globallashuv va uning tarbiyaga ta’siri

PPTX 40 pages 538.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 40
тарбия 6-mavzu. globallashuv va uning tarbiyaga ta’siri globallashuv, uning ijobiy va salbiy oqibatlari. globallashuv jarayonida yoshlar ongiga ta’sir etuvchi omillar. axborot xavfsizligi va globallashuv jarayonida yoshlar o‘rtasida axborot xavfsizligini ta’minlash muammolari. globallashuv va ommaviy madaniyat, mafkuraviy immunitetni shakllantirishda pedagogika fanining vazifalari. глобаллашув – бу турли мамлакатлар иқтисоди, маданияти, маънавияти, одамлар ўртасидаги ўзаро таъсир ва боғлиқликнинг кучайишидир глобаллашув жараёнида 2 гуруҳ ажратилади: глобалистлар- сиёсатдонлар, бизнесменлар, саноатчилар ва давлат арбоблари кўпроқ аксилглобалистлар - сўл кучлар, касаба уюшмалари ва ёшлар ташкилотлари “оммавий маданият” нима? табиийки, «оммавий маданият» деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди. ислом каримов ислом каримов. юксак маънавият – енгилмас куч. т.: “маънавият”, 2008. 117-бет. юқоридаги фикрда “оммавий маданият” ниқоби остида дейилмоқда. яъни айнан оммавий маданият эмас, балки унинг …
2 / 40
аданият”нинг аянчли оқибатларининг олдини олиш учун курашишимиз лозим. унинг аянчли оқибатлари эса маълум: ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм. а) ахлоқий бузуқлик аёллар(қизлар)нинг сигарета чекиши. алкоголизм, айниқса, аёллар(қизлар)нинг спиртли ичимликлар ичишлари. ҳаддан ташқари тор ва очиқ, бадани, айниқса, ҳатто аёллик белгилари ҳам кўриниб турадиган даражадаги кийимлар кийиб юриш. ёш йигит-қизларнинг тўйдан олдин ўпишиб, қучоқлашиб туришлари (айрим ҳолларда жинсий муносабатга киришишганини ҳам эшитиб қоламиз). аёлларнинг эркаклар айтадиган сўзларни айтиб сўкинишлари. қўшхотинлик (айрим ҳолларда қўшэрликка ҳам дуч келмоқдамиз). ота-она ва бошқа яқин кишиларига “сиз” деб эмас, балки “сен” (“ты”) деб мурожаат қилиш ёки умуман катталарга нисбатан ҳурматсизлик. жамоа (айниқса, фарзандлар) олдида ички кийим билан чўмилиш. порнографик махсулотларни тарғиб қилиш, томоша қилиш ва тарқатиш. старизм (субъэктив эҳтиросларга берилган ҳолда, эстрада артистлари, актёрлар, спортчилар, теледикторларни илоҳийлаштириш) билимсизлик, ахлоқсизлик, маданиятсизлик, тартибсизлик ва ватанфурушликни қўллаб-қувватлаш. баданига турли хил татуировкалар чизиш. турмуш (оила) қурмасликни қасд қилиш. бир хил жинсдаги кишиларнинг турмуш қуриши. эркакларнинг аёллар кийимида юриши ва …
3 / 40
ишини қандай баҳолаш мумкин. энг қизиғи, ана шу аёллар учун аёл кишинининг сигарета чекиши бу – замонавий маданиятнинг бир тури. бугун тамакига йўқ дея олмаган бу ожизаларнинг эртага гиёҳвандлик моддалирини истеъмол қилмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди, албатта. алкоголизм, айниқса, аёллар(қизлар)нинг спиртли ичимликлар ичишлари. буни илгарилари фақат шаҳар жойларидагина кўрар эдик. ҳозир эса қишлоқда ҳам аёлларнинг, айниқса, ёш қизларнинг спиртли ичимликлар ичиб юришганининг гувоҳи бўлмоқдамиз. гўёки улар ичишмаса, ўзларини замондан орқада қолган, маданиятсиз ва таҳқирланган деб ҳис этишар эмиш. англаб турганингиздек, ичиш ундайлар учун маданият. демак, аёлларнинг спиртли ичимликларни ичиб юришлари “оммавий маданият” ниқоби остида кириб келмоқда. “ароқнинг зарарларини санаб охирига етказиб бўл­майди. ароқ, ичган кишини виждонсиз, уятсиз қилиб қўяди. жамиятга виждонсиз ва уятсизликдан кўпроқ зарар келтирадиган нарса бўлмаса керак. чунки, ароқхўр киши ахлоқ-одобга эътибор бермай қўяди ва барча ёмонликларни тап тортмай қилаверади. ҳо­зирги кунда кўплаб зино ва оилавий хиёнатлар ароқ туфайли бўлмоқда. бунинг оқибатида қанчадан-қанча оилалар бузилиб кетмоқда. кўпинча тўполонлар, …
4 / 40
кўриб тарбия олаётган болаларимизни келажакда бунданда бадтар ҳолатда кўрмаймиз деб ким кафолат бера олади. ахир, қуш уясида кўрганини қилади, қолаверса ибрат маърифати деган тушунча бор. бугунги ҳар бир мурғак қалб катта авлоддан ўрнак олиб тарбия топади. ҳозирги ўқитувчиларимиз эса болаларимизни миллий-маънавий руҳда тарбиялаш ўрнига “оммавий маданият” бобида намуна бўлмоқдалар, холос. баъзи ўқитувчиларимизнинг (улар ҳам кимнингдир қизи, опаси, синглиси, онаси ёки суюкли рафиқаси) кийган кийимлари шунчалик юпқаки, улардан одам анатомияси дарсларида кўргазмали восита сифатида фойдаланиш ҳам мумкин. ёш йигит-қизларнинг тўйдан олдин ўпишиб, қучоқлашиб туришлари (айрим ҳолларда жинсий муносабатга киришишганини ҳам эшитиб қоламиз). бундай воқеаларга бугунги кунда кўпроқ шаҳар жойларида гувоҳ бўласиз. энг қизиғи, шундайлар ўзлари қилаётган ишларини маданият деб биладилар. агар миллатимиз вакилларининг аксарияти ана шу одатни касб қилиб олса, бизда миллий маънавият, юксак маданият деган тушунчалар қаёққа кетади. қизлардаги ор-номус, ҳаё ва ибо, шарм ва иффат қаёққа кетади. бизнинг миллийлигимиз ана шу қадриятларда эмасми? барча динлар, миллий маданиятлар ўсмир қизларга …
5 / 40
йларда, яъни таълим муассасалари ҳамда бошқа меҳнат жамоаларида ҳам бундай ҳолатни кузатиш мумкин. аёл киши бўла туриб баджахл эркак ҳам оғзига олмайдиган сўзлар (“д...”, “п...”, “с...”, “онанг...”, “г...” ва ҳоказолар) билан сўкиниши унинг учун маданиятнинг бир тури бўлса керак, менимча. бизнинг миллий маънавиятимизда эса бундайларни ахлоқи бузуқ одамлар дейилади. шаҳар, баъзан эса қишлоқ жойларида ҳам аёллар ўзининг қонуний эри бўла туриб, иккинчи – ноқонуний эрга тегиб олиб яшаётганлар ҳам йўқ эмас (қизиғи шундаки, қонуний эри ҳеч қаерга кетмаган, ўзи билан бир уйда яшайди). буни ҳам ҳеч иккиланмасдан ахлоқий бузуқлик дейиш мумкин. бунақа ҳолатда эр ҳам, хотин ҳам айбдор ҳисобланади. эр рашксизлиги билан, хотин хиёнаткорлиги билан. айрим ҳолларда қўшэрликка ҳам дуч келмоқдамиз. ота-она ва бошқа яқин кишиларига “сиз” деб эмас, балки “сен” (“ты”) деб мурожаат қилиш ёки умуман катталарга нисбатан ҳурматсизлик. бу одатни ҳам кўпроқ ўзга миллат вакилларида кузатар эдик. бугунга келиб соф ўзбекларимиз ҳам шу одатни қабул қилишган. ота-оналарига русча …

