мурдани эксгумация қилиш

DOCX 32 стр. 6,1 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 32
мурдани эксгуматция килиш мундарижа: кириш…………………………………………………………………………...3 i боб. мурдани эксгумация қилиш ва кўздан кечириш 1.1. мурдани кўздан кечириш………………………………………..……..….5 1.2. мурдани эксгумация қилиш…………………………………...................10 ii боб. жиноят процессида мурдани эксгумация қилишнинг тушунчаси, моҳияти ва унинг исботлашдаги аҳамияти 2.1. мурдани эксгумация қилиш асослари……………………………….…..19 2.2. жиноят процессида мурдани эксгумация қилишнинг исботлашдаги аҳамияти……………………………………………………………………….…25 хулоса…………………………………………………………………...……30 фойдаланилган адабиётлар………………………………………..31 кириш ўзбекистон республикаси жиноят процессуал қонунчилигига асосан жиноят иши юзасидан тўпланадиган далиллар мурдани эксгумация қилиш йўли билан ҳам тўпланади. жиноят процессида далилларни тўплашнинг мазкур усули ишни судга қадар юритиш ҳамда суд босқичида исботлаш жараёнининг самарадорлигини таъминлашга шунингдек, суд органлари томонидан одил судловни амалга оширишга хизмат қилади. президентимиз ш.м.мирзиёев ҳам халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этишда давлат ҳокимият органларининг ролини инобатга олиб, “янги ўзбекистон бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади – “инсон қадри учун” ҳамда “давлат инсон учун” тамойилларини реал ҳаётга тадбиқ этишдан иборат эканини, бу масалада қонунчилика киритилаётган янгиликлар, ўзгартириш ва қўшимчалар демократик жараёнларнинг мустаҳкам ҳуқуқий …
2 / 32
ўлик, жонсиз, ўлган кишининг жасади деган мазмундаги изоҳлар бериб ўтилган. курс ишининг мақсади: жиноят процессуал қонунчилигида мурдани эксгумация қилиш тартиби ва процессуал расмийлаштириш тўғрисида нормаларни таҳлил қилиш, мурдани эксгумация баённомасини ўрганишдир. илмий фаразда жиноят процессида қонунчилигида мурдани эксгумация қилиш далил тўплашнинг энг самарали тури сифатида ўрганилса, тахлил етилса жиноятларни осон очиш ва хал қилишга кўмаклашади. курс ишининг вазифалари: · адабиётларни чуқур тахлил етиш; · маълумотлар тўплаш; · олинган маълумотларни тахрирлаш; · жиноят процесси қонунчилигида мурдани эксгумация қилиш усуллари ва турлари; · далилларни тўплашда эксгумация усуллари ахамияти. курс ишининг назарий аҳамияти шундаки айрим ҳолларда мурдани эксгумация қилиш тергов ҳаракати терговга қадар текширув, суриштирув ёки дастлабки тергов жараёнида йўл қўйилган хатоларни бартараф этиш учун ўтказилади. яъни ишни юритаётган мансабдор шахслар томонидан мурдани кўздан кечириш, таниб олиш, текшириш ёки экспертизага намуналар олиш ўз вақтида амалга оширилмаслиги ёхуд яқин қариндошлари томонидан мурдани текширишга қаршилик кўрсатиш ҳолатларининг бартараф этилмаслиги оқибатида зарур тергов ҳаракатлари ўтказилмасдан қолади. …
3 / 32
рдани кўздан кечириш учун бошқа мутахассислар, шунингдек, экспертлар жалб қилинади.[footnoteref:1] [1: абдумажидов г. справедливость как философская, этическая и правовая категория. // методологические проблемы права. академия мвд республики узбекистан. – т.: 1995. – 46 с.] эксгумация вақтида мурдани кўздан кечириш ушбу кодекснинг 148-152-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилган ҳолда ўтказилади. мурда топилган жойда уни таниб олиш учун кўрсатиш чоғида ушбу кодекснинг 126 ва 131-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилинади. таниб олинмаган мурдаларнинг бармоқ излари олиниши шарт. ушбу кодекснинг 188-191, 193 ва 197-моддалари талабларига риоя қилган ҳолда мурдадан текшириш учун бошқа хил намуналар ҳам олиниши мумкин. таниб олинмаган мурдани фақат прокурор рухсати билангина кўмилади. 1. мурдани кўздан кечириш одатда у топилган жойни кўздан кечириш билан бир вақтда амалга оширилади. 2. мурдани кўздан кечириш мустақил тергов ҳаракати сифатида, одатда, терговчи келгунига қадар мурдани ҳодиса содир бўлган жойдан бошқа жойга кўчирилган тақдирда амалга оширилади. масалан, мурда топилганда ўлим юз берганлигига анча вақт ўтган бўлиб, …
