ерёнғоқ, қалампир, ялпиз, жағ-жағ (ачамбити) ўткир (найза) барг сано, аниссимон (оддий) арпабодиён ўсимликлар ўстириш технологияси

DOC 140,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1481388783_66436.doc ерёнғоқ, қалампир, ялпиз, жағ-жағ (ачамбити) ўткир (найза) барг сано, аниссимон (оддий) арпабодиён ўсимликлар ўстириш технологияси режа: 1. ерёнғоқ 2. қалампир ялпиз 3. жағ-жағ (ачамбити) 4. ўткир (найза) барг сано 5. аниссимон (оддий) арпабодиён ерёнғоқ (арахис) — arachis hupogaea l., дуккакдошлар — leguminosae оиласига киради. ерёнғоқ бир йиллик ўт ўсимлик. илдизида дуккакли ўсимликларга хос туганаклари бўлади. пояси тик ўсувчи, сершох, узунлиги 10—75 см. барги жуфт патли мураккаб бўлиб, узун банди билан пояда кетма-кет жойлашган. барг қўлтиғидан ўсиб чиққан сариқ рангли гуллари рўвакка ёки шингилга тўпланган. косача барги бешта, бирлашган, тож барги бешта, дуккаклилар оиласига хос тузилган. гули бир кунлик. оталаниш процессидан сўнг косача, тожбарги ва оталиклари қурий бошлайди. 2—3 кундан кейин оналик тугуни жойлашган гул банди олдин юқорига, кейин эса пастга қараб ўсиб, ерга 8—10 см киради ва ер остида оналик тугунидан мева ўса бошлайди. меваси — пилла ёки цилиндр шаклида, пишганда очилмайдиган дуккак. мева ичида 2—4 та (баъзан 1—7 …
2
лар, учувчан суртмалар (linimentum volatile) ва мингдевона мойи — oleum hyoscyami тайёрлашда ишлатилади. техникада самолётлар винтини мойлашда, озиқ-овқат саноатида эса маргарин тайёрлашда кўлланилади. шунингдек, ерёнғоқ мойидан совун ҳам тайёрланади. ерёнғоқ магзи конфет ва холва тайёрлашда ишлатилади. ерёнғоқни ўстириш технологияси ерёнғоқнинг ватани бразилия бўлиб, хитой, япония, бирма, ақш, италия ва африка мамлакатларида катта майдонларда экилиб келинади. ўзбекистон республикасининг барча вилоятларида етиштирса бўлади. ерёнғоқ фақат суғориладиган бўз тупроқларда экилса юқори ҳосил етиштириш мумкин. оғир қумоқ, шўр ва ботқоқ тупроқларга ерёнғоқ экиш тавсия қилинмайди. алмашлаб экишда буғдой, арпа, маккажўхори, картошка ва илдизмева экилган майдонлар ерёнғоқ учун энг мўътадил ерлар ҳисобланади. у азот тўпловчи ўсимликлар турига киради ва кўплаб туганаклар ҳосил қилади, яъни тупроқни азот билан бойитади ва ундан бўшаган ерларга бошоқли ва маккажўхори экилса мақсадга мувофиқ бўлади. ерёнғоқ экиладиган ерларни кузда гектарига 15—20 тонна чириган ва 40 кг суперфосфат солиб 25—28 см чуқурликда ҳайдаб қўйилади. эрта баҳорда ерларни борона, мола механизмлари билан текисланади …
3
г фосфор ва 45 кг калий ўғити билан озиқлантирилади. ерёнғоқнинг гуллаш ва мева тугиш даврида қолган азот ва калий ўғитларини бериб озиқлантириш тўхтатилади. ерёнғоқни озиқлантириш суғоришдан олдин амалга оширилади. вегетация даврида сизот сувнинг чуқур ёки юза жойлашиши ва тупроқнинг механик таркибини ҳисобга олган ҳолда 6—8 марта суғоришни тавсия қилинади. ерёнғоқни ўсув даврида унинг ён томонида ҳосил гуганаги пайдо қилувчи ўсимталар (соқол) мавжуд бўлиб, ўсимталар узлуксиз равишда техника ёки қўл кучи ёрдамида тупроқ билан кўмиб турилса юқори ҳосил таьминланади. ерёнғоқнинг вегетация даври ўргача 140—150 кун. ерёнғоқ уруғини тайёрлаш ҳосилини йиғиб олиш ишлари, мтз-80 тракторига тиркалган машиналар ёрдамида сентябрь охири октябрь ойининг бошларида ўтказилиши ковлайдиган машиналар ёки мосламалардан фойдаланиш мумкин ёки қўлда ҳам йиғиб олиш мумкин. ковлаб олинган ўсимликлар даладан чиқарилиб, дуккаклари (меваси) юқорига қаратилиб, 10—15 кун қуритилади ва ҳосил поядан териб олинади. мева намлиги 8—10 фоиздан юқори бўлмаслиги керак. ерёнғоқнинг ҳосилини қопларда, усти ёпиқ, шамол яхши тегадиган омборхоналарда сақлаш керак бўлади. …
4
4 та ёнғоқча. географик тарқалиши. қалампир ялпиз ёввойи ҳолда учрамайди. уни mentha aquatica l. билан mentha spicata gilib. нинг ўзаро чатишишидан вужудга келган, деб фараз қилинади. қалампир ялпиз асосан украинада (полтава, чернигов, киев, сумск ва житомир вилоятларида), қримда, шунингдек, краснодар ўлкасида, воронеж вилоятида, белорус ва молдова республикаларида ўстирилади. қалампир ялпизнинг икки тур хили бор: қора қалампир ялпиз ва оқ қалампир ялпиз. оқ қалампир ялпизнинг поя ва томирлари оқ яшил, қора қалампир ялпизнинг поя ва томирлари эса қизил-бинафша рангда бўлади. доривор маҳсулот сифатида асосан қора қалампир ялпиз тур хили ўстирилади. ялпизнинг оқ тур хилининг ҳиди нозик ва ёқимли бўлгани учун у парфюмерия (атир-упа) ва озиқ-овқат саноати учун ўстирилади. вилр нинг украинадаги ва бошқа зос лардаги селекционерлари қалампир ялпизнинг кўп эфир мойи ва ментол берадиган серҳосил 541-сонли, „прилукская-6“, „краснодарская-2“ ва бошқа янги навларини етиштирдилар. бу навлар совуққа чидамли бўлиб, замбуруғлар билан деярли касалланмайди. маҳсулотнинг ташқи кўриниши. тайёр маҳсулот чўзиқ тухумсимон ёки ланцетсимон, …
5
мёвий таркиби. ўсимлик баргида 2,40—2,75%, гул тўпламида 4—6%, поясида 0,3% эфир мойи бўлади. қалампир ялпизнинг янги навлари таркибида 4—5% гача эфир мойи бор. xi дф га кўра барг таркибида (баргни сақлаш даврида эфир мойининг учиб кетишини назарда тутган ҳолда) 1% дан кам эфир мойи бўлмаслиги керак. эфир мойи ўсимликнинг ер устки қисмидан сув буғи ёрдамида ҳайдаб олинади. мой тиниқ рангсиз ёки оч сариқ суюқлик бўлиб, ҳушбўй ҳидга ва оғизни узоқ муддатгача совитадиган ўткир мазага эга. xi дф га кўра қалампир ялпиздан олинадиган эфир мойинииг зичлиги 0,900—0,910, рефракция сони 1,459—1,470, қутбланган нур текислигини оғдириш бурчаги – 18° (– 20° – 32°), кислота сони 1,30 гача ва эфир сони 11,5 дан юқори (4% дан кам бўлмаган ментол ацетат мураккаб эфирига тўғри келади) бўлиши лозим. эфир мойи совитилса, унинг стеароптини — ментол кристалл ҳолида ажралади. мой таркибида 41—70% ментол, 6—25% ментон, пинен, лимонен, дипентен, фелландрен, цинеол, пулегон, ясмин ҳамда 4—9% ментолнинг сирка, валериана …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ерёнғоқ, қалампир, ялпиз, жағ-жағ (ачамбити) ўткир (найза) барг сано, аниссимон (оддий) арпабодиён ўсимликлар ўстириш технологияси"

