биоэлектрогенез

PPT 53 стр. 12,4 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 53
powerpoint presentation биоэлектрогенез режа: биоэлектрик потенциалларнинг келиб чиқиши. тинчлик ва ҳаракат потенциали. na+ - к+ ион насоси. ион каналлари, ионофорлар. биоэлектрик потенциалларнинг келиб чиқиши ва турлари ҳужайранинг қўзғалиши, ҳужайра ичидаги жара-ёнларнинг бошқарилиши, нерв тизимининг иш-лаши ва мускуллар қисқаришининг бошқарили-ши асосида тирик тўқималар ва ҳужайраларда электр потенциаллар ҳосил бўлиши ва уларнинг тарқалиши ётади. ҳужайрада биопотенциалларнинг ҳосил бўлиши-нинг механизмларини микроэлектродлар ёрдами-да, биопотенциалларни кучайтириш ва бошқа электрофизиологик усуллар ёрдамида ўргани-лади. ҳужайра ичидаги бир валентли ионлар (к+, nа+, сl-) концентрацияси унинг ташқи муҳитидаги концентрациясидан фарқланади. бу ионларнинг тақсимланишида қуйи-даги омиллар алоҳида ўрин эгаллайди: 1. ҳужайра ичида манфий зарядланган, nа+, к+ ва сl- га нисбатан катта органик анионлар мавжудлиги. 2. ҳужайра мембранасидаги na+ ионини ҳужайра ташқарисига ва к+ ионини ҳужайра ичига ташийдиган актив транспорт система борлиги. бизга маълумки, мембраналарнинг барча ионлар учун ўтказувчанлиги ва сингдирувчанлик кўрсаткичи бир хил эмас. бундан ташқари, маълум бир хил ионлар концентрацияси мембрананинг турли томонларида турлича, ҳужайранинг ичида эса, ионларнинг яхши …
2 / 53
. анъанага кўра, ҳужайра мембранасидаги электр потенциал фарқи унинг ҳужайрадан ташқари муҳитга нисбатан ҳужайра ичидаги қиймати билан ифодаланади. тинчлик потенциали тинчлик потенциали ҳужайра ичида ва ташқи томонида ионлар концентрациясининг тенг эмаслиги ва мембрананинг турли ионларга нисбатан ўтказувчанлигининг ҳар хил бўлиши ҳужайра цитоплазмаси ва ташқи муҳит орасида электр потенциал ҳосил бўлишига олиб келади. ҳужайранинг тинч ҳолатида ҳосил бўладиган электр потенциалга тинчлик потенциали дейилади. тинч ҳолатда мембранадаги натрий каналларнинг ҳаммаси ёпиқ бўлса, калий каналларнинг кўпчилиги очиқ бўлади нерв ҳужайралари ва толаларининг ички электр потенциали тинч ҳолатда -70 мв га тенг. тинчлик потенциали асосан к+ ион-ларининг ассиметрик тақсимланишига боғлиқ. к+ ионининг мувозанатли потен-циали унинг қарама-қарши оқимлари тенглашгандан кейин ҳосил бўлиб, нернст формуласи билан ифодаланади: ек=rt/f ln [к+]ташқи / [к+]ички тинчлик потенциали нафақат калийнинг мувозанатли потенциали, балки натрий ва хлорнинг ионларининг мувозанатли потенциаллари ҳисобига ҳам ҳосил бўлади. шунинг учун мембрананинг умумий потенциали шу ионларнинг мувозанатли потенциаллари йиғиндисига тенг бўлади: е= ек+еnа+еcl ҳужайра ичидаги ва …
3 / 53
ергиядан фойдаланиш, бирламчи ёки иккиламчи фаол транспорт орқали сақланади ва бу ионнинг мембрана бўйлаб ҳаракатланиши учун куч яратади. шунга қарамай, мембрананинг калийга нисбатан юқори нисбий ўтказувчанлиги туфайли ҳосил бўлган мембрана потенциали деярли ҳар доим калий мувозанат потенциалига яқин бўлади. аммо бу жараён содир бўлиши учун аввал калий ионларининг концентрация градиентини ўрнатиш керак. бу ишни nа+/к+ атфаза насоси бажаради, у nа+ ва к+ концентрация градиентини ҳосил қилиш учун ҳужайрадан 3 nа+ ионини чиқаради ва ҳужайра ичига 2к+ ни чиқаради. ион эритмасида мусбат ва манфий ионлар бир-бири билан жуфтлашади, чунки қарама-қарши зарядлар ўзига тортади. лекин фақат катионнинг ҳужайра ичидан ҳужайранинг ташқи томонига ҳаракатланиши манфий анионни қолдиради ва шу тариқа ҳужайранинг ички томони манфий, ташқи томони эса мусбат бўлади. бу вақт ўтиши билан ҳосил бўладиган электростатик градиент ҳосил қилади. охир-оқибат, ҳужайра ичидаги манфий зарядлар мусбат зарядланган к+ ионларини ҳужайра ичида ушлаб туриш учун куч таъсир қила бошлайди, бу ионларнинг концентрация градиенти бўйлаб ҳаракатланишига …
4 / 53
канлигини тушуниш учун мувозанат потенциаллари, ўтказувчанлик ва ион насослари ҳақида тушунчага эга бўлиш жуда муҳимдир. мувозанат потенциали нернст тенгламаси ёрдамида ҳисобланади : барча ионлар учун мувозант потенциали ҳаракат потенциали. na+ - к+ ион насоси ион каналлари, ионофорлар синаптик ва синаптик жарёнлар. синаптик узатиш механизми. турлари. hujayra ichidagi ion konsentratsiyasini tartibga solish ҳаракат потенциали нерв, мускул ва баъзи ҳужайралар таъсирланиш натижасида қўзғалади, уларда ҳаракат потенциали вужудга келади, яъни мембрананинг қисқа вақт давом акс этувчи қутбланиши юз беради. деполяризация чўққисига етганидан кейин реполя-ризация бошланади, мембрананинг потенциали акс ҳолига келади. баъзи нерв ва мускул толаларида реполяризациянинг охирги қисми анча чўзилади. реполяризация бошланиб, тахминан 1 мс ўтгандан кейин чизиқ букилади ва потенциалнинг тикланиши секинлашади. нерв ва кўндаланг тарғил мускул толаларининг ҳаракат потенциали 0,5-5 мс га тенг. мембранада ҳаракат потенциалининг келиб чиқиш схемаси 1965 й.ходжкин кальмар гигант аксонида микро-электрод усулидан фойдаланиб, мембранада ҳаракат потенциалининг келиб чиқишини ўрганган. ҳаракат потенциалининг вужудга келиши нерв ва мускул толалари …
5 / 53
ишига олиб келади. натрий катионла-рининг ҳужайрага жуда тез кириши деполяризацияни чўққисига етказади. инактивацион дарвозалар ёпилиши билан натрий оқими тухтайди. шу вақтнинг ўзида деполяризация натижасида калий каналлари секин очилади ва ташқарига қаратилган калий оқими тезлашади ва мембранани реполяризациялайди. калий оқими давомли бўлса, мембрана гиперполяризация ҳолатига ўтиши мумкин. юрак миокард ҳужайраларида ҳаракат потенциалининг ҳосил бўлиши нерв ва скелет мускул ҳужайраларидан фарқ қилиб, реполяризация фазасининг давомийлиги билан характерланади. агар нерв ҳужайраларида бу фаза 1 мс, тана мускул ҳужайраларида 2-3 мс ни ташкил этса, кардиомиоцитларда эса 250-300 мс қийматга эга. бу ҳолат юракнинг қон ҳайдаш функциясида қўзғалиш, қисқариш жараёнларининг синхронлиги билан ифодаланади ва кардиомиоцит ҳужайра мембранаси ташқи ва ички томонларида ионларнинг тақсимоти орқали тушунтирилади. kardiomiotsitlar membranasida harakat potensialining kelib chiqish sxemasi табиий шароитда миокард ҳужайралари доимий ритмик фаоллик, яъни қўзғалиш ҳолатида бўлиб, тинчлик потенциали тушунчаси унга нисбатан шартли равишда қўлланилади. миокард ҳужайраларида тинчлик потенсиали –90 мв атрофида қийматга эга бўлиб, деярли тўлиқ к+ ионлари …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 53 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "биоэлектрогенез"

