bioelektrogenez

PPT 64 pages 7.1 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 64
powerpoint presentation биоэлектрогенез доц. раджабова г.г. режа: биоэлектрик потенциалларнинг келиб чиқиши. тинчлик ва ҳаракат потенциали. na+ - к+ ион насоси. na, к-атфаза. na, к-атфазанинг реакцион цикли. ион каналлари, ионофорлар. синаптик ва синаптик жарёнлар. синаптик узатиш механизми. турлари. биоэлектрик потенциалларнинг келиб чиқиши ва турлари ҳужайранинг қўзғалиши, ҳужайра ичидаги жара-ёнларнинг бошқарилиши, нерв тизимининг иш-лаши ва мускуллар қисқаришининг бошқарили-ши асосида тирик тўқималар ва ҳужайраларда электр потенциаллар ҳосил бўлиши ва уларнинг тарқалиши ётади. ҳужайрада биопотенциалларнинг ҳосил бўлиши-нинг механизмларини микроэлектродлар ёрдами-да, биопотенциалларни кучайтириш ва бошқа электрофизиологик усуллар ёрдамида ўргани-лади. ҳужайра ичидаги бир валентли ионлар (к+,nа+,сl-) концентрацияси унинг ташқи муҳитидаги концентрациясидан фарқланади. бу ионларнинг тақсимланишида қуйи-даги омиллар алоҳида ўрин эгаллайди: 1. ҳужайра ичида манфий зарядланган к+, nа+, сl- га нисбатан катта органик анионлар мавжудлиги. 2. ҳужайра мембранасидаги na+ ионини ҳужайра ташқарисига ва к+ ионини ҳужайра ичига ташийдиган актив транспорт система борлиги. тинчлик потенциали ҳужайра ичида ва ташқи томонида ион-лар концентрациясининг тенг эмаслиги ва мембрананинг турли ионларга …
2 / 64
. шунинг учун мембрананинг умумий потенциали шу ионларнинг мувозанатли потенциаллари йиғиндисига тенг бўлади: е= ек+еnа+еcl ҳужайра ичидаги ва ташқарисидаги ионлар миқдори энг кўп фарқ бўлган катион калий-дир. цитоплазма суюқлигида к+ иони миқ-дори ташқарисидагига нисбатан 50 марта кўп. ҳужайралараро суюқликда nа+ катионлари концентрациси ҳужайра ичидаги миқдори-дан 11 марта кўп эканлиги қайд этилган. cl- анионининг ҳужайра ичидаги миқдори ташқарисидагидан 20-100 марта кам ҳисобланади. гольдман-хожкин-катц тенгламаси мембрана потенциали ҳосил бўлишини ифодалайди: i-o = rt/nf· ln pk [кo]+ pna[nao]+ pcl [cli] pk [кi]+ pna[nai]+ pcl [clo] ҳаракат потенциали нерв, мускул ва баъзи ҳужайралар таъсирланиш натижасида қўзғалади, уларда ҳаракат потенциали вужудга келади, яъни мембрананинг қисқа вақт давом этувчи акс қутбланиши юз беради. деполяризация чўққисига етганидан кейин реполя-ризация бошланади, мембрананинг потенциали акс ҳолига келади. баъзи нерв ва мускул толаларида реполяризациянинг охирги қисми анча чўзилади. реполяризация бошланиб, тахминан 1 мс ўтгандан кейин чизиқ букилади ва потенциалнинг тикланиши секинлашади. нерв ва кўндаланг тарғил мускул толаларининг ҳаракат потенциали 0,5-5 …
3 / 64
онга нисбатан мусбат зарядга эга бўлиб қолади. бу ҳаракат потенциалининг деполяризация босқичи ҳисобланади. каналларнинг очилиши ҳужайра ичига қаратилган натрий оқимини ҳосил қилади. бу деполяризацияни кучайтиради ва бошқа каналлар очилишига олиб келади. натрий катионла-рининг ҳужайрага жуда тез кириши деполяризацияни чўққисига етказади. инактивацион дарвозалар ёпилиши билан натрий оқими тухтайди. шу вақтнинг ўзида деполяризация натижасида калий каналлари секин очилади ва ташқарига қаратилган калий оқими тезлашади ва мембранани реполяризациялайди. калий оқими давомли бўлса, мембрана гиперполяризация ҳолатига ўтиши мумкин. юрак миокард ҳужайраларида ҳаракат потен-циалининг ҳосил бўлиши нерв ва скелет мус-кул ҳужайраларидан фарқ қилиб, реполяриза-ция фазасининг давомийлиги билан характер-ланади. агар нерв ҳужайраларида бу фаза 1 мс, тана мускул ҳужайраларида 2-3 мс ни ташкил этса, кардиомиоцитларда эса 250-300 мс қийматга эга. бу ҳолат юракнинг қон ҳайдаш функция-сида қўзғалиш, қисқариш жараёнларининг синхронлиги билан ифодаланади ва кардио-миоцит ҳужайра мембранаси ташқи ва ички томонларида ионларнинг тақсимоти орқали тушунтирилади. na+ - к+ ион насоси миоцит ҳужайраси ички ва ташқи муҳитидаги ионлар …
4 / 64
ерменти ҳисобланиб, унинг активланиши учун na+, к+, са2+, мg2+ ионлари керак бўлади. миоцит ҳужайра мембранасининг ички томонида бу система ишлаши учун na+, мg2+ ионлари, атф, мембрана ташқи томонида эса к+ ионлари бўлиши талаб этилади. na+к+ ион насоси системасининг ишлаш тезлиги миокард ҳужараларида юрак ритми частотасига боғлиқлиги қайд этилган. na,к-атфаза na, к-атфазанинг реакцион цикли ион каналлари мембранада ионларнинг ўтиши махсус оқсиллар тизими орқали амалга ошади. мембранада оқсил молекулаларининг маълум бир тартиб асосида ҳосил қилган бу кўриниш-даги структуралар ион каналлари дейилади. ион каналлари дарвоза механизми бўйича фаолият кўрсатиб, канал очилганда ионлар хужайра ичига ёки ташқарисига томон ҳаракатланади. ион каналлари дарвоза механизми ионофорлар ионофорлар ёки канал ҳосил қилувчилар ҳам дейилади. ионофор молекулалари нисбатан кичик молекула бўлиб, улар структурасига кўра ҳалқа тузилишга эга, ҳалқа марказида эса ион жойлашади. ионофор молекуласи мембранада ўтганда, ионни ҳужайра ичига олиб киради ёки ташқи муҳитга чиқаради. ионофорлар жуда хилма-хил бўлиб, баъзи ионофор-лар молекуласи мембранадан фақат битта ионни олиб ўтса, …
5 / 64
ипи атфазаларнинг f-типи, н-атфазалар ёки (fo+f1)-атфазалар хам деб аталади. улар митохондрияларда, хлоропластларнинг тилакоидларида, бактерияларнинг мембраналарида жойлашган булади. бундай ферментлар мураккаб тузилган суббирликлардан ташкил топган булиб, н+ ни актив транспортини таъминлаб беради. все атфазы р-типа отличаются друг отдруга по чувствительности к различным ингибиторам. так, ортованадат является эффективным ингибитором всех атфаз этого типа; сердечные гликозиды (оуабаин, строфантин к, олиторизид и др.) избирательно блокируют na,k-атфазу; дициклогексилкарбодиимид и диэтилстильбэстрол ингибируют н-атфазу плазматических мембран. са-атфаза ср высокочувствительна к тиоловым ядам. са-атфаза ср сердца активируется фосфоламбаном - гидрофобным белком, способным фосфорилироваться с участием протеинкиназ и изменять сопряжение са-насоса. са-атфаза плазматической мембраны активируется ионами са2+ с участием са-связывающего белка-регулятора кальмодулина. атфазы f-типа атфазы f-типа, называемые также н-атфазами или (fo+f1)-атфазами, локализованы в мембранах бактерий, тилакоидов хлоропластов и митохондрий. ферменты этого типа осуществляют активный транспорт н+ и имеют сложное субъединичное строение. f1 катализирует как синтез, так и гидролиз атф, причем своеобразным “переключателем” между этими вариантами функциональной активности является уровень …

