tijorat banklari faoliyati va kredit mablag'lari

DOCX 10 pages 29.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 10
2010 йил ўзбекистон тижорат банклари, аввало, ихтисослашган кредит институтлари сифатида кўзга кўрина бошлади. бу, бир томондан хўжаликларнинг вақтинча бўш маблағларини жалб этиши, бошқа томондан эса жалб этилган маблағлар ҳисобидан корхоналар, хусусий тадбиркорлар ва аҳолининг молиявий эҳтиёжларини қондириши билан долзарб аҳамият касб этди. хорижий ва маҳаллий экспертларнинг қайд этишича, сўнгги йиллар давомида республикада асосий тамойил — ихтисослашувдан узоқлашиш ва банк фаолиятида универсаллаштиришни чуқурлаштириш кузатилмоқда. бу эса банк операциялари мазмуни ва кредит муносабатлари моҳиятини олдиндан белгилаб беради. 2008–2009 йиллар ушбу йилларда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун банк чакана маҳсулотларини ривожлантириш банк фаолиятининг муҳим йўналишига айланди. мазкур йўналишда банклар ўз фаолиятини дунёвий амалиётнинг “олтин” принципидан келиб чиққан ҳолда олиб бордилар. яъни, аҳолига кўрсатиладиган хизматларнинг жозибадорлиги тадбиркорларнинг кредитлардан фойдаланиш кенг имконияти билан мутаносиб ҳолда ривожлантирилди. давом эттирилган ислоҳотлар банк фаолиятини аҳолининг турмуш даражасини оширишда муҳим аҳамият касб этувчи, илгари қабул қилинган “истеъмол кредити тўғрисида”ги ва “ипотека тўғрисида”ги қонунлар доирасидаги фаоллигини янада кучайтирди. ўзбекистон тижорат …
2 / 10
стеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. мазкур қонун турар-жой ва маиший шароитларни яхшилаш борасида аҳолининг имкониятларини янада кенгайтиришга, бинобарин, банкларда истеъмол кредитлаш ҳажмининг сезиларли даражада ошишига хизмат қилади. 2006 йилнинг октябрь ойида эса ўзбекистон республикаси “ипотека тўғрисида”ги қонуни кучга кирди. кўчмас мулкни харид қилиш учун кредитлар ажратишнинг ҳуқуқий механизмини ўзида мустаҳкамлаган ушбу қонун ҳужжати банк ипотекавий кредитлаш ривожида муҳим аҳамият касб этди. ундан кўзланган асосий мақсад кўчмас мулкка гаров қўйишда юзага келувчи муносабатларни тартибга солишдан иборат эди. ўзбекистон республикаси президентининг 2005 йил 16 февралдаги “уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида уй-жойлар қурилишини узоқ муддатли ипотекавий кредитлаш тизимида бир қатор механизмлар жорий этилди. бу даврда, шунингдек, банкларнинг стратегиялари нақд пул муомаласини мустаҳкамлашга, ҳар бир филиалда нақд пул заҳираларини шакллантиришга ва ўз фаолиятида самарадорликни оширишга қаратилди. “2005–2007 йилларга мўлжалланган банк тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш дастури”да белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши банклар капиталлашув даражаси ва …
3 / 10
ёнларида ҳамда иқтисодий-тузилмавий ўзгаришларда иштироки янада фаоллашган даври. ўша кезларда мамлакат ҳукумати банкларнинг фойда (даромад) солиғидан озод қилинишига банклар фаоллиги ошувининг яна бир заҳираси сифатида қаради. боз устига, тасдиқланган давлат дастурларига мувофиқ, тижорат банкларининг мини-банклар ташкил этиш билан боғлиқ харажатлари ҳам солиқ ундириш базасидан чиқарилди. шу тариқа, асосий эътибор пул муомаласини мустаҳкамлаш ва миллий валюта, унинг айирбошлаш курси барқарорлигини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилди. бу эса фуқароларда катта рағбат уйғотиб, уларнинг банкларга нисбатан ишончини янада орттирди. аҳолининг банкларда депозит ҳисобрақамлар очишга киришиши билан боғлиқ ижобий ҳолатлар кўпайди. банкларнинг депозит базаси ҳажми ошди, банк хизматлари бозори шакллана бошлади. эътиборлиси, банк маҳсулотлари қаторидан янги хизмат турлари, масалан, лизинг хизматлари жой ола бошлади. шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда чакана хизматлар ривожи халқаро банк ва молия капиталини кенг жалб қилган ҳолда қўшма банкларнинг ташкил этилишига таъсир кўрсатди. республикамиз банк бозори 100 фоизли хусусий капитал асосидаги янги банкларнинг вужудга келиши натижасида тубдан ўзгарди. …
4 / 10
а либераллаштириш ва ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жараёнида банк тизимини ривожлантириш даври. бу даврда аҳолининг банк тизимига ишончини мустаҳкамлаш, банкларни республикамиздаги янгиланишларнинг молиявий таянчига айлантириш мақсади қўйилди. унинг муваффақияти банкларнинг келгуси ривожида долзарб аҳамият касб этиши лозим эди. корхоналарни акциядорлаштириш ва уларнинг мулкчилик шаклини ўзгартириш жараёнлари жадаллашди. банклар мамлакатимиз иқтисодий тараққиётининг янги босқичи талабларидан келиб чиқиб, ўз ривожланиш концепциясига риоя этган ҳолда стратегиясини такомиллаштириб борди. уларнинг ресурс базасини кенгайтириш ва капиталлашув даражасини ошириш ўз фаолиятини диверсификациялаш, янги акциядорларнинг маблағларини жалб этиш, it-технологиялар асосида янги банк маҳсулотлари ва инструментларини ишлаб чиқиш ҳисобига амалга оширилди. валюта бозорини либераллаштиришни давом эттириш ва жорий халқаро операциялар бўйича сўм конвертациясини таъминлаш учун зарур шарт-шароит яратиш билан боғлиқ бўлган омиллар ҳам банклар фаолиятига бевосита таъсир кўрсатди. чунончи, 2003 йилнинг 15 октябридан ўзбекистон республикаси халқаро валюта жамғармаси битимининг viii моддасидаги мажбуриятни қабул қилди. натижада корхоналар жорий операциялар бўйича конвертацияни амалга ошириш имкониятига эга бўлди. бу масала юзасидан ўзбекистоннинг …
5 / 10
нинг олиб борилиши экспорт ва олтин-валюта захиралари ҳажмининг ошишига имкон берди. банк тизимини ислоҳ қилишга қаратилган ишлар давом эттирилди. унинг асосий йўналишлари сифатида банклар бошқарувида акциядорларнинг ролини ошириш орқали корпоратив бошқарув тизимини мустаҳкамлаш, банклар молиявий барқарорлигини уларнинг активлари, жумладан, валюта активлари сифатини яхшилаш эвазига кучайтириш, банк ишини янада такомиллаштириш ва банклар томонидан кўрсатиладиган хизмат турларини тобора кенгайтириш, тижорат банкларининг инвестицион жараёнлардаги ролини ошириш ва мулкчиликнинг барча шаклидаги тадбиркорлик тузилмаларининг кредит ресурсларидан (жумладан, халқаро молиявий ташкилотларнинг линиялари бўйича ҳам) фойдаланиш механизми такомиллаштирилганини қайд этиш жоиз. 2002 йил 2002 йил аҳолининг банклардаги омонатларини ҳимоялашнинг ишончли ва самарали механизми яратилди. ўзбекистон республикасининг “фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги қонуни доирасида фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди ташкил этилди. давлат-тижорат халқ банкидан ташқари, республикамиз ҳудудида ўз фаолиятини олиб борувчи барча банклар унга аъзо бўлди. ишончлилик, хизмат кўрсатишнинг юқори сифати, барча мижозлар билан ўзаро шериклик муносабатлари ўзбекистон банклари фаолиятида асосий принципларга айлана борди. банк тизими фаолиятининг …

