davlat byudjeti

PPTX 97 sahifa 227,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 97
презентация powerpoint 7-мавзу: давлат бюджети режа: 1. давлат бюджетининг моҳияти, функциялари ва аҳамияти. 2. давлат бюджетининг даромадлари. 3. давлат бюджетининг харажатлари. 4. давлат бюджети дефицити ва уни молиялаштириш. давлат бюджетининг моҳияти, функциялари ва аҳамияти маьрузачи: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) доцент в.б зиёдуллаев содиқжон мамадиллаевич давлат бюджети кишилик жамияти тараққиётининг маълум бир босқичида пайдо бўлган. давлат бюджети ташкил этишга эҳтиёж, энг аввало, сиёсий ташкилот сифатида давлатнинг вужудга келиши билан бевосита боғлиқдир. ҳозирги шароитда давлат бюджети ижтимоий муносабатларнинг бир қисмини ифода этиб, давлатнинг ихтиёрига мамлакатда яратилган ялпи ички маҳсулот ва миллий даромаднинг муайян қисмини тўплаш ва уни жамият тараққиётининг турли соҳаларини (иқтисодиёт, маориф, соғлиқни сақлаш, фан, маданият, ижтимоий таъминот, бошқарув, мудофаа ва бошқалар) маблағ билан таъминлаш имконини берадиган муҳим тақсимлаш воситасидир. моҳиятига кўра давлат бюджети мамлакат молия тизимининг таркибий қисми бўлиб, шунга мос равишда молия тизимига доир барча белгиларга эга ва унга тегишли бўлган барча функцияларни бажаради. давлат бюджети жуда …
2 / 97
а ялпи ички (миллий) маҳсулотни тақсимлаш натижасида вужудга келадиган иқтисодий (молиявий) муносабатлар (иқтисодий категория); 2) шу категориянинг намоён бўлиш шакли сифатида давлатнинг асосий молиявий режаси. ялпи ички (миллий) маҳсулотни давлат бюджети орқали тақсимлаш бир вақтнинг ўзида, ўзаро боғланган ва маълум даражада мустақил бўлган уч босқичдан иборат бўлади: 1) умумдавлат пул фондини шакллантириш (давлат бюджети даромадлари); 2) ҳудудий ва маълум мақсадларга мўлжалланган кўп сонли давлат бюджети фондларини яратиш; 3) давлат бюджети фондидан фойдаланиш (давлат бюджети харажатлари). давлат бюджети фондини шакллантиришда икки хил тушунчадан фойдаланилади: 1) бюджетга тўловлар (солиқлар, ажратмалар, божлар ва бошқалар); 2) давлат бюджетининг даромадлари. бу тушунчалар бир хил маънони англатади. чунки уларнинг иккаласи ҳам давлат ва маблағ тўловчилар ўртасида вужудга келадиган бир хилдаги тақсимлаш муносабатларини ифода этади. бу ерда фақат маъно жиҳатидан эмас, балки миқдорий жиҳатдан ҳам бир хилликка эришилган. зеро, уларнинг ҳар иккаласи ҳам миллий даромаднинг ягона қисмига тегишлидир. бироқ бу тушунчаларнинг иккиёқламалик характерга эгалигини ҳам унутмаслик лозим. …
3 / 97
жудга келган тақсимлаш муносабатларини ташувчилар (ифодаловчилар)дир. улар давлат бюджети деб номланган категорияга нисбатан маълум даражада бўйсунувчанлик характерига эга бўлиб, унинг таркибий қисмлари сифатида майдонга чиқади. ана шундай давлат бюджети категорияларидан бири давлат бюджетининг даромадларидир. давлат бюджети даромадлари давлатнинг субектлар (хўжаликлар ва аҳоли) билан ўзаро муносабатларининг аниқ чегараланган, аниқланган қисмини ифода этади. давлат бюджети даромадлари ўзларининг иқтисодий табиатига кўра обектив бўлиб, улар давлатнинг субектлар (хўжаликлар ва аҳоли) билан барқарор алоқаларини ифодалайди. давлат бор экан, давлат бюджетига тўловлар ҳам мавжуд бўлади. лекин бюджетга тўловларнинг шакли маълум бир босқичда жамиятнинг олдига қўйилган вазифаларга мувофиқ равишда ўзгариб боради. тарихий тараққиётнинг маълум бир босқичида бюджетга тўловларнинг у ёки бу тури ҳал қилувчи рол ўйнаши, вақт ўтиши билан эса улар ўз аҳамиятини йўқотиб, бошқа тўловлар билан алмаштирилиши мумкин. бозор иқтисодиёти шароитида энг асосий вазифалардан бири иқтисодий тараққиётга эришиш, унинг самарадорлигини таъминлаш, рақобатбардошликка эришиш ҳисобланса, бу вазифаларнинг бажарилишига бюджетга тўловларнинг шакллари ҳам ўзининг сезиларли ҳиссасини қўшиши керак. …
