олий асаб фаолияти физиологияси

DOC 83.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1521521623_70285.doc олий асаб фаолияти физиологияси · шартсиз рефлекслар ва инстинклар. · шартли рефлексларнинг хосил бўлиш механизми ва уларнинг таснифи. · шартли рефлекснинг тормозланиши. · мия пўст-лоғида таъсиротларнинг тахлили ва синтези. · олий асаб фаолияти турлари. · хиссиётнинг турлари ва биологик ахамияти. · хиссиётлар назарияси. · одамнинг максадга етишга қаратилган фаолиятлари механизми. · хиссий зўриқиш. · хотира. · диққат. · уйқу ва туш кўриш. · гипноз. · адаптация асослари. шартсиз рефлекс ва инстинктлар шартсиз рефлекс туғма бўлиб, рецептор соҳасида адекват таъсирланганда қонуний равишда маълум рефлектор ёй бўйлаб ривожланадиган реакция хисобланади. бу рефлекслар ҳар хил соматик, висцерал ва вегетатив жараёнларни бирлаштириб организмнинг ички муҳитини доимийлигини сақланишини ва уни ташқи муҳит билан ўзаро боғланишларини таъминлайди. умуртқали ҳайвонлар бош миясининг катта яримшарлар пўстлоғи олиб ташлангач шартсиз рефлексларнинг аксариси сақланиб қолади. бундан англашиладики, шартсиз рефлекслар мат нинг қуйи бўлимлари - орқа мия, узунчоқ мия, ўрта мия ва оралиқ мия иштирокида, шунингдек катта яримшарлар пўстлоғи остидаги …
2
муҳит ўзгаришларига ҳам боғлиқ. масалан, қушларда ин қуриш, бола очиш инстинкти пайдо бўлиши учун кунлар узайиб, ҳаво исиши керак. одамнинг одоб – аҳлоқи асосан жамиятнинг ижтимоий қонунларига боғлиқ бўлади. шу туфайли, одамнинг инстинктлари ўзгар-ган ва онг назоратига бўйсинади. шартли рефлексларнинг хосил бўлиш механизми ва уларнинг таснифи одам ва ҳайвонлар эвалюциясида хаётнинг ўзгарувчан шароитларига тўла мослашишининг мурак-каб ва нозик шакли – шартли рефлекслар пайдо бўлган. шартли рефлекслар туғма бўлмайди, улар индивидуал хаёт жараёнида шартсиз рефлекслар асосида ҳосил бўладилар. агар шартсиз рефлекс масалан, сўлак ажралиши рефлекси бошқа ёт таъсирот билан кўп марта такрорланса, масалан, товуш кейинчалик ана шу ёт таъсирот сўлак ажратиш хусусиятига эга бўлиб қолади. аввал бу фаолиятга алоқаси бўлмаган рецепторларни таъсирлаш йўли билан махсус ҳосил қилинган янги реакция шартли рефлекс деб аталади. шартли рефлекслар сабабли, хатти-ҳаракатларда, ўзгарувчан шароитларга мутоносиблик ва эгилувчанлик пайдо бўлади. барча шартли рефлексларнинг юзага чиқишида мат нинг юқори босқичлари иштирок қилиши лозим. шартли рефлекснинг шартсиз рефлекс асосида …
3
и билан фарқ қилади. турли хилдаги бегона таъсиротлар шартли рефлекснинг сусайишига ва тормозланишига олиб келади. масалан, агарда шартли овкатланиш рефлекснинг пайдо қилишдан олдин қандайдир ёт таъсирот пайдо бўлса, шартли рефлекс вужудга келмайди, яъни у тормозланади. чегарадан ташқари тормозланиш агар шартли рефлексни вужудга келтирадиган шартли сигнал хаддан ташқари кучли бўлса ҳам шартли рефлекс пайдо бўлмайди. бундай тормозланиш и.п. павловнинг фикрича асаб ҳужайраларининг хаддан ташқари кучли таъсиротларни шикастлашидан сақлаб қолади. шунинг учун бундай тормозланишни чегарадан ташқари тормозланиш деб аталади. ташқи ва чегарадан ташқари тормозланишлар асаб тизимининг туғма ҳоссаларига боғлиқлиги сабабли и.п. павлов уларни шартсиз тормозланиш деб атаган. шартли тормозланиш и.п.павлов шартли тормозланишни тўрт турга: 1) сўниш тормозланишга, 2) фарқлаш тормозланишга, 3) шартли тормозга ва кечикиш тормозланишга бўлган. сўнувчи тормозланиш шартли рефлекс узоқ вақт давомида сақланиб туриши учун, уни ахён-ахёнда шартсиз таъсирловчи билан мустахкамлаб туриш лозим. шартли сигналларнинг ўзи бир неча бор қўлланиладиган бўлса, илгари ҳосил қилинган мустахкам шартли рефлекс аста – секин …
