озик овкатдан касалланиш

DOC 68.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1363186967_42125.doc озиқ-овқат маҳсулотларидан ўтадиган касалликлар www.arxiv.uz режа: 1. озиқ –овқат маҳсулотларидан касалланиш сабаблари 2. озиқавий инфекциялар 3. озиқ-овқат маҳсулотларидан захарланиш озиқ–овқат маҳсулотларидан касалланиш – сифатсиз озиқ–овқат маҳсулотларини истеъмол қилганда ҳосил бўлади. микроорганизмлар турли йўллар билан - озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов берганда, уларни тарқатишда қатнашадиган персонал қўли билан, чанг билан ҳаво орқали ва қисман тупроқ орқали, сақлаш учун ишлатиладиган ифлосланган сув ёки муз билан захарланган идиш орқали маҳсулотга ўтиши мумкин. баъзи маҳсулотлар (масалан гўшт, сут) агар улар касалланган ёки бацилло ташувчи жониворлардан олинган бўлса, токсиген микроблар билан захарланган бўлиши мумкин. озиқ – овқат маҳсулотларини тарқатиш ва сақлаш билан шуғулланадиган шахслар, озиқ – овқат маҳсулотлари билан захарланиш пайдо бўлиш сабабини ва тарқалиши мумкинлигининг шарт – шароитлари билан ва буни олдини олиш тадбирлари билан таниш бўлиши лозим. озиқ – овқат маҳсулотларидан захарланиш уни пайдо бўлиш белгиларига кўра 2 гуруҳга бўлинади: 1) озуқавий инфекция; 2) озуқадан захарланиш. озуқавий инфекцияларга – юқумли касалликлар киради. бунда озиқ …
2
анишни уйғотувчи микроорганизмлар озиқ – овқат маҳсулотларида токсинлар ҳосил қилиб ривожланади – кўпаяди. озиқавий захарланиш юқумли эмас. касал билан алоқада бўлган соғлом организмга ўтмайди. озиқавий инфекциялар озиқавий инфекциялар типик юқумли касалликлар каби давомий инкубацион давр ва ҳар бир касаллик учун характерли ҳисобланган клиник белгилар билан боради. кўпчилик озиқавий инфекцияларни уйғотувчилари инсон организмига тушиб, асосан ичакда локализациялашади. бундай касалликлар ичак инфекциялари дейилади. уларга дизентерия, тиф, паратиф киради. бундай касаллик уйғотувчилари ичак-тифоз гурух бактериалари сафига киради. ичак-тифоз гурух бактериалари. инсон учун патоген ҳисобланган ичак инфекцион касалликларини уйғотувчиларидан ташқари патоген бўлмаган сапрофит бактерияларни ўз ичига олади. яъни инсон ва жонивор ичакларидаги оддий яшовчи - ичак таёқчаси- escherichia coli ва унинг турли кўринишларидир. ичак-тифоз гурух бактериялари жуда кўп умумий белгиларга эга, бу эса оилаларнинг биологик жихатдан тор доирада яқинлигини кўрсатади. улар калта таёқчалар кўринишида бўлиб, спора ҳосил қилмайдилар, грамманфий, аэроб ва анаэроб шароитларда ривожланишлари мумкин. бу гурухнинг кўп миқдордаги вакиллари инсон учун патогенлик даражаси …
3
вчи а ва б бактериялари бир бирига ўзаро яқнн бу ҳаракатланувчи, спора ҳосил қилмайдиган грамманфий, калта таёқчалар-факультатив анаэроблар. оптимал ҳарорати 370с. улар экзотоксин ҳосил қилмайдилар, лекин организм ичида бактериянинг ўзи нобуд бўлганидан сўнг ҳароратга чидамли кучли таъсирга эга эндотоксин эркинликка чиқади. инкубацион вақти 10-20 кун. касаллик вақтида ингичка ичакнинг ялиғланиши, ич кетиши, ҳарорат кўтарилиши, холсизлик кузатилади. дизентерия – йўғон ичак ялиғланади. касаллик уйғотувчи бошқа ичак гуруҳ бактерияларидан фарқ қилиб, ҳароратсиз ўтади. инкубацион даври 2 кундан 7 кунгача давом этади. озиқ – овқат маҳсулотларида 10 – 20 кунгача тирик сақланади. холера (ўлат) уйғотувчилари–вибрион озиқ–овқат маҳсулотларида 10–15 кун, тупроқда 2 ой, сувда бир неча сутка сақланади. холера вибрионни паст ҳароратларга чидамли. у кучли таъсир этувчи эндотоксин ва экзотоксин – энтеротоксин (ичак захари). инкубоцион даври бир неча соатдан бир неча кунгача давом этади. касаллик турли даражадаги оғирликда ўтади. ичак инфекция касалликлари билан оғриганлар узоқ вақтгача инфекция ташувчи бўлиб қоладилар. ичак инфекциясининг профилактикаси – …
