o‘simlik hujayrasining ultramikroskopik tuzilmalari va ularning funktsiyalari

PPTX 23 sahifa 4,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 23
презентация powerpoint 2 -мавзу: ўсимлик ҳужайрасининг ультрамикроскопик тузилмалари ва уларнинг функциялари. протопласт. протопласт - гетероген тизим бўлиб, ядро, цитоплазма, вакуоладан ва цитоплазма эса, цитозол ва органеллалардан ташкил топган. органеллалар ҳужайрани бир қисми бўлиб, улар махсус тузилишга эга ва маълум бир функцияни бажаради. цитозол ёки гиалоплазма - бу ҳужайрани органеллаларидан бири бўлиб, уни ички муҳитини ташкил қилади. протопласт ташқарисидан плазмалемма билан ўралган. плазмолиз - жараёни бу протопластни ҳужайра қобиғидан ажралиши тушинилади. протопласт мураккаб кимёвий таркибга эга. ҳужайрада турли миқдорда 1010-1012 молекула ҳар хил моддалар бор. протопласт таркибига сув, органик ва минерал моддалар киради. органик моддалардан аминокислоталар, оқсиллар, моно-полисахаридлар, нуклеин кислоталар ёғлар, нуклеопротеидлар, липопротеидлар пигментлар ва бошқа моддалар киради. ҳужайра таркибига кирадиган кўпчилик органик моддалар сувда эримайди. бу ҳодиса жуда муҳим, сабаби, ҳужайрадаги органоидларнинг кўп қисми сувда эриб эритмага айланиб кетган бўлар эди, органелалардан ташкил топган тизим бўлмай қолар эди. тирик ҳужайра ярим ўткзувчанлик хусусиятига эга бўлган мемрана билан чегараланган бўлиб, ўзини …
2 / 23
ҳужайра тўқмаси (0,04 мм) 2.прозенхиматик ҳужайралар-уларнинг бўйи энидан бир неча баробар катта бўлади. м: пахта толаси бир ҳужайрадан иборат бўлиб, узунлиги 35-40 мм ни, қичитқи ўтни пўстлоқ толаси 70-80 мм ни ташкил қилади. ўсимлик ҳужайраларининг кўриниши ва бажарадиган функциялари ҳар хил бўлса ҳам, умумий тузилишга эга. ўсимлик ҳужайраларининг дастлаб ҳужайра қобиғини ва ички таркибий қисмини фарқлаш зарур. ҳаётий хоссалари айнан ҳужайра ички қисми билан белгиланади. уни протопласт деб аталади. вояга етган ўсимлик ҳужайраси вакуолага эга, у ҳужайра шираси билан тўлган бўлади. протопласт цитоплазма ва унда жойлашган йирик органеллалардан яъни; ядро, пластидалар ва митохондриялардан иборат. цитоплазма мураккаб тизимдан иборат, унда голджи аппарати, эндоплазматик тўр, рибасома, микронайчалар ва бошқа субимикроскопик структуралар жойлашган. организмни ҳужайралари бир-бирлари билан боғланган, бу плазмодесмалар деб аталувчи цитоплпзматик ипчалар билан ёрдамида амалга оширилган. ҳужайра пўсти. у ҳужайра ва тўқмаларга механик мустахкамликни беради, протоплазматик мембрана ҳужайрани гидростатик босимдан ҳимоя қилади. ёш ҳужайралар пўсти ўсиш қобилятига эга, моддаларни ютилишда иштирок …
3 / 23
токсидаза ва бошқалар. маълумки ҳужайра пўсти сув ва сувда эриган моддаларни яхши ўтказади. бироқ ҳужайра пўстини ёғочланиши ўтазувчанликни сезиларли пасайтиради, пўкаклаш эса, ўтказувчанликни кескин пасайтради, натижада ҳужайра нобуд бўлади. ҳужайра мембранаси. ҳужайра ва унинг таркибига кирувчи барча органоидлар мемрана билан чегараланаган. мембраналар ҳужайраларни айрим компартаментларга ажратади. мембраналарда барерлик, транспорт, осмотик, энергетик, биосинтетик ва бошқа ўта ҳаётий муҳим бўлган жараёнлар содир бўлади. мембраналар асосан липопротеидли тузилмалар бўлиб, 60% оқсил, 40% липидлардан айниқса фосфолипидлардан иборат. уларнинг қалинлиги 6-10 нм. тузилишга кўра қўш қаватли оқсил молекулаларини орасида жойлашга бўлади (расм). мембрана шакилланишига гидрофоб боғга ўрин берилади: липид-липид, липидоқсил, оқсил-оқсил. мембранада яна ҳар хил функцияни бажарувчи оқсиллар ҳам киради (ташувчи, ион канали, оқсил, насос). мембранада шакар ва аминокислота ташувчи оқсиллар ҳам топилган. мембранада полисахарид ва нуклеин кислоталар ҳам учирайди. мембранада сезувчи тизим (рецептролар) ҳам жойлашган. демак, мембрана мухим метаболитик функциясини бажариши билан ҳам ажралиб туради. цитозол. цитозол-рангсиз, тиниқ, сувли каллоид эритма бўлиб, органеллалар орасидаги …
4 / 23
билан бирга мембранини майда вакуолаларидан цитозолни вакуоладан ажратиб турувчи тонопласт шакилланади.ҳужайрада шакилланган марказий вакуола, ҳужайра ҳажмини 90% ини эгаллайди. вакуолани ичи ҳужайра шираси билан тўлдирилган ва уларни таркибида сувда эрувчи моддалар: минерал ионлар, органик кислоталар ва уларни тузлари, қандлар, айри паст молекулали оқсиллар, пигментлар (антоцианлар), алколоидлар ва бошқа моддалар учирайди. вакуолада асосан гидролитик ферментлар учирайди. вакуола ҳужайрага сув киришида қатнашади. унда захира моддалар тўплпнади, керак бўлганда улар ситозолга қайтиб чиқади. натижада вакуола цитозолда бир миқдорда қандларни ва ионларни ушлаб туришга ёрдам беради. вакуоладан ҳужайрага кераксиз бўлган моддалар ажралиб чиқади, у ерда улар қайта ишланиб зарарсизлантирилади. ядро. эукариотик ҳужайралар ядросини, цитозолдан ажратиб турувчи қобиғ, хромотин, ядроча ва нуклеоплазмаси бор. ядро ҳужайранинг энг катта органелласи ҳисобланади (5-10 мкм). у икки қават қобиғ билан қоплпнган ва кўп миқдорда поралари (тешикчалар) бўлади. 1 мкм2 ядро қобиғида 10 дан 100 донагача ва диаметри 20 нм атрофида поралари бор. бу поралар мураккаб тузилишга эга ва поралар …
5 / 23
рда ядро марказга яқин бўлади. ядро икки қаватли мембрана билан ўралган ва 1 дан то олтитагача ядроча бўлади. у эндоплазматик тўр ёрдамида бошқа органоидларни мембранаси билан боғланган бўлади. ядро специфик оқсилларни синтез қилиш ва ирсий белгиларни авлоддан-авлодга кўчиришда муҳим рол ўйнайди. ядро мембранаси. цитоплазматик киритмалар ичида ядро энг катта органелла ҳисобланади. у қўш қаватли яъни ички ва ташқи мембрана билан ўралган бўлиб, ҳар бир элементар мембрана қалинлиги 8 мкм га тенг ва уларни орасида 15 нм га тенг бўшлиқ ҳам бор. бу бўшлиқ перинуклеар бўшлиқ деб аталади. ядро мембранасида диаметри 30-100 нм. га тенг бўлган тешиклар мавжуд. бу тешиклар атрофидаги ташқи ва ички мембраналар бир-бирлари билан қўшилиб кетган бўлади. ядро мембранасида бундай тешикларнинг мавжудлиги цитоплазма билан ядро ўртасида моддаларни кўчирилишига имкон яратади. ядрога днк ва рнк нинг ўтмишдошлари, гистонлар, рибосомал оқсиллар ўтса, ядродан цитоплазмага м-рнк, т-рнк, рибосома бўлакчалари ўтади. ядро мембранасидаги тешикчалар сони юксак ўсимликлар ҳужайрасида 3000 гача бориши мумкин. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 23 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"o‘simlik hujayrasining ultramikroskopik tuzilmalari va ularning funktsiyalari" haqida

