tabiiy polimerlar

DOCX 26 стр. 57,1 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 26
tabiiy polimerlar тирик табиат органик юқори молекуляр бирикмаларнинг мавжудлик шаклидан иборат. у, асосан юқори молекуляр бирикмалардан иборат ноорганик дунё билан ўзаро таъсирда ва унинг қуршовида ривожланади. юқори молекуляр бирикмалар ер шарида худди сув ва ҳаводек тарқалган, аммо булар инсоният талабини қондиролмайди. шунинг учун ҳам инсоният мавжуд талабларни қондириш учун, асосан юқори молекуляр бирикмалардан фойдаланади. ўз аҳамиятига кўра инсоният конструкцион материал сифатида металлар, энергия манбаи сифатида ёқилғилар ва озиқ-овқат маҳсулотлари (ёқилғи билан озиқ-овқат маҳсулотларининг аксарият қисми юқоримолекуляр бирикмалардан иборат) рақобатлаша олади. юқори молекуляр бирикмаларнинг бундай кенг тарқалганлиги ва ниҳоятда катта аҳамияти макромолекулаларнинг мураккаблиги ва жуда катталиги билан боғлиқ. макромолекуладаги атомларнинг сони ниҳоятда кўплиги туфайли, улар хатто жуда содда элементар таркибда ҳам турли хил изомерларга эга бўлаолади. масалан, 14 углерод атомидан иборат тўйинган углеводород 1858 структуравий изомерга, 20 углерод атомидан иборат углеводород эса, у ҳали юқори молекуляр бирикма бўлмаса-да, 366319 изомерга эга бўлади. кимёвий таркибнинг мураккаблашиши билан структуравий изомерланиш янада ортади. органик …
2 / 26
шу билан бир қаторда табиатда мураккаб юқори молекуляр бирикмалар, масалан оқсилларнинг ҳосил бўлиш ва ўзгариш жараёнларининг ҳайратланарли қайта тикланиши кузатилади. оқсилларнинг биокимёвий синтезида уларнинг ўзига хослигини белгиловчи нуклеин кислоталар муҳим рол ўйнайди. нуклеин кислоталарнинг структурасида оқсил молекулаларини маълум йўналишда синтез қилиш ва уларнинг аниқ қайта тикланишида ҳамда организмнинг ирсий белгиларини узатишда масъуллик асослари жамланган. шу билан биргаликда оқсил-фермент нуклеин кислоталар, полисахаридлар ва бошқа юқори молекуляр бирикмалар синтезини таъминлайди. оқсиллар, нуклеин кислоталар, углеводлар ва уларнинг кимёвий ўзгаришлари – ферментлар, гормонлар, дармон-дорилар каби моддаларнинг мураккаб комплекси организм ҳаёт циклининг асосини ташкил қилади. юқори молекуляр бирикмалар кўплаб конструкцион материалларнинг асосини ташкил этади. бундай материаллар юқори пишиқлик, эластиклик, қаттиқлик каби хоссаларга эга бўлиши лозим ва бу соҳада юқори молекуляр бирикмалар билан фақат металларгина рақобатлаша олади. шунга кўра полимер материаллар ишлатилмайдиган соҳани топиш қийин. жумладан, улар самолетсозлик, автомобилсозлик, машинасозлик, тиббиёт, озиқ-овқат саноати, радиотехника, электротехника, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва балиқчилик тармоқлари, қурилиш, темир йўл ва бошқа …
3 / 26
огиянинг муҳим жараёнларидан тола, мато, мўйнани бўяш ва чармни ошлаш ҳамда бўяш ва ҳ.к.ларда кимёвий жараёнлардан фойдаланилади. целлюлоза – қоғоз саноатида, хусусан, резина саноати, пластмассалар, сунъий толалар ишлаб чиқаришда, аксинча, қайта ишлашнинг кимёвий технологик жараёнлари устун туради. полимерларнинг инсон саломатлигини муҳофаза қилиш ва экология муаммоларини ҳал қилишдаги аҳамияти беқиёс. тиббиётда кенг қўлланиладиган бир марта ишлатиладиган пластмасса шприцлар, санитария ва гигиена анжомлари, жарроҳлик воситалари, боғловчи материаллар ҳаммага маълум. полимер материаллардан тайёрланган даволаш хусусиятига эга бўлган турли хил воситалар, жарроҳликда қўлланиладиган чокловчи материаллар, сунъий аъзолар, протезлар, пластмассадан ясалган жағлар, тишлар, бўғимлар, қон томирлари, юрак клапанлари ва турли хил протез воситалар тиббиётда ўз ўрнини топган. сўнгги ютуқлардан бири шифобахш полимер дори – дармонларнинг яратилиши бўлди. поливинилпирролидон эритмаси шаклида тайёрланган қон зардоби ўрнини босувчи восита сифатида “гемодез” кенг миқёсда қўлланилмоқда. табиатда учрайдиган кўплаб моддалар орасида бошқаларидан ўзининг физикавий хоссалари билан кескин фарқ қилувчи, эритмаларининг юқори қовушқоқлилиги туфайли толалар, пардалар ва ҳ.к.лар ҳосил қилаоладиган моддалар …
