иқтисодий кўрсаткичларни прогнозлашда эконометрик моделлардан фойдаланиш

PDF 14 sahifa 703,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 14
15-мавзу. иқтисодий кўрсаткичларни прогнозлашда эконометрик моделлардан фойдаланиш режа: 15.1. иқтисодий жараёнларни прогнозлаш тушунчаси, иқтисодий прогнозларни таснифланиши ва прогнозлаш босқичлари 15.2. даврий қаторлар ва иқтисодий маълумотларга қўйиладиган талаблар 15.3. иқтисодий жараёнларни прогнозлашда ўсиш эгри чизиғи моделини қўлланиши 15.4. прогнозлашда эконометрик моделлаштириш усуллари 15.5. авторегрессияда хатолик бўлганда прогнозлаш 15.1. иқтисодий жараёнларни прогнозлаш тушунчаси, иқтисодий прогнозларни таснифланиши ва прогнозлаш босқичлари бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритувчи субъект бўладими ёки жисмоний шахс бўладими унда ўзининг тадбиркорлик фаолиятини прогнозлаш зарурияти туғилади. менежерлар қисқа муддатли ва узоқ муддатли режаларни тузишда ишлаб чиқариш ҳажми, сотиш учун чиқариладиган маҳсулот ҳажми, фоиз ставкалари каби муҳим кўрсаткичларнинг қийматларини прогноз қилишга мажбурдирлар. прогноз деганда тизимни келажакда бўлиши мумкин бўлган ҳолатини ва шу ҳолатни эгаллаш учун кетган муддатни илмий асосланган ҳолда тасвирлаш тушунилади. прогнозларни ишлаб чиқиш жараёни прогнозлаш деб аталади. прогнозлашнинг мақсади тизимнинг ўтмишдаги ва ҳозирги аҳволини, ўзгариш қонуниятларини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида унинг келгусидаги ривожланишини илмий асосланган ҳолда белгилаб чиқиш, содир …
2 / 14
олади. прогнозлаш даври муддатига қараб прогнозлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: - тезкор прогнозлар – бир ойгача; - қисқа муддатли прогнозлар – бир йилгача; - ўрта муддатли прогнозлар – беш йилгача; - узоқ муддатли прогнозлар – ўн беш йилдан юқори. бозор иқтисодиёти шароитида кўпроқ тезкор ва қисқа муддатли прогнозлар муҳим аҳамиятга эга. иқтисодий жараёнларни прогнозлаш қуйидаги босқичларда амалга оширилади: - масаланинг қўйилиши ва прогнозлаш учун зарур маълумотларни йиғиш; - йиғилган маълумотларни бирламчи таҳлил қилиш; - прогнозлашнинг мумкин бўлган моделларни аниқлаш; - кўрилаётган модел параметрларини баҳолаш; - танланган моделни мутаносиблиги аддекватлигини текшириш; - модель кўрсаткичларини баҳолаш; - олинган прогноз натижаларини таҳлил қилиш. 15.2. вақтли қаторлар ва иқтисодий маълумотларга қўйиладиган талаблар вақтли қаторлар. иқтисодий тизимда юз берадиган жараёнлар маълум бир кўрсаткиларнинг вақтга боғлиқ ҳолда ўзгарувчи қийматларини кетма-кет жойлашувидан хосил бўлган қатор шаклида намоён бўлади. кўрсаткичлар қийматини қаторда ўзгариб бориши ўрганилаётган ходисанинг динамикаси ҳақидаги маълумотни беради. бирор бир кўрсаткични кузатиш натижасида олинган жорий даврдаги қийматларини …
3 / 14
45 147 150 150 оралиқ қаторлари кўрсаткичлар қийматларининг маълум бир вақт оралиғидаги қийматини тавсифлайди. фирма ишчиларининг иш ҳақи фонди ойлар январъ февраль март апрель май июнь июль август сентябрь иш ҳақи фонди, млрд. сўм ҳисобида 2.365 2.330 2.370 2.380 2.385 2.390 2.392 2.400 2.400 ҳосилавий қаторлар кўрсаткичларнинг ўртача ва нисбий қийматларидан тузилади. фирма ишчиларининг ўртача иш ҳақи ойлар январъ февраль март апрель май июнь июль август сентябрь ўртача иш ҳақи, млн. сўм ҳисобида 18.5 18.1 17.5 17.7 17.4 16.8 16.7 16.0 16.0 қаторнинг даражалари детерминерланган ёки тасодифий қийматлар бўлиши мумкин. ойда, кварталда, йилда кунлар сони ҳақидаги кетма-кет маълумотлар қатори детерминерланган қийматлар қаторига мисол бўлиши мумкин. даражалари тасодифий қийматларлардан иборат бўлган қаторлар прогнозлашда кенг қўлланилади. бундай қаторларнинг ҳар бир кўрсаткичи дискрет ёки узлуксиз қийматларга эга бўлиши мумкин. даврий қаторларнинг таркибий қисмлари. агар даврий қаторларда иқтисодий кўрсаткичларнинг ўзгариш тенденцияси узоқ вақт давом этса, у ҳолда жараён ўзгаришида тренд мавжуд дейилади. тренд деганда …
4 / 14
ил этувчилар деб аталади. агар даврий қатордан мунтазам ташкил этувчиларни чиқариб ташланса тасодифий ташкил этувчилар қолади. иқтисодий маълумотларга қўйиладиган талаблар. прогнозлашда қаторларнинг ёнма-ён келган даражалари оралиқларини танлаш муҳим аҳамиятга эга. вақт бўйича оралиқлар ўта йириклаштириб олинганда кўрсаткичлар динамикасининг айрим қонуниятларини соддалаштиришларга олиб келиши мумкин. ўта майдалаштирилганда эса ҳисоблаш ҳажми кўпаяди, жараён динамикасида муҳим бўлмаган қисмлари пайдо бўлади. қатор даражалари ўртасидаги вақт бўйича оралиқ ҳар бир жараён учун аниқ танланиши зарур, аммо даражалар тенг оралиқларда олиниши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. ҳақиқатда ривожланиш жараёнини даврий қаторлар орқали ифодалашнинг муҳим шартларидан бири қатор даражаларини таққосламалигини таъминлашдан иборат. бунинг учун қатор даражалари бир ҳил ўлчов бирликларига келтирилиши, даврлар миқиёсида олинганда эса айнан шу даврга тегишли бўлиши керак. таққосламаслик шарти кўпроқ нарх кўрсаткичлари ва нархларнинг ўзгариши, худудларнинг алмашиниши, корхона ва ташкилотларни йириклаштирилиши ёки бутунлай йўқ бўлиб кетиши натижасида бузилиши мумкин. иқтисодий жараёнлар динамикасини мукаммал ўрганиш учун кузатув объектлари даражасидаги маълмотлар тўлиқ бўлиши, даврий қатор етарлича узунликка …
5 / 14
рдан фойдаланилади(масалан ирвин усули)*. 15.3. иқтисодий жараёнларни прогнозлашда ўсиш эгри чизиғи моделини қўлланиши ўсиш эгри чизиғи модели тавсифи. даврий қаторларни текислашнинг комплекс аналитик усуллари аниқ ўсиш эгри чизиқларини танлаш ва уларнинг параметрларини аниқлашга олиб келади. ўсиш эгри чизиғи деганда берилган динамик қаторни аппроксимация қилувчи (ифодалочи) маълум бир функция тушунилади. ўсиш эгри чизиқларини қўллаб прогнозлаш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: - шакли даврий қатор динамикасига мос келувчи бир ёки бир нечта эгри чизиқлар танлаш; - танланган эгри чизиқ параметрларини баҳолаш; - танланган эгри чизиқни прогноз қилинаётган жараёнга айнан ўхшашлигини текшириш ва эгри чизиқни узил-кесил танлаш; - нуқтавий ва оралиқ прогноз қийматларни ҳисоблаш. ўсиш эгри чизиқлари одатда учта синф функцияларидан танлаб олинади. биринчи синфга ўсишнинг монотон ҳусусиятга эга бўлган ва ўсиш чегараси бўлмаган жараёнларни ифодалаш учун қўлланиладиган эгри чизиқлар киради. иккинчи синфга ўрганилаётган даврда ўсиш чегараси бўлган эгри чизиқлар киради. бундай эгри чизиқлар тўйинган ёки тўлғазилган деб аталади. агар тўлғазилган эгри чизиқлар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 14 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"иқтисодий кўрсаткичларни прогнозлашда эконометрик моделлардан фойдаланиш" haqida