Want to read more?

Download all 40 pages for free via Telegram.

Download full file

About "globallashuv va uning tarbiyaga ta’siri"

тарбия 6-mavzu. globallashuv va uning tarbiyaga ta’siri globallashuv, uning ijobiy va salbiy oqibatlari. globallashuv jarayonida yoshlar ongiga ta’sir etuvchi omillar. axborot xavfsizligi va globallashuv jarayonida yoshlar o‘rtasida axborot xavfsizligini ta’minlash muammolari. globallashuv va ommaviy madaniyat, mafkuraviy immunitetni shakllantirishda pedagogika fanining vazifalari. глобаллашув – бу турли мамлакатлар иқтисоди, маданияти, маънавияти, одамлар ўртасидаги ўзаро таъсир ва боғлиқликнинг кучайишидир глобаллашув жараёнида 2 гуруҳ ажратилади: глобалистлар- сиёсатдонлар, бизнесменлар, саноатчилар ва давлат арбоблари кўпроқ аксилглобалистлар - сўл кучлар, касаба уюшмалари ва ёшлар ташкилотлари “оммавий маданият” нима? табиийки, «оммавий маданият» деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва...

This file contains 40 pages in PPTX format (538.6 KB). To download "globallashuv va uning tarbiyaga ta’siri", click the Telegram button on the left.

Tags: globallashuv va uning tarbiyaga… PPTX 40 pages Free download Telegram