ўзбекистон республикаси худудини карантиндаги зараркунандалари

DOC 100.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404218766_52052.doc ўзбекистон республикаси худудини карантиндаги зараркунандалари, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлардан муҳофаза қилиш қоидалари режа: 1. карантин тадбирларга тааллуқли юклар ва материаллар. 2. ўзбекистон республикасига карантин остидаги импорт маҳсулотларини олиб кириш қоидалари. 3. карантин остидаги материаллар ва транспорт воситаларини зарарсизлантириш, тозалаш ва қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик. 4. адабиётлар: ii. 19 - 39 бет. 1. карантин тадбирлар қуйидаги юклар ва материалларга тааллуқлидир: қишлоқ хўжалик экинлари, ўрмон ҳамда манзарали экинларнинг уруғлари ва кўчатларига, ўсимликлар ҳамда уларнинг қисмларига (қаламчаси, поялари, пиёзи, илдизпояси, тугунаги, илдизмеваси, тувакда ўстириладиган кўчатлар, кесилган гуллар ва шу кабиларга); янги сабзавотлар, мевалар ва резаворларга; озиқ - овқат, ем ҳашак ва техника донлари ҳамда уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларга, копра, солод, тахтакунжара, кунжара, пахта толаси, зиғирпоя толаси ва бошқа ўсимликлар толалари, дори-дармон учун хомашё ўсимликлар, шунингдек тери хомашёси ва жунга; шоли (тозаланган ва тозаланмаган) ёнғоқ, ерёнғоқ, ун ерма, кофе (донли), дуккакли какао, қуруқ мева ва сабзавот, тамаки, ўткир ҳидли ўсимликлар, шакар …
2
тидаги зоналардан келган транспорт воситаларига; карантин остидаги материаллар тўпланадиган биноларга; қишлоқ хўжалик ва ўрмон ерларига (қишлоқ хўжалик экинлари ва бошқа экинлар ўстириладиган майдонлар, кўчатлар ва шу кабилар) шу жумладан ўзбекистон республикасининг қуруқликдаги давлат чегараси ерларига карантин остидаги материаллар олиб кириладиган чегара пунктларига, улар тўпланадиган жойларга, уларни қайта ишлаш ва реализация қилиш жойларига. 2.ўзбекистон республикасига қуйидагиларни олиб кириш ман этилади: карантиндаги организмлар билан зарарланган карантин остидаги материаллари. тупроқ, тирик илдизли ўсимликлар ва уларнинг тупроқ билан чиқадиган ер ости қисмларини. илмий мақсадларда ўсимликларга зарар етказувчи ҳашоратлар, каналар ва нематодалар, ўсимлик касалликларини олиб келган замбуруғ, вируслар, бактериялар намуналари. ўзбекистон республикасига қуйидагиларни олиб киришга рухсат берилади: 1. илмий - селекция мақсадлари учун уруғлик ва кўчат намуналарини интродукцион - карантин питомниклари ва оранжереяларда албатта текширувдан ўтказилади. 2. бактерия, вирус, микоплазма ва замбуруғ касалликларининг карантин қўзғатувчилари тарқалган мамлакатлардан уруғ ва кўчатлар олиб келинишига бош давлат инспекцияси билан келишилган ҳолда махсус ажратилган интродукцион - карантин питомникларда давлат …
3
тин остидаги материаллар ва транспорт воситаларини зарарсизлантириш ва тозалаш карантин ва бошқа хавфли ўсимлик зараркунандалари билан зарарланган барча юклар ўзбекистон республикасига олиб кирилиши вақтида чегара пунктларида зарарсизлантириши лозим. хориж материаллар ёки транзит тарзидаги карантин остидаги материаллар ташиб бўлишганидан кейин барча турдаги транспорт воситалари чиқиндиларни йўқ қилган ҳолда албатта тозаланиши ва зарарсизлантирилиши лозим. зарарсизлантириш лозим бўлган материаллар ва транспорт маҳсус фумигация отрядлари томонидан ўтказилади. кемалар ва баржаларни, вагонлар, контейнерлар, автотранспорт ва юкларни зарарсизлантириш ва юк қабул қилиш олувчилар томонидан зарарсизлантириш технолгияси ва техника хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган махсус жихозланган бандаргоҳлар, майдонлар ва бинолар ажратилади. карантин остидаги юклар чет эл портларида зарарсизлантирилганда ўзбекистон республикасига жўнатиш олдидан ва бундай кемалар, портларга, станцияларга, етиб келгандан кейин фумигация отрядларининг мутахассислари трюмлардаги фумигактларнинг миқдорини аниқлайди ва улар махсус инструкцияга мувофиқ тўғри дегазация қилинганлиги устида назоратни амалга оширадилар. цитрус ўсимликлари меваларини рефрижерация қилиш, юкни қабул қилиб олувчилар томонидан, ўсимликлар карантини давлат инспекцияси назорати остида музлатгич камераларда зарарсизлантирилади. …
