чакана савдо корхоналарини товар таъминоти технологияси ва ташкил этилиши

DOC 70,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1353593115_40150.doc чакана савдо корхоналарини товар www.arxiv.uz режа: 1. товар етказиб берувчи ташкилотнинг моҳияти ва унинг олдига қўйиладиган асосий талаблар. 2. чакана савдо корхоналарини товар билан таъминлашнинг ритмлилик даражаси. 3. товар таъминоти шакллари. 4. чакана савдо тармоғига товарларни ташиб келтириш схемалари. товар етказиб берувчи ташкилотнинг моҳияти ва унинг олдига қўйиладиган асосий талаблар чакана савдо тармоғини товар билан таъминлаш деганда товарларни чакана савдо корхоналарига етказиб беришдаги тижорат ва технологик операциаларнинг мураккаб комплексини ўзида акс эттирувчи тадбирлар тизими тушунилади. чакана савдо корхоналарида рационал ташкил этилган товар таъминоти товарлар ассортиментининг тўлиқлиги ва барқарорлигини, товар заҳираларининг зарурий даражасини, аҳоли талабини қондиришни ҳамда савдо ташкилотлари ва корхоналари ишининг юқори молиявий-иқтисодий кўрсаткичларини таъминлайди, яъни кафолатлайди. чакана савдо корхоналари товар таъминотини ташкил этишда қуйидаги ассосий талабларни ҳисобга олиш керак: · таъминотнинг манбалари ва мақбул шакллари саноат ва бошқа ишлаб чиқувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган товарлар ҳажми, ассортименти, чакана савдо корхонасининг таъминотчи савдо корхоналаридан ҳудудий узоқлиги билан аниқланиши керак; …
2
атларни минималлаштиришни таъминлаши керак. чакана савдо корхоналарининг товар таъминоти қуйидаги асосий тамойилларга асосланиши керак: · режага асосланиш; · ритмлилик; · тезкорлик; · иқтисодий аҳамиятга эга бўлиш; · марказлашганлик; · технологиклик. режага асосланиш чакана савдо корхоналарини товар билан таъминлаш жараёнининг режа билан олиб борилишини ифодалайди. магазин ва бошқа сотиш пунктларига товарларни келтириш ассортимент турларни ҳисобга олган ҳолда, режа графиклари асосида олиб борилиши керак. таъминотнинг ритмлилиги товарларни бир хил вақт оралиғида келтирилишини кўзда тутади. товарларни магазинларга етказиб беришдаги ритмлилик товар айланмаси тезлигини ошириш, чакана савдо корхоналари ишини товар етказиш муддати бузилган ҳолатларда тўхтатмаслик учун керак бўлган ортиқча товар заҳиралари пайдо бўлишининг олдини олади. ундан ташқари, чакана савдо корхонаси товар таъминотининг ритмлилиги омбор, улгуржи база, транспорт корхоналарининг ишлаши учун оптимал шароитлар яратади. у ишчи кучидан унумли фойдоланиш имконини беради. чакана савдо корхоналарини товар билан таъминлашнинг ритмлилик даражаси. чакана савдо корхоналарини товар билан таъминлашнинг ритмлилик даражасини аниқлаш учун таъминотнинг ритмлилик коэффициенти кўрсаткичидан фойдаланиш мумкин: …
3
амиятга эга бўлиши товарларни чакана савдо тармоғига етказиш жараёнида иш вақти, материал ва пул воситаларининг минимал харажатларини акс эттиради. бу тамойил асосида транспорт воситалари, ортиш-тушириш ишлари механизацияларидан фойдаланиш, товар ҳаракатининг рационал звеносини ўрнатиш, товар ҳаракатининг ишлаб чиқаришдан истеъмолчигача бўлган оралиғида ортиқча омбор технологик операцияларини йўқотиш, товар қабул қилиш ва топширишда ҳужжатларни аниқ расмийлаштиришнинг самарадорлигига эришилади. шундай қилиб, чакана савдо тармоғининг товар таъминоти юк айланишини камайтиришни, оптимал тарзда звенолаштиришни, товар партиялари ўлчами ва етказиб бериш частоталарини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиладиган товар олиб киришнинг рационал схемалари асосида амалга оширилиши керак. марказлашганлик чакана савдо корхоналарини етказиб берувчи корхона кучи ва воситалари асосида товар билан таъминлашни назарда тутади. бунинг натижасида магазин ишчилари товар таъминотига тижорий жиҳатдан жавобгар бўлишларига қарамасдан, ўзларининг бевосита харидорларга хизмат кўрсатишдан чалғимайдилар. товар таъминотининг барча босқичларида қабул қилинадиган прогрессив-технологик қарорлар асосида товар билан таъминлаш амалга оширилиши керак. бу ерда чакана савдо тармоғини товар билан таъминлашни саноатлаштириш (индустриализация)нинг асоси бўлган модулли …