Want to read more?

Download all 10 pages for free via Telegram.

Download full file

About "tijorat banklari faoliyati va kredit mablag'lari"

2010 йил ўзбекистон тижорат банклари, аввало, ихтисослашган кредит институтлари сифатида кўзга кўрина бошлади. бу, бир томондан хўжаликларнинг вақтинча бўш маблағларини жалб этиши, бошқа томондан эса жалб этилган маблағлар ҳисобидан корхоналар, хусусий тадбиркорлар ва аҳолининг молиявий эҳтиёжларини қондириши билан долзарб аҳамият касб этди. хорижий ва маҳаллий экспертларнинг қайд этишича, сўнгги йиллар давомида республикада асосий тамойил — ихтисослашувдан узоқлашиш ва банк фаолиятида универсаллаштиришни чуқурлаштириш кузатилмоқда. бу эса банк операциялари мазмуни ва кредит муносабатлари моҳиятини олдиндан белгилаб беради. 2008–2009 йиллар ушбу йилларда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун банк чакана маҳсулотларини ривожлантириш банк фаолиятининг муҳим йўналишига айланди. мазкур йўнали...

This file contains 10 pages in DOCX format (29.0 KB). To download "tijorat banklari faoliyati va kredit mablag'lari", click the Telegram button on the left.

Tags: tijorat banklari faoliyati va k… DOCX 10 pages Free download Telegram