қуббасимонлар аждоди cониферопҳйта

DOC 4.6 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1526024426_71491.doc қуббасимонлар аждоди cониферопҳйта режа: 1. кордаитларнинг келиб чиқиши ва тузилишидаги ўзига хос хусусиятлар. 2. гинкго билобанинг тузилишидаги хусусиятлар. 3. нинабарглиларнинг морфологик тузилиши, кўпайиши ва ҳозирги кунда тарқалган оилалари. кордаитлар тартиби — cордаиталес кордаитлар, асосан палеозой эрасида ўсиб, ҳозир қуриб битган ўсимликлар тартибидир. уларнинг қолдиқлари юқори девондан юра давригача ҳосил бўлган қатламларда, айниқса перм-карбон давр қатламларида кўп учрайди. тартибнинг энг яхши ўрганилган вакили cордаитес авлодидир. кордаитлар (96-расм) баланд, лекин ингичка дарахт бўлиб, бўйи 30 м га етган. танасининг учида қалин шохлар бўлиб, чизиқли лантсетсимон, чети бутун катта-катта оддий барглар чиқарган. айрим турларида баргларининг узунлиги 1 м, эни 15 см бўлган. баргларидан параллел, баъзан дихотомик шохланган томирлар ўтган. танасида сербар ёғоч зонаси билан ўралган ўзак бўлган, ўша ёғоч қисми тузилиши жиҳатидан нинабарглиларнинг ёғоч қисмига ўхшаган. кордаитлар камбий ҳалқаси ёрдамида иккиламчи тартибда қалинлаша олган. микро- ва макроспорангийлар тўпланиб, тўпгул ҳосил қилган. улар кичик-кичик спорофилл бошоқлари ёки қуббалари бор оддий ёки шохланган ўқдан …
2
ларга жой берган эндосперм ёки гаметофит шу нутселлус ичида турган. қоплағичнинг учи чўзиқ бўлиб, микропиле шу ердан жой олган. нутселлуснинг устки томонида анча кенг чанг камераси бор, шу камерадан микроспоралар топилган. макроспоралар ичида бир тўда ҳужайраларни — антеридиал ва проталлиал ҳужайраларини кўрса бўлади. оталаниш cйcадалес ва гинкгоалес дагидек юзага чиққан, яъни ҳаракатчан сперматозоидлар иштироки билан ўтган бўлса ажаб эмас, чунки ҳеч қаэрда чанг найчасидан қандай бўлмасин асар қолган эмас. уруғкуртаклардан уруғли қирққулоқларнинг уруғига ўхшайдиган уруғлар пайдо бўлган. гинкголар тартиби — гинкгоалес гинкгоалес тартиби ҳозир гинкгоаcэаэ деган атиги битта оилани ўз ичига олади, бу оиланинг бирдан-бир вакили гинкгодир (гинкго билоба). ўтмиш геологик даврларда бу тартиб анчагина формаларга эга бўлган. г. билоба ҳозир ёввойи ҳолда учрамайди ва хитой билан японияда, шунингдек, ғарбий европанинг ботаника боғларида кўплаб ўстириладиган маданий ўсимлик сифатидагина маълум. г. билоба ўсадиган дарахт бўлиб, баландлиги 30-40 м га, йўғонлиги 3-4 м га етади, пўстлоғи тўқ кул ранг ва силлиқ бўлиб, …
3
чиқадиган махсус „тўпгул" ларда тўп бўлиб туради. „тўпгуллар” кучалалар кўринишида бўлиб, уларнинг ўқларидан микроспорангийлар жой олади, микроспорангийлар узун оёқчада туради ва ҳар бир оёқчада, одатда, иккитадан бўлади. спорангий билан оёқчаси микроспорофиллни ташкил қилади. бу ўринда микроспорофилл, кўпинча, чангчи деб аталади. макроспорангийлар ёки уруғкуртаклар ҳам барг қўлтиқларидаги калта новдачаларда ривожлаиади. уруғкуртаклар узун оёқчанинг қалинлашган устки қисмида иккитадан бўлиб жойлашади. уруғкуртаклар асосининг атрофида ҳалқасимон валик бор. мана шу тузилмаларнинг ҳаммаси (уруғкуртак оёқча, валик) макроспорофилл деб қаралади. гинкгонинг уруғкуртаги cйcас уруғкуртагига ўхшаб тузилган. унинг битта қалин қоплағичи бор, қоплағичнинг учи чўзилиб, икки паллали микропилега айланган. қоплағич ичида нутселлус туради, унда эндосперм ёки архегонийли гаметофит бўлади. нутселлуснинг учида чанг камераси ҳосил бўлади. микроспоралар (чанглар) микроспорангий ичида тараққий қилади ва деворининг узунасига ёрилган жойидан тўкилиб, шамол билан уруғкуртакка ўтади ҳамда микропиле орқали чанг камерасига тушади. микроспора, худди cйcасдагидек, шу пайтда уч ҳужайрадан: проталлиал, антеридиал ҳужайралар ва чанг найчаси ҳосил қилувчи ҳужайрадан иборат бўлади. шу ҳужайраларнинг …