4 / 26
уларнинг молекулалари асосан бир хил қисмлардан иборат. шунинг учун бундай қисмлар элементар звенолар деб номланади. табиий каучукда элементар звено изопрен молекуласидир: шу каби кўплаб элементар звенолардан тузилган юқори молекуляр бирикмаларни макромолекулалар ёки полимерлар деб номлаш қабул қилинган. полимерлар ва мономерлар оралиғидаги молекуляр массали моддалар олигомерлар (юнон тилидан олинган бўлиб, - кам, кўп эмас, - қисм деган маънони билдиради) деб аталади. полимерларнинг муҳим характеристикаларидан бири макромолекуладаги элементар звенолар сонини кўрсатувчи полимерланиш даражасидир. полимернинг молекуляр массаси м ва унинг полимерланиш даражаси р орасидаги қуйидаги нисбат мавжуд: бу ерда m – элементар звенонинг молекуляр массаси. масалан, целлюлоза макромолекуласи 20-30 минг гликозид қолдиқларидан иборат узун занжирсимон макромолекуладан иборат: тирик табиатнинг асосини органик юқоримолекуляр бирикмалар ташкил қилади. полисахаридлар, лигнин, оқсиллар, пектин моддалар ўсимлик дунёсининг асосий таркибига кириб юқори молекуляр бирикмалардан иборат. ёғоч, пахта, каноп каби полимерларнинг механик хоссалари улар таркибида юқори молекуляр полисахарид – целлюлозанинг катта миқдорда бўлишидандир. бундай юқори полисахаридлар ассимиляцион жараённинг сўнгги муҳим …
5 / 26
ма ҳисобланган кремний оксиди [sio2]n кенг тарқалган. ер шари массасининг 50% идан ортиғи кремний ангидридидан иборат, ер қобиғининг ташқи қисми (гранит қават)да унинг миқдори 60% га етади. кремнийнинг асосий қисми ер қобиғида тоза кремний оксиди полимери ва юқори молекуляр мураккаб силикатлар (кўпроқ алюминий силикатлари) ва фақат озгина қисми қуйимолекуляр силикатлар кўринишида бўлади. кремний ангидридининг кенг тарқалган тури тоғ жинслари ва қумнинг муҳим асосий қисмини ташкил этувчи кварц ҳисобланади. тоғ хрустали ва аметист ҳам деярли тоза кремний ангидридидан иборат. алюминий оксиди [ai2o3]n полимери корунд минерали ва қимматбаҳо минераллар – ёқут ва сапфир (кўкиш ёқут) кўринишида учрайди. табиатда учрайдиган элементар углероднинг турли хил модификациялари (олмос, графит, аморф углерод) ҳам юқори молекуляр бирикмалардир. органик юқори молекуляр бирикмалар синтези xix аср ўрталаридан бошланган. 1835 йилда ренье* винил хлориднинг ёруғлик таъсирида оддий қуйи молекуляр бирикмалардан кескин фарқланувчи моддага айланишини кашф қилди. кейинчалик бу натижа полимер моддалар синтезининг биринчилардан эканлиги тан олинди. полимер атамаси биринчи марта …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 26 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "tabiiy polimerlar"

tabiiy polimerlar тирик табиат органик юқори молекуляр бирикмаларнинг мавжудлик шаклидан иборат. у, асосан юқори молекуляр бирикмалардан иборат ноорганик дунё билан ўзаро таъсирда ва унинг қуршовида ривожланади. юқори молекуляр бирикмалар ер шарида худди сув ва ҳаводек тарқалган, аммо булар инсоният талабини қондиролмайди. шунинг учун ҳам инсоният мавжуд талабларни қондириш учун, асосан юқори молекуляр бирикмалардан фойдаланади. ўз аҳамиятига кўра инсоният конструкцион материал сифатида металлар, энергия манбаи сифатида ёқилғилар ва озиқ-овқат маҳсулотлари (ёқилғи билан озиқ-овқат маҳсулотларининг аксарият қисми юқоримолекуляр бирикмалардан иборат) рақобатлаша олади. юқори молекуляр бирикмаларнинг бундай кенг тарқалганлиги ва ниҳоятда катта аҳамияти макромолекулаларнинг мураккаблиги ва жуд...

Этот файл содержит 26 стр. в формате DOCX (57,1 КБ). Чтобы скачать "tabiiy polimerlar", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: tabiiy polimerlar DOCX 26 стр. Бесплатная загрузка Telegram