автотранспорт воситаларини сақлаш

DOC 1,7 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1500630395_68669.doc автотранспорт воситаларини сақлаш режа: 1. автотранспорт воситаларини сақлаш усуллари 2. автотранспорт воситаларини сақлаш жойларининг параметрлари 3. сақлаш усулларининг самарадорлиги автотранспорт воситаларини сақлаш усуллари автотранспорт воситалари техник ҳолатининг ўзгариши уни қандай сақланишига ҳам боғлиқ. сақлаш муддатига қараб қисқа ва узоқ сақлаш (консервация) дейилади. автотранспорт корхоналарида автотранспорт воситалари, асосан, қисқа муддат давомида, яъни ишдан қайтиб келгандан ишга чиққунга қадар сақланади. автосервис корхоналари ва сервис марказларида эса автотранспорт воситалари сервис ва таъмирни кутишда ва тузатилгандан кейин мижоз уни олиб кетгунча сақланади. узоқ муддатли сақлаш, асосан, мудофаа ва ички ишлар вазирлиги автотранспорт воситалари учун қўлланилади. автотранспорт воситаларини сақлаш жараёни, уни ташкил этиш ва сақлаш жойларининг сони, автокорхонанинг эксплуатация шароити ҳамда автомобилларнинг ишлаш тартиботига боғлиқ. сақлаш пайтида автотранспорт воситаларининг техник ҳолати ёмонлашмаслиги, ишгача тўлиқ (бутун) сақланиши, ёнғин чиқиш хавфидан ҳоли бўлиши ҳамда сақлаш жойларига кириши ва чиқиши қулай бўлиши зарур. автомобил сақлашни ташкил этишда қуйидаги жойлар қўлланилади: · автомобил сақлаш жойи – автомобилни сақлаш …
2
а амалга ошириладиган сақлаш жойи. автомобил сақлаш жойи ерости ва ерусти қаватлардан ташкил топган, бошқа биноларга ёндошган ёки ёнига қурилган, ер сатҳидан паст ёки баланд, шу жумладан биноларнинг тагида, ерости, ертўла, цокол ёки пастки ерусти қаватларида, махсус жиҳозланган ер сатҳидаги очиқ майдончаларда жойлашиши мумкин. ерости автомобил сақлаш жойини кўча, майдон, сайилгоҳ ҳудуди тагига ҳам қуриш рухсат этилади. 1-расм. автомобилларни очиқ сақлаш жойи сиқилган табиий газ ва суюлтирилган нефт газларида ишловчи двигателли автомобиллар учун сақлаш жойини бошқа биноларга улаш ҳамда ер сатҳидан пастга жойлаштириш рухсат этилмайди. ерусти автомобил сақлаш жойлари 9 қаватдан ва еростилари эса, пастки 5 қаватдан ошмаслиги зарур. турар жойларида навбатчи ва хизматчи ходимлар учун хоналар, ғазна, назорат жойлари, нозимхона, муҳандислик жиҳозлари, ҳожатхона, мижозлар қўл юклари учун омборхоналар, телефон ва лифт мўлжалланиши мумкин. йўловчи лифтига ногиронлик аравачаси кира олиши талаб қилинади. механизациялашган автомобил турар жойи 50 машина – ўриндан кўп бўлмаган блокларга бўлиниши ва иморат баландлиги 28 метрдан ошмаслиги …
3
ҳаракатланиш усулига қараб, бинолар рампали ва механизациялашган турларга бўлинади. амалда рампали сақлаш бинолари кенг тарқалган. кўп қаватли сақлаш биноларида автомобилларнинг қаватлараро ҳаракати рампа ёрдамида амалга оширилади. рампалар, конструкциясига қараб тўғри чизиқли, ярим айланали, айланали турларга бўлинади (4-расм). рампаларда ҳаракат бир ёки икки томонлама бўлиши мумкин. бинонинг катталиги, қаватларнинг кўплигига қараб рампалар тизими содда ёки мураккаб бўлиши мумкин. рампалар бино ичига ёки ташқарисига ўрнатилиши мумкин. рампа бино ташқарисига жойлаштирилса, унга ёғингарчилик тушмаслик чорасини кўриш зарур. механизациялашган сақлаш бинолари автомобилларнинг тик ва горизонтал ҳаракатланишига қараб, қуйидаги икки гуруҳга бўлинади: 1. тўлиқ механизациялашган – автомобилларнинг қаватлар оралиғида тик юриши ва қават ичида горизонтал ҳаракати механизациялашган; 2. ярим механизациялашган – автомобилларнинг фақат қаватлар оралиғидаги кўтарилиши ва тушиши механизациялашган, қават ичида эса ўзи юргизилади. механизациялаштирилган ва автоматлаштирилган сақлаш биноларида автомобилларни жойлаштириш ва эгасига топшириш лифт ва транспорт аравачалари ёрдамида амалга оширилади. масофа, м автомобил туркуми i ii iii-iv автомобилнинг бўйлама томонлари оралиғи; девор ва автомобилнинг …
