усимликлар организмининг тузилиши

DOC 63.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1363610693_42388.doc усимликлар организмининг тузилиш www.arxiv.uz режа: 1. хужайра ҳақида тушунча. 2. хужайранинг тузилиши. 3. протопласт тузилиши. 1. хужайра хақида тушунча. хужайра ҳақидаги таълимотлар хужайранинг кашф этилиши микроскопнинг яратилиши билан боғлиқдир. микроскоп сўзи грекчадан олинган бўлиб, “микро” кичик, “скопео” кўраман деган маънони англатади. 1609 йили биринчи бўлиб микроскопни галилей яратди. унинг микроскопи жуда содда тузилган линза ва қўрғошин турупкадан иборат эди. 1665 йили ингилиз олими роберт гук биринчи бўлиб микроскопдан объектларни текшириш мақсадида фойдаланди. у микроскоп ёрдамида укроп, бузина, камиш, пукак ҳамда бошқа ўсимлик тўқималарида жуда майда туташ булакларни топди ва уларни клеткалар деб атади. (“клетка” грекча “кетос”) сўзидан олинган бўлиб, бўшлиқ деган маънони англатади. хужайранинг катталиги микрон (мк) миллиметрнинг мингдан бир бўлагини ташкил этадиган катталик билан ўлчанади. хужайра ўсимликнинг энг майда тирик қисми бўлиб ҳисобланади. хужайра нафас олади, озиқланади, ўсади ва бўлиниб кўпаяди. ўсимликлар хужайрасининг шакли ва ўлчами ниҳоятда хилма-хилдир. бир хужайрали организмларнинг хужайраси, асосан овалсимон, шар ёки эгик таёкча …
2
барча органоидлари ўзаро боғланган жуда мураккаб биологик системадир. 3. цитоплазма. ўсимликлар тирик хужайрасининг цитоплазмаси (протоплазмаси) ташқи кўринишдан тухум оқига ўхшайдиган шилимшиқсимон рангсиз суюқликдир. унинг солиштирма оғирлиги 1,01- 1,06 бўлиб, таркибида 90 % гача сув бўлади. бу сув эркин ҳолда ёки оқсил молекулалари билан боғланган бўлади. у қуёш нурини нисбатан кўпроқ синдиради, шу сабабли микроскоп остида яхши кўринади. гольджи аппарати. буни биринчи марта 1898 йилда италиялик цитолог олим гольджи аниқлаган ва диктиосома номи билан юритилган. бу органоид ҳам эндоплазматик тўр билан фукнкционал боғланган. улар анча мураккаб тузилган бўлиб, гўё деворлари плазматик мембраналардан тузилган ясси цистерналар пакетига ўхшайди. рибосомалар. хужайрадаги рибосомаларни 1955 йили г. паладе аниқлаган. бу субмикроскопик тузилишга эга бўлган органелларнинг диаметри 20 нм гача боради. буларда мембраналар бўлмайди ва таркибида 50 % оқсиллар ва шунча миқдорда рибосом рнк (рибонуклеин кислота) мавжуд. аминокислоталардан оқсилларни ҳосил қилиш ёки синтезлаш рибосомаларнинг асосий вазифасидир. митохондрийлар. митохондрий сўзи грекча, “митос” - ип, “хондрион”- гранула, ипсимон …
3
алмашинуви натижасида вакуоль пайдо бўлиб, унинг ичида эса сув ва унда эриган органик ҳамда минерал моддаларнинг эритмаси жойлашади. алкалоидлар азотли органик моддалар бўлиб, ҳозирга қадар уларнинг 700 га яқин хили учрайди. алкалоидлар қаттиқ, суюқ ва газ ҳолларда бўлади. улар кўкноригулли, дуккакгулдоошлар, лабгулдош-лар оилаларнинг вакиларида кўп учрайди. теин чой, теобрамин шоколад, какао, кока-кола таркибида бўлади. морфин, хинин, кодеин кабилар медицинада доривор модда сифатида ишлатилади. анабазин (анабазис ўсимлигида) никотин қишлоқ хўжалик зараркунандаларга қарши ишлатилади. 4. хужайра пўсти. юксак ўсимликларнинг хужайраси ташқи томонидан анча қаттиқ пўст билан ўралган бўлади. бу пўст хужайрага маълум бир шакл беради ва уни ташқи ноқулай таъсирлардан сақлайди. фақат жинсий хужайраларда, ҳаракатчан спораларда ва баъзи тубан ўсимликларда бундай қаттиқ пўст бўлмайди. ҳар хил турга кирадиган ўсимликлар хужайраси пўстининг химиявий таркиби турлича бўлиб, организмларнинг ёшига қараб ўзгариши мумкин. лекин ҳар қандай ҳолда ҳам хужайралар деворини ҳосил қилувчи асосий модда целлюлозадир. хужайра пўсти лигнин моддасини сингдирса ёғочланади. бунда у сув ва …
