tijorat banklari faoliyati tahlilini tashkil qilish

PDF 36 pages 516.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 36
мавзу: тижорат банклари фаолияти таҳлилини ташкил килиш. режа: 1.тижорат банклари фаолияти таҳлилининг асослари. 2.тижорат банклари фаолияти таҳлили фанининг мақсад ва вазифалари. 3.тижорат банклари фаолияти таҳлилининг турлари. адабиётлар рўйхати. ҳар қандай жараённинг кейинги тақдири унинг ҳар томонлама чуқур таҳлил этилишига асосланади. айниқса, иқтисодий жараёнларнинг такомиллашуви ва ривожланишини иқтисодий таҳлилсиз тасаввур этиш мумкин эмас. бозор иқтисодиёти даврида банклар президентимиз таъкидлаб ўтганларидек, иқтисодиётнинг қон томирлари ҳисобланар экан, улар фаолиятини тартибга солиш, мувофиқлаштириш муҳим масалалардан бири бўлиб қолаверади. чунки банклар иқтисодиётда кредит муносабатлари ва ҳисоб-китобларда воситачи вазифасини бажарар экан, барча иқтисодий субъектлар нинг барқарор фаолият юритиши банк тизимининг барқарорлиги билан чамбарчас равишда боғлиқ бўлиб қолади. банклар иш юритувчилар фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида уларни доимий равишда кредит маблағлари билан таъминлаб турадилар. бундан ташқари барча иқтисодий субъектлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар банклар орқали амалга оширилади. шундай экан, иқтисодий муносабатларнинг бар қарорлиги ва самарадорлигини банк фаолиятисиз, унинг барқа рор ривожисиз амалга ошириш мумкин эмас. 1.тижорат банклари фаолияти таҳлилининг асослари …
2 / 36
ча иқтисодий жараёнларни ҳар томонлама чуқур ҳис этмоқ, англамоқ зарур бўлади. бунинг учун эса энг авалло, банкнинг моҳияти, бажарадиган вазифалари, ушбу вазифаларни бажариш асослари, усуллари, хуллас, бутун банк фаолиятига тегишли жараёнларни ҳис этмоқ лозим. банк фаолиятини юритиш учун лозим бўлган маблағлар ва уларнинг манбалари, ўз маблағлари ҳамда мажбуриятлари таркиби, улар ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш масалалари, ушбу маблағларни самарали йўналтириш, банкнинг ликвидлилиги, тўлов қобилиятини таъминлаш асослари кабилар чуқур ўрганилмоғи зарур. юқорида билдирилган фикрларни умумлаштирган ҳолда айтиш мумкинки, банк фаолияти таҳлили фанининг асоси, бу банк фаолиятини ўзида акс эттирувчи иқтисодий жараёнларни узслуксиз равишда ўрганишдан иборат. банк фаолияти таҳлили фани банкларга муомаладаги бўш маблағларни жалб этиш, ўз маблағларини тўплаш ва бошқариш, жамланган пассивларни актив операцияларга жойлаштириш, активларни бошқариш, даромад ва харажатларни шакллантириш ҳамда мижозларга банк хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бўлган иқтисодий жараёнларни ўрганади. ҳар қандай таҳлил каби банк фаолияти таҳлили жараёнида биринчидан, ҳақиқий ҳолат ўрганилади, иккинчидан, ҳақиқий ҳолат норматив кўрсаткичлар билан таққосланади, учинчидан, олинган …
3 / 36
анк фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан бири бу кунлик баланс ҳисоботлари тузилишидир. ҳар иш куни охирида банкнинг ҳар бир филиалида баланс тузилади ва у республика бошқаруви томонидан умумлаштирилади. бу ҳолат банк фаолиятини тезкор равишда таҳлил қилиб бориш имкониятини яратади. банк фаолиятини оператив (тезкор) таҳлил қилишда анали тик ва синтетик ҳисоб рақамлар айланмалари ва қолдиғидан фойдаланилади. шундай экан, 1, 2, 3 иловаларда келтирилган маълумотлар банк фаолиятини таҳлил қилишнинг асосини ташкил этади. бундан ташқари, банк фаолияти таҳлилининг ҳуқуқий асослари ўзбекистон республикаси президентининг фармон ва қарорлари, вазирлар маҳкамасининг қарорлари ва ўзбекистон республикаси марказий банкининг қарор ва йўриқномалари, “ўзбекистон республикаси марказий банки тўғрисида”ги, «банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлар ҳисобланади. таҳлил натижалари банк бошқаруви, банкнинг кузатув кенгаши ва акционерларнинг умумий йиғилишларида қарорлар қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади. тўғри қабул қилинган қарорлар эса биринчидан, банк фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилса, иккинчидан, унинг кредиторлари ва омонатчилари манфаатлари ҳимояланади ва учинчидан, банк акциядорлари ва мижозларининг банкка …
4 / 36
моялаш. маълумки, банклар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан бири бўлиб, улар фаолиятини юритиш учун зарур бўлган маблағлар асосий қисмининг қарийб 70–85 фоизини банк кредиторлари ва омонатчиларининг маблағлари ташкил этиши ҳисобланади. шундай экан, кредиторлар ва омонатчилар манфаатлари банк манфаатлари билан уйғунлашган тарзда фаолият юритиши лозим. омонатчилар ўзларининг банкка ишониб топширган маблағларини ва улар учун тўланиши лозим бўлган фоиз шаклидаги даромадларини ўз вақтида ва тўлиқ қайтариб олишлари, кредиторлар ҳам банкдаги маблағларидан қонун доирасида фойдаланиш имко ниятларига эга бўлмоғи зарур. бунга эришиш учун эса, банк фаолияти кредиторлар ва омонатчилар манфаатлари нуқтайи назаридан узлуксиз равишда таҳлил этилиб борилиши лозим. иккинчидан, банк айланмасига четдан жалб этилган ва банкнинг ўз маблағларидан самарали фойдаланиши. ушбу мақсадга эришиш учун албатта, доимий равишда четдан жалб этилган ва ўз маблағлари динамикаси ва барқарорлиги нуқтайи назаридан таҳлил этилиши талаб этилади. шу билан бирга, ушбу маблағлар қайси мақсадларни амалга ошириш учун йўналтирилганлиги ва натижада улардан қай даражада са мара олиниши кузатиб борилади. четдан …
5 / 36
имал вариантлари ишлаб чиқилади. тўртинчидан, марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий нормативларнинг бажарилишини таъминлаш. «ўзбекистон республикаси марказий банки тўғрисида»ги қонуннинг 50-моддасига мувофиқ марказий банк молия банк тизими барқарорлигини сақлаб туриш, омонатчилар ва кредиторларнинг манфаатларини ҳимоялашни таъминлаш мақсадида банклар, кредит уюшмалари ва гаровхоналар фаолиятини тартибга солади ҳамда назорат қилади. ушбу қонуннинг 52-моддасига мувофиқ марказий банк банклар учун мажбурий бўлган иқтисодий нормативларни, шу жумладан: капиталнинг монандлик коэффициентини; бир қарз олувчи ёки бирбирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳига таваккалчиликнинг энг кўп миқдорини; йирик кредит таваккалчилик ва инвестицияларнинг энг кўп миқдорини; ликвидлилик коэффициентларини; қарзларга доир фоизларни ҳисоблаб чиқариш ва уларни банк даромадлари ҳисобварағига киритишга доир талабларни; очиқ валюта мавқейи лимитларини белгилайди. ушбу нормативларнинг доимий равишда бажарилишини таъ минлаш учун банк фаолияти узлуксиз равишда таҳлил қилиб борилиши талаб этилади. бешинчидан, банк активлари таркибини ва сифатини тўлиқ назорат қилиб бориш. банк активлари ҳолати, динамикаси, самарадорлиги каби масалалар доимий равишда таҳлил этилмоғи лозим. шу билан бирга активларнинг ликвидлилиги, даромадлилиги …

