акциз солиғи

DOCX 6 sahifa 18,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
мавзу: акциз солиғи 1. акциз солиғининг иқтисодий моҳияти ва хусусиятлари 2. акциз солиғи тўловчилар ва солиқ солиш объекти. 3. солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби 1. акциз солиғининг иқтисодий моҳияти ва хусусиятлари солиқ психологияси нуқтаи-назаридан барча солиқлар истеъмол предмети ҳисобланади, акцизлар ҳам шулар жумласига киради. товарнинг нархида ўтирганлиги учун улар кўзга кўринмайди, солиқнинг катта-кичиклигини билмаган сотиб олувчи унинг нархида солиқ ўтирганлигини билмай туриб товарни сотиб олади. бу одатда билвосита солиқ бўлиб, уни яхшиси кўринмас деб аташ мақсадга мувофиқ бўлур эди. солиқ ундиришнинг бу усули ҳукуматнинг энг яхши кўрган усулидир. акцизлар - товарлар учун қўйиладиган билвосита солиқларнинг бир тури бўлиб, қўшилган қиймат солиғидан фарқли маълум бир чегараланган тур ва гуруҳдаги маҳсулотларнинг нархига ёки кўрсатилаётган хизматларнинг тарифига қўшилади. “акциз” сўзи француз тилидан келиб чиққан бўлиб, “чопиб ташлаш” маъносини билдиради. бу ердан ушбу тўловнинг ўзига хос хусусиятлари келиб чиқади. акцизлар товар нархига қўшилади ва ҳукуматга унинг қийматидан бир қисмини олишга ёки кесиб олишга имкон беради. …
2 / 6
а акциз товарларини ишлаб чиқарувчилар ўзлари бунга яраша хизмат кўрсатмаган ҳолда юқори даромадга эга бўладилар; - акцизлар жамият томонидан истеъмол қилиш кераксиз деб топилган товарларга, спиртли ичимликлар, тамаки маҳсулотлари ва бензинга қўйилади. шундай қилиб, акцизлар истеъмолни меъёрга солиб турувчи бир восита сифатида хизмат қилади. улар ёрдамида ҳукумат бир томондан инсон саломатлигига, жамият ва атроф муҳитга зарар келтирадиган товарларни (тамаки, вино, ароқ маҳсулотлари ва ҳ.қ.) сотилишини ушлаб турса, иккинчи томондан, ушбу товарларни сотиш натижасида жамиятда етказиладиган зарарларни молиявий қоплаш учун маблағ ундиради. ҳукуматнинг бундай тутган йўли эса ўз вақтида аҳоли томонидан адолатлик деб ҳисобланади, чунки алкогол ичувчилар, чекувчилар, автомобил ёрдамида атроф-муҳитни заҳарловчилар қанчалик кўп истеъмол қилсалар, шунчалик кўп солиқ тўлайдилар, бу эса давлат бюджетини маблағ билан таъминлашига олиб келади. барча билвосита солиқлар каби акциз ҳам солиқнинг фискал функциясини тўлиқ бажаради, яъни бюджетни жуда ҳам яхши маблағ билан таъминлайди. аввал қимматбаҳо буюмлар ёки катта даромад келтирадиган фаолият турлари акциз солиғига тортилган эди. …
3 / 6
фарқли биринчи ўринда инсон ҳаётида зарур бўлган пахта ёғи, гурунч, совун ва бошқа кўпгина товарларга нисбатан ҳам акциз солиғи қўлланилади. бунда акциз солиғи бўйича солиққа тортишнинг асосий, яъни нархларнинг ўсиши билан ушбу товарларга нисбатан бўлган талаб ўзгармайдиган ва асосан қимматбаҳо буюмга нисбатан ёки инсон соғлиғи ва жамият учун зарарли бўлган товарларга нисбатангина солиқ солиш тамойиллари бузилган. акциз солиғишнг суммаси қуйидаги формулага асосан ҳисобланади. 1. акциз солиғининг қатъий солиқ ставкалари белгиланган ҳолатларда, жумладан: 1.1. сувсиз этил спиртининг 1 литри учун акциз солиғининг қатъий ставкалари белгиланган маҳсулот бўйича маҳсулот бирлигига алкоголли маҳсулот (спирти кам вино, шампан виносидан ташқари) (м х а) : 100, бунда: м - тайёр маҳсулот таркибидаги спирт ўткирлиги, фоизларда (ундан спирт тайёрланган хом ашё туридан қатьи назар); а - акциз солиғининг қатъий ставкаси, ўлчов бирлиги сўмларда. 1.2. тайёр маҳсулот бирлигига акциз солиғининг қатъий ставкалари белгиланган маҳсулот бўйича (спирти кам вино, шампан виноси, пиво, вино маҳсулотлари, этил спирти, ҳамда тамаки …
