vаleologiya asoslari ma’ruzalar matni

DOCX 95 pages 175.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 95
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жиззах политехника институти “жисмоний тарбия “ кафедраси “валеология асослари” фанидан маърузалар матни институтнинг барча йўналишида таълим олаётган талабалари учун ( 72 ) ушбу “валеология асослари” маърузалар матни институтнинг барча йўналишида таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган. маъруза матнида соғлом турмуш тарзи, инсон саломатлиги, экологик муаммолар, ирсий касалликлар, юқумли касалликлар уларни олдини олиш ёшлар учун барча керакли бўлган маслахатлар ёритиб берилган тузувчилар: камолова ш тақризчилар: ждпи. проф.у.рахмонқулов. жисмоний тарбия каф.муд. қ. юсупов услубий кўрсатма “қурилиш“ факультетининг “жисмоний тарбия» кафедрасида № сонли мажлис баённомасининг “ “ 2008 йилда кўриб чиқилган ва тасдиқланган. жиззах политехника институти услубий кенгашининг 2008 йил № сонли қарори билан тасдиқланган. кириш валеология- саломатлик ёки қандай қилиб соғлом бўлиш мумкинлиги ҳақидаги фандир. тиббиёт ўз олдига турли касалликлар табиати, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, касалликларнинг олдини олиш ва даволаш вазифаларини қўйса, валеология саломатлик табиати, соғлом бўлиши сабаблари, омиллари ва механизми масалаларини ечади. барча тараққий …
2 / 95
л тараққиётининг асосий муаммоларини ҳал этиш ёшларни жисмонан соғлом фикрга эга бўлишлик тизимини такомиллаштиришни талаб этади. шунинг учун олий ўқув юртларида жисмоний тарбия тизимини қайта қуриш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади, чунки тадқиқотларимиз натижаларига кўра ўқиш давомида талабаларнинг саломатлиги даражаси йилдан-йилга пасайиб бормоқда. ҳозирги вақтга қадар олий ўқув юртини битираётган ёш мутахассислар кўпинча тўлиқ соғломлашган эмас, бу эса уларнинг келгусидаги ишлаб чиқариш ва ижтимоий фойдали фаолиятини чеклаб қўяди, ривожланаётган давлатга иқтисодий ва интеллектуал зарар етказади. шу муносабат билан ёшлар валеологияси саломатликни сақлаш ва яхшилашга, соғломлаштирувчи жисмоний тарбия турлари, услуб ва усулларига, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган, соғломлаштириш тизими сифатида кўриб чиқилади. валеология талабаларда жисмоний тарбиянинг назарий, амалий ва мустақил машғулотларига онгли, барқарор ва позитив муносабатларни шакллантиришга йўналтирилган бўлиб, саломатликни яхшилайди, ўқув жараёнларининг унумдорлигини оширади, жисмоний маданият элементларини шакллантиради. жисмоний баркамоллик саломатлик гарови бўлиб, у шахсни ҳар томонлама ривожлантириш ва ёшларни тарбиялашга ёрдам беради. тарбия жараёнининг бош вазифаси-тарбиявий фаолиятнинг динамизми ва …
3 / 95
ик», «соғлом бўлиш» маъносини англатади. бу атамани биринчи бўлиб к.и.брехман 1987 йилда киритди. валеология фан ва ўқув предмети сифатида кенг эътибор қозонмоқда. дарслик муаллифларидан бири в.н.вайнер (2001) нинг фикрича, «валеология» олий ўқув юртларидаги ўқув фанлари қаторида асосий ўринлардан бирини эгаллайди. валеология- инсон саломатлиги, уни мустаҳкамлаш йўллари, аниқ шароитларда инсон ҳаётий фаолиятини шакллантириш ва сақлаш ҳақидаги билимларнинг фанлараро йўналишидир. ўқув фани сифатида у инсон саломатлиги ва соғлом ҳаёт тарзи ҳақидаги билимлар мажмуасини ташкил этади. валеологиянинг марказий муаммоси- индивидуал саломатликка муносабат ва шахсни индивидуал ривожлантириш жараёнида саломатлик маданиятини тарбиялашдир. валеологиянинг предмети- индивидуал саломатлик ва инсон саломатлиги захиралари, шунингдек соғлом ҳаёт тарзи. валеологиянинг турли касалликларнинг олдини олишни тавсия этувчи профилактик медицинадан асосий фарқи ҳам шунда. (в.н.вайнер, 2001). 2. валеологиянинг предмети валеология организм тузилиши ва вазифалари, унинг ҳаракат имкониятлари, жисмоний ҳолатини такомиллаштириш, саломатликни сақлаш ва яхшилаш, соғлом ҳаёт тарзи бўйича билим ва кўникмалар тизимини ўрганиш, мунтазам жисмоний машқларни бажаришга эҳтиёжни мустаҳкамлашга йўналтирилган фаолият сифатида …
