gaz va gaz kon­densatlarini dastlabki tayyorlash qurilmalari

DOCX 13 sahifa 254,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 13
i. gsf turidagi mash’ala gaz separatori konstruktiv xususiyatlari va elementlarining mustahkamlik hisoblari. 1.1. табиий углеводородли газларни йиғиш ва тайёрлаш технологик тизими табиий углеводородли газлар турли молекуляр массалардаги яъни метандан пентангача ва ундан ҳам оғир углеводородлар физик аралашмаси бўлиб, унинг таркибида турли хилдаги қўшимчалар: водород сульфид, углерод оксиди, азот, сув ва бошқа шу каби қўшимчалар мавжуд. уларнинг ичида энг қимматбаҳо углеводородлар компонентига юқори молекуляр углеводородлар киради. шунинг учун табиий газдан фойдаланишдан аввал уларни ажратиб олиш зарурати туғилади. газ ва конденсатлардан кенг миқёсда фойдаланиш халқ хўжалиги кенг тармоқларида иссиқликдан фойдаланиш техник даражасини, меҳнат унудорлигини ва бошқа шу кабиларда турли махсулотлар сарфини камайтиради. газ ва конденсатларни қазиб олиш ва улардан фойдаланиш жараёнларида уларни йиғиш, ташиш ва сақлаш халқ хўжалигида улардан фойдаланиш давомида самарадорлик кўрсаткичларга боғлиқ. бу жараёнлар асосида мураккаб ҳодисалар ва қонуниятлар ётади. кон саноати газ ва газконденсатларини йиғиш тармоқлари газларнинг гидродинамик ва термодинамик хисоблари учун айниқса “қатлам – қудуқ – йиғиш тармоғи …
2 / 13
олатларни келтириб чиқаради. сув буғлари конденсацияланиш хусусиятига эга бўлганлиги учун қувурлар бўйлаб газнинг нормаль харакатини бузади, углеводородлар билан реакцияларга киришиб бирикмалар ҳосил қилади ва улар чўкмалар газ гидратлари кўринишда қувур ички қисм кесим юзасини кичрайтиради ва натижада қувурнинг ўтказувчанлигини камайтиради. газни йиғиш қудуқдан истеьмолчиларгача уни мос равишда тайёрлаб қувурлар орқали узатишгача бўлган ишлаб чиқариш жараёнини ўз ичига олади. табиий углеводород гази турли мақсадларда фойдаланганлиги учун истеъмолчи сифатида магистраль газ қувурлари, газ ва бензин заводлари, махаллий газ тақсимлаш станциялари ва шу кабилар ҳисобланади. ҳар бир истеьмолчи газ таркибига ўзининг талабларини қўяди ва техник шартларнинг бажарилиши газни тайёрлаш жараёнида амалга оширилади. умумий техник шартларга қуйидагиларни киритиш мумкин: - газнинг етарли даражада қуриганлиги ва бензинсизланирилганлиги; - ноуглеводород компонентлари (водород сульфид, азот, углерод оксиди, органик кислоталар) нинг рухсат этилган миқдорда бўлиши; -механик қўшимчаларнинг рухсат этилган қийматлар миқдорида бўлиши; -томчили суюқликларнинг рухсат этилган миқдордан ошмаслиги ва бошқа шу кабилар. газ ва газ конденсатларини қувурлар орқали …
3 / 13
ркибида кўп миқдорда оғир углеводородлар бўлиб, босим ва ҳароратнинг пасайиши натижасида улар суюқ ҳолатга ўтади. шунинг учун табиий газни ташиш учун тайёрлаш вақтида унинг таркибидан сув ва конденсатлар ажратиб олинади. газни тайёрлаш усулларига боғлиқ равишда газни намликлардан қуритиш ва оғир углеводородларни ажратиб олиш бир қурилманинг ўзида ёки алоҳида- алоҳида қурилмаларда амалга оширилади. қудуқлардан қазиб олинаётган газ охирги фойдаланувчига етказилгунга қадар газни дастлабки тайёрлаш қурилмаларидан, кейин эса технологик жараён кетма-кетлиги бўйича ноорганик қўшимчалардан ва сув буғларидан тозаланади. табиий газ ва коденсат таркибидаги механик қўшимчаларга: қудуқлардан олиши билан бирга чиқаётган тоғ жинслари заррачалари; конлараро қурилишлардан кейинги қоладиган ҳар хил кўринишдаги қурилиш шлаклари; қувурлар ички юзаларининг коррозия ва эрозия махсулотлари; суюқ конденсат қўшимчалари ва таркибида ҳар хил тузлар бўлган қатлам сувлари киради. табиий углеводород газлари таркибида доимий равишда учувчан суюқ углеводородлар: пентан, гексан, гептан ва уларнинг изомерлари ҳамда шу қатордаги юқори углеводородлар бўлиб, қазиб олинаётган газнинг умумий миқдори кўп бўлганлиги учун мос равишда …
