монотеистик ва жаҳон динлари

DOC 89,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1557121625_74239.doc монотеистик ва жаҳон динлари режа: 1. монотеистик дин тушунчаси. монотеистик динлар келиб чиқишининг тарихий шарт – шароитлари 2. жаҳон динларининг келиб чиқиши 3. буддавийлик - дастлабки жаҳон дини монотеистик дин тушунчаси. диннинг тарихий шаклларидан бири - бу монотеистик диндир. «моно» грекча 1 (бир) ва теос-худо, яъни якка, битта худога сиғинадиган динни монотеистик дин дейилади. агар турли мамлакатлардаги ҳар хил уруғлар, қабилалар, элатлар, миллатлар бирор диндаги якка-ю ягона худога, пайғамбарларга сиғинсалар, эътиқод этсалар ўша дин монотеистик диндир. монотеистик динлар қулдорлик ва феодализм жамиятларида вужудга келган. монотеизм, тотемизм, анимизим, фетишизм, шомонизм (магия), политеизм ва миллий динларнинг мураккаб синтезлашиш жараёнида шаклланди. аммо монотеизм ўзидан аввалги динларни инкор қилса ҳам, уларни бутунлай сиқиб чиқара олмади, балки уларнинг назарий ва амалий томон-ларини, яъни уларнинг ақида ҳамда маросимчилигининг кўп жиҳатларини ўзгартирган ҳолда ўзида олиб қолди. бироқ ана шу меросга нисбатан доимо танқидий, ҳатто норозилик билан муносабатда бўлиб, уларнинг бидъат (ерес), маъжусийлик (жоҳиллик), куфр кўринишлари сифатида …
2
иликни диний жиҳатдан илоҳий, муқаддас, худонинг бандаларига оқилона тақсимоти асосидаги ризқ-рўзи, насибаси деб ҳисоблаб, бу мулкка нисбатан ҳар қандай даъволарни эса худога, унинг амрига, хоҳишига қарши ҳаракати деб баҳоланган ва ана шу ҳаракатлар куч билан бостирилган, жазоланган. қулдорлик тузумида аҳолининг жуда оз қисмини ўша жамиятдаги ҳукмрон ижтимоий гуруҳлар-қулдорлар, эркин фуқаролар орасидаги олий табақалардаги мулкдор кишилар, давлатдаги мансабдор шахслар, руҳонийларнинг олий юқори қисми, ҳарбий кучларнинг айрим зобитлари, санъат соҳасида хизмат қилган кишиларнинг айримлари, катта ер эгалари, бой чорвадорлар ташкил этганлар. хусусий мулкка эга бўлган ана шу кишилар манфаатини ҳуқуқ, қонун, сиёсат, диний ташкилотлар, ҳарбий кучлар, полиция доимо ҳимоя қилган. минг йилдан зиёд давом этган феодализм тузумида, бутун ўрта асрларда хусусий мулкни ер, унинг устки, остки бойликлари, ҳамда бошқа кўчадиган ва кўчмайдиган шакллардаги бойликлар ташкил қиларди. феодаллар, яъни катта ер, мулк эгалари вақф (диний ташкилотларга қарашли ерлар, чорва моллари, саноат корхоналари, савдо тижорат тизими, диний мазмундаги санъат асарлари, вақф мулки ҳисобланган) мулки, …
3
осмонда ҳамма нарсага қодир, ҳар ерда ҳозиру-нозир, ҳамма воқеадан хабар-дор бўладиган ягона худо бор, деган тасаввур пайдо бўла бошлайди. монотеистик динлар жамият ҳаётидаги сиёсий тартиб-ларнинг хаёлий, илоҳийлаштирилган инъикосигина бўлиб қол-май, шу тузумнинг тартибларини илоҳийлаштиришга, қонун-лаштиришга ҳам хизмат қилади. диний адабиётларда, мафкурада, маросимларда, маъруза-ларда, амри-маъруфларда худо ва бошқа илоҳий кучлар олдида одамнинг ниҳоятда ожизлигини бўрттириб кўрсатилиши ҳам одамларда ўзига нисбатан ишончсизлик руҳини пайдо қилади. ва, аксинча, жамият ва шахс ҳаётида илоҳий кучларнинг ролини ҳаддан ташқари кучайтирилиши кишилардаги умидсизлик кайфиятини орттиради. монотеистик динларни бошқа турдаги динларга нисбатан сиёсат билан бевосита боғлаб юборилди. натижада, диннинг синфий манфаат қуролига айлантирилди, диндан баъзан сиёсий ҳаракатлар учун байроқ воситасида ҳам фойдаланилди. амалиёт тасдиқладики, сиёсий партиялар, уюшмалар тарих саҳнасига чиқиб ўз дастурларини амалга ошириш жараёнида уларнинг динга муносабати ҳам, ундан фойдаланиш ҳам турлича бўлади. масалан, ўзбекистон республикасида истиқлол мақсадларини амалга ошириш учун ислом дини ғоявий жиҳатдан мақсадга мувофиқ хизмат қилишини президентимиз ўзининг рисолаларида бир неча марта таъкидлаган. …
