қурилишда лойиҳалаштириш иқтисодиёти ва ташкил этилиши

DOCX 44 sahifa 56,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 44
қурилишда лойиҳалаштириш иқтисодиёти ва ташкил этилиши режа: 1. қурилишда лойиҳалаштириш мақсади ва вазифалари 2. лойиҳалаш босқичлари ва лойиҳа ҳужжатларининг таркиби 3. лойиҳа ечимлари иқтисодий самарадорлигини баҳолаш 4. лойиҳа ечимлари иқтисодий самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари 1. қурилишда лойиҳалаштириш мақсади ва вазифалари ҳар бир қурилиш объектини тиклашда аввалом бор, унинг қурилишини амалга оширишнинг техник имкониятлари ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги кўриб чиқилади. бу вазифалар, савол ва масалалар “лойиҳа” деб номланувчи махсус ҳужжатда ўз аксини топади. лойиҳа – бу қуриладиган инженерлик иншооти ёки қуйидаги кўринишда намоён этиладиган саноат ишлаб чиқарилиши ёки фуқаролар учун мўлжалланган объктларни шакллантириш бўйича қуйида келтирилган мақсадлар тизимидир: · қурилажак иншоотнинг архитектуравий – режавий, конструктив – копновкали ва технологик ечимларининг график материаллари (чизмалари)дир; · иншоот қурилиши техник имкониятлари, конкрет табиий муҳитда бажариладиган ишларнинг ишончлилиги ва хавфсизлигини асословчи ҳисоблаш – тушунтириш матни; · қурилиш таннархини аниқлайдиган ва молиявий харажатлар, моддий – техникавий ва меҳнат ресурсларининг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини асослаб берадиган …
2 / 44
ни баҳолаш олиб борилади. биринчи босқичда бажарилган изланишлар (илмий – тадқиқот ишлари) ва ишлар асосида буюртмачи (инвестор) ғояларни амалга ошириш бўйича ишларни давом эттириш ёки уларни тўхтатиш бўйича қарор қабул қилади. ижобий қарор қабул қилинган тақдирда буюртмачи қурилиши мумкин бўлган объектнинг берилган районда қурилиши кутилаётганлиги тўғрисидаги объектни жойлаштириш бўйича олдиндан келишишни илтимос қилиш тариқасидаги ариза билан маҳаллий ҳокимият органларига мурожаат қилади. маҳаллий ҳокимият органларидан ижобий жавоб олингандан кейин буюртмачи иккинчи босқич ишлари – объект қурилиши инвестициясининг техник – иқтисодий асосини ишлаб чиқишга киришади. бу босқичда зарур бўлган инженерлик қидирувлар олиб бориш билан инженерлик айниқса иқтисодий ва смета – молия саволлари анча чуқур ўрганилади. инвестицияларни техник – иқтисодий асослаш натижалари бўйича қурилишнинг мақсадга мувофиқлиги ва лойиҳалашни – техник лойиҳани (лойиҳани) ишлаб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилинади. лойиҳалаш жараёни давомийлиги лойиҳалашдан бошлаб қурилиш бошланишига қадар ўрта ва нисбатан катта объектлар бўйича 5 йилдан 10 йилгача давом этиши мумкин; алоҳида мураккаб ва йирик …
3 / 44
лойиҳалашда яшаш учун барча қулайликларни яратиш ва аҳолига максимал хизмат кўрсатишни кўзда тутиш талаб этилади. қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган корхоналарни лойиҳалашда саноат асосидаги ишлаб чиқаришни ташкил этиш, тез бўзиладиган маҳсулотлар (сабзавотлар, мевалар)ни қайта ишлашга асосланган йирик механизациялашган, ихтисослашган комплексларни яратиш вазифаси асосий мақсадлардан бири сифатида намоён бўлади. саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, тарар - жой, жамоат ва фуқаро бинолари лойиҳаларида уларнинг ташқи қиёфасига катта эътибор қаратилади, чунки янги объектни жойлаштириш билан нафақат иқтисодий самара олиниши, балки ижтимоий ва шаҳарсозлик бўйича ҳам самара олиниши лозим. ердан оқилона фойдаланиш ва атроф – муҳитни муҳофаза қилишга алоҳида эътибор ажратилади. лойиҳанинг сифати нафақат илғор техник ечимлар билан, балки смета ҳужжатларининг тўғри бажарилганлиги билан ҳам аниқланади. лойиҳаланаётган объект техник – иқтисодий кўрсаткичларини ва қурилишни режалаштириш ҳамда молиялаштириш, қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш, қурилиш – монтаж ташкилотларида иқтисодий ишларни олиб бориш ва улар ишини назорат қилиш учун қурилишининг мақсадга мувофиқлигини аниқлашда сметадан фойдаланилади. қурилишда ишлаб …
