davlat krediti

PPTX 40 стр. 291,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 40
презентация powerpoint 10-мавзу. жаҳон молийавий-иқтисодий инқирози: моҳийати ва ўзбекистонга таъсири. давлат крэдити маьрузачи: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори с.м.зиёдуллаев режа: давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва вазифалари. 2. давлат кредити таснифи. 3. давлат қарзи. ички ва ташқи қарзлар. 4. давлат қарзларини бошқариш. 1. давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва вазифалари давлат кредити ҳокимият ва бошқарув органлари орқали бир томондан, давлат орқали иккинчи томондан, жисмоний ва юридик шахслар ўртасида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар мажмуидан иборат бўлиб, унда давлат қарз олувчи, кредитор (қарз берувчи) ва кафил сифатларида майдонга келади. бундай иқтисодий (кредит) муносабатларнинг мумтоз (классик) шаклида давлат, одатда, маблаг‘ларни қарз олувчи бўлиб ҳисобланади. агар давлат юридик ва жисмоний шахсларга қайтариш ва ҳақ (тўлов тўлаш) асосида маблағларни тақдим етиб, кредитор (қарз берувчи) саналса, унда амалга оширилислии лозим бўлган операциялар ҳажми анча камаяди (пасаяди). жисмоний ва юридик шахслар томонидан олинган қарзларни узиш (қайтариш) ёки уларнинг бошқа мажбуриятларини бажариш жавобгарлигини давлат ўз зиммасига олган ҳолатда, у кафилга айланади. марказлаштирилган …
2 / 40
идан харажатларнинг ўсишига олиб келади. давлат кредити иқтисодий категория сифатида икки кўринишдаги – молия ва пул-кредит муносабатларининг ўртасида жойлашган бўлиб, шунга мос равишда, у ҳам молияга, ҳам кредитга тегишли бўлган хусусиятларга егадир. молия тизимининг алоҳида олинган бўг‘ини сифатида еса, давлат кредити давлатнинг марказлаштирилган пул фондларини (бюджет ва бюджетдан ташқари фондларни) шакллантириш ва улардан фойдаланиш жараёнига хизмат қилади. кредитнинг бир тури сифатида давлат кредити классик (мумтоз) молиявий категориялардан, масалан, солиқлардан фарқ қилувчи бир неча ўзига хос бўлган қуйидаги хусусиятларга егадир: давлат кредити солиқларга нисбатан ихтиёрийлик характерига ега. айрим ҳолларда амалиётда, у ёки бу давлатлар тарихида бу принсипдан чекиниш ва давлат заёмларини сотишда мажбурийлик ҳолатларига ҳам ё‘л қўйилади; агар солиқлар фақат бир ё‘налишда – солиқ тўловчилардан бюджетга ёки бюджетдан ташқари жамғармаларга – ҳаракат қилса (бунга тескари ё‘налишдаги ҳаракат фақат ортиқча тўланган ёки хато ундирилган солиқлар қайтарилаётгандагина содир бўлиши мумкин), қайтарувчанлик ва ҳақлилик (тўловлилик) давлат кредитининг асосини ташкил етади. ҳақиқатдан ҳам, давлат кредитига …
3 / 40
мақсадли ишга ё‘налтирилади. масалан, янги ё‘ллар ва турар – жой мавзеларини қуриш учун олинган қарз маблағлари ана шундай характерга егадир; давлат қарзига хизмат қилиш ва уни қайтариш билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштиришда солиқлар асосий, лекин ягона манба емас. бундай харажатларни молиялаштириш манбалари маблаг‘лардан фойдаланишнинг ё‘налишларига бог‘лиқ. агар давлат томонидан жалб қилинган капиталлар унумли жойлаштирилса, қуриб битказилган обект ишга тушганидан сўнг фойда келтира бошлайдики, унинг ҳисобидан, жумладан, олинган қарзлар қайтарилади. бу ҳолда солиқ юки оғирлигининг кучайтирилишига ҳеч қандай ҳожат қолмайди давлат қарзларини жалб қилиш евазига олинган капиталлардан унумсиз фойдаланилса, масалан, улар ҳисобидан ҳарбий ёки ижтимоий харажатлар молиялаштирилса, уларнинг қайтаришнинг ягона манбаи солиқлар ёки янги қарзлар бўлиши мумкин. олдин чиқарилган заёмларни қайтариш учун давлатнинг янги заёмларини жойлаштирилишига давлат қарзларини қайта молиялаштириш дейилади. давлатнинг қарз олиши натижасида солиқ ог‘ирлигининг кучайиши уларнинг муддатига ва қарз олувчи томонидан тўланадиган кредитларнинг фоизлари даражасига бог‘лиқ. инвестор учун давлат қарзининг даромадлилик даражаси қанча юқори бўлса, давлат шунчалик катта …