4 / 13
харажатларни иқтисодий жиҳатдан қопламайди. газ таркибидаги бирон бир суюқлик буғлари миқдори берилган ҳароратга шу суюқлик буғлари босимидан ортиқ бўлмайди. шунинг учун суюқ углеводородларни ажратиб олишда газни босим остида қисиш натижасида буғ таркибли газлар суюқлик кўринишида ажралиб чиқади. агар газнинг ҳажмини қисиш натижасида камайтирилса тўйинган буғ босимига етиши билан суюқликлар ажралиб чиқади. берилган газ таркибидаги суюқлик тўйиниш даражасидан анча йироқ бўлса ҳам ҳажм қисқариши ва босим ошиши билан газнинг кўпгина қисми суюқлик ҳолатига ўтади. табиий газ таркибидан конденсатларни ажратиб олиш жараёнидан сунг ажралган суюқ фазада оз миқдорда бўлса ҳам газлар, намлик ва водород сульфидлар қолади. намлик ва водород сульфиднинг конденсат таркибида қолиши уни тайёрлаш ва ташиш жараёнларида қўлланиладиган жиҳозларнинг ички қисми емирилиши, коррозион ва сульфидли дарз кетишлари, сиртларнинг водородланиши ва унинг натижасида металлсиртида водородли мўртлашув ҳодисаларининг рўй бериши содир бўлади. газконденсатли конлардан қазиб олинаётган табиий газ таркиби турли хил қўшимчаларни ўз ичига олганлиги учун аввал газни дастлабки тайёрлаш қурилмаларидан ўтади. газни …
5 / 13
й ҳолатдаги конденсатлар беқарор конденсатлар бўлиб, ҳар қандай конструкцион пўлатларни, айниқса ташиш тизимидаги қувурлар ички қисмини емириб боради. агар қувурнинг бир қисмида фаоллашган емирилиш бошланса унинг кейинги таъсирлар натижасида жарохатланиш даражаси ошиб боради ва қувурнинг шикастланиши натижасида ҳар хил мушкулотлар бзага келади. беқарор конденсатнинг тажоввузкорлик даражаси юқори бўлганлиги учун кондесатни барқарорлаштириш қурилмалари ички коррозияси ва унинг содир бўлиши эҳтимолликлари юқори даражада кечади. чунки беқарор конденсат таркибидан механик газларни ва намликларнинг ажралишида уларнинг мухит таркибида концентрациялари ошиши билан мухитнинг коррозион фаоллиги янада ошади. газ конденсатларини қувурлар орқали ташишда босим остида ҳайдовчи насослар иш қобилияти тўғридан-тўғри ҳайдалаётган конденсат таркибига боғлиқ. конденсат таркибидаги эриган газларнинг фазавий ўзгаришлари натижаларида конденсат таркибида газ пуфакчаларининг ҳосил бўлиши ва уларни насос парраклари атрофида йиғилиб кавитацияжараёнларининг келиб чиқиш насослар иш қобилиятини камайтиради. шу билан биргаликда кавитация ҳодисаси туфайли насосларнинг салт айланишлари натижасида қувурларда босим ўзгаришлари содир бўлади. насослар кавитацияси марказга интилма насосларда кузатилиб, конденстани босим остида ҳайдовчи қувурларда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 13 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"gaz va gaz kon­densatlarini dastlabki tayyorlash qurilmalari" haqida

i. gsf turidagi mash’ala gaz separatori konstruktiv xususiyatlari va elementlarining mustahkamlik hisoblari. 1.1. табиий углеводородли газларни йиғиш ва тайёрлаш технологик тизими табиий углеводородли газлар турли молекуляр массалардаги яъни метандан пентангача ва ундан ҳам оғир углеводородлар физик аралашмаси бўлиб, унинг таркибида турли хилдаги қўшимчалар: водород сульфид, углерод оксиди, азот, сув ва бошқа шу каби қўшимчалар мавжуд. уларнинг ичида энг қимматбаҳо углеводородлар компонентига юқори молекуляр углеводородлар киради. шунинг учун табиий газдан фойдаланишдан аввал уларни ажратиб олиш зарурати туғилади. газ ва конденсатлардан кенг миқёсда фойдаланиш халқ хўжалиги кенг тармоқларида иссиқликдан фойдаланиш техник даражасини, меҳнат унудорлигини ва бошқа шу кабиларда турли махсулотл...

Bu fayl DOCX formatida 13 sahifadan iborat (254,0 KB). "gaz va gaz kon­densatlarini dastlabki tayyorlash qurilmalari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: gaz va gaz kon­densatlarini das… DOCX 13 sahifa Bepul yuklash Telegram