биоценозлар ва экосистемалар

DOC 133.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1523028666_70761.doc биоценозлар ва экосистемалар режа: 1. экология нима. 2. биоценоз тузилмаси. 3. биоценознинг фазовий тузилмаси 4. биоценозларда популяциялар сонининг идора этилиши. 5. экосистемалар 6. экосистемада моддалар айланиши 7. экосистемаларнинг ўзгариши 8. экосистемаларнинг ўзгариши сайѐрадаги барча ўсимлик ва ҳайвонлар одатда жамоа ҳолида яшайди. жамоа дейилганда ривожланишнинг турли поғонасида бўлган бир гуруҳ тирик организмларнинг муайян шароитда биргаликда яшаши тушунилади. бунда улар ўзаро муносабатда бўладилар. муайян тупроқ шароитида ўсимликлар, хайвонлар, айрим замбуруғлар ва микроорганизмларнинг биргаликда яшашига биогеоценоз дейилади. фақат бир неча тур ўсимлик биргаликда қавм бўлиб яшаса фитоценоз (ўсимликлар жамоаси) дейилади. худди шу сингари фақат бир неча тур ҳайвонларнинг биргаликда қавм бўлиб яшашига зооценоз (ҳайвонлар жамоаси) дейилади. тирик организмларнинг бирбирларига ўзаро таъсири муҳитнинг биотик омиллари деб қаралса, уларнинг атрофини ўраб олган барча тирик организмлар биоценотик муҳитни ташкил этади. ҳар бир тур нормал ҳаѐт кечириши учун у якка холда яшай олмайди, балки атрофидаги бошқа тирик организмлар билан биргаликда ҳаѐт кечиради. шундай қилиб, биоценоз (лотинча …
2
биоценоз учун хос бўлган ўсимлик ва ҳайвон турларининг умумий сони деярли доимий бўлиб, ҳар хил турдаги биоценозларда у кескин ўзгариб туради. нам тропик ўрмонлардаги биоценозлар турларга бой ҳисобланса, қурғоқчил ва совуқ вилоятлардаги биоценозларда турлар кам учрайди. майдон бирлигига тўғри келадиган турлар сони биоценознинг турларга тўйинганлиги деб аталади. у ҳам турли биоценозларда турлар таркиби каби ўзгариб туради. ҳар қандай биоценоз маълум таркибдаги ҳукмронлик қилувчи ҳаѐт шаклларига эга бўлади. масалан, ўрмон биоценозларида фанерофитлар ҳукмронлик қилса, ўт ўсимликлардан ташкил топган биоценозларда гемикириптофитлар, арид (қурғоқчил) вилоятларда эса хамефитлар ва терофитлар ҳукмронлик қилади. биоценоз, одатда фитоценоз, зооценоз, микоценоз ва микробиоценозлардан ташкил топади. биоценоз ва у билан боғланган биотопнинг чегаралари биринчи навбатда ўсимлик қоплами ўзгариши билан аниқланади. шунинг учун ҳам биз қуйида биоценознинг муҳим таркибий қисми ҳисобланган фитоценоз ва унинг баъзи бир хусусиятлари ҳақида тўхталиб ўтамиз. фитоценоз ѐки ўсимликлар жамоаси дейилганда ер юзининг бир хилдаги муайян участкаларида қавм (гуруҳ) бўлиб яшаѐтган тубан ва юксак ўсимликлар йиғиндиси …
3
а фитоценознинг фонини (кўринишини) ва характерини белгилайди. доминант турларга мисол қилиб қарағайзор ўрмонларидаги оддий қарағайни, қорақарағайзорлардаги қорақарағайни, ўрта осиѐ тоғларининг арчазорларида ўсувчи арчанинг бир неча турларини, сакоовулли чўлларда эса саксовулни кўрсатиш мумкин. жамоада ҳар қандай доминант турлар биоценозга таъсир этавермайди. улар орасида эдификатор турлар ажратилиб, жамоанинг махсус муҳитини ҳосил қилади. улар жамоанинг қурувчилари бўлиб, фитоценознинг хусусиятларини белгилаб беради. масалан, ўзбекистондаги қумли чўлларда дарахт кўринишидаги эдификатор тур оқ саксовулдир. даштларда чим ҳосил қилувчи чалов ва бетагалар, ўрмонларда эса оддий қарағай, қорақарағай, эман каби дарахтлар эдификаторлар ҳисобланади. баъзи ҳолларда ҳайвон турлари ҳам эдификатор ҳисобланиши мумкин. масалан, катта майдонда тарқалган, ер ковловчи хусусиятга эпа бўлган суғурлар колонияси ўсимликларнинг ўсиш шароитига, микроиқлимга ва асосан ландшафт характерига катта таъсир кўрсатади. доминант турларга нисбатан озроқ миқдорда учрайдиган, аммо фитоценозда маълум аҳамиятга эга бўлган турлар субдоминант (иккинчи ҳукмрон) турлар деб аталади. доминант ва субдоминант турлардан ташқари жамоа таркибида камроқ сонда учрайдиган турлар ҳам мавжуд. улар компонентлар дейилади. …
