гидротехника қурилишини ташкил этиш ва режалаштириш

DOC 164 pages 2.5 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 164
ушбу дарслик олий ўқув юртларининг ирригация ва мелиорация ишларини механизасиялаш йўналиши бўйича бакалавр тайёрлашда ўтиладиган “сув хўжалиги қурилишини ташкил қилиш, режалаштириш ва бошқариш ” фанига оид асосий назарий тушунчалар баён этилган ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш институти и.аҳмедов, ў.ҳусанходжаев,ш.байматов гидротехника қурилишини ташкил этиш ва режалаштириш ўқув кўлланма i -қисм тошкент-2014 муаллифлар:ахмедов.и.,ҳусанходжаев.ў.байматов.ш. гидротехника қурилишини ташкил этиш ва режалаштириш ўқув қўлланма. тошкент, тақи, 2014. -164 бет ушбу, “гидротехника қурилишини ташкил этиш ва режалаштириш”номли ўқув қўлланмада гидротехника қурилишини ташкил қилиш ва режалаштириш асослари ёзилган. ўқув қўлланмада амалдаги фан дастурлари асосида езилган бўлиб олий таълим муассасаларининг 5340700 гидротехника қурилиши(даре иншоотлари ва гидроэлектростанциялар қурилиши) бакалавриат йўналиши мутахассислиги учун мўлжалланган. ундан турдош таълим йўналишларидаги талабалар,магистратура мутахассисликлари магистрантлари ва соҳанинг мутахассислари ҳамда барча қизиқувчилар фойдаланишлари мумкин. тақризчилар: ғ.давронов.тими, гидромелиоратив ишларини ташкил этиш ва улар технологияси кафедраси доценти, т.ф.н.. х.файзиев тақи, гидротехника иншоотлари замин ва пойдеворлар кафедраси мудири,т.ф.н. кириш инсоният тараққиётида гидротехниканинг ўрни …
2 / 164
ари, туннеллар, каналлар, насос станциялари, сув омборлари қирғоқларини, каналлар ва ўзанлари қирғоқлари ва тубини тошқин ҳамда емирилишлардан мухофаза қилиш учун мўлжалланган иншоотлар, саноат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг суюқ чиқиндилар сақланадиган жойларини ўраб турувчи иншоотлардир. етук ва рақобатбардош кадрларни етиштириш бозориқтисодиётига асосланган мамлакатларнинг асосий давлат аҳамиятидаги масаласи ҳисобланади. ўзбекстон республикасида ҳам билимли кадрларни тайёрлаш, уларнинг қобилиятини ошириш ва рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида “таълим тўғрисидаги қонун” ва “кадрлар тайёрлаш миллий дастури”(1997й) қабул қилинган. таълим тизимидаги ислохатларни амалга оширишда давлат бош ислохатчи вазифасини бажармоқда. таълим соҳасидаги қонунлар, дастурлар ва амалга оширилаётган ишларга мақсад қилиб билимли, ишбилармон ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш масаласи қўйилади. мамлакатимиз президенти такидлаганидек “бугунги куннинг энг мухим вазифаси-ҳаётимизнинг барча соҳаларида, айниқса, бошқарувда, республика миқиёсида, вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ ва махаллаларни бошқаришда, тармоқ бўғинларини идора этишда янгича фикрлайдиган, қийин дамларда маъсулиятни ўз зиммасига ола биладиган, ҳаёт билан ҳамқадам юришга қодир, иймони пок, билимдон, ишбилармон одамларни топиш уларга ва ишонч билдиришдан иборатдир”. бўлажак кадрлар …
3 / 164
адқиқотлар марказий осиёда гидротехника ривожланишини, сув ресурсларини бошқаришни эрамиздан олидинги 3000-2500 йилларга боғлайдилар. “ўзбекистон ирригацияси” энциклопедиясида александр македонский (356-323 эрадан олдинги йиллар) қурдирган иншоот тўғрисида маълумот бор. “ўзбекистон ирригацияси” тўпламида самарқанд вилоятида хозиргача харобалари сақланиб қолган хонбанди (xiаср), абдуллахонбанди (xviаср), зарафшон дарёсидаги сув айиргич иншооти (xviiаср)нинг сақланиб қолган қисмлари ота боболаримизнинг юксак ақл заковатли ва юқори тажрибали эканликларидан далолат беради. буюк шоир алишер навоий ўзининг “фарход ва ширин” достонида сув чиқариш масаласини халқнинг асрий орзуси деб ёзган бўлса шох бобур авлодалири 1587 йили хиндистондаги қизил қалъа саройида чуқурлиги 145м бўлган ичимлик суви қудуғини қурдирган ва у хозирги вақтгача сақланиб қолган. марказий осиё худудида яшаш учун курашнинг асосий йўли сув ва уни бошқариш бўлиб келган. давлат иқтисодини бошқаришда дарёдаги сув сатхини ўзгариши ўлчов қилиб белгиланган. бунга буюк ватандошимиз аҳмат ал фарғоний нил дарёсига қурган сув ўлчаш иншооти 1150 йилдан ошиқ ишлаётганлигини кўрсатиш мумкин. сув оқимини ростлаш, тақсимлаш, дарё ўзанини мустахкамлаш ва …
4 / 164
и, марказий аҳоли пунктларидан олисда жойлашганлиги, инженерлик коммуникация мавжудлиги, ишлаб чиқариш базаларининг мавжудлиги ва шунга ўхшаш манбалар таъсир этади. шу сабабли қурилишни ташкил қилишда оптимал вариантларини топиш учун тадқиқот ўтказиш, асослаш ва режалаштириш зарур бўлади. қурилиш таннархига қурилиш майдонини режашлаштириш ва уни ташкил қилиш салмоқли таъсир этувчи ва объект худудини келажакда ривожланишини белгиловчи асосий фактор ҳисобаланади. қурилиш майдони асосий иншоотни барпо этиш учун зарур бўлаган корхоналар, ёрдамчи ташкилотлар, қайта ишлаш корхоналари, маъмурий бино, магистрал инженерлик комуникациялари билан боғланиши, хизмат йўллари, кохона ва цехларнинг бир бири билан боғланиши ва бошқа асосий иншоотни қуриш билан боғлиқ бино ва иншоотлардан ташкил топади. уларниниг қанчалик оптимал жойлашиши қурилишнинг смета баҳосига ва унинг таннархига тўғридан тўғри таъсир этади. қурилишнинг аниқ муддатларда бажарилиши, ишларнинг қанчалик узликсиз режимда амалга оширилиши қурилиш моддий техник таъминотининг аниқ ва пухта режалаштирилганлиги ва ташкил этилганлиги билан боғлик. моддий техник таъминот қурилишнинг смета баҳосига ҳам тўғридан тўғри таъсир этади. гидротехника иншоотлари қурилишида …
5 / 164
бор хўжалаги унинг аккумулиятори вазифасини ўтайди. қурилишни узлуксиз давом этишида омбор хўжалигининг аҳамияти каттадир. унда қурилиш материаллари, воситалари, асбоб ускуналари ва механизмларини техник талаблар даражасида, сифатини йўқотмаган ҳолда маълум муддатга сақлаш ва керакли вақтда фойдаланш учун бериш имконияти яратилади. омбор хўжалигининг бино ва иншоотлари асосий объект қурилишининг характери ва қурилиш тезлигини ҳисобга олган холда режалаштирилади ва ташкил этилади. ундаги бино ва иншоотларининг тузилиши сақланадиган материал, асбоб – ускуна, механизмлар ва бошқа манбаларнинг характеридан келиб чиқиб лойиҳаланади. улар характери бўйича базис, умумий ва махсус турларга бўлинади. омбор хўжалиги бош бажарувчи ташкилот олдида ҳисобот бериб туради. омбор хўжалигида тегишли мутахассислар шуғулланади. гидротехника иншоотлари қурилишида қурилиш сувини ўтказишга алоҳида этибор берилади. сув тармоқларида бажариладиган қурилиш ишлари асосан ўзанларда амалга оширилади. шу сабабли қурилиш жараёни давом этаётган вақтда дарё ёки каналдаги сувнинг сарфини фанда “қурилиш суви” деб айтилади. қурилиш ишларини амалга ошириш учун қурилиш сувини бартараф қилиш иншоот қурилиши учун қулай шароит яратиш демакдир. …