4
қоидаларни бузганликда айбдор бўлган шахслар ўзбекистон республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар. саволлар: карантин қоидалари кимга ва нималарга тааллуқлидир? ўзбекистон республикасига нималарни олиб кириш ман этилади? карантин рухсатномаси ва фитосанитар сертификат ким томондан берилади? карантин остидаги материаллар ва транспорт воситаларини зарасизлантириш ва тозалаш ким томонидан ўтказилади? 3-мавзу: ўзбекистонда каратин назоратидаги зараркунандалар: колорадо қўнғизи, шарқ мева қурти, калифорния калкондори, цитрус оқ қаноти. режа: колорадо қўнғизининг зарари, тарқалиши, таърифи, ҳаёт кечириши ва кураш чоралари. шарқ мева қуртининг зарари, тарқалиши, таърифи ҳаёт кечириши ва кураш чоралари. калифорния қалқандорининг зарари, таърифи, тарқалиши, ҳаёт кечириши, ва кураш чоралари. цитрус оқ қанотининг зарари, тарқалиши, таърифи, ҳаёт кечириши ва кураш чоралари. адабиётлар. iii 53 - 60 б. vi 636 - 637 б. 2. iii 98 - 102 б. vi 536 - 537 б. 3. iii 86 - 90 б. vi 502 - 506 б. 4. iv 114 - 117 б. 1. колорадо қўнғизи ёки картошка қўнғизи - …
5
сининг асосий ранги сариқ ёки сариқ қўнғир; ҳар бир усти бўйлаб бештадан қора йўл ўтади. пастки қанотлари оч пушти қизил, бошининг устида учбурчак қора доғчаси бор, орқасининг олдинги қисмида 11 та қора доғчаси бўлади, улардан энг йириги рим рақамларидан v шаклида бўлиб, ўртада жойлашади. одатда қўнғизнинг катталиги 9-11 мм келади, лекин катталиги 7-9 ва 12-16 мм бўлган айрим қўнғизлар ҳам учрайди. тухуми чўзинчоқ, овал шаклда, ранги сариқдан тортиб равшан зарғалдоқ тусда, узунлиги 0,8-1,5 мм. тухумларини бир-бирига яқин қилиб қўяди, уларни барг юзасига типпа-тик қилиб ёки сал қийшайтириб қўяди. личинкаларнинг катталиги одатда 0,9 см гача боради. личинканинг усти айниқса орқа қисми жуда қавариқ ости ясси. личинкалар биринчи ва иккинчи ёшда қизил тусда, учинчи ва тўртинчи ёшда эса зарғалдоқ-сариқ, боши, қалқони биринчи кўкрак сегментининг устида, оёқлари қора, танасининг икки ёнида икки қатордан қора доғлари бор; улар сўгалсимон дўмбоқчаларнинг устида жойлашган. умбак овал шаклда, зарғалдоқ ёки пушти рангилидир 0,9 мм гача. ҳаёт кечириши. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўзбекистон республикаси худудини карантиндаги зараркунандалари"

1404218766_52052.doc ўзбекистон республикаси худудини карантиндаги зараркунандалари, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлардан муҳофаза қилиш қоидалари режа: 1. карантин тадбирларга тааллуқли юклар ва материаллар. 2. ўзбекистон республикасига карантин остидаги импорт маҳсулотларини олиб кириш қоидалари. 3. карантин остидаги материаллар ва транспорт воситаларини зарарсизлантириш, тозалаш ва қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик. 4. адабиётлар: ii. 19 - 39 бет. 1. карантин тадбирлар қуйидаги юклар ва материалларга тааллуқлидир: қишлоқ хўжалик экинлари, ўрмон ҳамда манзарали экинларнинг уруғлари ва кўчатларига, ўсимликлар ҳамда уларнинг қисмларига (қаламчаси, поялари, пиёзи, илдизпояси, тугунаги, илдизмеваси, тувакда ўстириладиган кўчатлар, кесилган гуллар ва шу кабиларга); янги сабзавотлар, ме...

DOC format, 100.5 KB. To download "ўзбекистон республикаси худудини карантиндаги зараркунандалари", click the Telegram button on the left.