қурилишда омбор ва транспорт хўжаликларини ташкил этиш ва бошқариш

DOC 74.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1353674630_40202.doc қурилишда омбор ва транспорт хўжаликларини ташкил www.arxiv.uz режа: 1) қурилишда омбор хўжалигини ташкил этишнинг мохияти ва ахамияти 2) омборлар турлари, уларни хажмини ва майдонини аниқлаш 3) қурилишда транспорт хизматини ташкил этиш 4) қурилишда қўлланиладиган транспорт турлари ва уларни танлаш қурилишда омбор хўжалигини ташкил этиш ва уларнинг классификацияси қурилиш объектларида бажариладиган қурилиш монтаж ишларининг қийматини ярмидан ортиғини қурилиш материалларининг қиймати ташкил қилади. қурилиш материалларини объектларга бир меъёрда керакли вақтда етказиб бериш қийин бўлганлиги сабабли уларни қурилиш майдонларида сақлаш учун турли хилдаги омбор хўжаликлари ташкил этилади. қурилиш майдонларига керакли материаллар, деталлар ва конструкцияларни бир меъёрда таъминлаш уларни сақланадиган омборларни тўғри ташкил қилиш талаб қилинади. омбор хўжаликларини тўғри ташкил қилиш қуйидаги масалаларни хал қилишни ўз ичига олади: -материаллар, деталлар ва конструкциялар захираларини аниқлаш; -омборлар майдонини аниқлаш; -омборларни рационал турларини ва уларда материалларни сақлаш, тахлаш усулларни аниқлаш; -қурилиш майдонларида материалларни сақлаш омборларини жойлаштириш схемасини аниқлаш; -омборларда материалларни қабул қилиш, истеъмолчиларга бериш ва хисобга …
2
ж ишларида меҳнат сарфини камайтиришга ва метериал ресурслардан тежамкорона фойдаланишга имконият яратади. омбор хўжалиги қурилишни материал-техника таъминоти ва комплектация тизимининг бир қисми хисобланади. қурилиш ташкилотларининг материал технологик комплектация тизими қуйидагиларни кўзда тутиб ташкил қилинади: -қурилиш бошқармалари қошидаги материалларни сақлаш омборларини сонини камайтириш мақсадида; -қурилиш майдонидаги омборларни эгаллаган майдонларини хажмини максимал камайтириш; -омборларда сақланадиган материаллар захиралари хажмини камайтириш; -қурилиш майдонларида машина ва механизмлар харакатига шароит яратиш. юқоридагиларга асосан қурилиш ташкилотларида қуйидаги омборлар ташкил этилади: марказий бундай омборлар материал-техника таъминоти ва комплектация бошқармалари қошида ташкил этилиб, уларда қурилиш материалларини марказлашган холда қабул қилинади ва сақланади. бўлинма омборлари булар умум қурилиш ва махсус қурилиш монтаж ишларини олиб борувчи бўлинмалар қошида ташкил қилинади. объект омборлари қурилиш объектларида материаллар, деталлар ва конструкцияларни сақлаш мақсадида ташкил этилади. ишлаб чиқариш корхоналари омборлари ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган хом ашё ва ёрдамчи материалларни хамда тайёр махсулотларни сақлаш учун ташкил этилади. қурилиш материаллари, деталлари ва конструкцияларни сақлаш усулига кўра омборлар …
3
қари махсус кийимлар, инвентарларни сақлаш учун ташкил этилади. қурилиш материаллари захираларини, омборлар хажмини ва майдонини аниқлаш қурилиш омборларидаги материаллар, деталлар ва конструкцияларни сақлаш омборларида сақланаётган материаллар қурилиш ишларини узлуксиз олиб борилишини таъминлаши керак ва меъёрдан ортиқча бўлмаслиги лозим. материал ресурсларни ортиқча бўлиши айланма маблағларни айланишини камайтиради ва қурилиш ташкилотларини молиявий холатига таъсир кўрсатади. омборларда сақланадиган қурилиш материаллари, конструкциялари ва деталларининг захираларини миқдори уларнинг ишлатилишига қараб ўзгариб туради. шунинг учун захираларни сақланишига кўра улар жорий, тайёрлов, кафолатли ва мавсумий турларга бўлинади. жорий захира қурилиш ташкилотларини узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида, материал ресурсларни олиб келиш муддати ва уларни ишлатиб бўлиш вақти оралиғида сақлаш учун ташкил этилади. тайёрлов захира-қурилишда материалларни қабул қилиш, сартировкалаш, тушириш, лаборатория анализидан ўтказишга кетадиган вақт оралиғи учун ташкил этилади. кафолатли бу захира қурилишни материал ресурслар билан таъминлашдаги узилишларни олдини олиш, транспортларни бир меъёрда ишламаслиги ва ўзаро тузилган шартномаларни бажарилмай қоладиган холларда қурилиш объектларида иш тўхтаб қолмаслиги учун тузилади. мавсумий бу …
