хоразм мақомлари

PPTX 17 sahifa 377,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 17
слайд 1 хоразм мақомлари режа: 1.ўн икки мақом 2.ўн икки мақом тузилиши: хулоса илова фойдаланилган адабиётлар тарихдан маълумки, ер юзида яшовчи барча халқларнинг ўз маданияти ва санъати, шунингдек, мусиқий маданияти мавжуд бўлиб, уларнинг маънавий бойлиги ҳисобланган. айниқса, шарқ халқларининг мусиқий маданияти ҳар бир халқ миллий мусиқасининг асосини ташкил этган, назарий ва амалий ижрочилик мактабига эга бўлган. шарқ халқларининг мусиқий бойлиги бўлган мақом, муғом, навба, рага, кюи сингари мусиқий ижрочиликнинг аниқ туркумлари турли даврларда турли кўриниш ва йўналишлар билан ижро этилиб келинган ва ривожланган. мақом туркумлари, «шашмақом» ҳам ўзбек ва тожик халқларининг улкан мусиқий бойлиги ҳисобланиб, халқ бастакорлари ижоди натижасида шаклланган ва бойиб борган. ҳозирга келиб, бу туркум ижроларининг аниқ шаклига, характерига ва анъанавий ижро услубларига тўлиқ эгамиз деб айта оламиз. албатта, бунинг боиси, ўтган мақомдон ва бастакор устозларнинг бу борада қилган улкан ижодий меҳнатларининг натижасидир. мақом ижролари мусиқий маданиятимизнинг асосини ташкил этганлиги сабабли бу мавзуга кўпроқ тўхталиш мақсадга мувофиқдир. «мақом» …
2 / 17
рнинг назарий ва амалий томонларини ix- xv асрларда яшаб ижод этган ал - киндий, ал- форобий, ал- хоразмий, ибн сино, ал- урмавий, аш - шерозий, ал- хусайний, ал- марвазий сингари улуғ олимларнинг кўплаб асарларида чуқур илмий шарҳлар билан асослаб берилган. ўн икки мақом xiv- xvii асрларда марказий осиё, хуросон, озарбайжонда ўн икки мақом (дувоздах мақом) мавжуд бўлганлиги тарихий манбаларда ўз аксини топган. ўн икки мақом ҳақида аниқ маълумотларни xvi - xvii асрларда яшаб ижод этган олимлар нажмиддин кавкабий бухорий ва дарвеш али чангий ўз асарларида акс эттириб берганлар. уларнинг рисолаларида бухоро хонлиги даврида ижро этилган ўн икки мақом ва улар асосида бастакорлар томонидан басталанган куй ва ашулалар ва бастакорлар ҳақида маълумотлар берилади. шундан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкинки, ўн икки мақом xviii асргача қўлланилган. xviii аср ўрталарига келиб ўн икки мақом асосида шашмақом шаклланган дейишга тўла асос бўлади. чунки ўн икки мақомдаги номларнинг кўпчилиги нота ёзуви бўлмаганлиги сабабли барча ижродаги …
3 / 17
ра созлари муҳим ўрин тутади. танбурда мақомнинг куйи, доирада эса усул йўли чертилади. шунингдек, чертим йўлларида икки танбур, бир ғижжак, бир буламон ва доира чолғуларидан иборат анъанавий даста ҳам намоён бўлади. мақом тарихига назар ташлайдиган бўлсак мақомот ибораси мусиқа санҳатида мусиқасида мақомларга ўхшаган йирик жанрларни умумлаштирган ҳолатларида ишлатилиб келинган. яҳни, мақомот – мақом сўзининг кўпликшакли бўлиб, мақомлар маҳносини англатади. аслида мақомот бутун шарқ мамлакатларида ушбу жанрга хос бўлган мақомларнинг мавжудлигига асосланган ва уларни бир бутунликда аташ мақсадида мақомот ибораси ишлатилиб келинган. амалиётда бундай мақомларнинг кенг оммалашган турлари қуйидаги мамлакатлар билан боғлиқ. хусусан: мақомот тизимига кирувчи мамлакатлар ва уларнинг мумтоз мусиқасида мақомларга ўхшаган жанрлари китобларда қуйидагича баён этилади: ҳиндистонда учта мақом намунаси бўлиб, уларнинг энг йирик, яҳни катта шаклга эга бўлгани “рага”дир. ундан кейинги шимолий ҳиндистоннинг кашмир вилоятида юзага келган ва мусулмонлар мусиқий анҳаналарига бағишланган кашмир мақомлари. улар амалиётда “сўфиёна калом” деб юритилади. учинчи намуна покистоннингҳиндистондан ажралиб чиққанидан сўнг покистон мумтоз …
4 / 17
рининг жуда қадим замонлардан мавжуд бўлган мусиқа жанридир. улар бу халқларнинг ўзига хос мусиқа бойликлари асосида касбий созанда ва хонандалар томонидан яратилган ва узоқ маданий-тарихий тараққиёт жараёнида мустақил мусиқа жанри сифатида юзага келган... мақомлар шарқ халқлари мусиқасининг асосини ташкил этади” 8 – деб ёзади мусиқашунос олим исхоқ ражабов. ушбу мусиқий жанрларнинг барча ички хусусиятлари, тузилишлари, таркибий тизимларида бир бирига ўхшашликборлиги ва энг муҳими ҳисобланган умумийлик хусусиятлари мавжудлиги боис уларни бир сўз билан мақомот деб юритилади. одатда, шарқ мамлакатларининг мумтоз мусиқасидаги йирик туркумий асарлар, ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос номланишлари заминида амалиётда мавжуд бўлган. юқорида келтирилган номлар шулар жумласидандир. буларни ягона тизимга келтирилган ҳолда, улар умумий ном билан “мақамат” деб юритилиб келинади. марказий осиёда ҳам мақомотга тегишли бўлган туркумий асарлар яратилиб келинган. бу хусусда ҳам мусиқашунос олимлар ўз китобларида ёзиб қолдирганлар. хусусан, мусиқашунос олим о.матёқубов ўзининг “мақомот” китобида бу ҳақида қуйидагиларни ёзади: “ўрта осиё минтақасинингмақомоти бу йирик шажаранинг асосларидан бирини ташкил …
5 / 17
хоразм мақомлари - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 17 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"хоразм мақомлари" haqida

слайд 1 хоразм мақомлари режа: 1.ўн икки мақом 2.ўн икки мақом тузилиши: хулоса илова фойдаланилган адабиётлар тарихдан маълумки, ер юзида яшовчи барча халқларнинг ўз маданияти ва санъати, шунингдек, мусиқий маданияти мавжуд бўлиб, уларнинг маънавий бойлиги ҳисобланган. айниқса, шарқ халқларининг мусиқий маданияти ҳар бир халқ миллий мусиқасининг асосини ташкил этган, назарий ва амалий ижрочилик мактабига эга бўлган. шарқ халқларининг мусиқий бойлиги бўлган мақом, муғом, навба, рага, кюи сингари мусиқий ижрочиликнинг аниқ туркумлари турли даврларда турли кўриниш ва йўналишлар билан ижро этилиб келинган ва ривожланган. мақом туркумлари, «шашмақом» ҳам ўзбек ва тожик халқларининг улкан мусиқий бойлиги ҳисобланиб, халқ бастакорлари ижоди натижасида шаклланган ва бойиб борган. ҳозирга келиб, б...

Bu fayl PPTX formatida 17 sahifadan iborat (377,9 KB). "хоразм мақомлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: хоразм мақомлари PPTX 17 sahifa Bepul yuklash Telegram