davlat bюdjeti

PPTX 86 стр. 204,9 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 86
презентация powerpoint 7-мавзу: давлат бюджети режа: 1. давлат бюджетининг моҳияти, функциялари ва аҳамияти. 2. давлат бюджетининг даромадлари. 3. давлат бюджетининг харажатлари. 4. давлат бюджети дефицити ва уни молиялаштириш. давлат бюджетининг моҳияти, функциялари ва аҳамияти маьрузачи: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) доцент в.б зиёдуллаев содиқжон мамадиллаевич давлат бюджети кишилик жамияти тараққиётининг маълум бир босқичида пайдо бўлган. давлат бюджети ташкил этишга эҳтиёж, энг аввало, сиёсий ташкилот сифатида давлатнинг вужудга келиши билан бевосита боғлиқдир. ҳозирги шароитда давлат бюджети ижтимоий муносабатларнинг бир қисмини ифода этиб, давлатнинг ихтиёрига мамлакатда яратилган ялпи ички маҳсулот ва миллий даромаднинг муайян қисмини тўплаш ва уни жамият тараққиётининг турли соҳаларини (иқтисодиёт, маориф, соғлиқни сақлаш, фан, маданият, ижтимоий таъминот, бошқарув, мудофаа ва бошқалар) маблағ билан таъминлаш имконини берадиган муҳим тақсимлаш воситасидир. моҳиятига кўра давлат бюджети мамлакат молия тизимининг таркибий қисми бўлиб, шунга мос равишда молия тизимига доир барча белгиларга эга ва унга тегишли бўлган барча функцияларни бажаради. давлат бюджети жуда …
2 / 86
а ялпи ички (миллий) маҳсулотни тақсимлаш натижасида вужудга келадиган иқтисодий (молиявий) муносабатлар (иқтисодий категория); 2) шу категориянинг намоён бўлиш шакли сифатида давлатнинг асосий молиявий режаси. ялпи ички (миллий) маҳсулотни давлат бюджети орқали тақсимлаш бир вақтнинг ўзида, ўзаро боғланган ва маълум даражада мустақил бўлган уч босқичдан иборат бўлади: 1) умумдавлат пул фондини шакллантириш (давлат бюджети даромадлари); 2) ҳудудий ва маълум мақсадларга мўлжалланган кўп сонли давлат бюджети фондларини яратиш; 3) давлат бюджети фондидан фойдаланиш (давлат бюджети харажатлари). давлат бюджети фондини шакллантиришда икки хил тушунчадан фойдаланилади: 1) бюджетга тўловлар (солиқлар, ажратмалар, божлар ва бошқалар); 2) давлат бюджетининг даромадлари. бу тушунчалар бир хил маънони англатади. чунки уларнинг иккаласи ҳам давлат ва маблағ тўловчилар ўртасида вужудга келадиган бир хилдаги тақсимлаш муносабатларини ифода этади. давлат бюджетига тўловлар (солиқлар, ажратмалар, божлар ва бошқалар), энг аввало, тўловчиларнинг харажатларидан иборат бўлиб, уларнинг даромадларидан чегирилсада, бир вақтнинг ўзида улар давлат бюджетида давлатнинг даромадлари сифатида гавдаланади. давлат бор экан, давлат бюджетига …
3 / 86
ларда бўлиши мумкин:  сметали молиялаштириш (бунда корхона ёки ташкилот ўз даромадларига эга бўлмасдан давлат бюджетининг маблағлари ҳисобидан тўлиқ молиялаштирилади)  давлатнинг корхона ва ташкилотларига маблағ бериш (бунда молиялаштириш обектлари сифатида фақат капитал қўйилмалар, айланма маблағлар ва операцион харажатлар майдонга чиқади);  дотация ва субвенсиялар (бунда давлат бюджети режали-зарарга ишлайдиган корхоналарнинг зарарларини қоплайди) ва бошқалар. “давлат бюджетининг харажатлари” ва “бюджетдан молиялаш тириш” тушунчалари бир-бирига яқин, лекин айнан бир-бирига тенг бўлган тушунчалар эмас. агар давлат бюджетининг харажатлари давлат бюджети категориясини ифода этса, бюджетдан молиялаштириш эса бу категориянинг амалда субектларга алоқадор барча тадбирлар билан маблағларни бериш шаклидаги ифодаланишидир. шундай қилиб, давлат бюджетининг иқтисодий мазмуни деганда умумдавлат пул фондини шакллантириш, маблағларни бюджетлар ичида тақсимлаш ва субектларни бюджетдан молиялаштириш натижасида вужудга келадиган, ўзаро боғланган тақсимлаш муносабатларининг бутун комплекси тушунилади. мамлакатнинг асосий молиявий режаси кўринишида қонуний расмийлаштирилган, давлат пул фондларини яратиш ва улардан фойдаланиш борасидаги иқтисодий (молиявий) муносабатлар мажмуи давлат бюджети дейилади. масалан, мамлакатимизда аграр …