1481388783_66436.doc ерёнғоқ, қалампир, ялпиз, жағ-жағ (ачамбити) ўткир (найза) барг сано, аниссимон (оддий) арпабодиён ўсимликлар ўстириш технологияси режа: 1. ерёнғоқ 2. қалампир ялпиз 3. жағ-жағ (ачамбити) 4. ўткир (найза) барг сано 5. аниссимон (оддий) арпабодиён ерёнғоқ (арахис) — arachis hupogaea l., дуккакдошлар — leguminosae оиласига киради. ерёнғоқ бир йиллик ўт ўсимлик. илдизида дуккакли ўсимликларга хос туганаклари бўлади. пояси тик ўсувчи, сершох, узунлиги 10—75 см. барги жуфт патли мураккаб бўлиб, узун банди билан пояда кетма-кет жойлашган. барг қўлтиғидан ўсиб чиққан сариқ рангли гуллари рўвакка ёки шингилга тўпланган. косача барги бешта, бирлашган, тож барги бешта, дуккаклилар оиласига хос тузилган. гули бир кунлик. оталаниш процессидан сўнг косача, тожбарги ва оталиклари қу...

Формат DOC, 140,0 КБ. Чтобы скачать "ерёнғоқ, қалампир, ялпиз, жағ-жағ (ачамбити) ўткир (найза) барг сано, аниссимон (оддий) арпабодиён ўсимликлар ўстириш технологияси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ерёнғоқ, қалампир, ялпиз, жағ-ж… DOC Бесплатная загрузка Telegram