иммобилизация қилиш технологияси

DOC 10 стр. 48,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 10
копко деп коркып кетпе :) 15. колга байлам койыуга корсетпелер, колланатугын байлам турлери . 15. қ ў л л а р ш и к а с т л а н г а н д а т р а н с п о р т иммобилизация-с и. елка суяги юқори қисмидан синганда иммобилизация куйидагича амалга оши-рилади: қўлни тирсак бўғимида ўткир бурчак остида шундай букиладики, кафа қарама-қарши кўкрак бези сўрғичи устида туриши керак қўлтиқ остига пахта-докадан тайёрланган болиш кўйилиб кўкрак орқали соғлом елка камарига боғланади. билакни рўмолга осиб кўйилиб, елкани танага боғлаб кўйилади. елка диафизи синганда нарвонсимон шина кўйилади нарвонсимон шинани соғлом қўлга кў- йиб керакли шакл берилгач, унинг устидан пахта ва бинт ўралади. шина учтг бўғимни: елка, тирсак ва билак-кафт усти бўғимларни қотириб ушлаши керак . шикастланган қўл, қўлтиқ остига пахта-докадан тайёрланган болишча кўйилади. шинани бинтлар ёрдамида елка ва танага махкам боғланади. айрим холларда қўлни рўмолга осиб кўйилади (24-расм). синиш тирсак …
2 / 10
мобилизация қилиш билан бир каторда маълум зарур шартларни бажаради — фиксация билан бирга тортади ҳам (27-расм). у сон ва болдир суякларининг ҳамма юзалардаги синишларда қўл келади. шина иккита, турли узунликда суриладиган ёгоч тахтадан иборат бўлиб (биттаси 1,71 м, иккинчиси 1,46 м), эни 8 см, оёқ панжаси остига кўйиладиган («товон») тортиш учун тахта тиркач ва бурама таёкчалар ипи билан таъминланган. узун тахтани соннинг ташқари томонидан қўлтик остидан бошлаб ва калтасини оёқнинг ичкари томонидан кўйилади. иккала тахтанинг юқори қисмида кўндаланг қадалиб турадиган тиргагичи бор. тахталар суриладиган бўлганлиги туфайли беморларнинг бўйига қараб узун ва калта қилиш мумкин. оёқ панжаси остига «товон» бинт билан қотири-лади, унда ипни қотирадиган ўрни бор, шинанинг ичкаридан кўйила-диган тахтасида тешикли ошиқ-мошиқ қотирилган, у орқали ип ўтка-зилади. шина ўрнатилгандан сўнг ип таранг бўлгунича бураб тортилади. шинани танага юмшок бинтлар ёрдамида қотирилади. тўпиқлар, ошиқ-болдир бўғими ва панжа суяклари бир вақтда синганда дитерихс шинасини қўйиш ман этилади. нарвонсимон шина билан иммобилизация қилиш. …
3 / 10
иладиган ашёлар мухим аҳамиятга эга (гипс боғлам-лари, турли шиналар, аппаратлар). г и п с қ ў й и ш т е х н и каси. хамма қотадиган боғламлар ичида энг кенг тарқалгани гипс боғлами хисобланади. жаррохлик муассасаларида гипс боғламини қўйиш учун махсус ажратилган хоналар мавжуд бўлиб, улар тегишли асбоб ва анжомлар билан жихозланади. гипс хонаси ишини таъминлаш учун у минимал жихозланган ва асбобларга эга бўлиши керак (30-расм): 1) гипс бинтлари ва лонгета-ларини тайёрлаш учун стол; 2) стол (яхшиси ортопедик типдаги, ма-салан, хоули) гипс боғламларини қўйиш ёки оддий боғлам столи ча-ноқни ушловчи мосламаси билан; 3) гипсли корсет қўйиш учун мос-лама; 4) гипс боғламини кесиш учун қайчилар, масалан, штилл қайчиси (30-расм, а); 5) тумшуқ- қисқичлар гипс боғламини эгиш учун, масалан, вольф қисқичи (30-расм, в); 6) гипсни кенгайтирувчи, гипс қирраларини кенгайтириш учун, масалан, кнорре кенгайтиргичи; 7) пичоклар (30-расм, д). гипс хонасида хаммавакт тайёр гипс бинтлар ва лонгеталар махсус шкафда сақланиши шарт. гипс боғлами …
