гидротехника қурилишини ташкил этиш ва унинг технологияси

DOC 3.9 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1572347033.doc гидротехника қурилишини ташкил этиш ва унинг технологияси режа: 1. қурилишни ташкил этиш 2. инженерлик изланувлари 3. ўзандан сувни четлатмасдан иншоотлар барпо этиш 4. ўзандан сувни четлатиш йўли билан иншоотлар барпо этиш қурилишни ташкил этиш қурилишни ташкил этишнинг умумий схемаси. гидротехника қурилиши қуйидаги махсус турларга ажратилиши мумкин: гидроэнергетика қурилиши, сув-транспорт қурилиши, гидромелиорация қурилиши, сув таъминоти. гидротехника объектларини қуришда кўпгина вазирликлар ва идоралар иштирок этади. бу вазирликларнинг ҳар бири қурилиш бош бошқармалари ёки бирлашмаларига эга бўлади ва уларнинг таркибида гидротехника иншоотлари бўғинлари қуришни бевосита амалга оширувчи умумий ва махсус қурилиш трестлари ва бошқармалари иш олиб боради. қурилишни муваффақиятли амалга ошириш ва қурилган объектдан самарали фойдаланиш учун олдиндан, қурилиш бошлангунга қадар, қабул қилинадиган қарорларни асослаш мақсадида изланув ва илмий-тадқиқот ишлари мажмуини бажариш, лойиҳа ва смета тузиш лозим. лойиҳа тузиш жараёнида икки босқични фарқлаш мумкин: биринчи босқич – лойиҳалашдан олдинги ишловлар, иккинчи босқич – лойиҳани тузиш. биринчи босқичда оқар сувлар ва сув ресурсларидан …
2
асалалар ҳам, муфассал чизмалар ва сметалар ҳам ишлаб чиқилади. лойиҳалар лойиҳаловчи ташкилотлар томонидан буюртмачидан олинувчи лойиҳалаш топшириғига биноан тузилади. лойиҳаловчи ташкилот, бундан ташқари, қурилиш жараёнида лойиҳа талабларига риоя этилишини назорат қилиб бориши шарт, шу сабабли қурилиш даврида у жойларда муаллиф назоратини олиб борувчи ва асосий маълумотларга аниқлик киритилиши муносабати билан тегишли тузатишлар киритувчи ишчи лойиҳалаш гуруҳлари ёки бўлимлари ташкил этади. қурилиши лозим бўлган иншоотлар икки гуруҳга ажратилади: келажакда объектнинг асосий маҳсулотини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган доимий иншоотлар (масалан, тўғон, гэс биноси, канал, шлюз) ва фақат мазкур объектни қуриш учун зарур бўлган муваққат иншоотлар (масалан, бетон заводи, автобазалар, қурилиш машиналарини таъмирлаш устахоналари ва ҳ.к.). барча доимий ва муваққат иншоотларни жойлаштириш шундай амалга оширилиши лозимки, улар иншоотларни қуриш оптимал технологиясини таъминлаш шартларига кўра бир-бирига мумкин қадар яқинроқ ва қулай жойлашсин. иншоотларнинг жойлашувини боғлаш учун қурилишнинг бош режаси тузилади. 6.1-расм. гидроэлектростанция қурилишининг бош режаси гидроэлектростанция қурилишининг бош режаси схема тарзида 6.1-расмда кўрсатилган. …
3
ҳарчаси (19) мавжуд шаҳарча (20) яқинида жойлашган. жой рельефи туфайли шаҳарчанинг бир қисми бошқа майдончада жойлаштирилган. участка хўжалиги (21) асосий иншоотлар котловани олдида, причал (22) яқинида жойлашган. карьерлар (23) ўрни яроқли қурилиш материаллари мавжудлиги билан белгиланган. инженерлик изланувлари гидротехника иншоотларини лойиҳалашдан олдин қурилиш ҳудуди ва майдони инженерлик изланувлари ўтказиш йўли билан синчиклаб ва ҳар томонлама текширилади ва ўрганилади. инженерлик изланувлари вазифасига бинолар ва иншоотларни лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш асосий масалаларининг техник жиҳатдан тўғри ва иқтисодий жиҳатдан самарали ечимларини танлаш учун зарур қурилишнинг маҳаллий табиий шароитларини тавсифловчи маълумотлар олиш киради. изланувларнинг материалларидан лойиҳалаш жараёнида унинг барча босқичларида фойдаланилади. инженерлик изланувлари ўз хусусиятига кўра уч хил: инженерлик-техникавий, техник-иқтисодий ва экологик бўлади. инженерлик -техникавий изланувлар предметини қурилиш ҳудудининг табиий шароитларини комплекс ўрганиш ташкил этади. бундан лойиҳани тузиш чоғида уларни тўғри ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш мақсади кўзланади. улар гидротехника иншоотлари бўғини створи, қурилиш майдони, иншоотлар ўрнини танлаш, шунингдек қурилишни ташкил этиш жараёнини …
