ихтисослаштирилган илмий – амалий тиббиёт марказларини ташкил этиш

DOC 7 sahifa 42,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 7
19 - боб. ихтисослаштирилган илмий – амалий тиббиёт марказларини ташкил этиш соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш борасида қабул қилинган чора-тадбирлар инсонларга тиббий хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш, аҳоли турмушини яхшилаш имконини берди. натижада 1990 йилдан 2006 йилгача бўлган даврда ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриши 67 ёшдан 72,5 ёшгача, шу жумладан, эркакларнинг ўртача умр кўриши - 66 ёшдан 72 ёшгача, аёлларнинг ўртача умр кўриши эса 70 ёшдан 74,6 ёшгача узайди. чечак, ич терлама, полиомиелит, бўғма, куйдирги, ўлат, вабо каби ва бошқа ижтимоий хавфли ҳамда юқумли касалликлар батамом тугатилди. шу билан бирга, соғлиқни сақлаш ва инсонлар саломатлигини муҳофаза қилиш тизимининг биринчи навбатда вилоят ва туман бўғинларида профилактика ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш сифати даражасини ошириш билан боғлиқ кўпгина масалалар ҳамон ўз ечимини топган эмас. ҳанузгача стационар даволаш муассасалари улуши кўпчиликни ташкил этган соғлиқни сағлашни бошқаришнинг ташкилий тузилмаси бесўнақай ва самарасизлигича қолмоқда. соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органлари тиббиёт муассасалари фаолияти устидан етарлича ташкилий-услубий раҳбарликни …
2 / 7
авий диагностика ва даволаш ускуналари билан жиҳозланган, юқори малакали кадрлар салоҳияти билан таъминланган ҳамда аҳолига ихтисослаштирилган юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатадиган республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари тармоғини янада ривожлантириш ва шундай янги марказлар ташкил қилиш; тиббий диагностика тизимини тубдан такомиллаштириш, республика ҳудудида замонавий, халқаро стандартларга мос бўлган ускуналар билан жиҳозланган ҳамда юқори малакали мутахассислар билан таъминланган диагностика хизматлари тармоғјини кенг ривожлантириш; аҳолини вирусли ва юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш, оив/оитс касаллигининг олдини олиш тизими самарадорлиги ва ишончлилигини, аввало, зарарланиш манбаларини профилактика қилиш ва тугатишга қаратилган чора-тадбирлар ҳисобига ошириш; аёллар ва болалар соғлиғини сақлаш, бўлғуси оналар соғлиғи ҳолати устидан назорат қилиш тизими сифатини тубдан ошириш, скрининг-марказлар, педиатрия ва туғруқ муассасаларининг моддий-техника базасини, айниқса, қишлоқ жойларда, янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш; тиббиёт муассасаларининг умумий амалиёт шифокорлари ва тор ихтисослашган шифокорларга нисбатан талаб-эҳтиёжларини қондиришни ҳисобга олган ҳолда кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, тиббиёт ходимларининг малакаси ва касб маіоратини муттасил ошириб бориш учун шарт-шароитларни …
3 / 7
сатувчи вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари; б) ишлаб турган вилоят болалар тиббиёт муассасалари негизида болалар касалликларини даволаш учун вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари; в) нукус ва тошкент шаҳарларида, шунингдек ҳар бир вилоят марказида пуллик асосда фаолият юритадиган тиббий диагностика марказлари; г) марказий туман (шаҳар) шифохоналари, тегишли ҳудудлардаги болалар ва катталар поликлиникалари негизида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ташкил этилиб, уларнинг зиммасига қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларга профилактика, санитария-маърифий тадбирларни ўтказиш ҳамда соғлиқни тиклашга оид тиббий хизматлар кўрсатишда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий ёрдам бериш вазифалари юкланади; д) қуйидаги республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларини ташкил этилди: акушерлик ва гинекология илмий-текшириш институти ҳамда даволаш базаси ва аёлларнинг репродуктив саломатлик марказлари негизида акушерлик ва гинекология маркази; педиатрия илмий-текшириш институти ҳамда даволаш базаси негизида педиатрия маркази; терапия ва тиббий реабилитация илмий-текшириш институти ва гастроэнтерология илмий маркази ҳамда даволаш базаси негизида терапия ва тиббий реабилитация маркази; республика дерматология ва венерология илмий-текшириш институти ҳамда даволаш …
