"марказ улгуржи чакана савдо"

DOC 3 sahifa 30,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (3 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 3
бисмиллахир рахманир рахийм !!! мен баҳром тўраев, “марказ улгуржи чакана савдо” маъсулияти чекланган жамияти собиқ раҳбари сифатида ушбу суд мажлисида қатнашаяпман, хозирги кунда жамиятда ишламайман, бўшаб кетганман... ушбу жамиятнинг ташкил топиши ва унда фаолиятим хақида айтиб ўтаман. “марказ улгуржи чакана савдо” маъсулияти чекланган жамияти 2011 йил 22 ноябрда ташкил қилинган. сурхондарё вилояти термиз тумани хокимлиги томонидан, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инеспекциясининг 679-сонли гувохномаси билан юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиб, хозирги кунгача ўз фаолиятини давом эттириб келаяпди. жамият очилган кундан бошлаб шу жамиятда директор лавозимида ишлаб келдим, ҳамда таъсисчи бўлиб ҳам кирганман, лекин менданда кўпроқ улуш таъсисчи “сурхон сарвари” фермер хужалиги хисобида бўлиб келган. иш фаолиятимнинг тугаши 2017 йил 14 август куни соғлигим кўтармагани ва бошқа айрим сабабларга кўра лавозимимни топшириб, барча иш хужжатларини тўғри холатда мендан кейинги директор лавозимига келган шахсга бериб жамиятдан тўлиқ чиққанман, ўз навбатида янги келган директор текшириб, маъсулиятни қабул қилиб олган. мен ишни топширган …
2 / 3
ерганмиз ва кўплаб иш ўрни очиб, мехнат шартномаси асосида ишсизларни, ҳамда коллеж ўқувчиларини иш билан таъминлаганмиз. мен ишлаган даврда жамиятимиз “энг яхши солиқ тўловчи”, “энг яхши иш билан таъминловчи” ва “энг яхши хомий” ва яна бир қанча хокимиятимизнинг мақтов ва фахрий ёрлиқларига сазовар бўлган. мен ишлаган даврда давлат солиқ текширувлари бир неча бор жамиятимизда ўтказилган, катта кичик текширувлардан тортиб кординация текширувларигача бўлиб ўтган. хозирги бугунги айни дамдаги текширувлар ҳам шунга ўхшаш бир текширув бўлди. солиштирилса ягона солиқ, ижтимоий тўловлар ва бошқа асосий стандарт солиқ мажбуриятларидан камчилик ва хатолар йўқ, хозирги текширувчилар ун, касса аппарати, қишлоқ хўжалиги махсулотлари, ижарага олган инвертар жихозларидан ҳамда устав фондини шакллантириш учун қўйилган суммага солиқ хисоблаб берган. аслида қолган стандарт тўлаб келинадиган солиқлар ҳисоботлари ҳаммаси жойида бўлган ва улардан қўшимча катта суммадаги солиқлар чиқаролмаган. хурматли судя бу бухгалтерия сонларини, рақамларини, хисоботларини хеч ўзгартириб бўлмайди, бу ерда рақамлар билан қабул қилиниб, рақамлар билан чиқим қилиниб, шу рақамлар …
3 / 3
он махсулотларини сотиб келганмиз. шу ишимиз билан биз давлат ғазнасига икки баробар ягона солиқ тўлаган бўламиз, биринчиси ун махсулотларини ишлаб чиқариш қилиб ягона солиқ тўлаганимиз ва иккинчиси шу нонни сотиб, тушган тушумдан яна солиқ тўлаганимиздир. энг қизиғи хурматли судя, менга қўйилган айбловда ушбу нон ишлаб чиқариш хужжатларини сохталаштиришда айбловлар бор. вахолангки нон ишлаб чиқариш хужжатларини ойма-ой қилиб келганмиз, ҳамда солиқ хисоботларида кўрсатилиб, солиқ тўловларини амалга оширганмиз. шу хужжатларни тайёрламаса ҳам бўлмас эди, агар шу ишлаб чиқариш хужжатларини тайёрламаганимизда, бизни бошқа айблов, яъни ишлаб чиқариш хужжатларини тайёрламаганликда айбловлар бўлар эди. хозир эса хужжатларни тайёрлаб, ишлаб чиқариш солиқларини тўлаб, бухгалтерия бўйича жамият ишини тўғирлаганимизни хатоликка йўйиб, айблов эълон қилиб турибди. хужжатлар қилинмаса ҳам айблов бор, хужжатлар қилинса ҳам айблов бор. хозирги холат хужжатларни қилиб, тайёрлаб қўйганимиз. хурматли судя ва прокурор жаноблари, ушбуларни қисман бўлсада инобатга олишингизни илтимос қилиб, навбатдаги менга йўналтирилган айблов бўйича баъзи эътирозларим бор. у ҳам бўлса касса аппаратларидаги хатоликлар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 3 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""марказ улгуржи чакана савдо"" haqida

бисмиллахир рахманир рахийм !!! мен баҳром тўраев, “марказ улгуржи чакана савдо” маъсулияти чекланган жамияти собиқ раҳбари сифатида ушбу суд мажлисида қатнашаяпман, хозирги кунда жамиятда ишламайман, бўшаб кетганман... ушбу жамиятнинг ташкил топиши ва унда фаолиятим хақида айтиб ўтаман. “марказ улгуржи чакана савдо” маъсулияти чекланган жамияти 2011 йил 22 ноябрда ташкил қилинган. сурхондарё вилояти термиз тумани хокимлиги томонидан, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инеспекциясининг 679-сонли гувохномаси билан юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиб, хозирги кунгача ўз фаолиятини давом эттириб келаяпди. жамият очилган кундан бошлаб шу жамиятда директор лавозимида ишлаб келдим, ҳамда таъсисчи бўлиб ҳам кирганман, лекин менданда кўпроқ улуш таъсисчи “сурхон сарв...

Bu fayl DOC formatida 3 sahifadan iborat (30,5 KB). ""марказ улгуржи чакана савдо""ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: "марказ улгуржи чакана савдо" DOC 3 sahifa Bepul yuklash Telegram