тиббиёт коллежларида назарий ва амалий ва лаборатор машғулотларининг услубиёти

DOCX 7 pages 30.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 7
3-маъруза мавзуси. тиббиёт коллежларида назарий ва амалий ва лаборатор машғулотларининг услубиёти режа: 1. тиббиёт коллежларида назарий ва амалий машғулотларни ташкил қилишнинг умумий асослари 2. тиббиёт коллежларида назарий машғулотларни ташкил этиш. 3. тиббиёт коллежларида амалий машгулотларни ташкил этиш. 4. тиббий таълимда дарс жараёнини режалаштирувчи ҳужжатлар. таянч сўз ва иборалар: дарс, назарий дарс, амалий дарс, маъруза, семинар, индуктив, дедуктив. ҳар бир дарснинг муваффақияти кўп жиҳатдан машғулотни тўғри ташкил этишга боғлиқ. дарс машғулотдан кўзланган мақсадни равшан ва аниқ қилиб уқтириш билан бошланади. дарс янги материални баён қилишга қаратилган бўлса, дарс мавзуси айтилади. дарсда режада мўлжалланган материални ўтиб бўлингач, у албатта якунланиши, хулосалар чиқарилиши керак. дарсни ташкил этиш ва олиб боришдаги бош мақсад — таълим жараёнининг самарадорлигини таъминлашдир. тиббиёт коллежларида назарий ва амалий машғулотларни ўтиш қуйидагича шарт-шароитлар яратишни талаб қилади: -талабаларнинг фаоллиги ва мустақиллигини ривожлантиришга қаратилган ўқув ишларини тўғри режалаштириш; -машғулотлар пайтида талабалар гуруҳини тўлиқ назорат остида тутиш; - технологик жараённи ўқув ишлаб чиқариш …
2 / 7
маъруза; 1. ялпи маъруза; 1. масофавий маъруза. маърузаларнинг турларидан катъий назар барчасини функциясига кўра муаммоли маъруза тарзида ўқиш мумкин. кириш маърузаси маълум бир мавзуни ёки муаммони ўрганишга бағишланган маъруза бўлиб, унда ана шу масала, муаммолар ҳақидаги фикрлар, уларнинг ижобий томонлари, камчиликлари, ечилмаган муаммолар кўрсатилади. якунловчи маъруза маълум бир мавзу муаммони, ёки фанни ўрганиб чикиб, унинг якуни бўйича ўтказиладиган маърузадир. йул-йурик кўрсатувчи маъруза талабаларга мустақил ишлашни ўргатишга қаратилган маъруза бўлиб, унда кўпрок методик маслаҳатлар берилади. тавсия қилинадиган адабиётлар уларни мустакил ўқиш, улар устида ишлаш жараёнида диққат қаратиш лозим бўлган масалалар кўрсатилади. ялпи маъруза у ёки бу муаммо, мавзу ёки маълум бир тизимга солинган саволларни маълум бир мантиқий алокадорликда баён килишга қаратилган маъруза бўлиб, кўпинча олий ўқув юртларида одатда якуний назорат ёки имтиҳонлар олдидан ўтказилади маъруза талабалар билан мулоқатда бўлишнинг алохида шакли бўлиб, уни бошқа ҳеч қандай ўқув шакли билан алмаштириб бўлмайди. маърузанинг олдига қўйиладиган мақсад ҳар хил бўлиб, бу мақсад максимал …
3 / 7
ожлантириш, уларни жамият ривожланиши иқтисодий конун, тенденцияларни чуқур тушуниши, назарий масалалар билан амалиётни боғлаш маҳоратини ҳосил қилишлари учун маъруза қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши керак: маъруза маълум бир йўналишга: ижтимоий тараккиётнинг муаммоларини таҳлил қилишга қаратилган бўлиши керак. ёш авлодни дунёқарашини шакллантириш, ҳаёт кечириш тарзини танлашни тарбиявий аҳамиятини ошириши лозим. илмийлиги жиҳатидан назариянинг асосларини амалиёт билан масаланинг қўйилишининг илмийлиги билан, хамда тиббиётнинг янги долзарб масалаларига ижодий ёндашаш билан назарий далиллар мантиқийлиги билан узвий бирлиги таъминланиши керак. касбий таълим услубиёти фанидан маъруза ўқиш ўқитувчи олдига куйидаги вазифаларни қўяди: -талабаларга фанда эришилган назарий бойликни очиб бериш. дунёдаги машхур тиббиётчи олимларнинг ишларини чуқурроқ ўрганишга ёрдам бериш; -тиббий фанлардан олган билимларини бошқа фанларни ўрганишда ижодий қўллашларига ёрдам бериш; маърузада асосий мақсадга етиш учун талабаларда клиник фанларни ўрганишга барқарор кизикиш уйғониш керак. маърузани шундай тузиш керакки, талабада фанни чуқур ўрганиш учун мустақил равишда адабиётларни топиш, уларнинг устида ишлаш, тушунишга ҳоҳиш-истак туғилсин. шунинг учун зарур материал, китоблар, …
4 / 7
кузатишларича билиш, ўрганиш жараёни фикрлар қарама-қаршилиги асосида кўрилса самарали бўлар экан. илмий мунозара талабалар учун ижодий мухит яратади. шунинг учун ўқитувчи шундай шароитни яратиш учун харакат килиши керак. маърузада, айникса тиббиётчи-педагоглар учун мўлжалланган маърузада мунозарали саволларни қўйиш турли нуктаи- назарларни баён килиш максадга мувофик. маърузачининг ўзи маълум бир нуктаи назарни қўллаб қувватлар экан, талабаларга ҳам айни нима сабабдан анна шу қараш тўғрилигини тушунтириш, аудиторияни ишонтириши керак. маърузанинг илмийлиги материални баён килишнинг изчиллиги, саволларни аник, тушунарли қўйилишини кўзда тутади. илмий-иктисодий жараёнлар, иктисодий хаётни тахлил килишда тарихийлик ва мантикийликка амал килишни талаб килади. маърузага тайёрланиш жараёнида ўқкитувчи мавзу бўйича саволларни кандай баён килишни, кандай услублар куллашни куз унгига келтириши керак. мавзу буйича адабиётларни, зарур маълумотларни ана шундагина тугри танлаши мумкин. яна шуни хам хисобга олиш зарурки, агар укитувчи, зарур далиллар, маълумотларга эга булсада, уларни ишонарли, асосланган холда баён килмаслиги, фандаги долзарб саволларга жавоб беришда четлаб утиши ёки четга чикиши мумкин. бу талабаларда …
5 / 7
гар назария билан фактлар уртасида оптимал нисбат бузилса, талаба фактларни аралаштиришни бошлайди. умумлаштириш ва хулосаларга бефарклик билан карашни бошлайдилар. вахоланки, маърузада асосий максад назарий концепцияларни талабалар онгига етказишдир. маърузада негатив факторларни хам тугри шархлаш, уларни кандай окибатга олиб келиши, бартараф килиш йуллари хакида тухташ керак. маърузачининг вазифаси негатив фактларни эълон килиш эмас, балки уларни тахлил килиш, хулоса чикаришга ургатишдир. фактлар жонли мазмун, хаёт нафасини бахш этади, унинг ахамияти бу жихатдан бебахо. маърузани назарий ва амалий материални талабаларга етказишнинг умумий усули сифатида карасак, уни кандай тарзда талабага етказиш муаммоси келиб чикади. далиллар ва назарий концепцияни талабаларга етказишда асосан икки услубдан фойдаланилади: индуктив ва дедуктив. индуктив услуб маърузада хусусийликдан умумийликка, дедуктив услуб эса-умумийликдан хусусийлик томон баён килишни ифодалайди. индуктив услуб далиллар, хусусий, умумий хулоса, назарий коидалар, аник фаолият учун амалий хулосалар тарзида баён килинса, детуктив услубий-назарий хулоса, умумий, хусусий хулоса, фаолият учун амалий хулоса тарзида баён килинади. талабаларда илмий дунёкарашни шакллантиришда маърузанинг …

