креатив ва танқидий фикрлаш технологияси

PPT 35 sahifa 2,5 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 35
тдпу ҳузуридаги педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази педагогларда креативлик сифатларини ривожлантириш маърузачи: п.ф.н. м.ҳ.усмонбоева тошкент – 2016 креатив ва танқидий фикрлаш технологияси шахсларда креативлик сифатларини ривожлантириш режа: 1. шахс креативликни ривожлантиришга доир топшириқни бажариш. 3.э.п.торренснинг “тугалланмаган расмлар” тести билан ишлаш. 4. девид льюиснинг болаларда креативликни ривожлантиришга оид кўрсатмалари билан танишиш ва у юзасидан муҳокама ташкил этиш 1. “қишлоқда бир кун” тести бўйича тингловчиларнинг кузатувчанлиги ва фикрлаш тезлиги (креативликнинг муҳим таркибий элементлари)ни ўрганиш сурат билан танишиб чиқинг ва қуйидаги саволларга жавоб қайтаринг: 1. пароход дарёда қандай ҳаракатланяпти: оқимга қарабми ёки оқимга қарши томонгами? 2. суратда йилнинг қайси фасли тасвирланган? 3. бу ерда дарёнинг ўзани чуқурми ёки саёз? 4. параходлар тўхташ жойи (пристань) бу ердан узоқми, яқинми? 5. параходлар тўхташ жойи (пристань) соҳилнинг қайси томонида жойлашган? 6. рассом суратда куннинг қайси вақтини тасвирлаган? суратни диққат билан кўздан кечириб берилган саволларга тўғри жавоб қайтариш мумкин бўлган белгиларни топинг. …
2 / 35
ни ечиб, силкитяпти 5. параходлар тўхташ жойи (пристань) соҳилнинг кемага нисбатан чап томонида жойлашган. чунки йўловчиларнинг барчаси кеманинг чап томонида туришибти. 6. рассом суратда куннинг оқшом пайтини тасвирлаган. чунки қўйлар подаси қишлоққа қайяпти, қолаверса, тонгда қўйлар ўтлоққа тезроқ етиб олиш учун шошиб юришади, чўпон ҳам уларнинг ҳаракатини тартибга солиб боради. ҳозир эса қўйлар ҳам чўпонлар ҳам (қамчиларини елкаларига қўйиб олишган ҳолда) хотиржам ҳаракат қилишмоқда. агар сиз 6 та саволнинг барчасига тўғри жавоб қайтариб, объектлар ўртасидаги ўзаро алоқадор 9 та белги (алоқа)ни топган бўлгангиз, у ҳолда сизнинг кузатувчанлигингиз ва фикрлаштезлигингиз юқори. агарда 3-4 белги (алоқа)ни топган бўлсангиз, кузатувчанлигингиз ва фикрлаш тезлигингиз ўртача. борди-ю, 1-2 та белги (алоқа)ни топган бўлсангиз, демак, сизнинг кузатувчанлигингиз ва фикрлаш тезлигингиз паст. шу сабабли бу сифатларни ўзингизда ривожлантириш ҳақида ўйлаб кўришингиз лозим 2. педагогик креативликни ривожлантиришга доир топшириқларни бажариш 1.объектни шакллантиришга оид топшириқ: касбий фаолиятингизга тааллуқли, бироқ, бир-бири билан мутлақо боғлиқ бўлмаган ихтиёрий 3-4 та предметни олинг. …
3 / 35
имкон қадар кўпроқ бўлишига ҳаракат қилинг! намуна бир-бири билан мутлақо кам боғланган ёки мутлақо боғланмаган объектлар тарбиявий тадбир саёҳат жавоб варианти тарбиявий тадбир саёҳат 1. тарбиявий тадбир ҳам, саёҳат ҳам уюштирилади. 2. ҳар иккиси учун ҳам масъул (жавобгар) шахслар белгиланади. 3. ҳар иккиси учун ҳам махсус тайёргарлик кўрилади (режа ишлаб чиқилади, педагогик шарт-шароитлар яратилади, чемодан ҳозирланади, зарур буюмлар олинади ва ҳ.к.). 4. тарбиявий тадбир ва саёҳат вақти, муддати, давомийлиги аниқ белгиланади. 5. тарбиявий тадбирда ҳам, саёҳатда ҳам одатда кўпчилик иштирок этади. 6. ҳар иккиси ҳам ўз тематикаси, йўналишига эга бўлади (м: саёҳат табиат қўйнига, денгиз бўйича ёки турли давлат ёки шаҳарга уюштирилади). 7. ҳар иккисидан ҳам муайян таассурот олинади 4. объектнинг муқобиллари ёки унга зид бўлган объектларни топишга оид топшириқ намуна 1-устунга таянч тушунчага ўхшаш тушунчалар; 2-устунга эса таянч тушунчага зид, бироқ, айрим элементигина ўхшаш тушунчалар қайд этилади (м:самалиёт ҳам, олов ҳам ҳавога кўтарилади ёки дастлаб ер бағирлаб учади вертолёт …