4
ядросиз яшай олмайди. ёпиқ уруғли ўсимликларни вегетатив хужайраларида ядрони катталиги 5-20 мкм ни, могор замбуруғида 1-2 мкм ни, ҳара сувўтлари ризоидларида узунлиги 2750 мкм ни, эни 5-10 мкм ни ташкил этади. шилимшиқларда катта 500-600 мк га тенг бўлади. ядро ва цитоплазма катталикларининг нисбатини ўрганиш, муайян хажмдаги ядро моддасига муайян хажмдаги цитоплазма тўғри келиши ҳақидаги қонуниятни очиб берди. бу нисбатга ядро - плазма нисбати дейилади. ёш хужайраларда ядро нисбатан катта бўлиб, унинг хужайрага нисбати 1: 4-1: 5 ни ташкил этса, шаклланган кекса хужайраларда эса бу нисбат 1: 20-1: 200 га тенгдир. ядро физикавий ва химиявий хусусиятига кўра гидрофил коллоид тузилишга эга бўлиб, цитоплазмага қараганда қуюқ ва ёпишқоқ бўлади. унинг асосий қисми протеидлар деб номланувчи мураккаб оқсиллардан иборат. асосий оқсиллар ядрода 22,6%, қолган оқсиллар 51, 3%, рнк - 12,1 ва днк 15 - 30% ни ташкил этади. шунингдек ядрода липидлар, сув ҳамда са ва мg ионлари бўлади. ядрода қуйидаги қисмлар: ядро пўсти, …
5
бўлади. 1) бирламчи қопловчи тўқима- эпидерма. 2) иккиламчи қопловчи тўқима- перидерма. 3) ўлчамли-қобиқ эпидерма бир паллали ўсимликлар ҳамда ёш новдаларида учрайди. перидерма эса икки паллали ўсимликларга хос бўлади. асосий тўқималарнинг вазифаси ўзида озиқа тўплаш ва ўсимликларни озиқлантиришдан иборат. асосий тўқималар ўсимликларда жойлашган ўрнига ва бажарадиган вазифасига кўра қуйидагича бўлади: хлоренхима, сўрувчи, ғамловчи, сув ғамловчи ва аэренхима. маханик тўқиманинг вазифаси ўсимликларга мустахкамлик беришдан иборат. маханик тўқималар келиб чиқишига кўра 3 хил бўлади, а) колленхима, б)склеренхима, в)склереид- тошсимон хужайралар. колленхима маханик тўқимаси паренхимали тирик хужайралардан ташкил топган бўлиб, икки паллали ўсимликларга хос бўлади. склеренхима маханик тўқимаси эса прозенхимали ўлик хужайралардан ташкил топган бўлиб, бир паллали ўсимликларга хос бўлади. склереид маханик тўқимаси қаттиқ тошсимон хужайралардан ташкил топган бўлиб, уларни хужайрасининг пўсти ўзига қумтупроқ моддасини сингдирган бўлади. масалан: шафтоли, ўрик, олча, гилос данаклари ва қамиш барглари. ўтказувчи тўқиманинг вазифаси ўзидан сув ва озиқани ўтказишдан иборат. яъни илдиз орқали шимиб олган сув ва унда эриган …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "усимликлар организмининг тузилиши"

1363610693_42388.doc усимликлар организмининг тузилиш www.arxiv.uz режа: 1. хужайра ҳақида тушунча. 2. хужайранинг тузилиши. 3. протопласт тузилиши. 1. хужайра хақида тушунча. хужайра ҳақидаги таълимотлар хужайранинг кашф этилиши микроскопнинг яратилиши билан боғлиқдир. микроскоп сўзи грекчадан олинган бўлиб, “микро” кичик, “скопео” кўраман деган маънони англатади. 1609 йили биринчи бўлиб микроскопни галилей яратди. унинг микроскопи жуда содда тузилган линза ва қўрғошин турупкадан иборат эди. 1665 йили ингилиз олими роберт гук биринчи бўлиб микроскопдан объектларни текшириш мақсадида фойдаланди. у микроскоп ёрдамида укроп, бузина, камиш, пукак ҳамда бошқа ўсимлик тўқималарида жуда майда туташ булакларни топди ва уларни клеткалар деб атади. (“клетка” грекча “кетос”) сўзидан олинган бўлиб, б...

DOC format, 63.5 KB. To download "усимликлар организмининг тузилиши", click the Telegram button on the left.