Want to read more?

Download all 64 pages for free via Telegram.

Download full file

About "bioelektrogenez"

powerpoint presentation биоэлектрогенез доц. раджабова г.г. режа: биоэлектрик потенциалларнинг келиб чиқиши. тинчлик ва ҳаракат потенциали. na+ - к+ ион насоси. na, к-атфаза. na, к-атфазанинг реакцион цикли. ион каналлари, ионофорлар. синаптик ва синаптик жарёнлар. синаптик узатиш механизми. турлари. биоэлектрик потенциалларнинг келиб чиқиши ва турлари ҳужайранинг қўзғалиши, ҳужайра ичидаги жара-ёнларнинг бошқарилиши, нерв тизимининг иш-лаши ва мускуллар қисқаришининг бошқарили-ши асосида тирик тўқималар ва ҳужайраларда электр потенциаллар ҳосил бўлиши ва уларнинг тарқалиши ётади. ҳужайрада биопотенциалларнинг ҳосил бўлиши-нинг механизмларини микроэлектродлар ёрдами-да, биопотенциалларни кучайтириш ва бошқа электрофизиологик усуллар ёрдамида ўргани-лади. ҳужайра ичидаги бир валентли ионлар...

This file contains 64 pages in PPT format (7.1 MB). To download "bioelektrogenez", click the Telegram button on the left.

Tags: bioelektrogenez PPT 64 pages Free download Telegram