иқтисодий кўрсаткичларни башоратлашда эконометрик моделлардан фойдаланиш

PPTX 42 стр. 480,6 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 42
презентация powerpoint мавзу. иқтисодий кўрсаткичларни башоратлашда эконометрик моделлардан фойдаланиш режа: 1.ижтимоий-иқтисодий башоратлашнинг умумий тушунчалари ва объектлари. 2. башоратлаш усуллари ва уларнинг турлари. 3. эконометрик тенгламалар тизими ёрдамида башоратлаш услубиёти. 1 1 1. ижтимоий-иқтисодий башоратлашнинг умумий тушунчалари ва объектлари. 2 ҳозирги кунда келажакни баҳолашни 2 тури ҳаётга тадбиқ этилган: илмий баҳолаш ва ноилмий кўра билиш. ноилмий кўра билишга турли тахминлар, ҳар хил ҳаёлий сезгилар, эҳтимоллар ва бошқа шунга ўхшаш асосланмаган истиқболларни билиш киради. илмий кўра билишни принципиал фарқи шундаки ҳодисаларни ишончли, илмий тасдиқланган бўлишига имкон туғдиради. бу эса тизимларни келажакда бошқаришга ва конкрет қарорлар қабул қилишга асос бўлади. келажакни илмий баҳолашнинг турлари: олдиндан айтиб бериш - бу келгусидаги муаммони ҳал қилишнинг мумкин бўлган ёки исталган истиқболда ҳолатини баён қилишдир. бошқача қилиб айтганда, олдиндан айтиб бериш - келгусида бўладиган маълум жараёнларнинг ҳолати ҳақидаги ишончли фикрни билдиради. олдиндан кўра билиш - тизимни ривожлантиришнинг қонуниятларига асосланган, ҳақиқатни, олдиндан акс эттиришдир. бу нарса тизимнинг келгусидаги …
2 / 42
лдиндан айтиб бериш «бўлса керак» лигини ифодалайди. прогнозлаш нима бўлиши мумкинлигини кўрсатиб беради; режалаштириш - бўлиши шарт деган маънони билдиради. аввало иқтисодий тизимни ривожланишини мақсади аниқланади. қуйидаги мақсадга келажакда бўлиши мумкин ҳолатлари ўрганилиб прогноз қилинади. энг самарали танланган ривожланиш вариантлари, комплекс дастурларни тузилишига информацион база сифатида қўлланиб, прогноз қилинган ҳолатга тизим эришиш учун, қандай тадбирлар амалга оширилиши кераклигини дастур кўринишида тузиб олинади. бундай ёндашиш «дастур» дейилади. мақсадни ва бор имкониятларни (ресурсларни) солиштириш натижасида илмий асосланган режалар тузилади ва тизимни элементларига етказилади. режа,дастур,лойиҳа тушунчалари шундай қилиб, режа - фақат бошқариш мумкин бўлган жараёнларда қўлланади. масалан, ишлаб чиқаришда режани қўллаш мумкин. прогноз бошқарилиши мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган соҳаларда қўлланилади. масалан: об- ҳавони режалаштириб бўлмайди уни прогнозлаш мумкин, демографик, илмий-техника, ташқи иқтисодий, ва ҳ.к. жараёнларни қисман уларни бошқариш мумкин. лойиҳа ўзи нима? лойиҳа – бу муайян мақсад, ғояга эришиш учун аниқ вазифалар ва тадбирларни бажариш жараёнидир. лойиҳада сиз эришмоқчи бўлган ишнинг режаси, …
3 / 42
лари ёрдамида амалга оширилади. ижтимоий-иқтисодий прогнозлашнинг мақсади ижтимоий-иқтисодий прогнозлашнинг мақсади амалдаги ижтимоий эҳтиѐжларни аниқлаш ва келгусидаги эҳтиѐжларни олдиндан кўриш, жамият таркибини шакллантириш қонуниятларини ҳамда турмуш тарзини такомиллаштириш йўлларини очиб беришдан иборатдир. ижтимоий-иқтисодий прогнозлаш, табиий фанлардаги прогнозлашдан тубдан фарқ қилади. бу фарқ аввало, шунда намоѐн бўладики, табиий фанлар объектини муайян мақсадга қаратилган таъсир воситасида бошқариш мумкин эмас. шу сабабли атмосфера, гидросфера, биосфера ва ҳоказоларда рўй берадиган ҳодисалар маълум эҳтимолликда прогнозланади, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан кузатиладиган объектлардаги прогнозлаш бутунлай бошқача ҳолатда бўлади. улар муайян мақсадга қаратилган ечимлар асосида бошқарилиши ва ўзгартирилиши мумкин. прогнозлаштириш мақсадлари тенденцияларни миқдорий ва сифатий таҳлил қилиш иқтисодиётнинг ривожланишини олдиндан кўра билиш иқтисодиётдаги жараёнларга актив таъсир этиш ва имкониятларини баҳолаш 9 берилган маълумотларнинг тўлиқ эмаслиги модел элементларининг бир турга мос эмаслиги чизиқли моделдан четга чиқишлар оптималликдан четланишлар оптималлик мезонларидан четга чиқишлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш самарадорлигига, баҳолаш тизими,назорат ва рағбатлантишга боғлиқлик прогноз ва фактларининг мос келмаслик сабаблари ижтимоий-иқтисодий прогнозлаш обьектлари ижтимоий-иқтисодий …
4 / 42
ммоларини; ижтимоий-демографик вa ҳудудий ижтимоий муаммоларни; ижтимоий-иқтисодий прогнозлаш масалалари фан-техника тараққиѐтини жорий қилишнинг ижтимоий самарадорлиги прогнозларини ҳисобга олган ҳолда табиатдан фойдаланишнинг ижтимоий муаммоларини; ижтимоий бепул хизматларни ривожлантиришни; уй-жой билан таъминлашни ҳамда аҳолининг уй-жой билан таъминланиш даражасига қараб табақалаштирилишини; аҳолининг маданий эҳтиѐжларини қондиришнинг индивидуал шакллари учун асос бўладиган предметлар билан таъминланиш даражасини; аҳолининг маданий эҳтиѐжларини қондирадиган жамоат ташкилотларини ривожлантиришни; жамоат ишларида иштирок этиш, ижтимоий фаоллик даражасини; ижтимоий-иқтисодий прогнозлаш функциялари - иқтисодий ва илмий-техник салоҳиятларнинг ўсиши асосида жамиятни ривожлантиришнинг муҳим ижтимоий муаммоларини изчил ва уйғун ҳолда ҳал қилиш; - халқнинг моддий ва маънавий эҳтиѐжларини юқори даражада қондириш. бу нарса ўсиб бораѐтган аҳоли турмуш даражасининг ижтимоий ишлаб чиқариш ривожланишига таъсири билан биргаликда жамиятдаги ижтимоий ишлаб чиқаришнинг олий мақсадини ташкил этади; ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланишнинг ошиб бораѐтган самарадорлигини иқтисодий тараққиѐтнинг асосий манбаига айлантириш,интенсив шаклларнинг экстенсив шакллардан устун келиши; - миллий иқтисодиѐтни режалаштириш, бошқариш ва прогнозлаш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни самарали ҳал қилишни таъминлайдиган иқтисодий …
5 / 42
танлаш учун ўрганилади. ушбу босқичнинг энг муҳим компоненти - прогнозлаш моделини ва прогнозлаш усулини танлашни белгиловчи таҳлил. проспекция (прогноз) - келажакда объектнинг ва унинг атрофидаги вазиятнинг мумкин бўлган ҳолати тўғрисида оғзаки, математик, график ёки бошқа шаклда ифода этилган меъёрий ва генетик прогнозлар ижтимоий-иқтисодий прогнозларнииг бундай функцияси прогнозларнинг меъѐрий ва генетик, деб аталган иккита турини ишлаб чиқишни тақозо этади. меъѐрий прогнозлар ѐрдамида олдиндан белгиланган меъѐрлар асосида эришиладиган ютуқларнинг йўл-йўриқлари кузатилади. генетик прогнозлар объектни ривожлантиришнинг ўтган даврдаги ва ҳозирги ҳолатини аниқлаш имконини беради. бу икки турдаги прогнозларнинг натижаларини таққослаб, бошқарув ечимларини ва турли хил режаларни ишлаб чиқиш мумкин бўлади, прогнозларнинг турлари объект бўйича иқтисодий табиий ресурслар прогнозлари илмий техник демографик ижтимоий иқтисодий ривожланиш прогнозлари тартиблаш даражасига кўра макроиқтисодий тармоқлараро ҳудудлараро ҳалқ хўжалик комплекслари прогнозлаштириш кўламига кўра қуйидагиларга бўлинади: макроиқтисодий прогнозлар тармоқни ривожлантириш прогнозлари; минтақавий,бутун иқтисодиёт,хўжалик комплексларини ривожлантириш режалари; иқтисодиётнинг алоҳида бўғинлар (корхона, бўлимлар, маҳсулот) прогнозлари макроиқтисодий прогнозлар кўрсаткич яим,ямд прогнозларини ўз ичига …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 42 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "иқтисодий кўрсаткичларни башоратлашда эконометрик моделлардан фойдаланиш"