4
а шаҳар қурилишида ҳолат ўзгарди, масалан россия госстрой ташкилоти 2004 - йилдан бошлаб яшаш учун бинолар қурилаётган мавзеларда замонавий кўп қаватли сақлаш иморатлари ҳам қуриш бўйича фармойиш чиқарди. энди гузарларда фақат дўконлар ва савдо марказлари эмас, балки замонавий автомобил сақлаш жойлари ҳам режалаштирилмоқда. кўп қаватли сақлаш жойларида очиқ ва ёпиқ вариантлар мужассамлашган бўлиши мумкин. масалан, икки ер ости қават ва биринчи ер усти қаватлар – ёпиқ, ундан юқорилари эса очиқ турар жойлар қилиб қурилган. бундан ташқари сақлаш жойларининг томларидан фойдаланиш масалалари ҳам кўриб чиқилмоқда, яъни бу жойлар шу мавзеда яшовчиникига бир неча кунга келган меҳмонлар учун мўлжалланган бўлади (5-расм). 5-расм. томидан фойдаланиладиган сақлаш биноси. енгил автомобил учун кенг тарқалган стандарт майдон 2,5 х 5,7 метр. лекин шу қаторда 3 х 6 ёки 4 х 6 метрли майдон режалаштириш ҳам мумкин. бу люкс майдон бўлиб, талабга биноан, унинг атрофини енгил материаллар билан ўраб қўйиш, иситиш учун манба келтириш ва ҳоказо ишлар …
5
лади. майдонлар юк аравачалари, турар жой ҳақини тўлаш учун автоматик ғазналар, ногиронларни тушириш жойи каби қулайликларга эга. автотранспорт воситаларини сақлаш жойларининг параметрлари автотранспорт воситаларини жойлаштириш уларнинг қандай ишларга мўлжалланганлиги ва турлари, эксплуатация шароити, ишга чиқиш ва кириш тартиби ҳамда алмашинувлар оралиғида сервис ва таъмир ўтказиш вақтларига мос келиши зарур. булардан ташқари, сақлашни ташкил этишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, енгил маневрлар бажариш, майдондан тежамли фойдаланиш ва сарфланадиган сармоянинг самарадорлигига эришишни таъминлаш кабилар ҳам кўзда тутилади. автотранспорт воситаларини сақлашда унинг ташқи ўлчамлари катта аҳамиятга эга. шунинг учун снип 21-02-99 рақамли қурилиш меъёрий ҳужжатида автотранспорт воситалари беш тоифага бўлинади ва шу асосда автомобиллар ҳаракат таркибини жойлаштиришда геометрик ўлчамлар меъёрий кўрсаткичлар сифатида белгилаб берилади (1-жадвал). 1-жадвал ҳар хил туркумдаги автомобилларнинг ўлчамлари автомобил туркумлари автомобил узунлиги, м i ii iii iv v 5,0 гача 6,0...7,5 8,0...9,5 10,5...12,0 16,5 ва ундан ташқари автомобилларни биноларда сақлаганда улар орасидаги ва бино конструкцияларигача бўлган масофалар 2-жадвалда келтирилган. автомобилларни сақлаш жойларида …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "автотранспорт воситаларини сақлаш"

1500630395_68669.doc автотранспорт воситаларини сақлаш режа: 1. автотранспорт воситаларини сақлаш усуллари 2. автотранспорт воситаларини сақлаш жойларининг параметрлари 3. сақлаш усулларининг самарадорлиги автотранспорт воситаларини сақлаш усуллари автотранспорт воситалари техник ҳолатининг ўзгариши уни қандай сақланишига ҳам боғлиқ. сақлаш муддатига қараб қисқа ва узоқ сақлаш (консервация) дейилади. автотранспорт корхоналарида автотранспорт воситалари, асосан, қисқа муддат давомида, яъни ишдан қайтиб келгандан ишга чиққунга қадар сақланади. автосервис корхоналари ва сервис марказларида эса автотранспорт воситалари сервис ва таъмирни кутишда ва тузатилгандан кейин мижоз уни олиб кетгунча сақланади. узоқ муддатли сақлаш, асосан, мудофаа ва ички ишлар вазирлиги автотранспорт воситалари учун ...

Формат DOC, 1,7 МБ. Чтобы скачать "автотранспорт воситаларини сақлаш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: автотранспорт воситаларини сақл… DOC Бесплатная загрузка Telegram