4 / 86
л ўйнаши мумкин. давлат бюджети ва кредитнинг ўзаро боғлиқлиги банкларнинг кредит ресурсларини шакллантириш жараёнида ҳам яққол намоён бўлади. давлат бюджети, аввало, зарур ҳолларда банкларнинг қатъий пассивларини шакллантиришнинг муҳим манбаи сифатида майдонга чиқади. давлат бюджети молиянинг таркибий қисми сифатида, унинг бошқа бўлинмалари сингари икки хил функцияни бажаради: 1) тақсимлаш; 2) назорат. мамлакатда яратилган ялпи ички (миллий) маҳсулот (миллий даромад)нинг алоҳида олинган бир қисми тақсимлашнинг давлат бюджети механизми орқали бир неча марта тақсимланиши (қайта тақсимланиши) мумкин. бу давлат бюджети тақсимлаш функциясининг биринчи характерли хусусиятидир. амалга ошириладиган операциялар кўламининг, пул оқимларининг кенглиги ва ташкил топадиган мақсадли фондларнинг хилма-хиллиги давлат бюджети тақсимлаш функциясининг иккинчи хусусияти бўлиб ҳисобланади. давлат бюджетининг тақсимлаш функциясининг учинчи характерли хусусияти шундан иборатки, бунда тақсимлашнинг асосий обекти бўлиб жамиятнинг соф даромади (қўшилган қиймат солиғи, фойда ва бошқалар) майдонга чиқади. агар унинг биринчи босқичи иқтисодиёт соҳаларида (бирламчи тақсимлаш) амалга оширилса, давлат бюджети орқали ялпи ички (миллий) маҳсулотнинг иккиламчи тақсимланиши (қайта тақсимланиши) содир …
5 / 86
арнинг айланма фондлари ҳажмига таъсир кўрсатмаслиги;  солиқларнинг соф даромадга нисбатан ҳисобланиши;  давлат учун солиқларнинг ундирилиши иложи борича кам харажат бўлиши лозим;  солиқларнинг ундирилиш жараёни хусусий секторни сиқиб чиқармаслиги керак;  субектларнинг мустақил фаолият кўрсатишига шароит яратиш. чегарадан ўтиб кетилганда субектларнинг мустақиллигини йўқотишига, касодга учраш ҳолларининг вужудга келишига, ички резервларни қидириб топишга ва ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатларини таъминлашга интилиш сусаяди, хуфёна иқтисодиётнинг ривожланиши бошланади;  субектларнинг хатти-ҳаракати ва интилишига боғлиқ бўлмаган ҳолда вужудга келган даромадларнинг тўлиқ ёки қисман бюджетга олиниши.  давлат бюджети механизмининг рағбатлантирувчи таъсирини таъминлаш. давлат бюджетининг даромадлари ўз манбаларига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади:  солиқ тушумлари (солиқ шаклидаги даромадлар);  солиқ бўлмаган даромадлар;  тикланмайдиган (қайтарилмайдиган) тарзда ўтказиладиган пул маблағлари. давлат бюджетининг солиқ шаклидаги даромадлари таркиби мамлакат солиқ қонунчилигига мувофиқ умумдавлат солиқлари ва йиғимлари, маҳаллий солиқлар ва йиғимлар, божхона божлари, бож йиғимлари ва бошқа бож тўловлари, давлат божи, пеня ва жарималардан иборат. давлат бюджетининг солиқ …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 86 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "davlat bюdjeti"

презентация powerpoint 7-мавзу: давлат бюджети режа: 1. давлат бюджетининг моҳияти, функциялари ва аҳамияти. 2. давлат бюджетининг даромадлари. 3. давлат бюджетининг харажатлари. 4. давлат бюджети дефицити ва уни молиялаштириш. давлат бюджетининг моҳияти, функциялари ва аҳамияти маьрузачи: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) доцент в.б зиёдуллаев содиқжон мамадиллаевич давлат бюджети кишилик жамияти тараққиётининг маълум бир босқичида пайдо бўлган. давлат бюджети ташкил этишга эҳтиёж, энг аввало, сиёсий ташкилот сифатида давлатнинг вужудга келиши билан бевосита боғлиқдир. ҳозирги шароитда давлат бюджети ижтимоий муносабатларнинг бир қисмини ифода этиб, давлатнинг ихтиёрига мамлакатда яратилган ялпи ички маҳсулот ва миллий даромаднинг муайян қисмини тўплаш ва уни жамият тараққиё...

Этот файл содержит 86 стр. в формате PPTX (204,9 КБ). Чтобы скачать "davlat bюdjeti", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: davlat bюdjeti PPTX 86 стр. Бесплатная загрузка Telegram