powerpoint presentation биоэлектрогенез режа: биоэлектрик потенциалларнинг келиб чиқиши. тинчлик ва ҳаракат потенциали. na+ - к+ ион насоси. ион каналлари, ионофорлар. биоэлектрик потенциалларнинг келиб чиқиши ва турлари ҳужайранинг қўзғалиши, ҳужайра ичидаги жара-ёнларнинг бошқарилиши, нерв тизимининг иш-лаши ва мускуллар қисқаришининг бошқарили-ши асосида тирик тўқималар ва ҳужайраларда электр потенциаллар ҳосил бўлиши ва уларнинг тарқалиши ётади. ҳужайрада биопотенциалларнинг ҳосил бўлиши-нинг механизмларини микроэлектродлар ёрдами-да, биопотенциалларни кучайтириш ва бошқа электрофизиологик усуллар ёрдамида ўргани-лади. ҳужайра ичидаги бир валентли ионлар (к+, nа+, сl-) концентрацияси унинг ташқи муҳитидаги концентрациясидан фарқланади. бу ионларнинг тақсимланишида қуйи-даги омиллар ало...

Этот файл содержит 53 стр. в формате PPT (12,4 МБ). Чтобы скачать "биоэлектрогенез", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: биоэлектрогенез PPT 53 стр. Бесплатная загрузка Telegram