4 / 35
а эришишларига ёрдам беринг. 9. камчиликларини кўрсатган ҳолда болани бошқалар билан солиштирманг. 10. болани камситманг ва ўзини ёмон, ожиз деб ҳисоблашишига йўл қўйманг. 11.уни мустақил фикрлашга ўргатинг. 12. болани севимли машғулотини ташкил этиши учун зарур буюмлар билан қуроллантиринг. 13. уни турли воқеаларни ўйлаб топишга, фантазия қилишга мажбурланг, бу жараёнда унга ёрдамлашинг. 14. болани ёшликдан ўқиб-ўрганишга одатлантиринг 15. доимо боланинг эҳтиёжларига эътибор қаратинг. 16. ҳар куни бола билан юзма-юз суҳбатлашиш учун вақт топинг. 17. оилага оид масалаларнинг муҳокамасига болаларни ҳам жалб қилинг. 18. хатолари учун болани масхара қилманг. 19. болани ҳар бир ютуғи учун мақтанг. 20. унинг ютуқларини мақташда самимий бўлинг. 21. болани турли ёшдаги кишилар билан мулоқот қилишга ўргатиб боринг. 22. унинг борлиқни англашига ёрдам берадиган амалий тажрибаларни ўйлаб топинг. 23. болага турли латта-путталар билан ўйнашни тақиқламанг – бу унинг тасаввурини бойитади 24. уни муаммони топиш ва уни ҳал қилишга рағбатлантиринг. 25. болага нисбатан ўз муносабатингизни баҳолашда одил бўлинг. 26. …
5 / 35
а аниқланиши кўрсатилган: ўз-ўзини баҳолаш = ютуқлар / ўзини юқори баҳолашга интилиш ўз-ўзини ривожлантиришнинг муҳим қоидалари: 1. камолот, такрорланмас (ягона)бўлишга интилинг! 2. ўзингизни ўзингиз таҳлил қилишга эътибор қаратинг! 3. ўзингизга нисбатан талабчан бўлинг! 4. ўзингиз учун гоҳо дам олишни уюштиринг, “меҳнатнинг қули” бўлманг! 5. бошқаларга ачининг, аммо, асло ўзингизга ачинманг! 6. орзу-истакларингизнинг қулига айланманг! 7. ўзингиз учун ўзгача хос ҳаёт тарзини яратинг! 8. мулоқот маданиятини ўзлаштиринг! 9. босиқлик талаб этилганда жиддий, босиқ бўлинг! 10. ўз кучингиз ва қобилиятингизга ишонинг! 11. вақт тутқич бермайди, шу боис уни қўлдан бой берманг! 12. хатолардан сабоқ чиқаринг. унутманг, ҳатто қироллар ҳам хатога йўл қўяди. 13. илм ўрганинг! 14. ўтмишга боқманг, бугун билан яшанг ва эртани ўйланг! 15. меҳнат инсонни такомиллаштиришини унутманг! 16. ҳаракатларингизнинг изчил бўлишига эришинг! 17. бугун бажариш мумкин бўлган ишни эртага қолдирманг! 18. бошқаларни нима учун кечирмасангиз, ўзингизни ҳам шулар учун кечирманг! 19. кишининг ўз устидан ҳукмронлик қилиши, бошқаларнинг устидан ҳукмронлик қилиши …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 35 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"креатив ва танқидий фикрлаш технологияси" haqida

тдпу ҳузуридаги педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази педагогларда креативлик сифатларини ривожлантириш маърузачи: п.ф.н. м.ҳ.усмонбоева тошкент – 2016 креатив ва танқидий фикрлаш технологияси шахсларда креативлик сифатларини ривожлантириш режа: 1. шахс креативликни ривожлантиришга доир топшириқни бажариш. 3.э.п.торренснинг “тугалланмаган расмлар” тести билан ишлаш. 4. девид льюиснинг болаларда креативликни ривожлантиришга оид кўрсатмалари билан танишиш ва у юзасидан муҳокама ташкил этиш 1. “қишлоқда бир кун” тести бўйича тингловчиларнинг кузатувчанлиги ва фикрлаш тезлиги (креативликнинг муҳим таркибий элементлари)ни ўрганиш сурат билан танишиб чиқинг ва қуйидаги саволларга жавоб қайтаринг: 1. пароход дарёда қандай ҳаракатланяпти: оқимга қарабми ёки...

Bu fayl PPT formatida 35 sahifadan iborat (2,5 MB). "креатив ва танқидий фикрлаш технологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: креатив ва танқидий фикрлаш тех… PPT 35 sahifa Bepul yuklash Telegram