танқидий ва креатив тафаккур

DOCX 24 sahifa 63,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 24
мавзу: танқидий ва креатив тафаккур режа: 1. танқидий тафаккур шакллари 2. танқидий тафаккурни ўрганиш 3. креатив тафаккур ва турлари 4. муракаб матиқий масалларни ечиш 5. танқидий тафаккурни ривожлантириш таянч тушунчалар: танқидийлик, креативлик, мантиқий фикрлаш, тафаккур, тафаккур операциялари адабиётлар: 1. гозиев э.. умумий психология. 1-2 том. тошкент. 2008 й 2. климов е.а. «общая психология». речь, москва-2001 3. штерн а.с. «введение в психологию» м.: академия, 2002. 4. давлетшин м.г. туйчиева с.м. “умумий психология”. т.: тдпу 2002. 5. климов е.а. психология. спб.: речь. 2000. 1.танқидий тафаккур шакллари инсон тафаккурини ҳайвон тафаккуридан фарқлаб турувчи муҳим жиҳати-бу нутқ ва шу билан бирга қўлланиладиган белгилар тизимидир. айнан шунинг учун инсон тафаккури атроф оламни умумлаштирилган ва воситали ҳолда акс эттириш имкониятини беради. тафаккур-янгиликни қидириш ва очишдан иборат психик жараёндир. бу янгилик субъектив бўлиши мумкин, яъни уни кимлардир қачонлардир топган бўлиши мумкин. лекин субъект тафаккур жараёни ёрдамида уни ўзи учун янгидан кашф этади, акс ҳода биз кўпроқ хотира, …
2 / 24
ам тафаккур ҳақидаги таълимот логика (мантиқ) деб аталади. шундай қилиб хайдегер инсон фикрлашида нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятини, мазмунинин англаш, тушуниб етиш муҳимлигини таъкидлайди ва тафаккур ҳақидаги таълимотни логика(мантиқ) деб атайди. швейцар ёзувчиси и. лафантер ҳам ўз вақтида ёшларга ақл тарбияси хусусида бундай ёзган эди: «ақлли, доно бўлишни хохлайсанми? оқилона сўраш, диққат билан тинглаш, баъманилик билан жавоб бериш, гапиришга сўзинг қолмаганда, ўз вақтида тўхташга ўрган». бу сўзларнинг тагида, замирида жуда катта маъно ва ҳаёт фалсафаси ётибди. зеро, адиб истак-хоҳишларимизнинг рўёбга чиқиши бизнинг ақл ва идрок калити билан иш юритишимизга боғлиқлигини таъкидлаб, фикрлаш тарзининг бевосита ижтимоий муҳит ва инсондаги мулоқот маданиятига боғлиқлигини уқтиради. карл зигмунд поппер фикрларида танқидий тафаккурга ижодколик, илмийликнинг асоси деб қараш мавжуд. унинг фикрича, илмий ижодиётда танқидий тафаккурнинг фаллибилизм ҳолати мавжуд. поппер илмийликни аниқлашда демаркация, яъни илмийлик ва ноилмийликка эътибор бериш керак дейди. танқидий тафаккурни у илм-фаннинг асоси деб билади. к. р. мегрелидзенинг таъкидлашича, инсондаги бирор бир руҳий ходиса …
3 / 24
а бўлиши мумкин. предметсиз фикрнинг бўлиши мумкин эмас. тафаккурнинг функцияси мия фаолияти жараёнида кечадиган субъектив психологик жараёнлар билангина чегараланмайди: биринчидан, тафаккур онгининг субъектив холатинигина ифодаламасдан, балки объектга ҳам тегишли бўлади ва нарсалар муносабатини ифодалайди. иккинчидан, янги фикрнининг вужудга келиши билан билиш жараёни тугамайди, балки фақатгина бошланади. бу билишнинг бошланғич босқичи бўлиб, ғоянинг субъектив ҳолатидир, энди фикрни амалга ошириш босқичи бошланади. учинчидан, алоҳида индивиднинг фикри ижтимоий етилган фикрларнинг хусусий кўринишидир. ҳар бир алоҳида шахс ижтимоий тушунчалар ва тасаввурлар ёрдамида фикрлайди. к.р.мегрелидзе инсон фикрининг ижтимоийлиги ҳақидаги фикрни қайта-қайта таъкидлайди: «фикрлар ва ғоя эркин индивидуал ижоднинг маҳсули эмас, балки индивиднинг ўзи каби жамият ва ижтимоий муносабатлар маҳсулидир. шунинг учун инсон тафаккури, тафаккур босқичлари, инсон тафаккурининг шакллари ва усуллари ҳақидаги жумбоқнинг ечимини мантиқий изланишлардан, анъанавий психологиядан эмас, балки аввало бу ғояларнинг ижтимоий келиб чиқишдан излаш керак. у ёки бу индивид жамиятда етилган ижтимоий ғояларнинг «тасодифий» ифодаловчиси бўлиб қолади». америкалик психолог д.дьюи фикрлашнинг ижтимоий психологик …
4 / 24
талаб этмайди: уни ҳаракатга келтирувчи мотив-бу боланинг атрофдаги сирли дунё билан кенгроқ танишиш иштиёқидир. ўқитувчининг вазифаси- муқаддас ҳайрон қолиш учқунини сўндирмаслик, қизиқувчанлик алангасини ўт олдириш ҳамда атрофда бўлаётган нарса ва ҳодисаларга мушоҳада билан танқидий фикрлаш орқали ёндошишнин тарбиялашдан иборат. бунда ўқитувчи ўқувчиларга осонлиги ва қийинлиги бир-бирига пропорционал вазифаларни бериши мақсадга мувофиқ. агар вазифа жуда осон бўлса ҳам тадқиқот учун асос яратилмайди, жуда мураккаб вазифа ҳам масаланинг ечимини топишга ишончсизликни уйғотади. ўзгалар олдида гапира олиш шахсда ишончни, у ўз навбатида мустақил фикрни тарбиялайди жон дьюи танқидий фикрлашни инсон тараққиётининг генезиси билан боғлаб, барча омиллари орасида боланинг ташқи ижтимоий муҳитга интилиш одатини муҳимдир, деб ҳисоблаган бола табиатан доимо ўзи атрофдагилар билан яхши муносабатлар ўрнатишга мойил эканлигини таъкидлаган. у ўзининг «биз қандай ўйлаймиз?» (1910), «логика» (1938), «таълим тамойиллари ва амалиётига кириш» (1889), «жамият ва унинг муаммолари» (1894) каби қатор асарларида психология ҳар бир масалада жамиятнинг ижтимоий омиллар таъсирида ривожланиши қонуниятларини ёритишга ёрдам бериши …
5 / 24
ихология фанида ҳам тафаккур муаммоси қатор тадқиқотлар объектига айланган. ушбу муаммо билан боғлиқ тадқиқотлар, илмий рисола ва мақолалар тахлили шуни кўрсатадики, танқидий тафаккур муаммоси мунозаралар объекти сифатида олимлар диққат эътиборидадир. м.г.давлетшин, э.г.ғозиев, в.м.каримова, р.и.суннатова, з.т.нишоновалар биз кўтарган муаммони фикрни тарбиялаш, мантиқийлик, ижодий танқидий ва мустақил фикрни ифодалаш муаммоларини уйғунлаштирган ҳолда ўз тадқиқотларида ёритиб бердилар. бирор нарса ёки рўй берган, бераётган воқеа-ҳодиса ҳусусида миямиздан ўтган туйғуларимиз-фикрдир. фикрларни тартибга солдиш, уларни ўз ўрнида ишлатиш ва бошқариб туришга жавобгар бўлган жараённи психологлар фикрлаш ёки тафаккур деб атайдилар. инсон ҳаётини фикрсиз, фикрлашсиз тасаввур қилиб бўлмайди. муаллифлар фикрнинг ижтимоий моҳиятини очиб берадилар: «фикрлашни жамиятга боғлиқ ҳодисадир дейиш мумкин». тасаввур қилинг: сизда бирор муаммо ёки масала юзасидан фикр бор, яъни мустақил ёки танқидий фикрингиз бор бу фикр сизга жуда маъқул ва уни сиз мантиқан асосланган, деб ҳисоблайсиз. агар шундай ишонч, ҳаттоки, эътиқод бўлса, сиз албатта, кимлар биландир уни ўртоқлашиш эҳтиёжини сезаётганлигингизни англайсиз. агар унинг «пишиб етилганига» …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 24 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"танқидий ва креатив тафаккур" haqida