презентация powerpoint 2 -мавзу: ўсимлик ҳужайрасининг ультрамикроскопик тузилмалари ва уларнинг функциялари. протопласт. протопласт - гетероген тизим бўлиб, ядро, цитоплазма, вакуоладан ва цитоплазма эса, цитозол ва органеллалардан ташкил топган. органеллалар ҳужайрани бир қисми бўлиб, улар махсус тузилишга эга ва маълум бир функцияни бажаради. цитозол ёки гиалоплазма - бу ҳужайрани органеллаларидан бири бўлиб, уни ички муҳитини ташкил қилади. протопласт ташқарисидан плазмалемма билан ўралган. плазмолиз - жараёни бу протопластни ҳужайра қобиғидан ажралиши тушинилади. протопласт мураккаб кимёвий таркибга эга. ҳужайрада турли миқдорда 1010-1012 молекула ҳар хил моддалар бор. протопласт таркибига сув, органик ва минерал моддалар киради. органик моддалардан аминокислоталар, оқсиллар, моно-пол...

Bu fayl PPTX formatida 23 sahifadan iborat (4,4 MB). "o‘simlik hujayrasining ultramikroskopik tuzilmalari va ularning funktsiyalari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: o‘simlik hujayrasining ultramik… PPTX 23 sahifa Bepul yuklash Telegram