мафкура ва сиёсат. мафкуравий жараёнларнинг сиёсий жиҳатлари

PPT 25 стр. 1,0 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 25
презентация powerpoint мавзу: мафкура ва сиёсат. мафкуравий жараёнларнинг сиёсий жиҳатлари сиёсий мафкура тушунчаси, функция ва асосий йўналишлари сиёсий мафкураларнинг асосий кўринишлари бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси ва глобаллашув жараёнлари мустақиллик ва мафкуравий муаммолар: ғоявий бўшлиқ ва зарарли ғояларнинг жамиятимизга таъсири режа: сиёсий мафкура тушунчаси, функция ва асосий йўналишлари «мафкура» атамаси юнонча идея ва логос сўзларининг бирикмасидан ташкил топган бўлиб, ғоялар хақидаги таълимот деган маънони англатади. бу атама, илк бор 1797 йилдаги француз инқилоби даврида дестут де тресси томонидан илмий муомалага киритилган. агар ғоялар тизими тўла шаклланиб, такомилига етса, мафкурага айланади. бошқача айтганда, олдин ғоя пайдо бўлади, ундан кейин ғоя асосида мафкура, мафкура асосида эса тизим, сиёсат пайдо бўлади. биз мазкур мавзуда ана шу масаланинг мазмун-моҳияти ва асосий кўринишлари ҳақида тўхталиб ўтамиз. сиёсий мафкура – бу муайян ижтимоий гуруҳнинг ҳокимиятга интилишини ёки ундан фойдаланишини асословчи ва сиёсий ҳаракатнинг у ёки бу стратегиясини кўзда тутувчи ғоявий тизимдир. сиёсий мафкура тушунчаси, функция ва асосий …
2 / 25
фаатларга қарши туради ва шу билан бирлаштирувчи омил бўлиб юзага чиқади сиёсий мафкура тушунчаси, функция ва асосий йўналишлари (2)сиёсий мафкура ижтимоий ҳаётда муайян функцияларни бажаради. улардан қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: амортизациялаш функцияси. сиёсий мафкура жамият, гуруҳлар, индивид эҳтиёжлари ва уларни қондиришнинг реал имкониятлари ўртасида номунофиқлик вужудга келган вазиятдаги ижтимоий кескинликни юмшатишга хизмат қилади. муайян ижтимоий гуруҳ манфаатларини ифода этиш ва ҳимоялаш функцияси. бунинг маъноси шуки, сиёсий мафкура у ёки бу ижтимоий гуруҳ манфаатлари асосида вужудга келади ва уларни бошқа гуруҳлар манфаатларига қарама-қарши қўйишга даъват этади. сиёсий мафкураларнинг асосий кўринишлари либерализм консерватизм миллий мафкуралар неолиберализм социал-демократия неоконсерватизм i ii iii iv v vi либерализм бу атама лотинча «либералис» сўзидан олинган бўлиб «эркин» деган маънони англатади. либерализм xvii-xviii асрларда маърифатпарварлик ғоялари негизида тарих саҳнасига чиқиб келаётган буржуазия синфининг мафкураси сифатида шаклланди. бу мафкуранинг асосий қоидалари ж.локк, т.гоббс, ш.монтескpе, а.смит, т.жефферсон, д.миллp ва бошқаларнинг асарларида асосланиб берилди. либерализмнинг пойдеворини шахс эркинлиги, унинг барча …
3 / 25
чилар ақш президенти франклин рузвелpтнинг «янги йўл»и билан боғлайдилар. рузвелpт либерализм мафкурасига асосланган сиёсатга қатор муҳим тузатишлар киритди. бу тузатишлар давлатнинг иқтисодий ва социал ролини қайтадан кўриб чиқиш билан боғлиқдир. неолибераллар давлатнинг иқтисодий муносабатларини тартибга солиш, фаол ижтимоий сиёсат олиб бориш зарурлигини тан оладилар. неолибераллар сиёсий дастурининг негизини бошқарувчи ва бошқарилаётган-ларнинг ўзаро келишуви, сиёсий жараёнда омманинг иштирок этиши зарурлиги, сиёсий қарорларни қабул қилиш амалиётини демократиялаштириш ташкил этади. либерализм ғарб демократиясининг ғоявий асосидир. бу мафкура байроғи остида ақшда «оқилона давлат», «ялпи фаровонлик давлати» деб аталадиган моделp яратилган. бугунги кунда неолиберализм ақш демократик партияси ва бошқа демократик мамлакатлардаги сиёсий партиялар фаолиятининг ғоявий-назарий негизи бўлиб қолмоқда. консерватизм бу атама лотинча «консерваре» сўзидан келиб чиққан бўлиб, у сақлаш, қўриқлаш деган маънони англатади. консерватизмнинг асосий қоидаларини xviii асрда англиялик мутафаккир ва сиёсатчи э. берк, франциянинг жамоат арбоблари ж.де местр ва л. де боналдлар томонидан асослаб берилди. бу қоидаларнинг негизида табиий равишда қарор топган нарсалар тартибининг …
4 / 25
ўлган «ҳаддан ташқари демократизм»га қарши чиқадилар. неоконсерватизм хх асрнинг 70-йилларида консерватизмнинг тарихида янги фаза – неоконсерватизм (д.белл, з.бжезински, н.подгорец, н.кристолл, а.хайек)дан бошланади. бу янги оқимнинг пайдо бўлишини тадқиқотчилар ақшда роналpд рейган бошчилигида республикачилар, буюк британияда маргарет тэтчер бошчилигида консерваторлар, гфрда гелмут кол бошчилигида хдх-хсс блокининг ҳокимиятга келиши билан боғлайдилар. неоконсерваторлар аҳолининг кам таъминланган қатламлари фойдасига ресурсларни қайта тақсимлаш мақсадида йирик капиталга солинаётган солиқларга қарши чиқадилар. улар тенг тақсимлашнинг ашаддий душмани сифатида давлатнинг ижтимоий дастурларини қисқартиришни талаб этадилар. неокон-серваторларнинг фикрича, ҳозирги давлат кишилар учун натижалар тенглигини эмас, балки имкониятлар тенглигини яратиб бериши зарур. давлатнинг «соғиладиган сигир»га айланиши инсонни бузади, ишдан чиқаради, ҳар бир киши ўз фаолиятида давлатга эмас, балки ўзининг кучига, яқинлари ва фуқароларига таяниши зарур. социал-демократия социал-демократия мафкураси хiх асрнинг охирида немис мутафак-кирлари ва жамоат арбоблари к.каутский ва э.бернштейн томонидан асослаб берилди. бу мафкурага биноан янги жамиятга инқилобий йўл билан эмас, балки тинч, эволюцион йўл билан – буржуа жамиятини аста-секин …
5 / 25
лантириш зарурияти билан майдонга келди. хiх асрнинг охири хх асрнинг бошларида ғарбий европа миллий мафкураларнинг гуркираб ривожланишини ўз бошидан кечирган эди. ҳозирги кунга келиб бу тенденциялар собиқ ссср ва бошқа социалистик мамлакатлар ўрнида ташкил топган республикаларда юз бермоқда. иккинчидан, миллий мафкуралар фақат айрим ижтимоий, ирқий, этник гуруҳ, халқ манфаатинигина эмас, балки мустақиллик учун, миллий ҳаётни ривожлантириш учун кураш олиб бораётган халқларнинг дунёда тутган ўрни, турмуш тарзи, орзу-умидлари, интилишлари ва манфаатларини акс эттиради. миллий мафкуралар(2) учинчидан, миллий мафкуралар у ёки бу халқлар қарамлигининг объектив сабабларини, уларни бартараф этиш ва ҳақиқий мустақилликка эришиш йўлларини очиб беради. тўртинчидан, миллий мафкуралар ёш, мустақил давлатлар халқларининг ўзлигини англашга, қарамлик доирасидан чиқишга, уларнинг чинакамига эркин бўлишига, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрнини топишга ёрдам беради. миллий мафкуралар президент ислом каримовнинг «ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» ва бошқа асрларида асослаб берилган концепцияда ўз ечимини топди. мазкур концепцияда президент миллий истиқлол ғоясини ишлаб чиқишга жуда катта ҳисса қўшди, уни …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 25 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "мафкура ва сиёсат. мафкуравий жараёнларнинг сиёсий жиҳатлари"