презентация powerpoint мавзу. иқтисодий кўрсаткичларни башоратлашда эконометрик моделлардан фойдаланиш режа: 1.ижтимоий-иқтисодий башоратлашнинг умумий тушунчалари ва объектлари. 2. башоратлаш усуллари ва уларнинг турлари. 3. эконометрик тенгламалар тизими ёрдамида башоратлаш услубиёти. 1 1 1. ижтимоий-иқтисодий башоратлашнинг умумий тушунчалари ва объектлари. 2 ҳозирги кунда келажакни баҳолашни 2 тури ҳаётга тадбиқ этилган: илмий баҳолаш ва ноилмий кўра билиш. ноилмий кўра билишга турли тахминлар, ҳар хил ҳаёлий сезгилар, эҳтимоллар ва бошқа шунга ўхшаш асосланмаган истиқболларни билиш киради. илмий кўра билишни принципиал фарқи шундаки ҳодисаларни ишончли, илмий тасдиқланган бўлишига имкон туғдиради. бу эса тизимларни келажакда бошқаришга ва конкрет қарорлар қабул қилишга асос бўлади. ке...

Этот файл содержит 42 стр. в формате PPTX (480,6 КБ). Чтобы скачать "иқтисодий кўрсаткичларни башоратлашда эконометрик моделлардан фойдаланиш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: иқтисодий кўрсаткичларни башора… PPTX 42 стр. Бесплатная загрузка Telegram