4
нон маҳсулотлари, сут ва гўшт маҳсулотлари сингари кундалик талабдаги истеъмол товарлари корхонага бевосита ишлаб чиқариш корхонасидан келтирилади. йирик махсуслаштирилган универсал магазинларга транзит асосида саноат корхоналаридан бошқа товарлар, жумладан, мураккб ассортиментли товарлар келтирилиши мумкин. мураккаб ассортиментдаги (маданиятга доир товарлар, кийим-кечак, пойафзал ва ҳ.к.) товарларнинг кўпчилиги дўконга бутловчи корхоналар, шахсий тадбиркор ёки фермер хўжаликларидан келади. товар таъминоти манбасининг танланиши кўп омилларга боғлиқ: · товар ассортименти; · дўкон типи ва ўлчамлари; · товар айланиш ҳажми; · дўконларни доимий тарзда таъминланиш имконияти; · товар ҳаракати звенолари сони; · товар айланиш тезлиги; · транспорт харажатлари қиймати. товарларнинг қаердан келаётганига, яъни манбасига қараб чакана савдо тармоғини товар билан таъминлашнинг транзит ва омбор шакллари қўлланилади. товарларни магазинларга етказиб беришнинг транзит шакли бевосита саноат ёки қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш корхоналаридан амалга оширилади. бундай шаклда товар айланиши тезлашади, товарнинг ушланиб қолиниши қисқаради, йўқотилиши камаяди. шунингдек, товар таъминотининг бу шакли чакана савдо тармоғининг кўплиги ва йўналганлиги туфайли чекланган тарзда қўлланилади. …
5
ади. схемалар товарларни ҳар бир чакана савдо корхонасига етказиб берилишининг аниқ тартибини назарда тутади. уларни ишлаб чиқиш бир қатор тамойиллар асосида амалга ошириш тавсия этилади. масалан, истеъмол кооперациясида схема қуйидаги асосий тамойилларга асосланади: · товарларнинг керакли ва минимал оралиқ омбор звеноларидан ўтиши: саноат корхонаси-туманлараро улгуржи база-дўкон; · мураккаб ассортиментли товарларнинг угуржи савдосини йирик туманлараро улгуржи базалари орқали бир йўналишга қўйилиши; · товарларни чакана савдо тармоғига марказлашган тарзда етказиб берилишининг кенгайиши; · товарларнинг ҳаракатланувчи омборлар, товар намуналари зали, товаршунослар ва почта операциялари орқали амалга ошириладиган кенг улгуржи савдоси. товарлар ташишнинг схемасини ишлаб чиқиш учун, энг аввало, товар ҳаракатининг туманлараро улгуржи базаси ва туман кооператив ташкилотларининг улгуржи корхоналаригача бўлган йўли аниқланади. товарларнинг бу улгуржи звеноларга саноат корхоналари, товар чиқувчи бошқа манбалар ва савдо-сотиқ базаларидан ташиб келиниши кўриб чиқилиши лозим. мураккаб ассортиментли товарларнинг угуржи савдосини йирик туманлараро улгуржи базалари орқали бир йўналишга қўйиш майда улгуржи корхоналарда бу товар ларнинг чанг босиб қолишига тўсқинлик …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"чакана савдо корхоналарини товар таъминоти технологияси ва ташкил этилиши" haqida

1353593115_40150.doc чакана савдо корхоналарини товар www.arxiv.uz режа: 1. товар етказиб берувчи ташкилотнинг моҳияти ва унинг олдига қўйиладиган асосий талаблар. 2. чакана савдо корхоналарини товар билан таъминлашнинг ритмлилик даражаси. 3. товар таъминоти шакллари. 4. чакана савдо тармоғига товарларни ташиб келтириш схемалари. товар етказиб берувчи ташкилотнинг моҳияти ва унинг олдига қўйиладиган асосий талаблар чакана савдо тармоғини товар билан таъминлаш деганда товарларни чакана савдо корхоналарига етказиб беришдаги тижорат ва технологик операциаларнинг мураккаб комплексини ўзида акс эттирувчи тадбирлар тизими тушунилади. чакана савдо корхоналарида рационал ташкил этилган товар таъминоти товарлар ассортиментининг тўлиқлиги ва барқарорлигини, товар заҳираларининг зарурий даражасини, а...

DOC format, 70,0 KB. "чакана савдо корхоналарини товар таъминоти технологияси ва ташкил этилиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.