атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишни режалаштириш

DOCX 56,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1669314089.docx атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишни режалаштириш режа: 1. атмосфера ва унинг табиатдаги вазифаси 2. техник тараққиёти ва атмосферадаги ўзгаришлар 3. атмосфера чанглари, урбанизация ва саноат ишлаб чиқариши 1. атмосфера ва унинг табиатдаги вазифаси атмосфера - ернинг ҳимоя қобиғидир, чунки у тирик организмларни турли ультрабинафша нурлар ва космосдан тушадиган метеоритларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади. атмосфера бўлмаганда эди, ер юзасида ҳам ойдаги каби ҳаёт бўлмас эди. ер юзаси кундузи 100 градус қизиганда, кечаси эса минус 100 градус совиган бўлар эди. қуёш ва шамол энергияси, атмосфера ҳавоси ва ёғин-сочин иқлим ресурслари бўлиб, инсоният жамиятида катта аҳамиятга эга. қуёшдан фазога жуда катта миқдорда иссиқлик энергияси тарқалиб туради. ер юзасининг ҳар бир квадрат километр майдонига 2,5млн. от кучига тенг энергия тушади. қуёш энергияси атмосферанинг юқори қатламларида ютилиб, ер юзасига жуда оз миқдорда етиб келади. инсоният қуёш энергиясидан ўз эҳтиёжи учун қадимдан фойдаланиб келган. кейинги вақтларда куёш энергиясидан ақш, япония, исроил, франция каби давлатлар яхшигина фойдаланмоқда. …
2
бинииг 99% ини ташкил этади, қолгани эса бошқа (аргон (аг) - 0,93%; карбонат ангидрид (с02) - 0,03%; неон, гелий, криптон, ксенон ва бошқалар) газлардир. газларнинг бири кўпайиб, иккинчисининг камайиб кетиши тирик мавжудот ҳаётини мувозанатдан чиқариб юборади ва ҳалокатга олиб бориши мумкин. атмосферадаги азот асосан ердаги микроорганизмлар фаолияти натижасида юзага келиб, биологик жараёнларда унчалик роль ўйнамайди. ердаги тоғ жинсларида мужассамлашган азот атмосферадаги азотга қараганда, 50 баравар кўпдир. атмосферада эркин ҳолатда учрайдиган кислород яшил ўсимликлар маҳсулоти бўлиб, тирик организмларнинг ажралмас қисми ва ҳаёт манбаи ҳисобланади. инсон ҳаёти учун кўп энергия керак: кўп энергия олиш учун эса кислород зарур. инсон кунига ўрта ҳисобда 9 кг ҳаво билан нафас олади. инсон ўртача умр (75 ёш) давомида 700 минг куб метр ҳавони олади. атмосферада озон (оз) ва сув буғларининг бўлиши алоҳида аҳамиятга эга. атмосферадаги сув булут ва туманларда майда томчи ва муз кристалчалари ҳолида учрайди. сув буғлари асосан 10 км гача бўлган баландликларда учрайди. атмосферанинг …
3
ини нурланишдан сақлайди. атмосферадаги чанглар ер юзасининг рельеф хусусияти, тузилиши ва баландлигига қараб турли миқдорда учрайди. масалан, шаҳар устидаги 1 куб см. ҳажмдаги ҳаво да 100 минг дона чанг зарраси бўлса, океан устидаги 1 куб см. ҳажмдаги ҳавода 100 дона чанг зарраси бўлади. инсоннинг хўжалик фаолияти атмосфера таркибини ўзгартириб юбормоқда: атмосферанииг қуйи қисмига кўплаб қўшилаётган карбонат ангидрид, ис гази, турли заҳарли газлар, радиоактив моддалар ва чанг заррачалари ҳаво қобиғи таркибини ўзгартиришга катта таъсир кўрсатмокда. атмосферанинг ифлосланиши ернинг ҳаво, қобиғига таъсир этибгина қолмасдан, балки инсон ҳаёти ва теварак-атрофдаги муҳитни хавф остига қўяди. атмосфера ҳавосидаги ҳар хил газлар, сув буғлари, каттиқ ва суюқ заррачалар, радиоактив чанглар ҳаво сифатини бузади, табиий муҳитга турли салбий оқибатлар олиб келади. илгарилари ҳаво саноат объектлари устидагина ифлосланган бўлса, ҳозир саноат, транспорт, энергетика ва бошқалардан чиққан чиқинди катта-катта районлар, бир неча минглаб километр масофалардаги ҳудудлар ҳавосининг ифлосланишига сабабчи бўлмоқда. баъзи бир маълумотларга кўра, ер юзида бир йилда ҳавога …
