tijorat banklari likvidligi va uni tahlil qilish

PDF 17 pages 313.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 17
12-мавзу. тижорат банклари ликвидлиги ва уни таҳлил қилиш. режа: 1. тижорат банклари ликвидлиги ва тўловга лаёқатлилиги таҳлилининг аҳамияти ва вазифалари. 2. тижорат банклари активларини ликвидлик даражаси бўйича гуруҳлаш. 3. тижорат банкларининг ликвидлик кўрсаткичлари ва уларни баҳолаш. мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши банк тизимининг мустаҳкам фаолият юритишига боғлиқдир. тижорат банклари фаолияти банк балансининг ликвидлиги билан баҳоланади. “ликвидлик” атамаси лотинча сўздан олинган бўлиб, “оқувчан”, “суюқлик” маъноларини англатади. тижорат банклари ликвидлиги деганда, банкнинг мавжуд активлари билан унинг омонатчилар ва кредиторлар олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида қайтара олиш қобилиятига айтилади. шунинг учун тижорат банкларининг активларини пул маблағларига айланишига қараб турли ликвидлик даражасига эга бўлган активларга ажратишимиз мумкин. тижорат банкларининг активлари ва пассивлари баланс тузилган маълум бир санага аниқланганлиги учун банкларнинг ликвидлиги уларнинг баланси бўйича аниқланади. шунинг учун кўпинча тижорат банкларининг ликвидлиги эмас, балки банк балансининг ликвидлиги деб ҳам аталади. 1. тижорат банклари ликвидлиги ва тўловга лаёқатлилиги таҳлилининг аҳамияти ва вазифалари. бозор муносабатлари шароитида барча хўжалик юритувчи субъектлар …
2 / 17
қайтара олмаса, у ҳолда мижозларнинг ушбу банкка бўлган ишончи йўқолади. бу ҳолат бутун банк тизими учун хавфли бўлиб, жамоатчилик тижорат банклари жорий қилаётган янги омонатлар ва депозитларга ўз маблағларини қўйишдан бош тортади. ушбу ҳолатнинг олдини олиш мақсадида ўзбекистон республикаси марказий банкининг 1998 йил 2 ноябрдаги 421-сонли “тижорат банклари ликвидлигини бошқаришга бўлган талаблар тўғрисида”ги низомда ҳар бир тижорат банкида маблағларни бошқариш қўмитаси ташкил этилиши, унга банк бошқаруви раиси раҳбарлик қилиши ва ушбу қўмита аъзолари ликвидликни самарали бошқаришни таъминлаш учун банкнинг кунлик баланси бўйича ҳар куни ликвидликни назорат қилиб бориши ва ҳафтасига бир марта йиқилиб ликвидликни таъминлаш бўйича тавсиялар бериши лозимлиги таъкидланган. тижорат банкларининг тўловга лаёқатлилиги асосан улар балансининг ликвидлигига боғлиқ. умуман олганда банк активлари уларнинг мажбуриятларини тўлашга йетарли бўлса, ушбу банк тўловга лаёқатли, акс ҳолда эса тўловга лаёқатсиз ҳисобланади. шундай қилиб, тижорат банклари ликвидлиги ва тўловга лаёқатлилиги таҳлилининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: - банк баланси асосида активларнинг ликвидлик даражасига баҳо бериш; …
3 / 17
видлик даражаси турличадир. биз банк кассасидаги нақд пулларни банк мажбуриятларининг муддати келганда уларни тўлашга тайёр ҳолатда деб баҳоласак, асосий воситаларни эса бундай гуруҳга кирита олмаймиз. чунки асосий воситаларни пул маблағларига айлантириб, банк мажбуриятларини тўлагунча маълум бир вақт ўтади. шунда ҳам сотувга қўйилган асосий воситаларнинг баланс қийматида сотилишига ҳеч қанақа кафолат йўқ. бу муаммоли ҳолат бўлиб таҳлил қилишни тоқазо этади. 2. тижорат банклари активларини ликвидлик даражаси бўйича гуруҳлаш. тижорат банкларининг активлари ликвидлик даражаси бўйича 4 та гуруҳга бўлинади (1-чизма): 1-чизма тижорат банклари активларининг ликвидлик даражаси бўйича гуруҳланиши 1-гуруҳ: жуда тез ликвидланадиган активлар 2-гуруҳ: тез ликвидланадиган активлар 3-гуруҳ: секин (ўртача) ликвидланадиган активлар 4-гуруҳ: қийин ликвидланадиган активлар банк кассасидаги нақд пуллар корреспондентлик ҳисоб-варағидаги пул маблағлари қимматбаҳо металлар бошқа банкларда очилган ҳисобварақ- лардаги пул маблағлари қисқа муддатли кредитлар (бир ойгача) қимматли қоғозларга қўйилган маблағлар(бир ойгача) бошқа қисқа муддатли дебиторлик қарзлари (бир ойгача) қисқа муддатли кредитлар (бир йилгача) қимматли қоғозларга қўйилган маблағлар (бир йилгача) бошқа …
4 / 17
би бошқа активлар киради. бундай активларнинг ушбу гуруҳга киритилишига сабаб, уларнинг муддати жуда қисқа бўлиб, бир ой ичида банкка қайтиб келиши назарда тутилади. лекин бу ерда шуни ҳам ҳисобга олиш лозимки, ушбу активларнинг айримлари, масалан банкнинг қисқа муддатли кредитлари ўз вақтида қайтмаслиги мумкин. шунинг учун бу гуруҳга активларни киритаётганда уларнинг ҳақиқий ҳолатига аҳамият бериш керак бўлади. 3-гуруҳ: секин (ўртача) ликвидланадиган активлар. бундай активларга бошқа гуруҳларга кирмаган банкнинг қисқа муддатли кредитлари (бир йилгача бўлган), қимматли қоғозларга қўйилган маблағлар ва шу каби бошқа активлар киради. 4-гуруҳ: қийин ликвидланадиган активлар. буларга асосий воситалар, номоддий активлар, узоқ муддатли кредитлар ва бошқа узоқ муддатли банк инвестицияларини киритиш мумкин. тижорат банкларининг ликвидлик кўрсаткичларини аниқлаш ва таҳлил қилишда, авваламбор банк баланси таркибини ўрганиш лозим. тижорат банкларининг баланси қуйидаги бўлимлардан ташкил топади: 1) актив (1 рақами билан бошланадиган ҳисобварақлар); 2) мажбурият (2 рақами билан бошланадиган ҳисобварақлар); 3) капитал (3 рақами билан бошланадиган ҳисобварақлар); 4) даромад (4 рақами билан …
5 / 17
спубликаси марказий банки бошқаруви томонидан 1998 йил 2 ноябрда тасдиқланган “тижорат банклари ликвидлигини бошқаришга бўлган талаблар тўғрисида”ги низомда барча тижорат банклари жорий ликвидлик меъёрларини бажаришлари лозимлиги кўрсатиб ўтилган. умуман олганда тижорат банкларининг ликвидлиги қуйидаги коэффициентлар билан ифодаланади: - лаҳзали ликвидлик коэффициенти (ллк); - жорий ликвидлик коэффициенти (жлк); - қисқа муддатли ликвидлик коэффициенти (қмлк). лаҳзали ликвидлик коэффициенти тижорат банклари юқори ликвидли маблағларининг (буларга банк кассасидаги нақд пул маблағлари ва корреспондентлик ҳисобварақидаги пул маблағлари киради) жорий мажбуриятларга нисбати билан аниқланади. лаҳзали ликвидлик коэффициентини тижорат банклари ҳар куни таҳлил қилиб боришлари лозим. ушбу коэффициентнинг минимал миқдори 0,25 деб қабул қилинган. jm khpmbknpm llk   бу ерда: llk - лаҳзали ликвидлик коэффициенти; bknpm - банк кассасидаги нақд пул маблағлари; khpm - корреспондентлик ҳисобварақидаги пул маблағлари; jm - жорий мажбуриятлар. жорий ликвидлик коэффициенти жорий активларнинг (банкнинг муддати бир ойгача бўлган барча ликвид активлари, шуни таъкидлаш лозимки, бир марта бўлсада муддати узайтирилган ёки қайтариш муддати …