4 / 95
обланувчи жисмоний ҳолати, жисмоний ва функционал тайёргарлиги, гавда тузилиши ва жисмоний ривожланишини яхшиловчи педагогик жараён тушунилади. 3. валеологиянинг бошқа фанлар билан алоқаси валеология анатомия, физиология, психология, социология, фалсафа, математика ва бошқа фанлар билан чамбарчас боғлиқдир. валеологиянинг юқорида қайд этилган фанлар билан боғлиқлиги ҳақида кейинроқ аниқ вазифаларини баён этишда сўз юритилади. ҳозир эса бу муаммонинг айрим умумий масалаларига тўхталиб ўтиш жоиз. жисмоний тарбиянинг энг асосий вазифаси инсон саломатлигини асраш ва яхшилашдир. шу муносабат билан инсон саломатлиги тиббий-педагогик тадқиқотларнинг объекти бўлиши лозим. бу ерда жисмоний ривожланиш, гавда тузилиши, юрак-қон тизимининг ишлаши, жисмоний тайёргарлик ва жисмоний аҳвол саломатликнинг таркибий элементлари эканлигини қайд этиш муҳим. шунинг учун инсонни бошқариш ва унинг жисмоний етуклигига эришиш учун жисмоний тайёргарликни қатор кўрсаткичлар (жисмоний ривожланиш ва гавда тузилиши, жисмоний ва функционал тайёргарлик) бўйича комплекс баҳолаш керак. олинган тўлиқ маълумотлар асосида инсон саломатлиги даражасини аниқлаш мумкин. шуни айтиб ўтиш керакки, жисмоний комилликка эришиш жараёнини индивидуаллаштириш учун инсоннинг шахсий хусусиятларини …
5 / 95
лларини аниқлаш. 5. етукликка эришиш жараёнини режалаштириш тизимини ўрганиш. 6. жисмоний етукликка эришишни индивидуаллаштириш. 7. жисмоний машқлар билан мустақил, мунтазам, амалий шуғулланишга эҳтиёжни ривожлантириш. 8. ўз-ўзини назорат қилиш усулларига ўргатиш ва ҳ.з. инсоннинг жисмоний етуклиги ҳақида маълумот педагогик, тиббий-биологик ва психологик кўрсаткичлар билан боғлиқликда кўриб чиқилиши керак, бу жисмоний аҳволни объектив бошқариш имконини беради. педагогик кўринишларни сон жиҳатдан таҳлил қилишда математик статистикадан фойдаланилади. математик статистика жисмоний етукликка эришиш ва жисмоний тарбиянинг объектив қонунларини ўрганишнинг эффектив усулларидан биридир. жисмоний етукликка эришишнинг эффектив соғломлаштирувчи воситаларини аниқлаш учун жисмоний ривожланиши, гавда тузилиши ва жисмоний, функционал тайёрлиги кўрсаткичларининг корреляцион боғлиқлигини аниқлаш керак. ёшларнинг жисмоний етукликка эришишининг илмий асосланган воситаларини аниқлашга бундай ёндашув соғломлаштириш профилактика ишларини эффектив режалаштириш ва машқларни тўғри танлаш имконини беради. 4. валеологиянинг вазифалари валеологиянинг асосий вазифалари: 1. инсон саломатлиги ва соғлик резервларини тадқиқ этиш ва сон жиҳатдан баҳолаш. 2. соғлом ҳаёт тарзига йўналтириш. 3. инсон саломатлиги ва соғлик резервларини соғлом ҳаёт …

Want to read more?

Download all 95 pages for free via Telegram.

Download full file

About "vаleologiya asoslari ma’ruzalar matni"

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жиззах политехника институти “жисмоний тарбия “ кафедраси “валеология асослари” фанидан маърузалар матни институтнинг барча йўналишида таълим олаётган талабалари учун ( 72 ) ушбу “валеология асослари” маърузалар матни институтнинг барча йўналишида таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган. маъруза матнида соғлом турмуш тарзи, инсон саломатлиги, экологик муаммолар, ирсий касалликлар, юқумли касалликлар уларни олдини олиш ёшлар учун барча керакли бўлган маслахатлар ёритиб берилган тузувчилар: камолова ш тақризчилар: ждпи. проф.у.рахмонқулов. жисмоний тарбия каф.муд. қ. юсупов услубий кўрсатма “қурилиш“ факультетининг “жисмоний тарбия» кафедрасида № сонли мажлис баённомасининг “ “ 2008 йилда кўриб чиқилган ва тасдиқланган. жиззах ...

This file contains 95 pages in DOCX format (175.7 KB). To download "vаleologiya asoslari ma’ruzalar matni", click the Telegram button on the left.

Tags: vаleologiya asoslari ma’ruzalar… DOCX 95 pages Free download Telegram