ўзбекистон республикаси президентининг фармони

DOC 10 sahifa 409,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 10
· пф-5963-сон 13.03.2020 ўзбекистон республикаси президентининг фармони ўзбекистон республикасининг қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида қурилиш соҳасида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, бюрократик тўсиқларни камайтириш, инновацион ғоялар, ишланмалар ва илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шунингдек, қурилишнинг барча босқичларида шаффофликни таъминлаш мақсадида: 1. шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ: а) қуйидаги шартлар бажарилган тақдирда ўзбекистон республикаси ҳудудида 2028 йил 31 декабрга қадар шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник жиҳатидан тартибга солишга доир миллий норматив ҳужжатлар билан бир вақтда, шу жумладан лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш босқичида 1-иловада келтирилган хорижий норматив ҳужжатлар қўлланишига рухсат этилади: маҳаллий лойиҳа-қидирув ташкилотларини жалб этган ва миллий норматив ҳужжатларга номутаносиб бўлган қисмлар учун компенсацияловчи чораларни таъминлаш бўйича махсус техник шартларни ишлаб чиққан ҳолда, хорижий норматив ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларининг мослаштирилиши; зарур ҳолларда мослаштирилган лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш учун ваколатли орган томонидан жалб қилинган мустақил хорижий мутахассислар ва консультантлар хизматлари учун тўлов харажатлари, ушбу ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларидан қатъий …
2 / 10
унингдек, ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ҳузуридаги қурилиш соҳасида назорат инспекцияси маълумотлари (қурилиши тугалланган объектлар ҳажми, шаҳарсозлик қонунчилигини бузиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисидаги бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларнинг мавжудлиги ва уларнинг ижроси ҳамда бошқа мезонлар) асосида қурилиш ишлари ҳажмлари ва объектларига мувофиқ табақалаштирилган ҳолда автоматик тарзда шакллантириладиган қурилиш-пудрат ташкилотларининг электрон рейтинги жорий этилади; г) 2021 йил 1 январдан: қурилиш соҳасидаги давлат харидлари доирасида харид тартиб-таомиллари, лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотларининг харид тартиб-таомилларида белгиланган малака талабларига мувофиқлигини баҳолашда уларнинг электрон рейтинги маълумотларидан фойдаланиш ва бошқа электрон тизимлар билан интеграциялаш имкониятини ҳисобга олган ҳолда, электрон шаклда онлайн режимида амалга оширилади; қурилиш соҳасида ўтказиладиган давлат харидларида электрон рейтингларга киритилган ва тегишли мезонлар (иш тажрибаси, молиявий барқарорлиги, штатида малакали ходимларнинг мавжудлиги ва бошқа мезонлар) бўйича ижобий кўрсаткичларга эга бўлган лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотларнинг иштирок этишига йўл қўйилади; давлат харидларида иштирок этиш учун рухсат беришда электрон рейтингларга киритилган ва тегишли мезонлар бўйича ижобий кўрсаткичларга эга бўлган лойиҳа-қидирув ва …
3 / 10
ининг камида ўттиз фоизини ўз кучи билан бажариши бўйича талаб жорий этилади. 2. ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги, иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, молия вазирлиги ва тошкент шаҳар ҳокимлигининг тошкент шаҳрида хусусий тадбиркорлик субъектларини буюртмачи функциясини бажаришга жалб қилиш бўйича эксперимент (кейинги ўринларда — эксперимент) ўтказиш тўғрисидаги қуйидагиларни назарда тутувчи таклифига розилик берилсин: тошкент шаҳрида 2021-2022 йилларда лойиҳалаштирилиши ва қурилиши режалаштирилган 10 та қурилиш объектини танлаб олиш; энг яхши таклифларни танлаб олиш натижаларига кўра хусусий тадбиркорлик субъектлари билан инжиниринг хизматларини кўрсатиш (шу жумладан техник назорат ва лойиҳа бошқаруви) юзасидан шартномалар имзолаш; ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси томонидан экспериментда иштирок этувчи қурилиш объектлари ва хусусий тадбиркорлик субъектлари рўйхатининг тасдиқланиши. белгилаб қўйилсинки, эксперимент танлаб олинган объектларнинг қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, улар фойдаланишга топширилгунига қадар амалга оширилади. 3. ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги қошида давлат муассасаси шаклида қурилишда техник меъёрлаш маркази (кейинги ўринларда — марказ) ташкил этилсин. 4. қуйидагилар марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин: қурилишда меъёрлаш тизимидаги ва …
4 / 10
5. ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги қошидаги қурилишда техник меъёрлаш марказининг бошқарув ходимлари чекланган сони 20 нафардан иборат тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. белгилаб қўйилсинки: марказ фаолияти ўзбекистон республикаси давлат бюджети маблағлари, ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, хми/хҳмтнинг техник кўмак маблағлари (грантлари) ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади; марказ штат бирликлари тегишли вазирлик ва идораларнинг бошқарув ходимларини 2020 йилда мақбуллаштириш ҳисобидан жамланади. 6. ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги икки ой муддатда 2020 — 2023 йилларда шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир миллий норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш дастурини (кейинги ўринларда — дастур) тасдиқласин. белгилансинки, дастурни амалга ошириш доирасида: миллий норматив, шу жумладан идоравий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш қурилиш соҳасида тажрибага эга бўлган хорижий компанияларни жалб этган ҳолда амалга оширилади; тармоқ вазирликлари ва идоралари ишлаб чиқилган ва қайта кўриб чиқилган норматив, шу жумладан идоравий ҳужжатларни тасдиқлашдан олдин уларнинг лойиҳаларини ўзбекистон республикаси …
5 / 10
рматив ҳужжатлар, шу жумладан техник топшириқлар ва танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда қайта кўриб чиқиш бўйича йиллик ва узоқ муддатли дастурлари келишилиши ва уларнинг ижроси устидан тизимли мониторинг ўрнатилишини таъминласин. 8. ўзбекистон республикаси молия вазирлиги: бир ой муддатда қурилиш тармоғини ислоҳ қилиш, шу жумладан миллий норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш мақсадида халқаро экспертлар ва консультантларни жалб этишда ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлигига амалий ёрдам кўрсатсин; 2020 йилда миллий норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш, шунингдек, халқаро экспертлар ва консультантлар хизматлари тўловини амалга ошириш учун бир ой муддатда қурилиш вазирлигига ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан 15 миллиард сўм ажратилишини таъминласин; 2021 — 2023 йиллар учун ўзбекистон республикаси давлат бюджети параметрларини ишлаб чиқишда миллий норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш учун зарур бўлган маблағларни ажратишни назарда тутсин. 9. ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда қурилиш вазирлиги …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 10 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбекистон республикаси президентининг фармони" haqida

· пф-5963-сон 13.03.2020 ўзбекистон республикаси президентининг фармони ўзбекистон республикасининг қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида қурилиш соҳасида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, бюрократик тўсиқларни камайтириш, инновацион ғоялар, ишланмалар ва илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шунингдек, қурилишнинг барча босқичларида шаффофликни таъминлаш мақсадида: 1. шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ: а) қуйидаги шартлар бажарилган тақдирда ўзбекистон республикаси ҳудудида 2028 йил 31 декабрга қадар шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник жиҳатидан тартибга солишга доир миллий норматив ҳужжатлар билан бир вақтда, шу жумладан лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш босқичида 1-иловада келтирилган хорижий норматив ҳ...

Bu fayl DOC formatida 10 sahifadan iborat (409,5 KB). "ўзбекистон республикаси президентининг фармони"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ўзбекистон республикаси президе… DOC 10 sahifa Bepul yuklash Telegram