Want to read more?

Download all 17 pages for free via Telegram.

Download full file

About "tijorat banklari likvidligi va uni tahlil qilish"

12-мавзу. тижорат банклари ликвидлиги ва уни таҳлил қилиш. режа: 1. тижорат банклари ликвидлиги ва тўловга лаёқатлилиги таҳлилининг аҳамияти ва вазифалари. 2. тижорат банклари активларини ликвидлик даражаси бўйича гуруҳлаш. 3. тижорат банкларининг ликвидлик кўрсаткичлари ва уларни баҳолаш. мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши банк тизимининг мустаҳкам фаолият юритишига боғлиқдир. тижорат банклари фаолияти банк балансининг ликвидлиги билан баҳоланади. “ликвидлик” атамаси лотинча сўздан олинган бўлиб, “оқувчан”, “суюқлик” маъноларини англатади. тижорат банклари ликвидлиги деганда, банкнинг мавжуд активлари билан унинг омонатчилар ва кредиторлар олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида қайтара олиш қобилиятига айтилади. шунинг учун тижорат банкларининг активларини пул маблағларига айланишига қараб...

This file contains 17 pages in PDF format (313.8 KB). To download "tijorat banklari likvidligi va uni tahlil qilish", click the Telegram button on the left.

Tags: tijorat banklari likvidligi va … PDF 17 pages Free download Telegram