4
чалар сонига нисбатан ҳисоблаш йўли билан аниқланади. доминантлик даражаси айни бир тур индивидлар сонининг ушбу гуруҳдаги умумий сонига нисбатини билдиради. масалан, маълум майдонда 200 та қуш рўйхатга олинган бўлса, шулардан 80 таси сайроқи қушларни ташкил этади. демак, сайроқи қушларнинг доминантлик даражаси 40% га тенгдир. биоценозларда бактериялар ва бошқа микроорганизмлар ҳам учрайди. шундай қилиб, биоценоздаги турларни миқдор ва сифат жиҳатдан характерлаш натижасида унинг турлар таркиби ҳақида маълум бир хулосага келиш мумкин. биоценознинг юқорида кўрсатиб ўтилган тузилиш бирликларидан ташқари унинг функционал тузилиш бирлиги, яъни консорциялар характерлидир. биоценозларнинг ҳосил бўлиши ва яшаши асосида муайян (биронта) жойдаги организмларнинг ўзаро муносабати, улар ўртасидаги алоқа ѐтади. б. н. беклемишев бундай муносабатларни воситали ва воситасиз турлараро муносабатларга бўлиб кўрсатади. жамоада ҳар бир турнинг ўзаро алоқаси, ташқи муҳитга бўлган талаби ва таъсири шу турнинг экологик ўрни ѐки экологик шинаси дейилади. бошқача қилиб айтганда, организмнинг табиатда эгаллаган ўрни дейилганда унинг ҳаѐт тарзи, озиқланиш усули тушунилади. в.н.беклемишев таснифотига кўра бундай …
5
тарқалиш актив ѐки пассив тарзда ўтиши мумкин. бир турнинг ўзига ин қуриши учун бошқа турнинг қолдиқларидан фойдаланишида фабрик алоқа намоѐн бўлади. масалан, қушлар ин қуриш учун дарахтларнинг барги, шохчаларини ташиб келади, ҳайвонларнинг жун ва патларидан фойдаланиб ин қуради. биоценоз тузилмаси биоценоз ҳам хилма-хил тузилмага эга. одатда у тур, фазо ва экологик тузилмаларга бўлиб ўрганилади. биоценознинг тур тузилмаси дейилганда биоценоздаги турларнинг хилма-хиллиги, миқдори, уларнинг фенологик ҳолати ва ҳоказолар эътиборга олинади. инсон томонидан бунѐд қилинган боғ, полиз ва бошқа экинзорларда биргаликда яшаѐтган турлар ѐки табиий зоналардаги (тундра, ўрмон, дашт, чўл ва бошқалар) тирик организмлар жамоаси турли биоценозларга мисол бўлади. бунда биоценозда қатнашаѐтган ҳар бир турнинг мўллиги, учраш даражаси, хўжалик аҳамияти ва бошқа қатор масалаларга эътибор берилади. сон жиҳатдан ортиқ ва эгалланган майдони жиҳатидан кўзга яққол ташланган тур доминант (ҳукмрон) тур ҳисобланади. аммо барча доминант турлар ҳам жамоада муҳит ҳоснл қилавермайди. қайси тур етакчи бўлса ва бошқа турлар унинг таъсирида яшаса бундай тур …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "биоценозлар ва экосистемалар"

1523028666_70761.doc биоценозлар ва экосистемалар режа: 1. экология нима. 2. биоценоз тузилмаси. 3. биоценознинг фазовий тузилмаси 4. биоценозларда популяциялар сонининг идора этилиши. 5. экосистемалар 6. экосистемада моддалар айланиши 7. экосистемаларнинг ўзгариши 8. экосистемаларнинг ўзгариши сайѐрадаги барча ўсимлик ва ҳайвонлар одатда жамоа ҳолида яшайди. жамоа дейилганда ривожланишнинг турли поғонасида бўлган бир гуруҳ тирик организмларнинг муайян шароитда биргаликда яшаши тушунилади. бунда улар ўзаро муносабатда бўладилар. муайян тупроқ шароитида ўсимликлар, хайвонлар, айрим замбуруғлар ва микроорганизмларнинг биргаликда яшашига биогеоценоз дейилади. фақат бир неча тур ўсимлик биргаликда қавм бўлиб яшаса фитоценоз (ўсимликлар жамоаси) дейилади. худди шу сингари фақат бир неча тур ҳай...

DOC format, 133.5 KB. To download "биоценозлар ва экосистемалар", click the Telegram button on the left.