терининг тузилиши, морфологик элементлари

PPT 69 стр. 13,9 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 69
адти дерматовенерология кафедраси муаллифлар: асс. валихонов у.а.,проф. пақирдинов а.б., асс. ботиров к.з. мавзу: “терининг тузилиши, морфологик элементлари” 4-5 курс даволаш, тиббий педагогика ва педиатрия факультетлари талабалари учун электрон услубий қўлланма дерматология терининг тузилиши, морфологик элементлари терининг тузилиши терининг тузилиши терининг микроскопик тузилишига қараб учта қисм тафовут қилинади. эпидермис – терининг устки қисми дерма – асл тери қавати гиподерма – тери ости ёғ клетчаткаси эпидермис эпидермис (epidermis) кўп қаватли мугузланувчи (шохланувчи) эпителийлардан ташкил топган ва улар бир-биридан хужайраларнинг шакли, тузилиши билан фарқ қилади. эпидермисда қуйидаги қаватлар бўлади: базал қават (stratum basаle)-базалный слой тиканаксимон қават (stratum spinosum)-шиповатый слой донадор қават (stratum granulosum)-зернистый слой ялтироқ қават (stratum lucidum)-блестящий слой мугуз қават (stratum corneum)-роговой слой дерма дерма терининг асл (derma), ёки хусусий қавати бўлиб, базал мембрана остида юмшоқ, чегараланмаган бириктирувчи тўқимадан тузилган. дермада бир-биридан унчалик аниқ ажралмаган икки қават тафовут қилинади: сўрғичсимон ва тўрсимон қаватлар. сўрғичсимон қават: эпидермис остида жойлашган ва ғовак толали бириктирувчи …
2 / 69
ар бироз йирикроқ тутамлар хосил қиладилар ва бир-бирлари билан кесишиб жойланиши оқибатида тўрсимон манзара хосил бўлади. улар орасидаги бўшлиқни оралиқ аморф моддаси, қон томирлари, нерв толалари, тер безлари,ёғ безлари, силлиқ мускул толалари, соч фолликулалари кабилар тўлдириб туради. тери ости ёғ клетчаткаси дерма аниқ чегарасиз тери ости ёғ қатламига (клетчаткага) ўтади. бу қатлам ёғ хужайралари тўпламидан иборат бўлиб, улар асл тери қаватининг тўрсимон қаватидан давом этган толали тўқималарнинг бир бирлари билан кесишиб, хосил қилишган катакчаларда жойлашадилар. бириктирувчи тўқима толалари шунингдек ичкарига йўналишда давом этиб, тери фасциясини хосил қилади, бу фасция остидаги мускул апоневрози билан ёки суяк пардаси билан бирикиб кетади. терининг хосилалари терининг хосилаларига сочлар, ёғ безлари, тер безлари ва тирноқлар кирадилар. сочда стержень ва ўзак тафовут қилинади. соч ўзаги соч қопчасининг (фолликуласининг) пиёзчасида тугайди. соч қопчасининг ички қавати эпителийдан, ташқи қавати бириктирувчи тўқимадан иборат. соч қопчасининг юқориги 1/3 қисмига ёғ безларининг чиқарув йўли очилади. ёғ безлари альвеоляр тузилишга эга,уларниг чиқарув …
3 / 69
мирларига жуда бой хисобланади. гиподерма ва дерма чегарасида терининг чуқур артерия чигаллари жойлашган. ундан перпендикуляр равишда қон томирлари чиқиб, юқорига равона бўлади ва сўрғичсимон қават остида юзаки артерия чигалларини хосил қилади. ушбу чигалдан майда артериялар чиқадилар ва дерманинг хар хил тузилмалрини ва қисмларини қон билан таъминлайдилар. терининг лимфатик тизими лимфатик капиллярларнинг иккита чигалидан ва олиб кетувчи лимфа томирларидан иборат. лимфатик капиллярларнинг юзаки чигали сўрғич қават остида жойлашган чуқури эса — дерманинг остки қаватларида жойлашади. тери асаб толаларига ва асаб охирларига (рецепторларга) жуда бойдир. унда орқа мия, бош мия ва вегетатив асаб толалари тарқалган. асосий чигал тери ости ёғ клетчаткасида жойлашган, ундан чиққат тармоқлар (шохчалар) соф терига ўтади. сўрғичсимон қаватда асаб толалари қалин чигал хосил қилади, ундан эса соч фолликулаларига, ёғ ва тер безларига, қон томирларига, эпидермисга етиб борадиган асаб толалари чиқадилар. терида фатера — пачини, руффини ва мейсснер таначалари, краузе колбаси, меркел хужайралари каби асаб охирлари (рецепторлар) жойлашган. терининг морфологик …
4 / 69
