биотехнологиянинг ривожланаётган янги сохалари

DOC 2,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404361105_52711.doc кириш биотехнологиянинг ривожланаётган янги соҳалари режа: 1. биогеотехнология. 2. биоэнерготехнология. 3. биосенсорлар 4. қуёш энергиясидан фойдаланиш 5. сувда биофотолиз биогеотехнология ер остида яшовчи микроорганизмлардан биогеотехнологияда - нефть ва газ қазиб олишда уларни қайта ишлаш ва бошқа махсулотларга айлантиришда кенг кўламда фойдаланилади. биогеотехнология - алоҳида тур ва туркумга кирувчи микроорганизмларнинг металларни эритма ҳолига ўтказиш (маъданлардан металларни эритиб олиш) хусусиятидан фойдаланилиб соф ҳолда қимматбаҳо металлар ажратиб олишни ҳам ўз олдига қўяди. масалан: thiobacillus ferrooxydans ҳар хил штаммлари табиий маъданлардан ёки уларни чиқиндиларидан темир, рух, мис, олтин, кумуш, уран ва бошқа металлар ажратиб олиш жараёнларида кенг ишлатилади. бу жараёнда асосан бактерияларни маъданларда учрайдиган моддалар сульфидларидан сульфат кислота ҳосил қилишига асосланган. chromobacterium violaceum бактериялари олтинни эритиш хусусиятига эга бўлиб, жараён қуйидагича кечади: au(au(cn)4. энг муҳим экологик муаммолардан бири бўлган тошкўмир таркибидаги олтингугуртни ажратиш жараёнларида самарали бўлган бактериялардан pseudomonas ва термофил бактерия sulfolobus лар ажратиб олинган. тошкўмир қазиб олинадиган майдонларнинг атроф муҳити олтингугурт билан …
2
ланилади. улар сув ва нефтни бир-биридан ажратиш, нефтни қуюқлаштириш ва оқова сувларни нефть аралашмаларидан тозалаш хусусиятларига эга. энг қимматбаҳо тозаловчилар - галобактериялар ҳисобланади. бу бактерияларнинг бир қанча штаммларидан чўмилиш ҳавзаларини мазутдан тозалашда кенг фойдаланилмоқда. табиий бактериялар билан бир қаторда ген мухандислиги бактериялари ҳам истиқболли ҳисобланади. аллақачон pseudomonas sp. штамми плазмидасига октан, комфора, нафталин ва ксилол каби моддаларни парчаловчи ферментлар гени ўтказилган. натижада нефт хом-ашёларини самарали утилизация қиладиган штаммлар яратилган. бундай штаммлардан ифлосланган сувларни биотехнологик йўл билан тозалаш жараёнларида қўлланилиб келинмоқда. юқорида зикр этилган мисоллардан кўришимиз мумкинки, биотехнологик жараёнлардан аллақачонлар экологик муаммоларни ҳал қилиш учун самарали фойдаланиб келинмоқда. шулар билан боғлиқ ҳолда xxi асрда экологик тоза ва янада иқтисодий юқори самаралироқ ишлаб чиқариш жараёнини яратиш мумкинлиги кутилмоқда. биоэнерготехнология ер юзидаги ўсимликларда содир бўладиган фотосинтез жараёни ёрдамида яратиладиган энергия заҳирасини табиий қазиб олинадиган энергия заҳираси билан таққослаб кўрамиз. қуруқ биомассанинг ёниши натижасида ҳосил бўладиган энергия миқдорига қараганда, шу биомассани микроорганизмлар ёрдамида қайта …
3
рнинг турлари иштирок этадилар (кўпроқ, methanobacterium ва m.hungati). биогаз олишда метан ҳосил қилувчи кўп компонентли микроблар ассоциацияси талаб қиладиган органик маҳсулотлар аралашмасидан (сомон, қушлар ва ҳайвонлар иқиндилари, сувўтлари, целлюлоза сақловчи биомассалар ва ҳ.к) фойдаланилади. биогаз аллақачон хитой, ҳиндистон ва филлипинда францияда ва бошқа мамлакатларда кенг ишлаб чиқарилмоқда. метан фақатгина энергия ишлаб чиқариш учунгина зарур эмас. унинг олиниши саноат ва қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини қайта ишлаш ва атроф муҳит муаммоларини ҳал қилиш билан ҳам узвий боғлиқдир. ҳаттоки, чиқиндилардан метан олиш натижасида ҳосил бўладиган кулдан исроиллик олимлар в12 витаминини ажратиб олишни ҳам йўлга қўйганлар. тиббиёт учун зарур бўлган бу витамин метан ҳосил қилувчи бактериялар томонидан синтез қилинади. биомассани энергияга айлантиришни бошқа йўллари ҳам маълум. улардан бири биомасса таркибидаги целлюлозани дастлаб глюкозагача парчалайдиган кейин эса уни спиртга айлантира оладиган ферментлар ва ачитқилар ёрдамида амалга оширилади. бугунги кунда бу жараён саноат асосида йўлга қўйилган. ген ва ҳужайра мухандислиги усулларидан фойдаланиб, целлюлозани юқори тезликда парчаловчи ферментлар …