15-мавзу. иқтисодий кўрсаткичларни прогнозлашда эконометрик моделлардан фойдаланиш режа: 15.1. иқтисодий жараёнларни прогнозлаш тушунчаси, иқтисодий прогнозларни таснифланиши ва прогнозлаш босқичлари 15.2. даврий қаторлар ва иқтисодий маълумотларга қўйиладиган талаблар 15.3. иқтисодий жараёнларни прогнозлашда ўсиш эгри чизиғи моделини қўлланиши 15.4. прогнозлашда эконометрик моделлаштириш усуллари 15.5. авторегрессияда хатолик бўлганда прогнозлаш 15.1. иқтисодий жараёнларни прогнозлаш тушунчаси, иқтисодий прогнозларни таснифланиши ва прогнозлаш босқичлари бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритувчи субъект бўладими ёки жисмоний шахс бўладими унда ўзининг тадбиркорлик фаолиятини прогнозлаш зарурияти туғилади. менежерлар қисқа муддатли ва узоқ муддатли режаларни тузишда ишлаб чиқариш ҳажми,...

Bu fayl PDF formatida 14 sahifadan iborat (703,5 KB). "иқтисодий кўрсаткичларни прогнозлашда эконометрик моделлардан фойдаланиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: иқтисодий кўрсаткичларни прогно… PDF 14 sahifa Bepul yuklash Telegram