4 / 6
аннархи сўм 1500 2. зарурий фойда сўм 100 3. маҳсулотнинг ҳисоб-китоб (улгуржи) нархи (1-сатр + 2-сатр) сўм 1600 4. акциз солиғи ставкаси фоиз 20 5. акциз солиғи билан маҳсулотнинг нархи (ққссиз) (3-сатр х 100) : (100 - 4-сатр) сўм 2000 6. акциз солиғининг суммаси (5-сатр - 3-сатр) сўм 400 2. акциз солиғи тўловчилар ва солиқ солиш объекти. акциз солиғи тўловчи юридик ва жисмоний шахслар қуйидагилардир: -ўзбекистон республикаси ҳудудида акциз солиғи солинадиган товарларни (акциз тўланадиган товарларни) ишлаб чиқарувчилар; -ўзбекистон республикаси ҳудудида акциз солиғи солинадиган (акциз тўланадиган хизматлар) мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчилар; -бензин, дизель ёқилғисини якуний истеъмолчиларга реализация қилишни, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилишни, шунингдек газни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилишни амалга оширувчилар. ушбу бўлимни қўллаш мақсадида якуний истеъмолчилар деганда ўз эҳтиёжлари учун бензин, дизель ёқилғиси ҳамда газ олувчи юридик ва жисмоний шахслар тушунилади. -ўзбекистон республикасининг божхона ҳудудига акциз тўланадиган товарларни импорт қилувчилар; - оддий ширкат …
5 / 6
а топшириш ёки ҳисобланган дивидендлар ҳисобига юридик шахснинг муассисига (иштирокчисига) топшириш; - акциз тўланадиган товарларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа товарларга (ишларга, хизматларга) айирбошлаш учун топшириш; 2) акциз тўланадиган товарларни юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) ҳисса ёки пай бадали тариқасида ёхуд оддий ширкат шартномаси бўйича шерикнинг (иштирокчининг) ҳиссаси сифатида топшириш; 3) акциз тўланадиган товарларни юридик шахснинг иштирокчисига (муассисига) у юридик шахс таркибидан чиққан (чиқиб кетган) тақдирда ёки юридик шахс қайта ташкил этилганлиги, тугатилганлиги (банкротлиги) муносабати билан топшириш, шунингдек оддий ширкат шартномаси доирасида ишлаб чиқарилган акциз тўланадиган товарларни мазкур шартнома шеригига (иштирокчисига) унинг шартнома иштирокчилари умумий мулкидаги мол-мулкдан улуши ажратиб берилган ёки бундай мол-мулк тақсимланган тақдирда топшириш; 4) акциз тўланадиган товарларни улуш қўшиш асосида қайта ишлашга топшириш, шунингдек улуш қўшиш асосида хом ашё ва материалларни, шу жумладан акциз тўланадиган хом ашё ва материалларни қайта ишлаш маҳсули бўлган акциз тўланадиган товарларни ишлаб чиқарувчи томонидан қайта ишлашга берилган хом ашё ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"акциз солиғи" haqida

мавзу: акциз солиғи 1. акциз солиғининг иқтисодий моҳияти ва хусусиятлари 2. акциз солиғи тўловчилар ва солиқ солиш объекти. 3. солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби 1. акциз солиғининг иқтисодий моҳияти ва хусусиятлари солиқ психологияси нуқтаи-назаридан барча солиқлар истеъмол предмети ҳисобланади, акцизлар ҳам шулар жумласига киради. товарнинг нархида ўтирганлиги учун улар кўзга кўринмайди, солиқнинг катта-кичиклигини билмаган сотиб олувчи унинг нархида солиқ ўтирганлигини билмай туриб товарни сотиб олади. бу одатда билвосита солиқ бўлиб, уни яхшиси кўринмас деб аташ мақсадга мувофиқ бўлур эди. солиқ ундиришнинг бу усули ҳукуматнинг энг яхши кўрган усулидир. акцизлар - товарлар учун қўйиладиган билвосита солиқларнинг бир тури бўлиб, қўшилган қиймат солиғидан фарқли маълум бир чегараланган ту...

Bu fayl DOCX formatida 6 sahifadan iborat (18,7 KB). "акциз солиғи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: акциз солиғи DOCX 6 sahifa Bepul yuklash Telegram