davlatning byujetdan tashqari jamgarmalari

DOC 33 pages 283.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 33
1.маъруза матни 22-мавзу. давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари 1. давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаларининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва аҳамияти 2. давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаларининг мақсад ва вазифалари 3. давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаларнинг даромад ва харажатлар тизими 1. давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаларининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва аҳамияти бугунги кунда мамлакатнинг молиявий ҳолатини соғломлаштириш ва ривожлантириш бўйича тадбирлар эса биринчи даражали аҳамиятга кўтарилмоқда. бундай масалаларни ҳал қилишда бюджетдан ташқари давлат жамғармаларининг ўрни бениҳоя катта бўлмоқда. бюджетдан ташқари давлат фондлари марказий ёки маµаллий ҳукумат органлари тасарруфида бўлган ва мақсадли йўналтирилган молиявий воситалар йиғиндисини ифодалайди. давлатнинг мақсадли фондлари мақсадга мувофиқ равишда ишлатиладиган молия ресурслари ҳисобланади. ҳозирги вақтда давлат бюджети билан бирга давлат мақсадли фондларининг аҳамияти ҳам ортиб бормоқда. бундай фондлар сони ва ҳажмининг кўпайиши қатор сабаблар билан изоҳланади. бюджетдан ташқари давлат фондлари турли-туманлиги молия тизимининг бошқа бўғинлари ва мазкур фондлар билан алоқасини мураккаб кўп поғонали алоқаларини белгилайди. молиявий алоқаларнинг бир томонлама, икки томонлама ва кўп томонлама турлари мавжуд. …
2 / 33
ча меҳнат қобилиятини йўқотганлик нафақаси), ўқувчи-ёшларни моддий қўллаб-қувватлаш (стипендиялар), ногиронликнинг олдини олиш ва меҳнат қобилиятини тиклаш (ногиронларни реабилитация қилиш, протез-ортопедия марказлари) орқали таъминланади. давлат мақсадли жамғармалари қуйидагилардир : · ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси; · ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги республика йўл жамғармаси; · давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармаси; · ўзбекистон республикасининг бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси; · ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси; · ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси; · ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги олий ўқув юртларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси. ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти, ижтимоий нафақалар тўлаш, компенсация тўловлари ва бошқа тўловлар бўйича харажатларни молиялаштиришга йўналтириладиган мажбурий тўловлар, бадаллар, шунингдек бошқа манбалардан тушадиган маблағларни жамлайди. ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан …
3 / 33
даги республика йўл жамғармасининг юқори бошқарув органи жамғарма кенгашидир. давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармаси давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган, белгиланган тартибда тақсимланадиган маблағларни жамлайди. ўзбекистон республикасининг бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги харажатлар молиялаштирилишини таъминлаш учун ягона ижтимоий тўловдан ажратмалар ва буджет кодекснинг 56-моддасида назарда тутилган бошқа манбалардан тушадиган маблағларни жамлайди. ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ҳамда тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, жиҳозлашга (тўлиқ жиҳозлашга) йўналтириладиган, буджет кодекснинг 57-моддасида назарда тутилган мажбурий тўловлар ва бошқа манбалардан тушадиган маблағларни жамлайди. ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг юқори бошқарув органи жамғармани бошқариш кенгашидир. ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси …
4 / 33
ридаги олий ўқув юртларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси буджет кодекснинг 59-моддасида белгиланган ва олий ўқув юртларининг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини яхшилаш бўйича тадбирларни молиялаштиришга йўналтириладиган мақсадли молиявий ресурсларни жамлайди. ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги олий ўқув юртларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини бошқариш ваколатли орган томонидан амалга оширилади. бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари қуйидагилардир: · бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси; · тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси; · вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари; · бюджет ташкилотларининг ундириладиган тўловлар ҳисобига шакллантириладиган бюджетдан ташқари маблағлари. ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг даромадлари: · ягона ижтимоий тўловнинг белгиланган миқдордаги тушумлари; · фуқароларнинг бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига суғурта бадаллари; · бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар; · бошқа даромадлар ҳисобидан шакллантирилади. бошқа даромадларга меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллигига чалинганлик туфайли тайинланган ногиронлик пенсияларини тўлаш харажатларининг ўрнини қоплаш учун тақдим етиладиган регресс талаблар (даъволар) …
5 / 33
қисми, меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда майиб бўлган, касб касаллигига чалинган ёхуд соғлиғига бошқача шикаст етказилган ходимга юридик шахс тугатилганда, қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги), фермер ва деҳқон хўжалиги қайта ташкил етилганда ёки тугатилганда зарарнинг ўрнини қоплаш учун тўланадиган назарда тутилган маблағлар, вақтинчалик бўш турган маблағларни жойлаштиришдан олинган даромадлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар киради. ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги республика йўл жамғармасининг даромадлари: · республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар; · республика йўл жамғармасига йиғимлар; · вақтинчалик бўш турган маблағларни жойлаштиришдан олинган даромадлар; · қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади. давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасининг даромадлари: · давлат мулки бўлган корхоналарни, хўжалик жамиятларининг устав жамғармаларидаги акцияларни (улушларни), ер участкалари ва бошқа мол-мулкни реализация қилиш; · устав жамғармаларида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларини тугатишдан тушган тушумлар; · қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади. ўзбекистон республикаси бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг даромадлари: · белгиланган миқдордаги ягона ижтимоий тўлов …

Want to read more?

Download all 33 pages for free via Telegram.

Download full file

About "davlatning byujetdan tashqari jamgarmalari"

1.маъруза матни 22-мавзу. давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари 1. давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаларининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва аҳамияти 2. давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаларининг мақсад ва вазифалари 3. давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаларнинг даромад ва харажатлар тизими 1. давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаларининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва аҳамияти бугунги кунда мамлакатнинг молиявий ҳолатини соғломлаштириш ва ривожлантириш бўйича тадбирлар эса биринчи даражали аҳамиятга кўтарилмоқда. бундай масалаларни ҳал қилишда бюджетдан ташқари давлат жамғармаларининг ўрни бениҳоя катта бўлмоқда. бюджетдан ташқари давлат фондлари марказий ёки маµаллий ҳукумат органлари тасарруфида бўлган ва мақсадли йўналтирилган молиявий воситалар йиғиндисини ифодалайди. давлат...

This file contains 33 pages in DOC format (283.0 KB). To download "davlatning byujetdan tashqari jamgarmalari", click the Telegram button on the left.

Tags: davlatning byujetdan tashqari j… DOC 33 pages Free download Telegram