4
ги карбонат ангидрид миқдори узоқ вақтгача бир меъёрда эди. чунки ўсимлик фотосинтез йўли билан атмосферадан 110 млрд. тонна ёки 5 % карбонат ангиридни ютар эди. бунинг ўрнини эса моддаларнинг чириши, ёқилғининг ёниши ва ёнғинлардан чиққан газлар эгаллар эди. ҳозирги вақтда турли ташқи кучлар таъсирида биосфера секин-аста 63 ўзгариб бормоқда. чунки инсон фаолияти натижасида кундан-кунга кўпайиб бораётган ис гази (со) ни ўсимлик ва океандаги фитоплачктонлар ютиб улгура олмаётирлар. атмосфера таркибидаги кислород муаммоси ҳам долзарб бўлиб, унинг миқдори йилдан-йилга камайиб бормоқда. шунинг учун ҳавонинг ифлосланиши сабабларини аниқлаш ва унинг олдини олиш катта амалий аҳамиятга эга. ж.детри атмосферанинг ифлосланиш сабабларини тўрт гуруҳга бўлишни таклиф этади. 1. табиий йўл билан ифлосланиш (минерал, ўсимлик, ҳайвон ва микроорганизмлар таъсирида). 2. саноат тармоқлари, транспорт ва турар жойларни иситишда фойдаланиладиган ёқилғилар орқали ифлосланиш. 3. саноат чиқиндилари орқали ифлосланиш. 4. саноат чиқиндилари ва маиший-хўжалик чиқиндиларини ёқиш орқали ифлосланиш. табиий йўл билан ифлосланиш атмосфера таркибида меъёрдан ортиқ катта ҳалокатлар рўй …
5
қаради. нефть билан ишлайдиган иссиқлик электр станциялари ҳавога кул чиқармайди. аммо кўмир ишлатадиган станцияга қараганда, уч баробар кўп сульфат ангидрид гази ажратиб чиқаради. саноат тармоқлари ҳавога турли заҳарли модда ва газлар чиқариши билан бир қаторда, атмосферадан жуда катта миқдорда кислород ютади. масалан, бир тонна чўянни рудадан ажратиб олиш учун 150 куб метр, бир тонна пўлат олиш учун 35-70 куб метр, бир тонна аммиак олиш учун 500 куб метр ва бир тонна ацетилен олиш учун 3600 куб метр кислород кетади. киши соғлиги учун чанг, қурум, кул ва бошқалар зарарлидир. ёнилғи тўла ёнмаслиги, сифатининг пастлиги ва тутунни тутиб қоладиган ускуналарнинг суст ишлаши натижасида ҳаводаги турли бирикмалар секинаста ер юзасига тушади. 1952 йили лондонда бир ҳафта давом этган ифлос туман натижасида 4000 киши, кейинчалик (3 ой мобайнида) яна бир неча минг киши нобуд бўлган. 1962 йил декабр ойида бу шаҳарда қурумдан 750 64 киши ўлган. цемент заводлари ҳам атмосферани кўплаб ифлослайди. цемент чанглари …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишни режалаштириш" haqida

1669314089.docx атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишни режалаштириш режа: 1. атмосфера ва унинг табиатдаги вазифаси 2. техник тараққиёти ва атмосферадаги ўзгаришлар 3. атмосфера чанглари, урбанизация ва саноат ишлаб чиқариши 1. атмосфера ва унинг табиатдаги вазифаси атмосфера - ернинг ҳимоя қобиғидир, чунки у тирик организмларни турли ультрабинафша нурлар ва космосдан тушадиган метеоритларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади. атмосфера бўлмаганда эди, ер юзасида ҳам ойдаги каби ҳаёт бўлмас эди. ер юзаси кундузи 100 градус қизиганда, кечаси эса минус 100 градус совиган бўлар эди. қуёш ва шамол энергияси, атмосфера ҳавоси ва ёғин-сочин иқлим ресурслари бўлиб, инсоният жамиятида катта аҳамиятга эга. қуёшдан фазога жуда катта миқдорда иссиқлик энергияси тарқалиб туради. ер юзасининг ҳар бир квадр...

DOCX format, 56,2 KB. "атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишни режалаштириш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.