4
м хусусиятдан умумий хусусиятни яхлитлаштиришдан иборатдир. шу фалсафий назарияга кўра, монотеистик дин-ларнинг гносеологик асослари инсоннинг тафаккур қобили-ятининг юксалиши, энг умумий абстракт тушунчаларини яра-тиш имкониятининг юзага келиши билан боғлиқдир. моно-теистик диннинг ягона умумий худоси инсон фикрлаш қобилиятининг ўсиши натижасида юзага келган абстракт уму-мий тушунчанинг илоҳийлаштирилган шаклидир. немис фай-ласуфи людвиг фейербах ўзининг 1842 йилда чоп қилинган «христианликнинг моҳияти» номли асарида, одамлар худолар-ни яратади, худолар одамларни яратган эмас, деб ёзганда ҳақ гапни айтган эди. чунки, ягона худо тушунчаси инсоннинг улуғлик, қудратлилик, яратувчилик, ҳалоскорлик сингари реал фазилатларини абстракция йўли билан инсоннинг ўзидан ажратиш ва самовий мавҳум илоҳий қудрат рамзий образини яратишидан бошқа нарса эмас. худди шундай йўл билан табиат кучларининг жонлан-тирилиши натижасида дастлабки худолар пайдо бўлди. бу худоларнинг айрим хусусиятлари дин тараққий қилиб борган сари турли ғайритабиий кучлар қиёфасига кира борди ва ниҳоят одамларнинг миясида ақлий тараққиёт бобида мутлақо табиий бўлган абстракциялаштириш жараёнида бирмунча чек-ланган ва бир-бирини чекловчи қатор худолардан монотеистик динларнинг ягона худоси …
5
ом тўғрисида гап боргандагина улуғ тарихий бурилишлар дин соҳасидаги ўзгаришлар билан биргаликда юз берган деб баралла айтиш мумкин. ўз-ўзидан пайдо бўлган эски қабилавий ва миллий динлар тарғибот ҳарактеридаги динлар эмас эди ва мазкур қабила ёки халқнинг мустақиллиги йўқ қилинган пайтдаёқ бу динларнинг ҳам қаршилик кўрсатишга сира кучи етмас эди. фақат мана шу бир мунча сунъий суратда пайдо бўлган динлар хусусида, айниқса христианлик ва ислом хусусида гапирганда, умумий тарихий ҳаракатлар диний тус олади, деб айтиш мумкин. масалан, арабларнинг ягона давлати ислом ғояси асосидагина шаклланди. шундай қилиб, жаҳон динларининг келиб чиқиши турли халқлар ҳаётида юз берган жиддий тарихий ўзгаришларга боғлиқ эди. масалан, буддизм, эрамиздан олдинги vi асрда шимолий ҳиндистонда ташкил топган қулдорлик давлатининг ғоявий мафкураси сифатида пайдо бўлган эди. жаҳон динларининг иккинчиси христианлик эса эрамизнинг i асри ўрталарида рим империяси инқирозининг олдини олиш, бу омонат империя худудларидаги турли-туман халқларни, қулларни бирлаштириш, уларнинг озодлик ҳаракатларини бостириш орқали империяни сақлаб қолишнинг мафкуравий воситаси сифатида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"монотеистик ва жаҳон динлари" haqida

1557121625_74239.doc монотеистик ва жаҳон динлари режа: 1. монотеистик дин тушунчаси. монотеистик динлар келиб чиқишининг тарихий шарт – шароитлари 2. жаҳон динларининг келиб чиқиши 3. буддавийлик - дастлабки жаҳон дини монотеистик дин тушунчаси. диннинг тарихий шаклларидан бири - бу монотеистик диндир. «моно» грекча 1 (бир) ва теос-худо, яъни якка, битта худога сиғинадиган динни монотеистик дин дейилади. агар турли мамлакатлардаги ҳар хил уруғлар, қабилалар, элатлар, миллатлар бирор диндаги якка-ю ягона худога, пайғамбарларга сиғинсалар, эътиқод этсалар ўша дин монотеистик диндир. монотеистик динлар қулдорлик ва феодализм жамиятларида вужудга келган. монотеизм, тотемизм, анимизим, фетишизм, шомонизм (магия), политеизм ва миллий динларнинг мураккаб синтезлашиш жараёнида шаклланди. аммо мон...

DOC format, 89,0 KB. "монотеистик ва жаҳон динлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.