4 / 10
пснинг қотишини тезлаштириш учун иссиқ сув иш-латилади (40-500с) ёки оқак суви кўшилади. гипсни секин қотириш учун совуқ сув ишлатилади ва 1/2 чой қоршиқда ош тузи, сут, крахмал клейстери ёки суюқ ёғоч елими қўшилади. гипс бинтларни докадан ҳам тайёрлаш мумкин, унинг четлари қирқилади. бундам юмшоқ ўралган дока бинтлар тайёрига нисбатан анча эластикдир, дока бинтлар узунлиги 3 метрдан ошмаслиги керак бинтлар уч ўлчамда тайёрланади: 3 га бўлинган дока бўлакларидан энли бинт (23 см), 4 қисмга бўлинса — ўртача (17 см) ва 6 қисмга бўлса — энсиз (10-11 см). гипс боғламларининг икки хили бўлади: пахта-докали, фланелли ёки трикотаж тагликли ва тагликсиз боғлам. хозирги пайтда фабрикадан тайёр холда чиқадиган гипс бинтлари кўпроқ ишлатилмоқда. трикотаж бинт ва трикотаж пайпоқ таглик сифатида кенг тарқалди, чунки улар терини тирналишдан, қирилишдан химоя қилиш билан бир қаторда тагликсиз кўйилган гипс боғламидан катта афзаллиги бор. тагликсиз гипс боғлами тўғридан-тўғри тери устидан қўйилиб, терига бирор нарса суркамай, туклари қирилмай кўйилади. гипс …
5 / 10
злантириш ва ором бериш учун иккита ёки учта бўғим гипс боғлами билан қотирилади. 3.гипс боғламнинг юқори ва пастки қисмига 1-2 кават энли бинт ўралади ёки трикотаж ғилоф кийдирилади. 4.оёқ ёки қўлга функционал қулай холат берилади (бўғимда харакат тикланмаган холда). 5.гипс қўйишда қўл ёки оёқни қимирлатмай ушлаб туриш керак 6.гипсли бинт билан боғлам қўйишда хар бир ўраганда олдинги бинтнинг 2/3 қисмини спирал шаклида беркитиш керак бинтларни перифериядан марказга караб олиб борилади. бинтни букламаслик керак зарурат бўлса бинт қарама-қарши томонидан қайчиланади ва танага мослаштирилади. 7.боғлам тана контурларига тўлиқ ёпишиб туриши учун ҳар бир қават кўйилгач боғламни силаб-силлиқлаш — моделлаш керак шу мақсадда бутун кафт билан боғлам обдон силлиқ қилинади. тана контурлари, айниқса, суяк бўртиб турган жойлар ва гумбазлар кунт билан моделланади. 8.оёқ, ёки қўлни бутун кафт билан ушлаб туриш керак гипсда бармоқлар изи қолмаслиги шарт, чунки бунда тери ва тўқималар эзилиши мумкин. 9. шикастланган оёқ ёки қўл холатини назорат қилиш учун бармоқларнинг …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 10 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "иммобилизация қилиш технологияси"

копко деп коркып кетпе :) 15. колга байлам койыуга корсетпелер, колланатугын байлам турлери . 15. қ ў л л а р ш и к а с т л а н г а н д а т р а н с п о р т иммобилизация-с и. елка суяги юқори қисмидан синганда иммобилизация куйидагича амалга оши-рилади: қўлни тирсак бўғимида ўткир бурчак остида шундай букиладики, кафа қарама-қарши кўкрак бези сўрғичи устида туриши керак қўлтиқ остига пахта-докадан тайёрланган болиш кўйилиб кўкрак орқали соғлом елка камарига боғланади. билакни рўмолга осиб кўйилиб, елкани танага боғлаб кўйилади. елка диафизи синганда нарвонсимон шина кўйилади нарвонсимон шинани соғлом қўлга кў- йиб керакли шакл берилгач, унинг устидан пахта ва бинт ўралади. шина учтг бўғимни: елка, тирсак ва билак-кафт усти …

Этот файл содержит 10 стр. в формате DOC (48,0 КБ). Чтобы скачать "иммобилизация қилиш технологияси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: иммобилизация қилиш технологияси DOC 10 стр. Бесплатная загрузка Telegram