4 / 7
рларда даволаш, шунингдек қишлоқ врачлик пунктларига, бошқа туман (шаҳар) муассасаларига ташкилий-услубий жиҳатдан раҳбарлик қилиш; б) вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида - беморларни текширувдан ўтказиш, уларга юқори малакали тиббий-маслаҳат ёрдами кўрсатиш, касалликларнинг асосий йўналишлари (режали хирургия, терапия, кардиология, гинекология ва бошқалар) бўйича стационарларда даволашни ташкил этиш, шунингдек вилоят тиббиёт муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий усуллари ва технологияларини татбиқ этишни услубий жиҳатдан таъминлаш; в) соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органларида: тиббий хизматлар кўрсатишда диагностика ва даволашнинг ягона стандартларини жорий этиш, шунингдек, тиббиёт муассасаларининг уларга риоя этиши устидан назоратни амалга ошириш; тегишли ҳудудларда жойлашган тиббиёт муассасалари фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарликни амалга ошириш; самарали санитария-эпидемиология назоратини таъминлаш, юқумли ва ўта хавфли юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш бўйича амалий чоралар кўриш; оилада тиббий маданиятни ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича аҳоли ўртасида профилактика ишлари ўтказилишини ташкил этиш. соғлиқни сақлаш тизимининг замонавий ташкилий тузилмасини яратилиши узбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлигининг тизимини ташкилий тузилмаси ва унинг марказий аппаратининг …
5 / 7
ғлиқни сақлаш бошқармалари икки ташкилотга - тегишли хокимлик ва ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигига бўйсунади; вилоят ва тошкент шахар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори, шунингдек вилоят тиббий диагностика маркази, туман (шахар) тиббиёт бирлашмалари рахбарлари лавозимига тегишли вилоят хокими ёки тошкент шахар хокими тақдимномасига биноан ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан тайинланади соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати тузилмасида янги бошқарма ташкил этилди – лицензиялаш ва нодавлат муассасалари томонидан курсатилаётган тиббий хизматини сифатини назорат қилиш хамда вазирликнинг даволаш-профилактика ёрдами бош бошқармаси таркибига янги бўлим, яъни ташхис қўйиш ва даволаш стандартларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этишни мувофиқлаштириш бўлими ташкил этилди. лицензиялаш ва нодавлат муассасалари томонидан курсатилаётган тиббий хизматини сифатини назорат қилиш бошқармаси, хусусий тиббиёт муассасаларини ривожланишини қўллаб қуватлаш, меъёрий жихатдан амалий ёрдам курсатиш хамда хусусий тиббиёт муассасалар томонидан курсатилаётган тиббий хизматларни сифатини назорат қилиш мақсадида ташкил қилинган. ташхис қўйиш ва даволаш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 7 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ихтисослаштирилган илмий – амалий тиббиёт марказларини ташкил этиш" haqida

19 - боб. ихтисослаштирилган илмий – амалий тиббиёт марказларини ташкил этиш соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш борасида қабул қилинган чора-тадбирлар инсонларга тиббий хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш, аҳоли турмушини яхшилаш имконини берди. натижада 1990 йилдан 2006 йилгача бўлган даврда ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриши 67 ёшдан 72,5 ёшгача, шу жумладан, эркакларнинг ўртача умр кўриши - 66 ёшдан 72 ёшгача, аёлларнинг ўртача умр кўриши эса 70 ёшдан 74,6 ёшгача узайди. чечак, ич терлама, полиомиелит, бўғма, куйдирги, ўлат, вабо каби ва бошқа ижтимоий хавфли ҳамда юқумли касалликлар батамом тугатилди. шу билан бирга, соғлиқни сақлаш ва инсонлар саломатлигини муҳофаза қилиш тизимининг биринчи навбатда вилоят ва туман бўғинларида профилактика ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш сифа...

Bu fayl DOC formatida 7 sahifadan iborat (42,0 KB). "ихтисослаштирилган илмий – амалий тиббиёт марказларини ташкил этиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.