Want to read more?

Download all 164 pages for free via Telegram.

Download full file

About "гидротехника қурилишини ташкил этиш ва режалаштириш"

ушбу дарслик олий ўқув юртларининг ирригация ва мелиорация ишларини механизасиялаш йўналиши бўйича бакалавр тайёрлашда ўтиладиган “сув хўжалиги қурилишини ташкил қилиш, режалаштириш ва бошқариш ” фанига оид асосий назарий тушунчалар баён этилган ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш институти и.аҳмедов, ў.ҳусанходжаев,ш.байматов гидротехника қурилишини ташкил этиш ва режалаштириш ўқув кўлланма i -қисм тошкент-2014 муаллифлар:ахмедов.и.,ҳусанходжаев.ў.байматов.ш. гидротехника қурилишини ташкил этиш ва режалаштириш ўқув қўлланма. тошкент, тақи, 2014. -164 бет ушбу, “гидротехника қурилишини ташкил этиш ва режалаштириш”номли ўқув қўлланмада гидротехника қурилишини ташкил қилиш ва режалаштириш асослари ёзилган. ўқув қўлланмада амалдаги фан даст...

This file contains 164 pages in DOC format (2.5 MB). To download "гидротехника қурилишини ташкил этиш ва режалаштириш", click the Telegram button on the left.