4
экологик тизими билан ўзаро алоқасини ўрганиш, юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларнинг олдини олувчи зарур табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини аниқлашни назарда тутади. изланувларнинг барча турлари гидротехника иншоотлари бўғини параметрларини белгилаш, қурилиш майдони, автомобиль йўллари ва электр узатиш тармоқлари трассаларини танлашда биринчи даражали аҳамият касб этади. изланув ишларини одатда етакчи лойиҳалаш ташкилоти бажаради. изланув ишларини бажариш учун тегишли бўлинмалар – экспедициялар, партиялар, отрядлар ва бригадалар тузилади. изланув экспедициялари ва партиялари ўз хусусиятига кўра ихтисослашган ва комплекс бўлиши мумкин: ихтисослашган экспедициялар ва партиялар изланувларнинг муайян бир турини, комплекс экспедициялар ва партиялар эса – бир неча турини бажаради. изланув ишларининг бутун ҳажмига дастур тузилади. дастурда дала ишларини бошлаш ва тугаллаш, оралиқ ва якунловчи ҳисобот материаллари тақдим этиш муддатлари ҳам кўрсатилади. изланув ишларини бажаришга киришишдан олдин ва уларни амалга ошириш жараёнида у ёки бу қарорларни тегишли ташкилотлар билан мувофиқлаштиришга тўғри келади. масалан, водопровод ва канализация иншоотлари учун изланувлар бўйича – давлат санитария назорати органлари …
5
. ўзандан сувни четлатмасдан иншоотлар барпо этиш бу схемани амалга оширишда қурилишнинг икки методи – тўсиқсиз метод ва секцион тўсиқлар методи қўлланилиши мумкин. тўсиқсиз метод. бундай метод схемаларидан бири 6.2-расмда келтирилган. махсус понтон-кемадан (1) дарё тубига тархда тўғон устуни шаклидаги тепаси ва пасти очиқ ингичка деворли қобиқ (5) (пастлашувчи қудуқ) туширилади. қобиқнинг қуйи қисми учли қилиб бажарилган ва темир «кескич» (6) билан жиҳозланган. заминга у грунт қазиб олиниши ва ички бўшлиқдан чиқарилишига қараб ўз оғирлиги остида киради; бунда қобиқ юқоридан қўшимча секциялар (2) билан ўстирилади. пастлашувчи қудуқ лойиҳада белгиланган ҳолатда ўрнатилганидан сўнг унинг ички бўшлиғи бетон билан тўлдирилади (3) ва шу тариқа тўғоннинг тайёр устуни олинади. қўшни устунларнинг пазларига тўсиқлар (4) киритилгач, уларнинг оралиғидаги жойдан сув тортиб олинади ва сув ташлагич тўғон ёки бошқа иншоот танаси бетонланади. бу даврда дарё сувининг сарфлари бошқа устунлар оралиғидаги тўсилмаган жойлардан ўтади. тўсиқлар ортидаги оралиқларда босим фронтини тўлиқ беркитиш учун затворлар (9) билан жиҳозланган …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "гидротехника қурилишини ташкил этиш ва унинг технологияси"

1572347033.doc гидротехника қурилишини ташкил этиш ва унинг технологияси режа: 1. қурилишни ташкил этиш 2. инженерлик изланувлари 3. ўзандан сувни четлатмасдан иншоотлар барпо этиш 4. ўзандан сувни четлатиш йўли билан иншоотлар барпо этиш қурилишни ташкил этиш қурилишни ташкил этишнинг умумий схемаси. гидротехника қурилиши қуйидаги махсус турларга ажратилиши мумкин: гидроэнергетика қурилиши, сув-транспорт қурилиши, гидромелиорация қурилиши, сув таъминоти. гидротехника объектларини қуришда кўпгина вазирликлар ва идоралар иштирок этади. бу вазирликларнинг ҳар бири қурилиш бош бошқармалари ёки бирлашмаларига эга бўлади ва уларнинг таркибида гидротехника иншоотлари бўғинлари қуришни бевосита амалга оширувчи умумий ва махсус қурилиш трестлари ва бошқармалари иш олиб боради. қурилишни муваффақия...

DOC format, 3.9 MB. To download "гидротехника қурилишини ташкил этиш ва унинг технологияси", click the Telegram button on the left.