мавзу: танқидий ва креатив тафаккур режа: 1. танқидий тафаккур шакллари 2. танқидий тафаккурни ўрганиш 3. креатив тафаккур ва турлари 4. муракаб матиқий масалларни ечиш 5. танқидий тафаккурни ривожлантириш таянч тушунчалар: танқидийлик, креативлик, мантиқий фикрлаш, тафаккур, тафаккур операциялари адабиётлар: 1. гозиев э.. умумий психология. 1-2 том. тошкент. 2008 й 2. климов е.а. «общая психология». речь, москва-2001 3. штерн а.с. «введение в психологию» м.: академия, 2002. 4. давлетшин м.г. туйчиева с.м. “умумий психология”. т.: тдпу 2002. 5. климов е.а. психология. спб.: речь. 2000. 1.танқидий тафаккур шакллари инсон тафаккурини ҳайвон тафаккуридан фарқлаб турувчи муҳим жиҳати-бу нутқ ва шу билан бирга қўлланиладиган белгилар тизимидир. айнан шунинг учун инсон тафаккури атроф оламни уму...

Bu fayl DOCX formatida 24 sahifadan iborat (63,3 KB). "танқидий ва креатив тафаккур"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: танқидий ва креатив тафаккур DOCX 24 sahifa Bepul yuklash Telegram