Want to read more?

Download all 7 pages for free via Telegram.

Download full file

About "тиббиёт коллежларида назарий ва амалий ва лаборатор машғулотларининг услубиёти"

3-маъруза мавзуси. тиббиёт коллежларида назарий ва амалий ва лаборатор машғулотларининг услубиёти режа: 1. тиббиёт коллежларида назарий ва амалий машғулотларни ташкил қилишнинг умумий асослари 2. тиббиёт коллежларида назарий машғулотларни ташкил этиш. 3. тиббиёт коллежларида амалий машгулотларни ташкил этиш. 4. тиббий таълимда дарс жараёнини режалаштирувчи ҳужжатлар. таянч сўз ва иборалар: дарс, назарий дарс, амалий дарс, маъруза, семинар, индуктив, дедуктив. ҳар бир дарснинг муваффақияти кўп жиҳатдан машғулотни тўғри ташкил этишга боғлиқ. дарс машғулотдан кўзланган мақсадни равшан ва аниқ қилиб уқтириш билан бошланади. дарс янги материални баён қилишга қаратилган бўлса, дарс мавзуси айтилади. дарсда режада мўлжалланган материални ўтиб бўлингач, у албатта якунланиши, хулосалар чиқарилиши к...

This file contains 7 pages in DOCX format (30.5 KB). To download "тиббиёт коллежларида назарий ва амалий ва лаборатор машғулотларининг услубиёти", click the Telegram button on the left.