4 / 97
н эса – субектларнинг ихтиёрига тушадиган қайтарилмайдиган маблағлар бўлиб, уларнинг даромадларига айланади ва улар томонидан турли мақсадларга мўлжалланган тегишли фондларни шакллантиришда фойдаланилади. ана шу иккиёқлама характер давлат бюджети харажатларининг якуний эмас, балки тақсимлаш жараёнларининг оралиқ босқичи эканлигидан далолат беради. бу ерда давлат бюджети фондларининг эгаси – давлат ва пул маблағларини олувчилар –субектлар ўртасида янги тақсимлаш муносабатлари пайдо бўлади. улар қуйидаги кўринишларда бўлиши мумкин:  сметали молиялаштириш (бунда корхона ёки ташкилот ўз даромадларига эга бўлмасдан давлат бюджетининг маблағлари ҳисобидан тўлиқ молиялаштирилади)  давлатнинг корхона ва ташкилотларига маблағ бериш (бунда молиялаштириш обектлари сифатида фақат капитал қўйилмалар, айланма маблағлар ва операцион харажатлар майдонга чиқади);  дотация ва субвенсиялар (бунда давлат бюджети режали-зарарга ишлайдиган корхоналарнинг зарарларини қоплайди) ва бошқалар. “давлат бюджетининг харажатлари” ва “бюджетдан молиялаш тириш” тушунчалари бир-бирига яқин, лекин айнан бир-бирига тенг бўлган тушунчалар эмас. агар давлат бюджетининг харажатлари давлат бюджети категориясини ифода этса, бюджетдан молиялаштириш эса бу категориянинг амалда субектларга алоқадор барча …
5 / 97
жетига унинг фақат амалий аҳамиятини тавсифловчи қуйидагича таъриф бериш ҳам мумкин: “ўзбекистон республикасининг давлат бюджети (давлат бюджети) – давлатнинг давлат вазифалари ва функцияларини молиявий жиҳатдан таъминлаш учун мўлжалланган марказлаштирилган пул жамғармаси”давлат бюджетининг моҳиятини очиб беришда унинг бошқа тақсимлаш инструментлари ва молия тизимининг бўлинмалари билан ўзаро алоқалари муҳим рол ўйнайди. шу боис таъкидлаш жоизки, давлат бюджети жамиятнинг бошқа тақсимлаш инструментлари (баҳо, кредит, иш ҳақи ва бошқалар) ва молия тизимининг бўлинмалари билан узвий боғлангандир. масалан, мамлакатимизда аграр соҳа учун қишлоқ хўжалиги техникалари ва минерал ўғитлар етказиб бериш бу соҳада фаолият кўрсатувчи субектларга уларнинг ҳақиқий қийматидан паст баҳоларда амалга оширилиб, баҳолар ўртасидаги фарқ давлат бюджети ҳисобидан қопланади. бундай ҳолларда давлат бюджети баҳоларни шакллантириш механизмидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги тармоғини билвосита қўшимча молиялаштиради. аҳоли учун ижтимоий аҳамият касб этувчи хизматлар баҳосидаги фарқларни бюджетдан қопланиши ҳам худди шу механизмга асосланган. энг аввало, амалиётда давлат бюджети ва кредит ресурсларининг ўзаро алмашувчанлиги таркиб топганлигини эътироф этиш керак. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 97 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"davlat byudjeti" haqida

презентация powerpoint 7-мавзу: давлат бюджети режа: 1. давлат бюджетининг моҳияти, функциялари ва аҳамияти. 2. давлат бюджетининг даромадлари. 3. давлат бюджетининг харажатлари. 4. давлат бюджети дефицити ва уни молиялаштириш. давлат бюджетининг моҳияти, функциялари ва аҳамияти маьрузачи: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) доцент в.б зиёдуллаев содиқжон мамадиллаевич давлат бюджети кишилик жамияти тараққиётининг маълум бир босқичида пайдо бўлган. давлат бюджети ташкил этишга эҳтиёж, энг аввало, сиёсий ташкилот сифатида давлатнинг вужудга келиши билан бевосита боғлиқдир. ҳозирги шароитда давлат бюджети ижтимоий муносабатларнинг бир қисмини ифода этиб, давлатнинг ихтиёрига мамлакатда яратилган ялпи ички маҳсулот ва миллий даромаднинг муайян қисмини тўплаш ва уни жамият тараққиё...

Bu fayl PPTX formatida 97 sahifadan iborat (227,1 KB). "davlat byudjeti"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: davlat byudjeti PPTX 97 sahifa Bepul yuklash Telegram