4 / 44
ойиҳаларда қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш ва режалаштириш учун зарур бўлган барча маълумотлар (ишларнинг ҳажмлари, материаллар, конструкциялар, машиналар, меҳнат русурслари, транспорт воситаларига бўлган эҳтиёж тўғрисидаги маълумотлар) акс эттирилмоғи тақоза этилади. лойиҳада буюмлар, деталлар ва конструкциялар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг манфаатларини ҳам ҳисобга олиш лозимдир. қўлланиладиган йиғма элементларнинг типли ўлчамлари ва маркалари лойиҳаларда минимал берилади. бу эса заводларда оқимли линияларни ўзгартиришнинг олдини олади. шундай қилиб, лойиҳалаштириш техникавий тараққиётнинг юксалиши билан биргаликда ривожланади. лойиҳалар катта ҳажмдаги изланишлар, график ва ҳисоблаш материалларига эга бўлади. лойиҳалаштириш жараёнида, айниқса йирик ва мураккаб объектларни лойиҳалаш бўйича моделли изланишлар, кўп сонли келишувлар, экспертиза олиб борилади ва тугалланган техник ҳужжатлар тасдиқланади. бу босқичларнинг барчаси албатта кўп меҳнат ва вақт талаб қилади, шу сабабли лойиҳалаш ва илмий изланиш ишлари қурилиш ишлаб чиқарилиши ишларидан анча аввалроқ олиб борилмоғи керак. фақат шундай бўлгандагина қурилиш дастурининг зарурий ва сифатли техник ҳужжатларини ўз вақтида таъминлаш мумкин. 2. лойиҳалаш босқичлари ва лойиҳа ҳужжатларининг таркиби йирик …
5 / 44
тарқатиш орқали амалга оширилади. муаммоли изланишлар – фақат йирик ва мураккаб объектларни лойиҳалашда олиб борилади ва улар бизнес – режани ишлаб чиқиш ҳамда инвестицияларни техник – иқтисодий асослаш учун зарур бўлан бошланғич маълумотларни олишга йўналтирилади. бизнес–режа – қурилиш объектининг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини асослаб берадиган ҳужжат, шунингдек, бу ҳужжат тадбиркорлик фаолияти сферасида иштирок этишнинг мақсадга мувофиқ эканлигини баҳолашда ҳам ишлаб чиқилади. шулар билан бир қаторда бу ҳужжат нима ишлаб чиқариш керак, ишлаб чиқариладиган товарнинг рақобатбардошлиги қандай қилиб оширилади, қандай кредитлар зарур бўлади ва уларни қачон олиш керак ҳамда уларни қайтаришнинг имкони борми, товар ишлаб чиқаришни илгари суриш учун қандай шериклар керак бўлади ва шу каби саволларга бериладиган жавобларни ўз ичига олади. бизнес-режа қурилиш объекти иқтисодий самарадорлиги – ўзини оқлаш муддати, олинадиган даромаднинг миқдори, корхона маҳсулотларини сотиш йўллари тўғрисидаги тасаввурларни ҳам беради. бизнес-режа бозор, унинг сиғими, муҳитнинг рақобатлилик даражаси, нархларнинг динамикасини ўрганиш натижаларини ўз ичига олади ва бўлажак буюртмачилар ҳамда инвесторлар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 44 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қурилишда лойиҳалаштириш иқтисодиёти ва ташкил этилиши" haqida

қурилишда лойиҳалаштириш иқтисодиёти ва ташкил этилиши режа: 1. қурилишда лойиҳалаштириш мақсади ва вазифалари 2. лойиҳалаш босқичлари ва лойиҳа ҳужжатларининг таркиби 3. лойиҳа ечимлари иқтисодий самарадорлигини баҳолаш 4. лойиҳа ечимлари иқтисодий самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари 1. қурилишда лойиҳалаштириш мақсади ва вазифалари ҳар бир қурилиш объектини тиклашда аввалом бор, унинг қурилишини амалга оширишнинг техник имкониятлари ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги кўриб чиқилади. бу вазифалар, савол ва масалалар “лойиҳа” деб номланувчи махсус ҳужжатда ўз аксини топади. лойиҳа – бу қуриладиган инженерлик иншооти ёки қуйидаги кўринишда намоён этиладиган саноат ишлаб чиқарилиши ёки фуқаролар учун мўлжалланган объктларни шакллантириш бўйича қуйида келтирилган мақсадлар т...

Bu fayl DOCX formatida 44 sahifadan iborat (56,3 KB). "қурилишда лойиҳалаштириш иқтисодиёти ва ташкил этилиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.