4
илмаган бўлса, у холда шу материални умумий миқдорини q, шу материал ишлатиладиган вақтга т ва материалларни бир меъёрда ишлатилмаслик хамда бир меёрда етиб келмаслик коэффициентларига бўлиш орқали қуйидагича аниқланади. q g = ------------- tk1k2 бу ерда: k1 = 1,3, k2 = 1,2 - сув транспорти орқали олиб келинадиган материаллар учун; k1 = 1,1, k2 = 1,1 – автомобиль ва темир йўл транспортида олиб келинадиган материаллар учун. кафолатли захирани миқдори жорий захиранинг 25% ташкил қилади. унинг миқдрори материалларни олиб келинадиган транспорт турларига, олиб келиш масофасига ва бошқа махаллий шароитларга боғлиқ бўлади. омборларнинг майдони уларда сақланадиган материалларни, конструкцияларни миқдорига, сақлаш усулига хамда 1м2 майдонда норма бўйича сақланадиган материаллар миқдорига боғлиқ бўлади ва уни қуйидагича аниқланади: p s = ------------ r kп бу ерда: p - сақланиши лозим бўлган материаллар, конструкциялар миқдори; r - норма бўйича 1м2 майдонда сақланадиган материал миқдори; kп - омбор майдонидан фойдаланиш коэффиценти ётиқ омбор учун kп = 0,35 …
5
измат қилади. бунда кўтарма кран ва кўтаргич транспорт воситаларидан фойдаланилади. горизонтал транспорт- қурилиш материаллари, деталлари ва конструкцияларини ишлаб чиқарувчи ёки қазиб олувчи ташкилотлардан, уларни истеъмол қилувчи жойларга олиб бориб беришда фойдаланилади. буларга темир йўл, сув, автомабиль, хаво, трактор транспортлари ва турубапровод киради. ташқи транспортга темир йўл, автомабиль ва сув транспортлари киради. булар ёрдамида қурилиш материаллари карьерлардан, махсулот етказиб берувчи ташкилотлар омборларидан ёки ишлаб чиқариш ташкилотларидан, бундан ташқари темир йўл станцияларидан, причаллардан қурилиш ташкилотларининг омборларига хамда материал-техника таъминоти ва комплектация бошқармалари омборларига етказиб беришда фойдаланилади. қурилиш материалларини қурилиш объектларидаги омборларга етказиб бериш транспорт воситаларидан самарали фойдаланишга имконият яратади. бунда юкларни ташиш таннархи, юклаш ва туширишга кетадиган харажатлар сезиларли даражада камаяди, қурилиш материаллари деталлари ва конструкцияларини сифатини сақлашга шароит яратилади. қурилиш юкларини ташқи транспортда ташиш қуйидаги схемалар орқали амалга оширилади: 1. агар қурилиш майдони умумий фойдаланиладиган темир йўллар билан боғланган бўлса темир йўл транспортидан фойдаланилади 2. автомабиль транспортида юк ташиш 3. аралаш …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қурилишда омбор ва транспорт хўжаликларини ташкил этиш ва бошқариш"

1353674630_40202.doc қурилишда омбор ва транспорт хўжаликларини ташкил www.arxiv.uz режа: 1) қурилишда омбор хўжалигини ташкил этишнинг мохияти ва ахамияти 2) омборлар турлари, уларни хажмини ва майдонини аниқлаш 3) қурилишда транспорт хизматини ташкил этиш 4) қурилишда қўлланиладиган транспорт турлари ва уларни танлаш қурилишда омбор хўжалигини ташкил этиш ва уларнинг классификацияси қурилиш объектларида бажариладиган қурилиш монтаж ишларининг қийматини ярмидан ортиғини қурилиш материалларининг қиймати ташкил қилади. қурилиш материалларини объектларга бир меъёрда керакли вақтда етказиб бериш қийин бўлганлиги сабабли уларни қурилиш майдонларида сақлаш учун турли хилдаги омбор хўжаликлари ташкил этилади. қурилиш майдонларига керакли материаллар, деталлар ва конструкцияларни бир меъёрда таъм...

DOC format, 74.0 KB. To download "қурилишда омбор ва транспорт хўжаликларини ташкил этиш ва бошқариш", click the Telegram button on the left.