юцияга учраб, дастлабки кўринишини ўзгартириши мумкин. шунинг учун қандай тошмалар ушбу касалликнинг типик манзараси учун хослиги ва қайсилари эволюция оқибатида пайдо бўлганини фарқ қилиш жуда мухим. бирламчи ва иккиламчи морфологик элементлар тафовут қилинади бирламчи морфологик элементлар –ўзгармаган терида биринчи бўлиб пайдо бўлган тошмалардир. уларга доғ. тугунча, дўмбоқча, тугун, (булар инфильтратив тоифадаги бирламчи элементлардир) торвоқ, пуфак, пуфакча, йирингча ёки мадда (булар эксудатив тоифадаги бирламчи элементлардир) киради. бирламчи элементлар бўшлиқли ва бўлиқсиз деб икки хил тоифага ажратилади. бўшлиқсизларга доғ, тугунча, тугун, дўмбоқча, торвоқ киради, қолганлари бўшлиқлидирлар. иккиламчи морфологик элементлар — булар бирламчи элементларнинг эволюцияси (ўзгариши) оқибатида улардан пайдо бўлган тошмалардир. иккиламчи элементларга пигментация (гиперпигментация, гипопигментация), тангача, эрозия, тирналиш, яра, ёриқ, қалоқ, чандиқ, лихенификация, вегетация киради. бўшлиқли бирламчи элементлар бўшлиқли элементлар ичида сероз, геморрагик ёки йирингли суюқлик тутадилар. буларга пуфакча, пуфак ва мадда киради. бўшлиқсиз бирламчи элементлар бўшлиқсиз элементларга доғ, тугунча, тугун, торвоқ, дўмбоқча киради инфильтратив характердаги бирламчи морфологик элементлар доғ, тугунча, дўмбоқча, …
5 / 69
оғлар йўқалаётганда улар тангачалар билан қопланади ва сўрилиб кетгач иккиламчи пигментация қолдиради ёки из қолдирмасдан тугайди. яллиғланиш доғлари дерматитларда иккиламчи сифилисда, экземада ва бошқа кўплаб касалликларда учрайди. доғ (macula) macula (inflammatoria rosea) доғ (macula) яллиғланишсиз доғларга жахл (ёки уялиш) эритемаси мисол бўлади.шунингдек телеангиэктазиялар хам яллиғланишсиз доғлардир. геморрагик доғлар терига қон қуйилиши оқибатида хосил бўладилар. уларга петехиялар, пурпуралар экхимозлар, вибицесс (чизиқсимон геморрагик доғлар), гематомалар киради. пигмент доғлари гиперпигментацияли ёки депигментацияли бўлади. улар пайдо бўлишига қараб туғма ёки орттирилган бўлиши мумкин. . сунъий доғлар терига бўёвчи моддаларнинг кириши оқибатида пайдо бўлади. (татуировкалар, профессионал стигмалар). доғ (macula) macula hyperchromica (pityriasis versicolor) доғ (macula) гиперпигментацияли доғлар терида меланин пигментининг чўкиши оқибатида пайдо бўлпадилар. туғма ва орттирилган гиперпигментацияли доғлар фарқланади. туғма гиперпигментацияли доғлар — булар асосан невуслардир (холлар). орттирилган гиперпигментацияли доғларга сепкиллар мисол бўлади, шунингдек аддисон касаллигида, фотодерматозларда хам шундай доғлар пайдо бўлади. терида меланин пигменти бўлмаса депигментацияли доғлар пайдо бўлади. орттирилган депигментацияли доғга витилиго, …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 69 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "терининг тузилиши, морфологик элементлари"

адти дерматовенерология кафедраси муаллифлар: асс. валихонов у.а.,проф. пақирдинов а.б., асс. ботиров к.з. мавзу: “терининг тузилиши, морфологик элементлари” 4-5 курс даволаш, тиббий педагогика ва педиатрия факультетлари талабалари учун электрон услубий қўлланма дерматология терининг тузилиши, морфологик элементлари терининг тузилиши терининг тузилиши терининг микроскопик тузилишига қараб учта қисм тафовут қилинади. эпидермис – терининг устки қисми дерма – асл тери қавати гиподерма – тери ости ёғ клетчаткаси эпидермис эпидермис (epidermis) кўп қаватли мугузланувчи (шохланувчи) эпителийлардан ташкил топган ва улар бир-биридан хужайраларнинг шакли, тузилиши билан фарқ қилади. эпидермисда қуйидаги қаватлар бўлади: базал қават (stratum basаle)-базалный слой тиканаксимон қават (stratum spinosum...

Этот файл содержит 69 стр. в формате PPT (13,9 МБ). Чтобы скачать "терининг тузилиши, морфологик элементлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: терининг тузилиши, морфологик э… PPT 69 стр. Бесплатная загрузка Telegram