4 / 40
г‘ларини жалб қилиб, уларнинг тўловга қобилиятли талабини камайтиради. давлат кредити ҳисобидан ишлаб чиқариш харажатлари, масалан, инвестициялар молиялаштирилса, муомаладаги нақд пул массасининг мутлақ қисқариши содир бўлади. шунингдек, давлат кредити ҳисобидан ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг иш ҳақлари молиялаштирилса, аҳолининг тўловга қобилиятли талабининг таркибий тузилиши ўзгарса-да, муомаладаги нақд пул массаси ўзгармасдан қолаверади. давлат қимматли қог‘озларини сотиш, сотиб олиш ёки уларнинг гарови асосида кредитлар бериш бўйича марказий банк томонидан амалга ошириладиган операциялар мамлакат тижорат банклари ликвидлигини тартибга солишнинг муҳим воситаларидан бири бўлиб ҳисобланади. молиявий бозорда қарз олувчи сифатида майдонга чиқиб, давлат қарзли маблаг‘ларга бўлган талабни оширади ва бунинг ҳисобидан кредит баҳоларининг ортишига ўз таъсирини кўрсатади. давлатнинг талаби қанча юқори бўлса, бошқа шароитлар тенг бўлган тақдирда, ссуда фоизининг даражаси шунча юқори бўлади ва тадбиркорлар учун кредит шунчага қимматлашади. қарз маблағларининг қимматлилиги ишлаб чиқариш соҳасида тадбиркорлар инвестицияларнинг қисқаришига мажбур қилади ва бир вақтнинг ўзида, у давлат қимматли қоғозларини сотиб олиш кўринишидаги жамғармаларни рағбатлантиради. маълум чегарага етгунга …
5 / 40
експорти ёки ишлаб чиқариш суръатларининг пасайиши кузатилаётган алоҳида минтақаларда тегишли дастурларга мувофиқ, банклар томонидан берилаётган кредитларни давлат томонидан кафолатланиш ё‘ли билан ишлаб чиқаришнинг раг‘батлантириш тизими кенг тарқалган. кичик бизнесни қўллаб-қувватлашнинг касодга учраши содир бўлганда давлатнинг кичик тадбиркорлик субектларига берилган кредитлар бўйича банкларга бўлган қарзларни қайтаришни ўз зиммасига олинишини англатади. дунёнинг саноати ривожланган кўплаб мамлакатларида давлат ёки ярим давлат компаниялари фаолият кўрсатадики, улар миллий маҳсулотларни експорт қилувчиларнинг тўловга қобилияциз рискларини паст ставкалар бўйича суг‘урта қиладилар. шу ё‘л билан миллий маҳсулотнинг янги бозорларни ўзлаштириши раг‘батлантирилади. ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашни раг‘батлантиришда ҳудудлар бюджетлари ва бюджетдан ташқари жамг‘армалари ҳисобидан бериладиган кредитлар катта рол ўйнайди. уларнинг ёрдамида маълум бир минтақалар ва у ёки бу ҳудудлар иқтисодиёти асосий ё‘налишларининг юқори суръатлар билан ривожланиши таъминланади. давлат кредитининг назорат функсияси молиянинг назорат функсияси билан органик равишда қўшилиб кетган. лекин, унинг бу функсияси шу категориянинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан қуйидаги характерли белгиларга ега: давлатнинг фаолияти …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 40 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "davlat krediti"

презентация powerpoint 10-мавзу. жаҳон молийавий-иқтисодий инқирози: моҳийати ва ўзбекистонга таъсири. давлат крэдити маьрузачи: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори с.м.зиёдуллаев режа: давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва вазифалари. 2. давлат кредити таснифи. 3. давлат қарзи. ички ва ташқи қарзлар. 4. давлат қарзларини бошқариш. 1. давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва вазифалари давлат кредити ҳокимият ва бошқарув органлари орқали бир томондан, давлат орқали иккинчи томондан, жисмоний ва юридик шахслар ўртасида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар мажмуидан иборат бўлиб, унда давлат қарз олувчи, кредитор (қарз берувчи) ва кафил сифатларида майдонга келади. бундай иқтисодий (кредит) муносабатларнинг мумтоз (классик) шаклида давлат, одатда, маблаг‘ларни қарз олувчи бўлиб ҳисоблан...

Этот файл содержит 40 стр. в формате PPTX (291,4 КБ). Чтобы скачать "davlat krediti", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: davlat krediti PPTX 40 стр. Бесплатная загрузка Telegram