4
ш мумкин. бунда шартли рефлекс фақат 1000 гц ли тонга сақланиб қолади ва унга яқин бўлган тонларга жавоб реакцияси кузатилмайди. шартли тормоз агар шартли сигналга яна бир таъсирловчи қўшимча қилинса ва шу икки қисмдан иборат таъсирни шартсиз таъсирот билан мустахкамланмаса, мия пўстлоғида шартли тормозланиш ривожланади. энди қўшимчаси бўлган шартли сигнал шартли рефлексни юзага чиқармайди. шартли сигналнинг бир ўзи эса аввалгидек мусбат натижа беради. масалан, итда метрономга сўлак ажратиш шартли рефлексни вужудга келтирган. кейинги тажрибада эса метроном товуши одатдагидек шартсиз таъсирот, масалан овқат билан мустахкамланган. метрономга қўшимча равишда қўнғироқ чалинганда шартсиз таъсирот берилмаган. аввалига бу мураккаб шартли сигнал сўлак ажралишини пайдо қилади, аммо борган сари унга берилган жавоб камайиб кетаверади ва ниҳоят бўтунлай йўқолади. шартли сигналга қўшимча бўлиб, шундай натижага олиб келувчи қўшимча таъсирловчини шартли тормоз деб аташган. келтирилган мисолда қўнғироқ товуши шартли тормоз вазифасини бажаради. кечикиб тормозланиш сўлак йўли ташқарига чиқарилган итда қуйидаги тажриба қилинган: шартли сигнал сифатида қўнғироқ фойдаланилган. …
5
ўлак ажратмайди. мушук сичқонни ушлаши билан сўлак ажрала бошлайди. мия пўстлоғида таъсиротларнинг тахлили ва синтези мия пўстлоғининг фаолияти организмга ташқи муҳитдан доимий равишда тушиб турадиган таъсиротлар ва организмнинг ўзида ҳосил бўладиган таъсирловчилар пайдо қилган қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларини тахлил килинишидан ва унинг асосида ўзигагина хос бўлган жавоб реакциаларининг режаларини синтез қилишдан иборат. таъсиротлар тахлили организмга таъсир этувчи турли хилдаги сигналларни ажратиш ва уларнинг аҳамиятини баҳолашдан иборат. юқорида бундай тахлилнинг рецептор аппаратида бошланиши эслатиб ўтилган эди. олий тахлилни мия пўстолоғи бажаради. мат нинг қуйи поғоналарида, масалан, орқа мияда рецепторлардан келган қўзғалиш доимо муайян эфферент йўлларга ўтказилади, бундай рефлектор ёйларда уланиш доимо муайян бўлади. олий асаб фаолияти турлари и.п.павлов асаб жараёнларини ҳаркатчанлигига ва уларнинг мувозанат даражасига қараб, итлар олий асаб фаолиятини 4 турга бўлади: 1) кучли, мувозанатлашмаган тур; 2) кучли, мувозанатлашган, ҳаракатчан тур; 3) кучли, мувозанатланган, камҳаракат тур; 4) кучсиз тур. биринчи турдаги ҳайвонларда қўзғалиш ва тормозланиш жараёнлари кучли бўлиб, қўзғалиш жараёни …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "олий асаб фаолияти физиологияси"

1521521623_70285.doc олий асаб фаолияти физиологияси · шартсиз рефлекслар ва инстинклар. · шартли рефлексларнинг хосил бўлиш механизми ва уларнинг таснифи. · шартли рефлекснинг тормозланиши. · мия пўст-лоғида таъсиротларнинг тахлили ва синтези. · олий асаб фаолияти турлари. · хиссиётнинг турлари ва биологик ахамияти. · хиссиётлар назарияси. · одамнинг максадга етишга қаратилган фаолиятлари механизми. · хиссий зўриқиш. · хотира. · диққат. · уйқу ва туш кўриш. · гипноз. · адаптация асослари. шартсиз рефлекс ва инстинктлар шартсиз рефлекс туғма бўлиб, рецептор соҳасида адекват таъсирланганда қонуний равишда маълум рефлектор ёй бўйлаб ривожланадиган реакция хисобланади. бу рефлекслар ҳар хил соматик, висцерал ва вегетатив жараёнларни бирлаштириб организмнинг ички муҳитини доимийлигини сақланиш...

DOC format, 83.0 KB. To download "олий асаб фаолияти физиологияси", click the Telegram button on the left.