4
қилгандан сўнг одатда бир неча соат ичида намоён бўлади ва жуда оғир бориши билан характерланади. микроблар уйғотган озиқ–овқат маҳсулотлари билан захарланиш 2 хил бўлади. озиқ–овқат маҳсулотлари интоксикациялари ва токсикоинфекциялари. озиқ–овқат маҳсулотлари интоксикациялари (токсикозлар)– маҳсу-лотда фақат микроб токсинлари бўлганда намоён бўлади. бунда токсин ҳосил қилувчи микроорганизмлар бўлмаслиги ҳам мумкин. озиқ–овқат маҳсулотлари токсикоинфекциялари – овқатда фақат катта миқдорда ривожланаётган тирик токсиген микробларининг мавжудлиги туфайли намоён бўлади. озиқ – овқат маҳсулотлари интоксикациялари озиқ – овқат маҳсулотлари интоксикациялари бактериал ва замбуруғли бўлиши мумкин. бактериал интоксикацияга ботулизм ва стафилоккокли интоксикация киради. ботулизм –бу озиқ–овқат маҳсулотларидаги clostridium botulinum бактериясининг токсини орқали жуда оғир захарланиш (24-расм). озиқ–овқат маҳсулотларига тушиб қолган ботулизм касаллигини уйғотувчисининг кўпайиши ва токсин ажратиши учун яхши муҳит ҳисобланади. ботулизм уйғотувчиси спора ҳосил қилувчи таёқча. 24-расм. clostridium botulinum спора ҳужайра четида жойлашган бўлиб, теннис ракеткасининг кўринишини эслатади. у қатъий анаэроб, совуққа чидамли муҳитнинг нордон реакцияларини сезувчан (рн 4,5 – 4 дан кичик бўлганда ривожланмайди). туз …
5
музлатилганда ҳам, мариновка қилинганда ҳам сақланиб қолади. овқат билан инсон ичагига тушиб токсин қонга сўрилади ва марказий нерв системасини шкастлайди. инкубацион даври 6-24 соат ва ундан кўпроқ бўлиши мумкин. касалликнинг асосий белгилари кўз хиралашади, нутқ ва нафас олиш қийинлашади. мускул тўқималари параличга учрайди. адабиётлар 1. панфилова н.е. сут ва саломатлик. тошкент- «меҳнат» 1991й.124 б. 2. регуляторы роста растений /под. ред. г.с.муромцева/ м., 1979. 3. семихатова н.м. хлебопекарные дрожжи. м, 1980. 4. готтиеалк. метаболизм бактерий. м., 1982. 5. егоров н.с. основы учения об антибиотиках. м., 1986. 6. ауэрман л.я. технология хлебопекарного производства. м, 1972. 7. стейнцер р, э.эдельберг, ингрэм дж. мир микробов. в 3 т. шер. с англ/ под ред. е.н.кондратьевой и др. м,. 1979. 8. маслин д.м. анзамицин (обзор) /антибиотики. м., 1979. т24. №7. с. 535-557. 9. производство атибиотиков /под. ред. с.м. новешини и др. м., 1970. 10. хакимова ш.и. «шаробчилик микробиологияси». тошкент. ткти. 2001. 11. абдуллаев р., сафаров к., …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "озик овкатдан касалланиш"

1363186967_42125.doc озиқ-овқат маҳсулотларидан ўтадиган касалликлар www.arxiv.uz режа: 1. озиқ –овқат маҳсулотларидан касалланиш сабаблари 2. озиқавий инфекциялар 3. озиқ-овқат маҳсулотларидан захарланиш озиқ–овқат маҳсулотларидан касалланиш – сифатсиз озиқ–овқат маҳсулотларини истеъмол қилганда ҳосил бўлади. микроорганизмлар турли йўллар билан - озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов берганда, уларни тарқатишда қатнашадиган персонал қўли билан, чанг билан ҳаво орқали ва қисман тупроқ орқали, сақлаш учун ишлатиладиган ифлосланган сув ёки муз билан захарланган идиш орқали маҳсулотга ўтиши мумкин. баъзи маҳсулотлар (масалан гўшт, сут) агар улар касалланган ёки бацилло ташувчи жониворлардан олинган бўлса, токсиген микроблар билан захарланган бўлиши мумкин. озиқ – овқат маҳсулотларини тарқатиш ва са...

DOC format, 68.0 KB. To download "озик овкатдан касалланиш", click the Telegram button on the left.