презентация powerpoint мавзу: мафкура ва сиёсат. мафкуравий жараёнларнинг сиёсий жиҳатлари сиёсий мафкура тушунчаси, функция ва асосий йўналишлари сиёсий мафкураларнинг асосий кўринишлари бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси ва глобаллашув жараёнлари мустақиллик ва мафкуравий муаммолар: ғоявий бўшлиқ ва зарарли ғояларнинг жамиятимизга таъсири режа: сиёсий мафкура тушунчаси, функция ва асосий йўналишлари «мафкура» атамаси юнонча идея ва логос сўзларининг бирикмасидан ташкил топган бўлиб, ғоялар хақидаги таълимот деган маънони англатади. бу атама, илк бор 1797 йилдаги француз инқилоби даврида дестут де тресси томонидан илмий муомалага киритилган. агар ғоялар тизими тўла шаклланиб, такомилига етса, мафкурага айланади. бошқача айтганда, олдин ғоя пайдо бўлади, ундан кейин ғоя асосида мафкура,...

Этот файл содержит 25 стр. в формате PPT (1,0 МБ). Чтобы скачать "мафкура ва сиёсат. мафкуравий жараёнларнинг сиёсий жиҳатлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: мафкура ва сиёсат. мафкуравий ж… PPT 25 стр. Бесплатная загрузка Telegram