Want to read more?

Download all 36 pages for free via Telegram.

Download full file

About "tijorat banklari faoliyati tahlilini tashkil qilish"

мавзу: тижорат банклари фаолияти таҳлилини ташкил килиш. режа: 1.тижорат банклари фаолияти таҳлилининг асослари. 2.тижорат банклари фаолияти таҳлили фанининг мақсад ва вазифалари. 3.тижорат банклари фаолияти таҳлилининг турлари. адабиётлар рўйхати. ҳар қандай жараённинг кейинги тақдири унинг ҳар томонлама чуқур таҳлил этилишига асосланади. айниқса, иқтисодий жараёнларнинг такомиллашуви ва ривожланишини иқтисодий таҳлилсиз тасаввур этиш мумкин эмас. бозор иқтисодиёти даврида банклар президентимиз таъкидлаб ўтганларидек, иқтисодиётнинг қон томирлари ҳисобланар экан, улар фаолиятини тартибга солиш, мувофиқлаштириш муҳим масалалардан бири бўлиб қолаверади. чунки банклар иқтисодиётда кредит муносабатлари ва ҳисоб-китобларда воситачи вазифасини бажарар экан, барча иқтисодий субъектлар нинг барқа...

This file contains 36 pages in PDF format (516.8 KB). To download "tijorat banklari faoliyati tahlilini tashkil qilish", click the Telegram button on the left.

Tags: tijorat banklari faoliyati tahl… PDF 36 pages Free download Telegram