4
оғлиқдир. ўрмон ичкарисида ўсадиган бўлса, танаси ингичка бўлиб, учидан ихчам шох-шабба чиқаради, очиқ жойда ёки ўрмоннинг сийрак жойларида ўсадиган бўлса, танаси тезда шохланиб, шох-шаббалари ёйилиб кетади. шохларининг учида ҳар йили янги чиқарадиган новдалар бор. бу новдалар икки хил бўлади: бир хили узун ва қўнғир тангачалар билан қопланган бўлса, иккинчи хили калта бўлиб, ўша тангачалар қўлтиғидан жой олади ва учидан иккита нинасимон нинабарг чиқаради. қарағай танасининг анатомик, тузилиши жуда характерлидир. ўзак қисми жуда кам тараққий этган; камбий ҳалқаси ишлаб чиқарадиган иккиламчи ёғоч қисми эса бошдан-оёқ трахеидлардан тузилган, сув найлари йўқ. бўйи баъзан 3-4 мм га борадиган трахеидларнинг радиал деворларида ғалати ҳошияли тешикчалар бўлади, трахеидлар йиллик ҳалқалар ҳосил қилади. ҳар бир йиллик ҳалқада юпқа деворли сербар трахеиддан иборат баҳорги ёғоч билан қалин деворли камбар трахеиддан тузилган кузги ёғочни ажратиш мумкин. ёғоч қисмидан бир талай ўзак нурларн ўтган, улардан ташқари, ёғоч қисмида ҳамма вақт смола йўллари бўлади. камбий қатлами ёғоч қисмини тангачасимон пўст …
5
оладиган тўрсимон иккита катта пуфак ҳосил қилади. пуфакларнинг ичи хаво билан тўлган, шунга кўра қарағай чанги шамолда осон тарқалиб, чангланишга сабаб бўлади. микроспора моддаси қуюқ плазма билан ядродан иборат. микроспоралар чангдон очилмасданоқ, унинг ичида уна бошлайди. уларнинг униши шундан иборатки, микроспора ичида кичкина-кичкина иккита проталлиал ҳужайра пайдо бўлади, лекин бу ҳужайралар тез орада йўқолиб кетади. бу эркак гаметофитнинг бирдан-бир вегетатив ҳужайрасидир. кейин чанг ичида антеридиал ҳужайра пайдо бўлади, бу ҳужайра чанг пўсти ёнида туради. шу вақтда чангдон девори ёрилади ва икки ҳужайрали босқичда бўлган шу чанг шамол билан урғочи қуббаларга бориб тушади. урғочи қуббалари узун новда учида битта ёки иккитадан вужудга келади. уларда ҳам, худди эркак қуббалардагига ўхшаш, ўртасидан ўқ ўтади, бу ўққа тангачалар бириккан бўлади. қопловчи тангача деган кичкина тангача тўғридан-тўғри ўкда туради. шу тангача қўлтиғида, чети йўғон тортган бирмунча этдор ва йирик тангача — мева берувчи ёки уруғ берувчи тангача бор. бу тангачада, чунончи, унинг устки томонида, асосига …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қуббасимонлар аждоди cониферопҳйта"

1526024426_71491.doc қуббасимонлар аждоди cониферопҳйта режа: 1. кордаитларнинг келиб чиқиши ва тузилишидаги ўзига хос хусусиятлар. 2. гинкго билобанинг тузилишидаги хусусиятлар. 3. нинабарглиларнинг морфологик тузилиши, кўпайиши ва ҳозирги кунда тарқалган оилалари. кордаитлар тартиби — cордаиталес кордаитлар, асосан палеозой эрасида ўсиб, ҳозир қуриб битган ўсимликлар тартибидир. уларнинг қолдиқлари юқори девондан юра давригача ҳосил бўлган қатламларда, айниқса перм-карбон давр қатламларида кўп учрайди. тартибнинг энг яхши ўрганилган вакили cордаитес авлодидир. кордаитлар (96-расм) баланд, лекин ингичка дарахт бўлиб, бўйи 30 м га етган. танасининг учида қалин шохлар бўлиб, чизиқли лантсетсимон, чети бутун катта-катта оддий барглар чиқарган. айрим турларида баргларининг узунлиги 1 м, эни 1...

DOC format, 4.6 MB. To download "қуббасимонлар аждоди cониферопҳйта", click the Telegram button on the left.