4
жадвал). шакар қамиш ва қанд лавлагиси асосан углеводородлар, кўпроқ сахароза заҳираси ҳисобланса, тапинамбурда кўпроқ инулин қолганларида эса крахмал кўпроқ тўпланади. 1-расм этанолнинг қўлланилиш соҳалари ( 1 - жадвал). № махсулот ҳосилдорлик т(га дастлабки углеводлар сақлаши, % этанол чиқиши л(т л(т 1 шакарқамиш 56 13-14 67-76 4032 2 кассава 8,2 30 172-194 1592 3 маккажўхори 3,2 60 345-388 1172 4 шакарқамиш мелассаси 2,4-4,0 50 258-291 878 5 картошка 1,6 17 98-100 166 сахароза ва крахмал оддий saccharomyces cerevisae ачитқиси ёрдамида ачитилади. охирги вақтларда ушбу жараёнлар учун бошқа туркумдаги микроорганизмлардан ҳам фойдаланиш бир қадар кенгайгандир. масалан: агава шарбатини ачитиш қобилиятига эга бўлган zymomonas бактериясига эътибор қаратилмоқда. айни вақтда бу бактерияларнинг субстратни утилизация қилишини чуқурлаштириш мақсадида ген мухандислик ишлари ҳамда энзимология мухандислиги устида ҳам илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. полисахаридли субстратларда этанол тайёрлаш жараёнида кўпроқ термофил микроорганизмлар истиқболли ҳисобланади. масалан: целлюлоза сақловчи махсулотлардан этанол тайёрлашни ўта юқори даражада чиқишини таъминловчи микроорганизм - бу clostridium …
5
рияни энергия манбаи сифатида қўллаш мумкинлиги исботлаб берилган. водород - келажак ёқилғиси ҳисобланади. водородни - кимёвий ва электрокимёвий усулларда олиш иқтисодий самарасиздир. шунинг учун ҳам кейинги вақтларда мутахассислар эътиборни водород ажратувчи микроорганизмларга қаратишди. ўтган асрнинг 60- йилларининг бошларидаёқ исмалоқ (шпината) хлоропластлари сунъий электрон донорлари ва гидрогеназа ферменти сақловчи бактерияларни экстрактлари иштирокида водород чиқариши аниқланган эди. бу тизимни қуйидагича изоҳлаш мумкин: электронлар донори е- 1-фототизим е- электрон ўтказгич е- гидрогеназа қ h2. гидрогеназа электронларни ферредоксиндан оладилар. ушбу тажрибада хлоропластлар таъсирида сувни фотолизи пасайтирилган водород манбаи бўлиб органик моддалар хизмат қилишган ва улар электрон донорларни сифатида ишлатилган. бу хусусият хемотроф бактериялар, цианобактериялар, баъзи бир сув ўтлари ва содда ҳайвонларга ҳам хосдир. ҳозирги вақтда водород ишлаб чиқаришнинг биотехнологик тизимини кўрсатиб берувчи бир қанча вариантлар таклиф этилган олимлар ҳозиргача микроорганизмлар ва ўсимликларда фотосинтез самарадорлигини ошириш муаммосини ҳал этиш бўйича ҳам катта муваффақиятларга эришганларича йўқ. бу соҳада олиб бориладиган илмий тадқиқотлар фотосинтезловчи микроорганизмларнинг турли хил …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"биотехнологиянинг ривожланаётган янги сохалари" haqida

1404361105_52711.doc кириш биотехнологиянинг ривожланаётган янги соҳалари режа: 1. биогеотехнология. 2. биоэнерготехнология. 3. биосенсорлар 4. қуёш энергиясидан фойдаланиш 5. сувда биофотолиз биогеотехнология ер остида яшовчи микроорганизмлардан биогеотехнологияда - нефть ва газ қазиб олишда уларни қайта ишлаш ва бошқа махсулотларга айлантиришда кенг кўламда фойдаланилади. биогеотехнология - алоҳида тур ва туркумга кирувчи микроорганизмларнинг металларни эритма ҳолига ўтказиш (маъданлардан металларни эритиб олиш) хусусиятидан фойдаланилиб соф ҳолда қимматбаҳо металлар ажратиб олишни ҳам ўз олдига қўяди. масалан: thiobacillus ferrooxydans ҳар хил штаммлари табиий маъданлардан ёки уларни чиқиндиларидан темир, рух, мис, олтин, кумуш, уран ва бошқа металлар ажратиб олиш жараёнларида кенг ишла...

DOC format, 2,2 MB. "биотехнологиянинг ривожланаётган янги сохалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.