4 / 32
. қолаверса, ҳодиса содир бўлган жойда мурдани кўздан кечиришда иштирок этган мутахассис-шифокор, ўтказиладиган суд-тиббий экспертизаси учун саволлар тузилишига ёрдам беради. 4. мурдани кўздан кечириш ва унинг натижаларини акс эттириш баённомасида эътиборни мурда ётган аниқ жой, вафот этган шахснинг жинси, тахминий ёши, гавдасининг тузилиши, атрофдаги предметларга нисбатан мурданинг жойлашиши, унинг кийим-кечаги, оёқ кийимларининг ҳолати, ундаги шикастланишлар, тозалиги ёки кирланиши, доғлари, кийими ва чўнтакларидаги топилган буюмлар, ҳужжатлар, қоғозлар ва улардаги ёзувлар мазмуни; кийимлардаги аниқланган йиртиқлик ёки шикастларни пайдо бўлиш механизми, мурданинг кафтлари, бармоқлари мушт ҳолатдами ёки ёйиқлиги; тери рангини ўзгарганлиги, баданида тан жароҳатлари бор-йўқлиги, бор бўлса, уларнинг жойлашиши, пайдо бўлиш механизми; мурданинг танадан ажратилган боши, қўли, кафти, оёғи, товони; мурданинг ранги, масалан ёрқин пушти-қизил, тўқ жигар ранг; мурда доғлари пайдо бўлганлиги, мурдада куйиш излари бор-йўқлиги; ташқи зарбадан ҳосил бўлган калтакланиш излари, кўкаришларнинг мавжудлиги; қон доғлари, бошқа жойдан сачраган қон излари, мурданинг қотиш даражаси, агарда ўлган шахс аниқланмаган бўлса, унинг алоҳида белгилари батафсил …
5 / 32
масалалари. – тошкент: янги аср авлоди, 2001. – 131 б.] мурдани эксгумация қилиш ҳақидаги қарорда кимнинг мурдаси эксгумация қилиниши, мурда қаерга кўмилгани, нима сабабдан уни эксгумация қилиш зарурати пайдо бўлганлиги кўрсатилиши керак.[footnoteref:3] [3: астанов и.р. жиноят ишлари бўйича махсус билимлардан фойдаланиш шакли сифатида експертиза тергов ҳаракатини ўтказиш: назария ва амалиёт. монография. // масъул муҳаррир: ю.ф.н. доц. б.б. ҳидоятов. – т.: тдйи, 2012. 236 б.] мурдани эксгумация қилиш содир бўлиб ўтган жиноий ҳодисага ойдинлик киритиши мумкин бўлган алоҳида тергов ҳаракати ҳисобланади. унга оид қонун талаблари бўйича мурдани эксгумация қилиш ҳақида 148-152-моддаларга берилган шарҳга қаралсин. мурдани таниб олиш тергов ҳаракати ҳам ўтказилиши мумкин. мурдани таниб олиш тергов ҳаракатини ўтказишда албатта, унинг ёнида яна иккита мурда бўлиши талаб этилмайди. одатда, ёнида ҳужжати бўлмаган, шахси аниқланмаган, кимлиги номаълум бўлган шахсларнинг мурдалари таниб олиш учун тақдим этилади. тананинг таниб олиш учун тақдим қилинган қисмларида татуировка ва шунга ўҳшаш бирор бир алоҳида белги бўлса, мурданинг тана …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 32 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "мурдани эксгумация қилиш"

мурдани эксгуматция килиш мундарижа: кириш…………………………………………………………………………...3 i боб. мурдани эксгумация қилиш ва кўздан кечириш 1.1. мурдани кўздан кечириш………………………………………..……..….5 1.2. мурдани эксгумация қилиш…………………………………...................10 ii боб. жиноят процессида мурдани эксгумация қилишнинг тушунчаси, моҳияти ва унинг исботлашдаги аҳамияти 2.1. мурдани эксгумация қилиш асослари……………………………….…..19 2.2. жиноят процессида мурдани эксгумация қилишнинг исботлашдаги аҳамияти……………………………………………………………………….…25 хулоса…………………………………………………………………...……30 фойдаланилган адабиётлар………………………………………..31 кириш ўзбекистон республикаси жиноят процессуал қонунчилигига асосан жиноят иши юзасидан тўпланадиган далиллар мурдани эксгумация қилиш йўли билан ҳам тўпланади. жиноят процессида далилларни тўплашнинг мазкур ...

Этот файл содержит 32 стр. в формате DOCX (6,1 МБ). Чтобы скачать "мурдани эксгумация қилиш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: мурдани эксгумация қилиш DOCX 32 стр. Бесплатная загрузка Telegram