети"

кафедра: жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш фан: жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш кафедра: жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш фан: жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш мавзу: соғлиқни сақлашни маблағ билан таъминлаш. ўзбекистон республикаси бюджет тизими деганда турли даражадаги бюджетлар ва бюджет маблағлари олувчилар йиғиндисини, бюджетларни ташкил этишни ва тузиш принципларини, бюджет жараёнида улар ўртасида, шунингдек бюджетлар ҳамда бюджет маблағлари олувчилар ўртасида вужудга келадиган ўзаро муносабатларни ўзида ифодалаш тушунилади. бюджет жараёни деганда давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва ижро этиш, унинг ижросини назорат қилиш, ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш ва тасдиқлаш, шунин...

This file contains 22 pages in PPTX format (285.4 KB). To download "давлат бюджети", click the Telegram button on the left.

Tags: давлат бюджети PPTX 22 pages Free download Telegram